Карвонсарой
Атроф-муҳит

Россиянинг Чувашия республикаси Хитой инвестициялари билан боғлиқ коррупция қурбонига айланди

Карвонсарой

2017 йил 8 июл куни Россиянинг «Камаз» юк машиналари ҳайдовчилари Чебоксари шаҳрида бўлиб ўтган «Ипак йўли-2017» ралли пойгасининг биринчи босқичида ўзаро мусобақалашмоқда. Август ойида Россия-Хитой компанияси Чувашияда ижарага олган қишлоқ хўжалиги ерларини қаровсиз қолдирганликда айбланган. Ҳозирда ушбу ер майдонлари ёввойи ўтлар билан қопланган бўлиб, ўрмон ёнғинлари хавфини пайдо қилмоқда. [Франк Файф/AFP]

2017 йил 8 июл куни Россиянинг «Камаз» юк машиналари ҳайдовчилари Чебоксари шаҳрида бўлиб ўтган «Ипак йўли-2017» ралли пойгасининг биринчи босқичида ўзаро мусобақалашмоқда. Август ойида Россия-Хитой компанияси Чувашияда ижарага олган қишлоқ хўжалиги ерларини қаровсиз қолдирганликда айбланган. Ҳозирда ушбу ер майдонлари ёввойи ўтлар билан қопланган бўлиб, ўрмон ёнғинлари хавфини пайдо қилмоқда. [Франк Файф/AFP]

ЧЕБОКСАРИ, Россия – Россия расмийлари хитой-рус қўшма корхонасини Россиянинг Чувашия Республикасида экологик меъёрларни бузганликда айблади. Бу минтақага Хитой инвестициялари оқимининг жадаллашуви эҳтимолий коррупцияга оид норозиликларни келтириб чиқарган.

Расмийлар Сичуан-Чувашия хитой-рус агрокорхонасини ижарага берилган қишлоқ хўжалиги ерларини қаровсиз қолдирганликда айблаганлар. Ҳозирги вақтда бу ер майдони ёввойи ўтлар билан қопланган бўлиб, ўрмон ёнғинлари хавфини пайдо қилмоқда, деб айтган Россиянинг қишлоқ хўжалигини тартибга солувчи «Росселхознадзор» маҳаллий идораси расмийлари 20 август куни Озодлик радиосига.

Энди қўшма корхонага 700 минг рублгача (9500 АҚШ доллари) жарима солиниши кутилмоқда.

Бундан икки ҳафтача олдин Чувашиянинг Болшие Алгаши қишлоғи раиси Максим Медведев 2019 йилда Сичуан-Чувашия қўшма корхонасига ер майдонини ажратиш бўйича жамоатчилик муҳокамасига оид ҳужжатларни сохталаштиргани учун уч йилдан кўпроқ муддатга шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

Чувашия давлат кенгаши депутати Александр Андреев Чувашиянинг юқори лавозимли амалдорларини ушбу корхонага ноқонуний равишда ер ажратилишига алоқадорликда айблаган.

Сўнгги йилларда Чувашия аҳолиси минтақани ривожлантириш билан шуғулланаётган Хитой компанияларига қарши қатор намойишлар ўтказиб, маҳаллий ҳокимиятни бу лойиҳалар билан боғлиқ коррупцияда айблаганлар.

Юқори хатарли инвестициялар

Хитой турли минтақалар, хусусан Марказий Осиёда инвестициявий имкониятлардан фаол фойдаланиб келмоқда, лекин бундай лойиҳалар хатардан холи эмас.

Таҳлилчиларнинг огоҳлантиришича, Хитой маҳсулотларини ташишга кўмаклашувчи кўп тармоқли инфратузилма барпо этишга қаратилган «Бир камар – бир йўл» ташаббуси натижасида Марказий Осиё мамлакатлари Пекин олдида катта қарзга ботиши мумкин.

Пекиннинг иддаосига кўра, автомобил йўллари, темирйўл, денгиз портлари ва бошқа инфратузилмалар қурилишини, шунингдек, Хитой тарафидан молиялаштириладиган саноат ва таълим лойиҳаларини ўз ичига олувчи бу лойиҳа унда иштирок этувчи мамлакатларнинг бойишига хизмат қилиши лозим.

Аммо воқелик шуни кўрсатмоқдаки, «Бир камар – бир йўл» лойиҳаси асосан Хитой манфаатларига, хусусан, ички энергия эҳтиёжларини қондириш, халқаро бозорларни эгаллаш ва экспортни ошириш каби мақсадларга хизмат қилади.

«Бир камар – бир йўл» Хитойнинг геосиёсий амбицияларини амалга ошириш йўлидаги муҳим воситадир, дейилади Вашингтондаги Янги Америка хавфсизлиги тадқиқот марказининг 2019 йил апрелдаги ҳисоботида.

Унга кўра, «мезбон тарафнинг назоратни бой бериш, ношаффофлик, қарз, икки марта қўллаш эҳтимоли ва коррупция кабиларга олиб келувчи мажбуриятлари Пекиннинг стратегик активи ҳисобланади».

Хитойнинг қарз сиртмоғи

Айниқса, лойиҳага қўшилган Марказий Осиё давлатлари миллиардлаб доллар қарзга ботиш хавфи остида қолмоқда.

Масалан, март ойи ҳолатига кўра, Қирғизистоннинг ташқи қарзи 5 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, унинг катта қисми (40% дан кўпроғи) Хитойнинг Эксимбанкига тегишли, деб хабар беради мамлакат молия вазирлиги.

Хавф остидаги мамлакатлардан яна бири – Тожикистон.

2018 йилнинг баҳорида у «Душанбе-2» электростанциясининг модернизацияси бўйича 330 миллион долларлик қарзни тўлаш учун Сўғд вилоятидаги Юқори Қумарг олтин конини 50 тонна олтин захираси билан Хитойга берган.

«Тожикистон қарз туфайли Пекинга қарам бўлиб қолди», деган эди ўшанда душанбелик ҳуқуқшунос олим Шокир Ҳакимов EurAsia Daily билан суҳбатда. Шу сабабли, расмийлар қарзларни тўлай олмасликларини англаб, Хитойнинг таклифига рози бўлишди ва унга олтин конини топширишди», деди у.

Бу орада Қозоғистон қишлоқ хўжалиги ерларини чет элликларга сотишни тақиқловчи янги қонун билан воқеаларнинг шу каби ривожига йўл қўймаслик чораларни кўрмоқда.

13 май куни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолаган қонун мамлакатга нисбатан Хитойнинг ҳудудий тажовузи ва инвестициявий режалари борасидаги хавотирларни тасдиқлайди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 5

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Bizda javobgarlik yo'q demak raxbarlar qarzni olib investitsiya kiritib uni qaytarishni va shartlarini xechqachon o'ylamaydi eng katta jazo ishdan bo'shatishku bizda. Qarz shartnomalarinixam o'qimasa kk bizdagilar xalqimiz mehnatkash o'zi to'laydi.

Жавоб бериш

Зудлик билан хитойликларни кувиб чикариш лозим акс холда якииинн келажакда хитой хамма жойларни эгаллаб олишади

Жавоб бериш

Ҳиротни киргизмаслик керак

Жавоб бериш

Нега энди «Россиянинг» Чувашия республикаси, шунчаки Чувашия республикаси эмас?

Жавоб бериш

Чувашия Россиядан ажралиб чиқиш тарафдори!

Жавоб бериш