Карвонсарой
Иқтисодиёт

Тошкентда аёлларнинг иқтисодиётдаги салоҳиятини ривожлантиришга бағишланган USAID cаммити ўтказилди

Карвонсарой

Ўзбек аёллари, 2019 йил 19 мартда Тошкентда олинган сурат. [Станислав Хўжаев/AFP]

Ўзбек аёллари, 2019 йил 19 мартда Тошкентда олинган сурат. [Станислав Хўжаев/AFP]

ТОШКЕНТ – 23 август (душанба) куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) томонидан Ўзбекистонда аёлларнинг расмий иқтисодиётдаги иштирокини ривожлантиришга қаратилган саммит ўтказди.

«Аёллар кучи: постпандемия даври ва ундан кейинги тенденциялар» деб номланган тадбир Тошкентда аёл раҳбарлар, тадбиркорлар, фаоллар, инфлюенсерлар, блогерлар, бизнес эгалари ва тегишли нодавлат ташкилотлари учун ташкил этилди, дейилади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси баёнотида.

Саммитда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистондан 80 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Тадбирда COVID-19 пандемиясининг гендер тенглигига таъсири, иқтисоднинг юқори ўсиш суръатларини таъминлаш ва аёлларнинг формал иқтисодиётдаги иштирокини яхшилаш зарурлиги муҳокама марказида бўлди.

23 август куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Тошкентда «Аёллар кучи: пандемия ва ундан кейинги даврдаги ўсиш тенденциялари» мавзусида аёллар саммитини ўтказди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

23 август куни АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) Тошкентда «Аёллар кучи: пандемия ва ундан кейинги даврдаги ўсиш тенденциялари» мавзусида аёллар саммитини ўтказди. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

Ўзбекистонлик Райҳона Қодирова 30 июл куни Токио-2020 Олимпиадасида бокс бўйича аёллар ўртасида енгил вазн (57-60 кг) тоифасида ўтказилган илк баҳсида ғалаба қозонди. [Буда Мендес/AFP]

Ўзбекистонлик Райҳона Қодирова 30 июл куни Токио-2020 Олимпиадасида бокс бўйича аёллар ўртасида енгил вазн (57-60 кг) тоифасида ўтказилган илк баҳсида ғалаба қозонди. [Буда Мендес/AFP]

«Аёллар иштироки қайта қуриш ва иқтисодиётни тиклаш саъй-ҳаракатларининг таянчи бўлиб қолмоқда», дейилади баёнотда.

Саммит Марказий Осиё ва Ҳиндистондан келган аёлларнинг пандемиядан кейинги муаммолар ва COVID-19 оқибатларини ҳал этишга қўшган ҳиссасини таъкидлаш учун юқори даражадаги мулоқот платформасини яратишга қаратилган.

Шунингдек, иштирокчилар келажакдаги платформада аёлларнинг иқтисодиётдаги салоҳияти, пандемиядан кейинги тенденциялар ва гендер тенгсизлигини бартараф этиш имкониятларини муҳокама қилиш истагини билдирдилар.

«USAID учун гендер тенглиги ва аёллар имкониятларини кенгайтириш тараққиёт соҳасидаги саъй-ҳаракатларимизнинг асосини ташкил қилади», деди USAIDнинг Ўзбекистондаги миссияси раҳбари Микаэла Мередит саммит иштирокчиларига.

«Саммит давомида биз пандемия ва ундан кейинги давр оқибатларига қарши курашда аёлларнинг ўзига хос ролини кўриб чиқдик», деди у.

«Умид қиламанки, бу саммит доимий ишлайдиган тармоқ платформасининг яратилиши учун йўл очади ва келгуси йиллар давомида аёлларнинг иқтисодий интеграцияси жараёнида ижобий таъсир қилади».

Тажриба алмашинуви

Сўзга чиққанлар пандемия билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш тажрибаси ва пандемиядан кейинги воқелик шароитида даромадни сақлаб қолиш ва иш ўринлари яратишда аёлларнинг ўзига хос ўрни билан ўртоқлашдилар.

Улар бутун Марказий ва Жанубий Осиё бўйлаб аёлларнинг саъй-ҳаракатлари, жумладан, COVID-19 вакциналарини ишлаб чиқиш, ижтимоий инновациялар, стартаплар ва ишчи кучи талабларини қондиришга қаратилган янги таълим функцияларига оид кўплаб мисоллар билан танишдилар.

Саммит USAID ва Қозоғистон халқаро тараққиёт агентлиги томонидан АҚШ Савдо вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.

USAID минтақадаги гендер тафовутини камайтиришни қўллаб-қувватлайди ва аёлларнинг бандлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланади.

«Қизлар ва аёллар учун иқтисодий имкониятларнинг яратилиши, таълим, савдо ва иқтисодий алоқалар имкониятларининг кенгайтирилиши» тараққиёт, ўсиш ва фаровонликка ижобий таъсир кўрсатади, дейилади хабарда.

Баёнотда айтилишича, АҚШ ҳукумати минтақада аёллар раҳбарлигидаги корхоналарнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлиги ва рақобатбардошлигига ҳисса қўшишга интилиб келади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500