Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россия ва Хитойнинг ортга чекиниши шароитида АҚШ Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жадаллаштирмоқда

Ксения Бондал

Қозоғистондаги нефт бурғилаш миноралари, санасиз сурат. АҚШ Қозоғистон нефт саноатига 1990-йилларнинг бошидан бери сармоя киритиб келади. [Қозоғистон энергетика вазирлиги]

Қозоғистондаги нефт бурғилаш миноралари, санасиз сурат. АҚШ Қозоғистон нефт саноатига 1990-йилларнинг бошидан бери сармоя киритиб келади. [Қозоғистон энергетика вазирлиги]

ОЛМАОТА – Қозоғистоннинг энг йирик хорижий инвесторлари учлигига кирадиган АҚШ бу мамлакатга борган сари камроқ сармоя киритаётган Хитой ва Россияни ортда қолдирмоқда.

Қозоғистон Миллий банки маълумотларига кўра, коронавирус пандемияси оқибатида юзага келган глобал иқтисодий инқирозга қарамай, Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми йилига 9,7 миллиард долларга ошган.

1 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистонга тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳажми 167,2 миллиард долларни ташкил этди. Голландия, АҚШ ва Франция сармоядорлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллади, деб хабар беради Миллий банк.

1990 йилдан бери Қўшма Штатлар Қозоғистонга деярли 38,7 миллиард доллар сармоя киритди, деб хабар берган эди банк апрел ойида.

25 август куни Олмаотадаги McDonald ресторанларининг бирида тамадди қилаётган шаҳарликлар. [Ксения Бондал/Карвонсарой].

25 август куни Олмаотадаги McDonald ресторанларининг бирида тамадди қилаётган шаҳарликлар. [Ксения Бондал/Карвонсарой].

Қозоғистондаги ягона Cadillac автосалони, 25 август куни Олмаотада олинган сурат. [Ксения Бондал/Карвонсарой]

Қозоғистондаги ягона Cadillac автосалони, 25 август куни Олмаотада олинган сурат. [Ксения Бондал/Карвонсарой]

Голландия 63 миллиард доллар, Франция 13,4 миллиард доллар инвестиция киритган.

Ажабланарлиси, бу вақт ичида Хитой инвестициялари атиги 5,6 миллиард долларни ташкил этган.

Тенденциялардан ҳам кўп нарсани англаш мумкин: 2021 йилнинг биринчи чорагида АҚШ, Голландия ва Франциянинг янги сармоялари 2020 йилнинг биринчи чорагидаги инвестициялардан кўпроқ бўлган, Хитойнинг янги инвестициялари эса йил сайин камайган, деб хабар беради банк 2020 ва 2021 йилги рақамларни очиқламай.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг Евросиё иқтисодий иттифоқидаги (ЕОИИ) асосий савдо ҳамкори бўлган Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялари ҳажми 1990 йилдан бери атиги 5,3 млрд долларни ташкил этган.

Қўшма Штатлар 1990-йиллар бошидан бери Қозоғистонга, асосан нефт ва газ соҳасида сармоя киритиб келади, дейди Нур-Султонлик молиявий таҳлилчи Андрей Чеботарев.

«Бу соҳадаги энг йирик корхоналардан бири – Атирау вилоятидаги «Тенгиз» нефт кони бўлиб, у «Тенгизшевроил» халқаро консорциуми томонидан тадқиқ қилинмоқда», деди мутахассис.

«Шеврон» бу консорциумнинг 50% акциясига эгалик қилади. ExxonMobil, Қозоғистоннинг «КазМунайГаз» давлат компанияси ва LukArco Россия-Америка қўшма корхонасининг улуши мос равишда 25%, 20% ва 5% га тенг, дейди у.

Эҳтимол, «Тенгизшевроил»нинг конни ривожлантириш учун ўз бюджетини кенгайтиргани Американинг Қозоғистонга инвестициялари ҳажмининг ўсишига сабабчи бўлгандир, деб қўшимча қилди у.

«Мен Қўшма Штатлардан сармоя оқимининг ўсганини уларнинг бизга Марказий Осиёдаги стратегик шерик сифатидаги қизиқиши билан боғлаган бўлардим», деди у.

Хитойнинг узоқлашуви

Чеботаревга кўра, Хитой сармоясининг камайгани бир неча омиллар билан изоҳланиши мумкин.

Биринчидан, қозоқлар Хитойнинг Шинжон минтақасидаги мусулмонлар учун қайта тарбиялаш лагерларини кескин танқид қилиб келадилар, деди Чеботарев.

«Шу боисдан Хитой Қозоғистонга капитал оқимини камайтирган бўлиши мумкин», деди у.

«Бошқача айтганда, ёнимизда шундай катта шерик борлигини ҳар доим ҳам яхши деб бўлмайди – Хитой нодўстона риторикамиздан кейин биз билан истаган битимини бекор қилиши мумкин.»

Иккинчидан, Қозоғистон нефт саноати билан шуғулланувчи Хитой компаниялари нефт қазиб олишни кенгайтирмаяпти, дейди у. Улар жойларда нисбатан арзон қурилиш ишларини олиб бормоқда, холос.

«Учинчидан, Қозоғистон Нур-Султонда енгил релсли транспорт тизимини барпо этиш учун Хитойдан сармоя ололмади», деди у 2019 йилда Нур-Султонда ваъда қилинган, аммо амалга ошмаган транспорт лойиҳаси билан боғлиқ можарога ишора қилиб.

«Тўртинчидан, [Қозоғистонга тегишли], Хитойнинг «Бир камар, бир йўл» ташаббусида фақат Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги назорат-ўтказиш пунктларини модернизация қилиш лойиҳаси бор эди. Лекин бу унчалик катта сармоялар эмас».

Россияга келсак, унинг Қозоғистонга капитал оқими ҳар доим кам бўлган, деб хулоса қилди Чеботарев.

Россиянинг таъсири

Аммо Россия инвестициялари камаяр экан, Кремл Қозоғистонни тобора ўз измига солишга уринмоқда, дейди олмаоталик иқтисодчи Арман Бейсембаев.

Аввал бир вақтнинг ўзида АҚШ, Россия, Хитой, Туркия ва бошқа давлатлар билан дўстлик алоқаларини қўллаб-қувватлайдиган Қозоғистоннинг кўп қиррали сиёсати самарали эди, бироқ дунё ўзгармоқда ва янада қутблашмоқда, дейди у.

«Энди эса бир томонни танлашимиз учун бизга кучлироқ босим ўтказиляпти. Ёки АҚШга ён босиб, ҳудудимизга бостириб кирадиган Россиядек тажовузкор қўшнига эга бўламиз ёки Россия тараф бўламиз ва ҳеч нарса қилолмаймиз», деди у.

Россия Қозоғистонни ЕОИИни сиёсий иттифоқ сифатида қабул қилишга мажбурламоқда. Кремл ЕОИИ тузилаётганда ва яқинда, ҳатто бир йил олдин уни иқтисодий блок деб таърифлаган эди, дея ўз сўзида давом этди Бейсембаев.

«Биз уларга геосиёсат ва иқтисодни аралаштирмаслик кераклигини тушунтиришга уриняпмиз. Лекин Россия шундай позицияни эгаллаганки, унинг санкцияларга дучор бўлиши ва Ғарб давлатлари билан низоларидан ЕОИИдаги шериклари ҳам четда қолмаслиги керакдек гўё», деди у 2014 йилда Россия Қримни ноқонуний аннексия қилганидан кейин кучга кирган халқаро санкцияларга ишора қилиб.

«[Июнь ойида] Санкт-Петербургда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Панкин Россиянинг ЕОИИ санкцияларига ягона жавоб чоралари тайёрлаётганини айтиб, бу ҳақда очиқ маълум қилган эди», деди Бейсембаев.

Қозоғистон раҳбарлари доим ЕОИИ мажлислари пайтида Россия белгилаган сиёсий дастурлардан воз кечишга муваффақ бўлиб келганлар, лекин улар буни қачонгача давом эттира олиши номаълум, дейди у.

«Охирги бир йил ичида Россия бош вазири [Михаил] Мишустин Қозоғистонга икки марта ташриф буюрди. Бу тасодиф эмас».

«Россия бизга бу ерда нималар бўлаётганини кузатиб турганини ва мамлакатда ҳам иқтисодий, ҳам сиёсий манфаатлари борлигини, энди Қозоғистон мустақил ҳаракат қила олмаслигини уқтирмоқчи», деди Бейсембаев.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 14

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Биз 1990 йилдан бери Россия эмас, Америка таъсирида яшадик!!! Нима бўлди? Оддий халқ эмас, маҳаллий олигархлар яхши яшай бошладилар... Ўйлаб кўринг!

Жавоб бериш

Агар америкаликларга ишонадиган бўлсак, биз аллақачон шоколадда бўлишимиз керак, лекин афтидан, биз к...дамиз

Жавоб бериш

Тўппа-тўғри!

Жавоб бериш

Шунча вақт Россия таъсири остида яшадик, нима бўлди? Ўша-ўша қашшоқлик. Америка билан дўст бўлган яхшироқ.

Жавоб бериш

Қачонгача бировлардан умид қилиб яшаймиз, энди одамлар совхозлар яхши ўйланган нарса эканини тушуниб етганларида, совхозларни тиклаши, барча зарурий нарсаларни сотиб олиш учун пул ажратиш ва шу совхозда ишлашга рози бўлган тахминан 7-9 кишидан иборат гуруҳни масъул қилиш керак.

Жавоб бериш

Қашшоқ Россияда инвестиция учун пулни қаердан оларкин?

Жавоб бериш

АҚШ 75%га эга, Қозоғистонда эса 20%. Хўш, бунинг нимаси яхши? Тушунмадим.

Жавоб бериш

ЕОИИ таркибидан чиқишимиз керак, шунда мамлакатимиз тўлиқ гуллаб-яшнайди ☝️Россия

Жавоб бериш

Ҳа

Жавоб бериш

Йўқ

Жавоб бериш

Бу Россия билан бирлашишдан кўра яхшироқ вариант!

Жавоб бериш

АҚШ инвестициялари янги иш ўринлари, солиқлар, ойлик маошлар ва бошқа иқтисодий афзалликларни англатади.

Жавоб бериш

Йўқ, гуллаб-яшнамайди

Жавоб бериш

Аллақачон гуллаб-яшнамоқда.

Жавоб бериш