Карвонсарой
Оммавий ахборот воситалари

Марказий Осиё Украинанинг Россия ташвиқотчи оммавий ахборот воситаларига нисбатан санкцияларини кузатмоқда

Канат Алтинбаев

«Россия 24», «РТР-Планета», «НТВ» ва «Биринчи канал хорижда» каби бошқа кўплаб Россия каналлари Украинада тақиқланган. [Биринчи канал]

«Россия 24», «РТР-Планета», «НТВ» ва «Биринчи канал хорижда» каби бошқа кўплаб Россия каналлари Украинада тақиқланган. [Биринчи канал]

ОЛМАОТА – Маҳаллий аҳоли ва экспертларнинг фикрича, Марказий Осиё мамлакатлари Украинадан ўрнак олиб, Кремл қўлловидаги ташвиқот каналларини тақиқлаши керак.

21 август куни Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг 12 компанияси, жумладан, телеканаллар, ахборот агентликлари ва нашрларига санкциялар жорий қилиб, уларнинг веб-сайтларини блоклади ва маҳаллий банклардаги ҳисобларини музлатиб қўйди.

Улар орасида рус тилидаги «Ведомости» тадбиркорлик нашри таъсисчиси Business News Media, «Московский комсомолец» газетаси, Strana.ua янгиликлар портали ва Россиянинг «Ростелеком» давлат интернет провайдери ҳам бор.

Шунингдек, тан олинмаган Донецк халқ республикаси (ДХР) лидери Денис Пушилин билан алоқадор ресурслар ҳам нишонга олинган.

21 август куни Украина санкциялари остига тушган Россиянинг 12 компанияси орасида «Ростелеком» давлат интернет провайдери ҳам бор. [Ростелеком]

21 август куни Украина санкциялари остига тушган Россиянинг 12 компанияси орасида «Ростелеком» давлат интернет провайдери ҳам бор. [Ростелеком]

«Қозоғистон» маҳаллий телеканали орқали кечки сериални томоша қилаётган олмаоталиклардан бири, 18 август 2019 йил. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

«Қозоғистон» маҳаллий телеканали орқали кечки сериални томоша қилаётган олмаоталиклардан бири, 18 август 2019 йил. [Канат Алтинбаев/Карвонсарой]

Номи тилга олинган оммавий ахборот воситалари «Украинага қарши ташвиқотга тўла ахборот уруши» олиб борган ва «гибрид урушида фаол иштирок этган», дейилади Украина хавфсизлик хизматининг (СБУ) 20 август кунги баёнотида.

Санкциялардан кўзланган мақсад Украина фуқароларини ҳимоя қилиш ҳамда Россия тажовузи ва гибрид урушига қарши туришдир, деди СБУ директори Иван Баканов.

«Хавфсизлик хизмати сўз эркинлиги ҳамда Украина давлатчилиги ва суверенитетига тажовуз ўртасидаги фарқни аниқ чегаралайди», деди у. «Давлат хавфсизлигини ҳар жиҳатдан ҳимоя қилиш бизнинг бурчимиздир.»

Унинг айтишича, санкциялар остига тушган шахслар орасида «вақтинча босиб олинган ҳудудда Россиянинг хабарларини тарқатиш ва унинг босқинчилик ҳокимиятини тарғиб қилиш» билан шуғулланган россиялик ва махсус хизматлар ходимлари ҳам бор.

Июн ойида Зеленский Кремл ташвиқотига қарши кураш чоралари доирасида Россиянинг «Россия 24», «РТР-Планета», «НТВ» ва «Биринчи канал. Халқаро тармоқ» телеканалларига қарши санкциялар муддатини уч йилга узайтирган эди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 23 август куни янги санкцияларни танқид остига олган.

«Бу, бизнингча, Украинадаги сўз эркинлигини бўғиш ва мамлакат ахборот майдонини исталмаган ва ноқулай ахборот манбаларидан тозалаш йўлидаги навбатдаги қадамдир», деди у.

«Нега Украинадек бўла олмаймиз?»

Украинанинг чоралари Россия ОАВ Кремл кун тартибини илгари суришда давом этаётган Марказий Осиёникидан фарқ қилса-да, айрим кузатувчилар назарида Россиянинг таъсири бу ерда ҳам камайиши мумкин.

Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида яшовчи 29 яшар Сайқал Аденова Россия телеканалларини кўрмаслиги ва рус нашрларини ўқимаслигини айтади.

«Умуман олганда, маълумотлар бир ёқлама», дейди у. «Бир марта қирғизистонлик мигрантларни даҳшатли суратда тасвирлаганларини кўриб, ғазабга тушгандим.»

«Нега Украинадек бўла олмаймиз?» деб савол беради Аденова.

Бишкеклик ОАВ мутахассиси, Orbita.kg янгиликлар сайти бош муҳаррири Ерлан Сатибековнинг айтишича, аксар маҳаллий муштарийлар ва томошабинлар учун Россия ОАВ контенти қизиқ эмас.

У Украина санкциялари остига тушган каналлардан бири – Россиянинг «РТР-Планета» телеканалини мисол қилиб келтирди.

Бу канал Россия ҳукумати тарафидан молиялаштириладиган медиахолдинг – Умумроссия давлат телерадиокомпаниясига (ВГТРК) қарашли халқаро лойиҳа ҳисобланади.

«Шахсий кузатувларимга кўра, Қирғизистондаги русийзабон томошабинларнинг кичик бир қисмигина «РТР-Планета»ни томоша қилади ва улар асосан ёши каттароқ одамлар. Ўта тажовузкор ташвиқот материаллари ва телебошловчиларнинг нохолислиги аксарият томошабинларнинг ғашига тегади», деди Сатибеков Карвонсаройга.

Бу гап шунингдек, Кремл кўрсатмаси асосида ишлайдиган «РИА Новости», «Россия Сегодня» ва «Спутник» каби бошқа оммавий ахборот воситаларига ҳам тегишли, дейди у.

Сатибековга кўра, Кремл қўллавидаги ОАВ кўпинча қирғиз халқининг фикрига зид келувчи материаллар тайёрлайди.

«2005 йил март ва 2010 йил апрел ойида юз берган воқеаларини олайлик – ўшанда Қирғизистондаги оммавий тартибсизликлар ва норозилик намойишлари ҳукумат алмашинувига олиб келган эди», дейди Сатибеков.

«Мамлакатимиз аҳолисининг аксарияти бу ўзгаришларни олқишлади, лекин Россиянинг кўпгина оммавий ахборот воситалари уларни «рангли инқилобларнинг занжирли реакцияси» деб изоҳладилар.»

Унинг сўзларига кўра, Россия оммавий ахборот воситалари «мамлакат ахборот суверенитети учун таҳдиддир». Зеро, Бишкекнинг стратегик йўналишларга оид чоралари Москва манфаатларига тўғри келмаса, Россия Қирғизистон ахборот маконида уйдирма хабарлар тарқата бошлайди.

Россиянинг амбициялари

Қозоғистон ҳам Россия ташвиқоти билан боғлиқ худди шундай таҳдидга дуч келмоқда.

«Амалдаги Россия раҳбариятининг мақсади собиқ постсовет республикалар, жумладан Қозоғистоннинг собиқ мустамлакачи Россиядан тўлиқ суверен бўлишига йўл қўймаслик», дейди Олмаотадаги амалий сиёсатшунослик ва халқаро тадқиқотлар маркази директори Айдар Амребаев.

Амребаев бу ҳақда Киевдаги Армия, конверсия ва қуролсизланиш бўйича тадқиқотлар маркази учун ёзган 6 август кунги мақоласида айтиб ўтган.

Ахборот-таҳлилий хабарномалар ва ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг Россияга рақобатдош ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодиётга оид турли лойиҳалари ҳақида фейк хабарлар ва стереотипларни атайин тарқатиш ёки бевосита танқид қилиш, шунингдек Россия етакчилигидаги Евроосиё интеграциясини фаол тарғиб қилиш Россиянинг ташвиқот кампаниясига хос мавзулардан ҳисобланади, деб ёзади у.

Унинг қайд этишича, Қозоғистон ҳукуматининг қозоқ алифбосини русча кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтказиш тўғрисидаги қарори Россия оммавий ахборот воситаларида кенг кўламли реакцияга сабаб бўлган.

Қозоғистон ўз «иттифоқчисига» хиёнат қилгани, умумий маданият ва ахборот маконидан воз кечганликда айбланиб, унга нисбатан ахборот ҳужуми уюштирилди ва у бугунги кунга қадар давом этмоқда», дейди Амребаев.

«Бу қарор бир қатор телекўрсатувлар ва ток-шоуларда кенг миқёсда танқид қилинди.»

Шу билан бир вақтда, Россия ОАВ Қозоғистон раҳбариятининг рус тилини миллатлараро мулоқот тили сифатида сақлаш, шунингдек, тиллар ва маданиятлар хилма-хиллигини қўллаб-қувватлашга қаратилган бошқа ташаббусларини «кўрмаганга оляпти», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 19

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Келажак Украинаники, бизга Украина каналлари керак

Жавоб бериш

еленскй лдимир лександрич эса бошқача фикрда: у борган сари камроқ каналлар керак деб ўйлайди, қарийб битта қолган.

Жавоб бериш

Россия ёвузлик демакдир.

Жавоб бериш

... Россияга ёвузлиги борлар учун.

Жавоб бериш

Негадир Россияда ишлаш, оилани таъминлаш, Россия фуқаролигини олиш яхши, лекин бошқа ҳамма нарса ёмон – Россия тажовузкор.

Жавоб бериш

Чунки 70 йил давомида фақат Россия ривожланди, ҳамма бир хил эмасди

Жавоб бериш

Нега унда миллионлаб руслар АҚШ ва Европага қочмоқда? Нега Россия телевидениясида бу давлатларни танқид қилишяпти?

Жавоб бериш

Россия дунёда энг охирги мустамлакачи давлат ва у ўзининг мустамлакачилик сиёсатини давом эттирмоқда.

Жавоб бериш

Россияни мустамлака деб орзу қилма, сен, америкалик империалист!

Жавоб бериш

Турон бўлади барибир

Жавоб бериш

Мен ва оилам, шунингдек дўстларимиз ҳеч қачон Россия телеканалларини кўрмаймиз. Нимага? Бизда ишончли маълумотлар олиш мумкин бўлган Интернет бор.

Жавоб бериш

Албатта, ёқлайман! Телевизор кўриб бўлмай қолди. Бизда кабел телевиденияси бор. Россия каналларининг ҳеч бирида қизиқарли, маърифий ва кўнгилочар дастурлар қолмаган. Валлоҳи, у ерда ҳамма мутантлар йиғилволиб, эртаю кеч нафақат АҚШ ва Украина, балки Ғарб мамлакатларининг гўрига ғишт қалаш билан овора, адоват энди қўшниларимизга ҳам етиб бормоқда. Ҳаддан ошиш бу. Аста -секин ўша кўрсатувлар ва уларнинг бошловчиларидан нафратлана бошлайсан. Улар ҳамма каналларни эгаллади; уларнинг таҳлилларидан одамлар ақлли бўлиб қолмайдилар. Улар даҳшатли, жирканч ва ёвуз нарсаларни тарқатишмоқда; зиё деган нарса йўқ.

Жавоб бериш

Унда ишончли каналларингни томоша қил; қим қаршилик қиляпти? Ўзларинг Россия каналларига ёпишасанлар, чунки сизларникида кўрадиган нарсанинг ўзи йўқ.

Жавоб бериш

Тайга иттифоқидан чиқиш керак.

Жавоб бериш

Менинг фикрича, алифбо танлови – бу ўша тилда сўзлашувчиларнинг ички иши, зеро рус тилини билиш қозоқ кириллчасида ёзилган адабиётларни ўқиш кўникмаларини сақлаб қолади.

Жавоб бериш

Россиядан қанча узоқ турилса, шунча яхши

Жавоб бериш

Африкага кет ва унут

Жавоб бериш

Сиз кетишингиз керак, ва Африкага эмас, яхшиси Ойга. У ерда ҳеч қандай русофобия йўқ.

Жавоб бериш

Сиз Хитойга, айниқса, Шинжондаги лагерларига яқинлашишингиз керак

Жавоб бериш