Карвонсарой
Хавфсизлик

Қозоғистон Совет даврининг ядровий синовлари даҳшатларини ёдга олди

Канат Алтинбаев

Семипалатинск (ҳозирги Семей) ядро полигони, санасиз сурат. 1949 йилдан 1989 йилгача Совет Иттифоқи Семипалатинскда 456 та ядро синови ўтказган. [БМТ]

Семипалатинск (ҳозирги Семей) ядро полигони, санасиз сурат. 1949 йилдан 1989 йилгача Совет Иттифоқи Семипалатинскда 456 та ядро синови ўтказган. [БМТ]

ОЛМАОТА – Якшанба (29 август) куни Қозоғистон расмийлари Семипалатинск (ҳозирги Семей) полигони ёпилишининг 30 йиллиги ва Халқаро ядровий синовларга қарши кураш кунини турли тадбирлар билан нишонладилар – улар Кремл совет давридаги ядро синовларининг ҳалокатли оқибатларини пасайтириб кўрсатишда давом этаётган бир пайтда ўтказилди.

Ўтган жума куни Белгиянинг Ипр шаҳрида Қозоғистоннинг Белгиядаги элчиси Маргулан Баймухан, Белгия-Қозоғистон парламентлараро гуруҳи раиси Тим Ванденпут, Ипр бургомистри (шаҳар ҳокими) ўринбосари Филипп Болл ҳамда илмий доиралар ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ядровий синовлар қурбонлари хотирасини ёдга олдилар.

23 август куни Қозоғистон элчихонаси Швейцариянинг Берн шаҳрида СССР даврида Қозоғистон шимоли-шарқидаги даштда барпо этилган Семипалатинск полигони ёпилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбирни ўтказди.

Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчиси Алибек Бақоев тадбирнинг асосий мақсади швейцарияликларни ядровий синовлар оқибатларидан хабардор қилиш ва ядровий қуролдан бутунлай воз кечишга эришиш учун биргаликдаги саъй -ҳаракатларни жадаллаштириш эканлигини айтди.

23 август куни Вена шаҳридаги БМТ биносининг марказий залида ўтказилган кўргазмада Қозоғистондаги Семипалатинск ядро полигонига оид ноёб фотосуратлар ва тарихий ҳужжатларнинг нусхалари, жумладан, ўша пайтдаги Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг полигонни ёпиш тўғрисидаги фармони, шунингдек қуролсизланишга оид болалар расмлари намойиш этилган. [Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси]

23 август куни Вена шаҳридаги БМТ биносининг марказий залида ўтказилган кўргазмада Қозоғистондаги Семипалатинск ядро полигонига оид ноёб фотосуратлар ва тарихий ҳужжатларнинг нусхалари, жумладан, ўша пайтдаги Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг полигонни ёпиш тўғрисидаги фармони, шунингдек қуролсизланишга оид болалар расмлари намойиш этилган. [Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси]

23 август куни Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси Берн шаҳрида Қозоғистондаги совет даврига оид Семипалатинск ядро полигони ёпилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбир ўтказди. [Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси]

23 август куни Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси Берн шаҳрида Қозоғистондаги совет даврига оид Семипалатинск ядро полигони ёпилганининг 30 йиллигига бағишланган тадбир ўтказди. [Қозоғистоннинг Швейцариядаги элчихонаси]

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) Вена шаҳридаги биносида ядровий синовлар мавзуига бағишланган кўргазма ташкил этилган бўлиб, у ерга ташриф буюрувчилар ноёб фотосуратлар ва тарихий ҳужжатлар нусхалари билан танишиши мумкин.

Қозоғистоннинг ўша пайтдаги президенти Нурсултон Назарбоевнинг полигонни ёпиш ҳақидаги фармони, шунингдек, болаларнинг қуролсизланиш мавзусига оид расмлари шулар жумласидандир.

Кўргазма, шунингдек, полигон фаолияти ва унинг ёпилиши билан боғлиқ нодир фотосуратлар ва видеолавҳалар тақдимотини ҳам ўз ичига олган.

1991 йилда Семипалатинск полигонининг ёпилиши Қозоғистоннинг ядровий қуролдан бутунлай воз кечиш ҳамда маҳаллий аҳоли ҳаёти ва соғлиғига етказилаётган зарарни тўхтатиш йўлидаги илк қадами бўлди.

Қозоғистоннинг ташаббуси билан, 2009 йил декабр ойида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси ядровий синовларнинг оқибатлари юзасидан огоҳликни кучайтириш мақсадида Ядровий синовларга қарши кураш халқаро кунига асос солган эди.

Совет ҳукумати 1949 йилдан 1989 йилгача Семипалатинскда 456 та ядровий қурол синовларини ўтказиб, маҳаллий аҳоли саломатлигига ўнгланмас зарар етказди.

Уларнинг кўпчилиги жиддий касалликлардан вафот этган ёки бугунги кунгача азоб чекмоқда. Радиоактив моддалар қолдиқлари кўп йиллар давомида ерни заҳарлаган.

Россия ташвиқоти

Семипалатинск полигони ҳудудида одамлар яшайдиган дунёдаги ягона ядровий полигон эди, дейди Қарағанда экологик музейининг тараққиёт бўйича директори Дмитрий Калмиков Карвонсаройга.

«Аслида СССР ядровий қуролларни ўз фуқароларида сурбетларча синовдан ўтказган», деди у.

Калмиковнинг сўзларига кўра, Совет ҳукумати ҳатто мунтазам ядровий портлашлар вақтида ҳам маҳаллий аҳолини хавфсиз ҳудудларга кўчирмаган. Бу ерда ҳозиргача бир неча минг кишилик аҳоли истиқомат қилади, деб қўшимча қилди у.

Айни пайтда, Россия ташвиқот ва «экспертлар» ёрдамида Семипалатинскдаги ядровий синовлар оқибатларини камайтириб кўрсатишга уринмоқда.

Россиялик қуроллар таҳлилчиси ва Россия стратегик ракета қўшинлари фахрийси Владимир Евсеев 2020 йил июл ойида РИА Новостига берган интервьюсида Семипалатинскни ёпиб қўйган қозоғистонлик экологларни «ҳаддан ташқари ҳиссиётга берилишда» айблаган, сабаби улар полигоннинг Қозоғистонга тиклаб бўлмайдиган зиён келтирганини даъво қилганлар.

У ерда келиб чиққан тиббий ва экологик зарарга Қозоғистоннинг ўзи айбдор, деб таъкидлаган у.

«Муаммолар кейинроқ, полигон ёпилганидан кейин пайдо бўлган. Маҳаллий раҳбарият бу ҳудудни етарли даражада назорат қилмаган», деб айтган Евсеев. «Одамлар полигонда рангли ва қимматбаҳо металлар излаганлар, бу уларнинг саломатлигига жиддий путур етказган.»

Бу каби баёнотлар Семипалатинскликларни ғазаблантирган.

Ҳудудда саратон касалликлари ва туғма нуқсонлар кўп учрайди, дейди 16 йил аввал Семейдан Олмаотага кўчиб ўтган Назира Орманбаева.

«Буларнинг бари СССР ўз халқини ўйламагани сабабли, ҳозир Россия ҳам шу йўлдан бориб, ўз хатоларини яширишга ҳаракат қиляпти», деб айтган у Карвонсарой нашрига.

Совет сиёсатининг такрорланиши

Россия ҳам ўз фуқаролари саломатлиги ва ҳаётидан кўра ядровий куч-қудратни устун қўйиш билан советлар сиёсатини давом эттирмоқда.

Баренц ва Кара денгизлари ўртасида жойлашган Новая Земля оролидаги Россиянинг асосий ядровий полигонида 1954 ва 1990 йиллар оралиғида 132 та ядровий синов ўтказилган. Ҳозирги вақтда бу ерда мавжуд бўлган ядровий жанговар каллакларнинг ишончлилигини текшириш учун ноядровий синовлар ўтказиб турилади.

Таҳлилчиларга кўра, армия агар техник зарурият туғилса, у ерда янги жанговар каллакларнинг ядровий синовларини бошлаб юборишга доим тайёр.

Оролда аскарлар ва уларнинг оилалари учун янги уйлар ва инфратузилма барпо этилмоқда.

«Шу йилнинг ўзида пудратчи ҳарбийлар учун 236 хонадонга эга иккита кўп қаватли бино, умумий ётоқхона ва боғчани фойдаланишга топширамиз», деб айтган Россия полигони раҳбари Андрей Синицин июн ойида Россия қуролли кучларининг «Звезда» телеканалига.

«Инфратузилманинг бундай ривожлантирилиши» Россиянинг амалдаги раҳбарияти аҳоли саломатлигидан кўра ядровий мақсадларини устун қўйишини яна бир карра исботлайди, дейди Орманбаева.

«СССР анча олдин парчаланган бўлса-да, Россиянинг сиёсий режими ўзгаргани йўқ», деб айтган у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Совет жиноятлари руслардан бошқа барча халқларга қарши қаратилган эди.

Жавоб бериш