Карвонсарой
Саломатлик

АҚШ Тожикистонга 115 минг доза COVID-19га қарши Pfizer вакцинасини ҳадя қилди

Карвонсарой

20 сентябр куни Америка Қўшма Штатлари COVID-19га қарши кураш доирасида Тожикистонга илк партиядаги 115 минг доза Pfizer вакцинасини беғараз тақдим этди. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

20 сентябр куни Америка Қўшма Штатлари COVID-19га қарши кураш доирасида Тожикистонга илк партиядаги 115 минг доза Pfizer вакцинасини беғараз тақдим этди. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ДУШАНБЕ – Душанба (20 сентябр) куни Америка Қўшма Штатлари АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали Тожикистонга COVID-19га қарши кураш доирасида 115 минг доза Pfizer вакцинасининг илк қисмини ҳадя қилди, дейилади Душанбедаги АҚШ элчихонаси баёнотида.

Ёрдамнинг қолган қисми шу ҳафтада етказилади, унинг умумий ҳажми 325260 дозани ташкил қилади.

Тожикистонга тақдим этилган хайрия ёрдами АҚШ ҳукуматининг бутун дунё мамлакатлари учун 500 миллион COVID-19 вакцинасини (халқаро COVAX дастури орқали) беғараз тақдим этиш ташаббусининг бир қисми ҳисобланади.

Хайрия ёрдами Америка Қўшма Штатлари тарафидан Тожикистонга 26 июл куни етказиб берилган 1,5 миллиондан ортиқ Модерна вакцинасини ҳам ўз ичига олади. COVAX дастури доирасида шунингдек, Тожикистонга бир неча партия билан 461440 доза AstraZeneca вакцинаси ҳам тақдим этилган.

ЮНИСЕФ ва АҚШ ҳукуматининг кўмаги билан Тожикистонда тез орада Pfizer вакциналарини сақлашга мўлжалланган 258 литрли саккизта Ultra Cold Chain музлаткичлари пайдо бўлади. Тожикистон бу технологиядан илк марта фойдаланмоқда.

«Тожикистон билан ишлашдан мамнунмиз»

«Pfizer вакцинасидан иборат хайрия ёрдами кўпроқ одамлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади. Пандемияга барҳам бериш йўлида Тожикистон билан ишлаётганимиздан мамнунман», дейди АҚШнинг Тожикистондаги элчиси Жон Марк Поммершайм.

«Биз ёқадан бош чиқарсак, ушбу ҳалокатли офатни тўхтатиб, иқтисодиётимизни тиклай оламиз. Бу вирусни енгишда Тожикистон халқига ёрдам беришда давом этамиз ва инқирозни биргаликда енгамиз».

Вакцина ёрдами Тожикистон соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш, «COVID-19 устидан эпидемиологик назорат, касаллик ҳолатларини қайд этиш ва уларга чора кўриш ҳамда COVID-19 вакцинациясини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча ёрдамнинг бир қисмидир», дейилади элчихона хабарида.

Ўтган ҳафта Қўшма Штатлар Ўзбекистонга 1,2 миллион дозадан ортиқ Pfizer вакцинасини ҳадя қилган эди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500