Карвонсарой
Атроф-муҳит

Европа банки Марказий Осиёдаги совет даври уран чиқиндихоналарини тозалашга ёрдам беради

Карвонсарой

ЕТТБ ва унинг шериклари Қирғизистонда ядровий чиқиндиларни тозалаш ишларини қўллаб-қувватламоқда. [ЕТТБ]

ЕТТБ ва унинг шериклари Қирғизистонда ядровий чиқиндиларни тозалаш ишларини қўллаб-қувватламоқда. [ЕТТБ]

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) ва унинг шериклари Қирғизистондаги ядровий чиқиндихоналарни зарарсизлантириш ишларига кўмаклашишда давом этмоқда. Шу кунга қадар совет давридан қолган иккита уран объекти тозаланган.

ЕТТБнинг 15 сентябр кунги хабарига кўра, Норин вилоятининг Мин-Куш шаҳрида режалаштирилган тозалаш ишларининг аксар қисми бажариб бўлинган. Лойиҳа шу йилнинг кузида - муддатидан анча олдин якунланади.

Ишчилар радиоактив қайноқ нуқталарни ёпиб, шахталарни беркитган ҳамда бино ва иншоотларни утилизация қилган.

Ўзбекистон чегараси яқинидаги Жалолобод вилоятининг Шекафтар шаҳрида жойлашган иккинчи, ундан ҳам каттароқ синов объектидаги ишлар ҳам жадал суръатларда олиб борилди.

Ишчилар ҳудуддаги олтита шахта қудуғини тўлдириб, ёпдилар ва бўш жинсларни кўчириб, хавфсиз жойга сақладилар, шунингдек, чиқиндиларни хавфсиз утилизация қилган ҳолда, эски саноат биноларини бузиб ташладилар.

Бу ишлар Қирғизистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга совет давридан қолган уран объектларидаги заҳарли чиқиндиларни тозалашга ёрдам бериш учун донорлик маблағларини тўплайдиган Марказий Осиё учун Атроф-муҳитни тиклаш ҳисоб рақамини (ERA) томонидан молиялаштирилмоқда.

2015 йилда Европа комиссия томонидан таъсис этилган жамғарма 2016 йилдан ўз фаолиятини бошлаган.

Нохуш «мерос»

Марказий Осиё собиқ Совет иттифоқи даврида ураннинг асосий манбаи бўлган. Конлар 1990-йилларда Совет Иттифоқи парчаланиши ортидан ёпилган эди, лекин улар ёпилишидан олдин ҳам, кейин ҳам жуда кам тозалаш ишлари жуда кам олиб борилган.

Бугунги кунда минтақада еттита хавфли уран чиқиндихонаси мавжуд бўлиб, улардан учтаси Қирғизистонда жойлашган.

ЕИнинг 2017 йилги ҳисоб-китобларига кўра, Марказий Осиёда 1 миллиард тоннага яқин токсик уран чиқиндилари бор.

Деярли ҳимояланмаган бу объектларда террорчилар томонидан ғаразли мақсадларда ишлатилиши мумкин бўлган паст сифатли уран моддаси қолдиқлари бор. Ўз вақтида Тожикистон ҳукумати мамлакатдаги чиқиндихоналарда «қўлбола бомбалар» ишлаб чиқариш учун кифоя қиладиган даражада уран моддаси борлигидан хавотир билдирган эди.

ЕТТБ Россиянинг иштирокисиз ўз донорлари – Европа Иттифоқи, Белгия, Норвегия, Швейцария ва АҚШ, шунингдек, ҳамкори – Халқаро атом энергияси агентлиги билан ядровий чиқиндиларни тозалашда яқиндан ҳамкорлик қилмоқда, дейилади банк хабарида.

Атроф-муҳим ва саломатликка хатарлар

Мин-Кушнинг («Минг қуш») алдамчи хушманзара ландшафтида жиддий экологик хавфлар яширинган. Ядровий чиқиндилар унинг тупроғи ва сувини ифлослантирса-да, қишлоқ қорли музликлар билан ўралган.

ЕТТБ маълумотларига кўра, собиқ кондан оқиб чиққан ифлосланган сув озиқ-овқат занжирига тўғридан-тўғри ёки суғориш тизими орқали тушган бўлиши хавфи бор.

Иқлим ўзгариши ҳам ёғингарчилик миқдорининг кўпайишига олиб келар экан, кўчкилар ва заҳарланиш хавфини оширган. Айни пайтда маҳаллий дарёлар ва ирмоқлар Ўрта Осиёнинг унумдор қишлоқ хўжалиги маркази Фарғона водийсидан ўтувчи Сирдарёга қуйилади.

«Ифлосланиш оқибатлари ва ундан кейинги экологик, тиббий ва ижтимоий офатлар тасаввурга сиғмас даражада эди», дейилади ЕТТБ хабарида.

Маҳаллий мутасаддилар ЕТТБнинг тозалаш ишларидан мамнун.

«Уран чиқиндиларидан халос бўлишимиз зарур. Конлар муҳрланиши, чиқиндилар эса олиб чиқилиши лозим», дейди Мин-Куш шаҳар кенгаши раҳбари Канат Алмамбетов.

«Ишлар тезроқ тугаб, Мин-Куш туризм ривожи учун тоза ва хавфсиз жойга айланишини истаймиз», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500