Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Пекиннинг хитойлаштириш сиёсати доирасида масжидлар гумбазлари ва Ислом таълимоти йўқ қилинмоқда

Карвонсарой

Шинжон вилояти Янгисардаги кузатув камералари ва тиканли симлар билан ўралган Цзелейси-13 қишлоқ масжиди, 2019 йил, 4 июн. Пекин мусулмонлар, жумладан уйғурлар ва бошқа этник озчиликларни мажбуран хитойлаштириш сиёсати доирасида Шинжон ва мамлакат бўйлаб минглаб масжидларни йўқ қилмоқда. [Грег Бейкер/AFP]

Шинжон вилояти Янгисардаги кузатув камералари ва тиканли симлар билан ўралган Цзелейси-13 қишлоқ масжиди, 2019 йил, 4 июн. Пекин мусулмонлар, жумладан уйғурлар ва бошқа этник озчиликларни мажбуран хитойлаштириш сиёсати доирасида Шинжон ва мамлакат бўйлаб минглаб масжидларни йўқ қилмоқда. [Грег Бейкер/AFP]

Хабарларга кўра, Пекин ислом меъморчилиги рамзларини йўқ қилиш ва масжидларда сиёсий тарбия олиб бориш буйруғи билан мусулмонлар ва бошқа озчиликларни «хитойлаштириш» бўйича беш йиллик режасини жадаллик билан амалга оширмоқда.

2018-2022 йиллар учун белгиланган «хитойлаштириш» режаси доирасида Хитой коммунистик партияси (ХКП) расмийлари масжидларнинг гумбазлари, миноралари ва бошқа ислом архитектураси рамзларини олиб ташламоқда, масжид карнайларидан азон айтишни тақиқламоқда.

Режа нафақат аксар мусулмонлар яшайдиган Шинжон вилоятида, балки бутун Хитой бўйлаб фаол равишда амалга оширилмоқда.

Яқинда британиялик дипломатлардан бири Цинхай вилоятидаги масжидлар гумбазлари ва минораларининг олиб ташланганига эътибор қаратган.

Чапда тўрт йил аввал суратга олинган сайёҳлик йўлкўрсаткичида Хитойнинг Синин шаҳридаги Дунгуан катта масжиди гумбаз ва миноралари билан акс эттирилган. Ўнг томонда худди шу масжиднинг 13 сентябр кунги сурати. [Буюк Британиянинг Хитойдаги миссияси раҳбари ўринбосари Кристина Скотт/Twitter]

Чапда тўрт йил аввал суратга олинган сайёҳлик йўлкўрсаткичида Хитойнинг Синин шаҳридаги Дунгуан катта масжиди гумбаз ва миноралари билан акс эттирилган. Ўнг томонда худди шу масжиднинг 13 сентябр кунги сурати. [Буюк Британиянинг Хитойдаги миссияси раҳбари ўринбосари Кристина Скотт/Twitter]

Гансу провинцияси Пинлян шаҳридаги Сянтай масжиди гумбази ва ярим ойи бузиб ташланиб, ўрнига «Партияни сев, ватанни сев. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик» деган ёзув илиб қўйилган. [Bitter Winter]

Гансу провинцияси Пинлян шаҳридаги Сянтай масжиди гумбази ва ярим ойи бузиб ташланиб, ўрнига «Партияни сев, ватанни сев. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик» деган ёзув илиб қўйилган. [Bitter Winter]

Шинжон вилояти Хотандаги ушбу бўш майдонда қачонлардир Гуллук Коврук масжиди қад ростлаган эди, 2019 йилнинг 30 май куни олинган сурат. [Грек Бейкер/AFP]

Шинжон вилояти Хотандаги ушбу бўш майдонда қачонлардир Гуллук Коврук масжиди қад ростлаган эди, 2019 йилнинг 30 май куни олинган сурат. [Грек Бейкер/AFP]

Синин шаҳридаги Дунгуан масжиди Мин сулоласи даврида, 1300 йилларда барпо этилган.

«Менинг (4 йиллик) йўлкўрсаткичим эскирибди», деб ёзади Буюк Британиянинг Пекиндаги миссияси раҳбари ўринбосари Кристина Скотт 13 сентябр куни ўзининг Twitter саҳифасида. «Унда Дунгуан масжидини бориб кўринг, деб маслаҳат беришган. Мен бордим. Таъмирлашга ёпилган экан (биратўла гумбаз ва миноралари ҳам олиб ташланса керак...)»

У интернетга жойлаган суратларнинг бирида йўлкўрсаткичдаги масжид, унинг марказидаги катта яшил гумбаз ва баланд миноралар акс этган. Ўзи олган яна бир фотосуратда эса ўша бино исломий безакларсиз ва ташқарисида Хитой байроғи ҳилпираган ҳолатда.

Twitter фойдаланувчилардан бирининг ёзишича, июлда миноралар ҳали ўз жойида бўлган.

Шунингдек, Скотт Нангуан масжиди суратини ҳам жойлаган бўлиб, унда масжиднинг оқ гумбази атрофида ҳавозалар жойлаштирилгани ва ярим ой олиб ташланганини кўриш мумкин.

«Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик»

Бузиш ишлари бутун Хитой бўйлаб амалга оширилмоқда.

Ҳукумат Хенан вилоятидаги камида беш масжиднинг гумбазларини, ярим ой ва юлдуз рамзларини олиб ташлаган, деб хабар беради Италияда жойлашган Хитойдаги диний эркинлик ва инсон ҳуқуқлари масалаларини ёритувчи Bitter Winter журнали 2020 йилнинг апрел ойида.

2019 йил декабрда Гансу провинцияси Пинлян шаҳрида камида 16 масжидининг исломий рамзлари олиб ташланган.

Масжидлардан бирининг гумбази ва ярим ой белгиси олиб ташланиб, унинг ўрнига «Партияни сев, ватанни сев. Бирдамлик ва ҳамжиҳатлик» деган ёзув илиб қўйилган.

Шунингдек, масжидларнинг карнайлари ҳам олиб ташланмоқда, расмийлар азон овози «одамларнинг тинчини» бузаётганини даъво қилишган.

2019 йил ноябрда Ляочэндаги Гуан округи дин ишлари бюроси масжидларда азон ўрнига Хитой миллий мадҳиясини қўйишни буюрган.

«Ҳукуматнинг даъволари шунчаки баҳона», дейди маҳаллий имомлардан бири Bitter Winter журналига. «Одамлар ҳар ерда ўйинга тушиб мусиқа қўяди. Бу бошқаларнинг тинчини бузмайдими? Нимага ҳукумат бунга эътибор бермайди?»

Кўпчилик имомлар ва хитойлик мусулмонлар бу ўзгаришларга қарши бўлишса-да, ХКПнинг хитойлаштириш кампаниясига тўсқинлик қилишга ожиз эканликларини айтадилар.

«Ҳукумат мусулмонларнинг хорижликлар билан бирлашиб олишидан қўрқади, шунинг учун ҳам улар исломий иншоотларни Хитой услубига ўзгартиришни талаб қилмоқдалар», деб айтган Синяндаги имом. «Итоат қилмасак, бизни имомликдан олиб, ҳибс қилишлари мумкин.»

«Қаршилик қилишга журъатимиз етмайди»

Дунгуан масжиди яқинида анор сотаётган Али исмли деҳқон маҳаллий имомлар дуч келаётган қийинчиликларни тушунтириб берди.

«Ҳукумат масжидларимизни Пекиннинг Тянанмэн майдонига ўхшаш хитойча кўринишда бўлишини истаяпти», деб айтган у сешанба (29 сентябр) куни NPRга берган интервюсида.

«Масжид ҳар қандай кўринишда ҳам яхши», деб айтган у масжидларнинг ўзгартирилиши ҳақида гапириб. «Нима ҳам дердик. Имом ва масжид раҳбари бу борада ҳеч нимани ҳал қила олмасди. Уларни ҳибсга олиб, гумбазнинг олиб ташланишига розилик олишган.»

Дунгуан ўз ичига 3000 намозхонни сиғдирар, Хитойда энг катта жамоатлардан бирига эга эди. У шунингдек, таълим маркази, исломшунослик бўйича олий таълим муассасаси сифатида хизмат қилади.

Ўзгаришлардан кейин кўпчилик мусулмонлар бошқа жойларга бора бошлаган.

2018 йилда ХКП Ма Юэсянни имом қилиб тайинлагач, «кўпчилик намозхонлар Дунгуан масжидига намозга келмай қўйди, чунки янги имомнинг гаплари Қуръонга зид бўлиб, аксар мусулмонлар буни қабул қила олмайди», деб айтган фуқаролардан бири 2019 йилда Bitter Winter журналига.

Ислом дини ўрнига, имомлар «сиёсий ва мафкуравий таълим» ҳамда «хитой тарихидан» дарс беришмоқда.

«Аввал «сиёсат» ва «хитой тарихи» дарслари бўлмаган», деб айтган журналга қариялардан бири. «Ма Юэсян тайинланганидан кейингина муллалар учун шундай дарслар ташкиллаштирилди.»

«Итоат қилмайдиган бўлсак, ҳукумат бизни жазолаш учун қуролланган полицияни ишга cолади», дейди у. «Биз оддий одамлармиз, бўйсунмай иложимиз йўқ

Bitter Winter хабарига кўра, айрим имомлар бу ўзгаришларга қарши бўлгани учун расмийлар у ердаги масжидлар қандай «хитойлаштирилганини» кўрсатиш мақсадида Нинся-Хуэ автоном вилоятининг Гуюан шаҳрига ташриф буюрганлар.

Ташрифдан мақсад, «бу сиёсатнинг бутун мамлакат бўйлаб қатъий амалга оширилаётганини намойиш этиб, уларнинг иродасини синдириш» эди, деб ёзади нашр.

Шинжондаги геноцид

Президент Си Цзинпин бир неча йиллардан бери хитойлаштириш сиёсатини юритиб келади.

Август ойидаги нутқида Си барча диний ва этник гуруҳлар «Хитой бирдамлиги байроғини баланд кўтариши» кераклигини айтган эди.

Бу сиёсат, айниқса Шинжон вилоятида кенг тус олган. Хитой ҳукумати бу ҳудудда бир миллиондан ортиқ уйғурлар ва бошқа туркийзабон мусулмонлар, жумладан этник қозоқларни «сиёсий қайта тарбиялаш» лагерлари, тергов ҳибсхоналари ва қамоқхоналарни ўз ичига олган 400 га яқин муассасаларда сақлаб келмоқда.

Яна миллионлаб одамлар қатъий кузатув ва назорат остида яшамоқда.

Хитой ҳукумати бу муассасаларни террорчиликка барҳам бериш ва бандлик имкониятларини яхшилашга қаратилган «қайта тарбиялаш марказлари» деб атайди.

Аммо бу муассасалар «концентрацион лагерларга» ўхшаш мажбурий қамоқхоналар экани ҳақидаги хабарлар кенг тарқалган.

АҚШ ва Ғарб давлатларига кўра, Пекин Шинжондаги уйғурлар ва аксари мусулмонлардан иборат туркийзабон халқларга қарши геноцид сиёсатини олиб бормоқда.

Мустақил терговлар, собиқ маҳбуслар билан ўтказилган суҳбатларда жисмоний ва руҳий қийноқлар, онгни заҳарлаш, мунтазам зўрлашлар, муслима аёлларнинг мажбурий бичилиши, тана аъзоларини мажбуран олиш, жинсий таҳқирлаш ва бошқа даҳшатли амалиётлар тилга олинган.

Хитой расмийлари томонидан Шинжонда содир этилган айрим жиноятлар – минтақада 1000 дан ортиқ имом ва диний арбобларнинг ўзбошимчалик билан ҳибсга олингани, қарийб 16000 масжиднинг бузилгани шулар жумласидандир.

2019 йилда AFP томонидан ўтказилган текширув давомида минтақада ўнлаб қабристонлар вайрон қилингани аниқланган, улардан чиққан инсон суяклари ва бузилган қабрларнинг ғиштлари ҳар тарафга сочилиб кетган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500