Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ элчихонаси Тожикистон чегара қўшинларига 20та «Жип» ҳадя қилди

Карвонсарой

5 октябр куни Душанбеда АҚШнинг 20 та «Жип» автомобилини Тожикистон мудофаа вазирлигига топшириш маросимида АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм (чапда) Тожикистон генерал-майори Хисрав Бобозода билан қўл сиқишмоқда. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

5 октябр куни Душанбеда АҚШнинг 20 та «Жип» автомобилини Тожикистон мудофаа вазирлигига топшириш маросимида АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм (чапда) Тожикистон генерал-майори Хисрав Бобозода билан қўл сиқишмоқда. [АҚШнинг Тожикистондаги элчихонаси]

ДУШАНБЕ – АҚШ тарафидан ҳадя қилинган 20 дона «Жип» Тожикистон чегараларининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Сешанба (5 октябр) куни АҚШнинг Душанбедаги элчихонаси Тожикистон мудофаа вазирлигига 20 та «Жип» автомобилини топширди.

Умумий қиймати 1,4 миллион долларга (15,8 млн. сомоний) тенг автомашиналар Тожикистон махсус чегара қўшинларига вазият оғир бўлган ҳудудларда операциялар ўтказишга имкон беради.

Ушбу хайрия ёрдами қўшни Афғонистонда ҳокимият тепасига Толибонлар келганидан икки ой ўтар-ўтмас тақдим этилмоқда.

Ёрдамни топшириш маросимида АҚШ элчиси Жон Марк Поммершайм ва тожикистонлик генерал-майор Хисрав Бобозода иштирок этган.

«Бу ёрдам Тожикистонга чегара хавфсизлигини таъминлаш учун кўрсатаётган кўмагимизнинг бир мисолидир», деди Поммершайм. «Биз терроризм, наркотрафик ва ядровий қурол тарқалишига қарши курашда шерик бўлиб қоламиз ва биргаликда ҳаракат қилсак янада кучлироқ бўламиз.»

1992 йилдан бери Қўшма Штатлар Тожикистонга хавфсизлик соҳасида 330 миллион доллардан зиёд ёрдам кўрсатди. 2020 йил январ ойида Тожикистон мудофаа вазирлигига умумий қиймати 575 минг долларлик (ўша пайтда 5,5 млн. сомоний) енгил юк автомашиналари топширилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500