Карвонсарой
Дипломатия

Қозоғистон Олмаотани Афғонистонга ёрдам бўйича минтақавий марказга айлантирмоқчи

Ксения Бондал

2020 йилнинг 5 май куни Афғонистоннинг Мозори-Шариф чеккасидаги ахлатхонада ишлатишга яроқли ашёларни излаб юрган қиз. [Фаршод Усян/AFP]

2020 йилнинг 5 май куни Афғонистоннинг Мозори-Шариф чеккасидаги ахлатхонада ишлатишга яроқли ашёларни излаб юрган қиз. [Фаршод Усян/AFP]

ОЛМАОТА – Қозоғистон Олмаотани Афғонистонга гуманитар ёрдам етказиб берадиган халқаро логистика марказига айлантирмоқчи.

5 октябр куни Нур-Султондаги президент қароргоҳида Европа Иттифоқи (ЕИ) делегацияси билан учрашган президент Қосим-Жўмарт Тўқаев Қозоғистоннинг Афғонистонга гуманитар ёрдам етказишга оид саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб берди, дейилади Тўқаевнинг матбуот хизмати баёнотда.

ЕИнинг инсон ҳуқуқлари бўйича махсус вакили Эймон Гилмор, ЕИнинг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Терхи Хакала минтақавий хавфсизлик ва бошқа масалаларни муҳокама қилишди.

Делегатлар Қозоғистоннинг Афғонистонни барқарорлаштиришдаги минтақавий лидерлигини алоҳида таъкидладилар.

Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаотанинг умумий кўриниши, 2016 йил 14 июлда олинган сурат. [Патрик Баз/AFP]

Қозоғистоннинг энг йирик шаҳри Олмаотанинг умумий кўриниши, 2016 йил 14 июлда олинган сурат. [Патрик Баз/AFP]

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 22 сентябр куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида масофадан туриб нутқ сўзламоқда. [Эдуардо Муньос/Pool/AFP]

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 22 сентябр куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеясининг 76-сессиясида масофадан туриб нутқ сўзламоқда. [Эдуардо Муньос/Pool/AFP]

Бу учрашув 20 сентябр куни Тўқаев Олмаотада афғонистонликларга ёрдам етказишга мўлжалланган марказ яратиш ва БМТнинг Афғонистонга ёрдам кўрсатиш миссиясини Олмаотага жойлаштириш бўйича таклифи БМТ томонидан маъқулланганидан кейин ўтказилган.

«Қозоғистоннинг мавжуд инфратузилмаси ва логистика имкониятларини ҳисобга олиб, Олмаотада Афғонистонга халқаро ёрдам кўрсатиш бўйича гуманитар марказ яратишни таклиф қиламиз», деб айтган Тўқаев 17 сентябр куни Душанбеда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида.

«Бу ташаббус минтақадаги долзарб масалаларга ечим топишда ташкилотимизнинг ролини оширишга имкон беради ва фаолиятимизни БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари билан мос келади», деб айтган у.

БМТ расмийлари 18 миллион киши, аҳолининг деярли ярмига таъсир қилаётган Афғонистондаги гуманитар инқироз ҳақида огоҳлантириб ўтган.

«Бу мусибат Марказий Осиё чегараларини кесиб ўтиши муқаррар ва у энг аввало, мажбурий миграция оқибатида глобал таъсирга эга бўлади», деб таъкидлаган Тўқаев ўз сўзида.

Гуманитар дастак

Афғонистонга ёрдам етказиб бериладиган жой бўлиши керак, дейди Олмаотадаги жамоатчилик фаоли Дос Кошим.

«Қўшиламан, бундай марказ зарур. Биз очарчилик домида қолган ҳар қандай давлатга ёрдам беришимиз керак – бу энг аввало оддий одамларга нисбатан, уларни қандай ҳукумат бошқараётган бўлмасин, инсонийликнинг намоён бўлишидир» деди у.

Гарчи ҳокимият тепасига Толибонлар келганидан мамнун бўлмаса ҳам, Ғарб давлатлари Афғонистонга ёрдам учун 1 миллиард доллардан кўпроқ маблағ тўплади, деб қўшимча қилди Кошим.

«Оғир кунларни бошидан кечираётган мамлакатларга гуманитар ёрдам кўрсатиш ҳар бир цивилизациялашган давлат ташқи сиёсатининг устувор йўналишидир», деди у.

«Бундан ташқари, постсовет минтақаси давлатлари – жумладан Қозоғистон ҳам – Афғонистон учун маълум даражада айбдор», деди у 1979-1989 йилларда олиб борилган Афғонистондаги совет урушини назарда тутиб.

Айрим маълумотларга қараганда, бу урушда 1 миллиондан ортиқ афғонистонлик ҳалок бўлган.

Тўқаев шундай ташаббус билан чиққан экан, Қозоғистон уни амалга оширишда фаол рол ўйнаши лозим, деб айтган Кошим.

Бу марказнинг Қозоғистон учун манфаатли томонлари ҳам бор.

Таклиф дипломатик манфаат олиш учун қаратилгани аниқ, дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи Рустам Бурнашев.

«БМТ миссияси идорасини Афғонистондан Олмаотага кўчириш ва гуманитар марказ яратиш Қозоғистонга Марказий Осиёда ижобий эътибор ва қулай позицияга эга бўлишдан тортиб, Олмаотада БМТнинг юқори лавозимдаги расмийлари жойлаштирилишидан иқтисодий фойда кўриш каби жуда кўп фойдалар келтиради», дейди у.

Толибон хавфи

Бошқа кузатувчилар Толибон билан ишлашдан хавотир билдирган.

«Афғонистонга гуманитар ёрдамни етказиб бера олиш учун Толибон билан қандайдир қилиб ҳамкорлик қилишимиз керак», дейди Нур-Султондаги Макроиқтисодий тадқиқот ва башорат қилиши марказининг катта илмий ходими Мадяр Кенжебулат.

«Энг аввало, Қозоғистонда Толибон тақиқланган террорчилик ташкилоти ҳисобланишини унутмаслик керак», дейди у.

«Қозоғистон Толибон ҳукуматини тан олмаган», деб айтган Кенжебулат. «Шундай экан, улар билан қандай ишлай оламиз?»

Иккинчидан, ҳеч қандай гуманитар кампанияда донорлар эшикма-эшик юриб озиқ-овқат, кийимлар ва дори-дармонларни муҳтожларга тарқатмайди, дейди у.

Ҳукумат бундай ёрдамни ўз фуқароларига тарқатиши керак.

«Аммо, молиявий траншлар ўмарилаётган ва гуманитар юклар сотиб юборилаётган коррупция мавжуд», деб айтган у.

«Толибон етакчилари ҳаққоний бошқарса ҳам, жойлардаги қўмондонлар озиқ-овқатни ўзларига олиб қолишидан уларни ҳеч ким тўхтата олмайди ва уларни ҳеч ким кузата ҳам олмайди», деб қўшимча қилган Кенжебулат.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500