Карвонсарой
Иқтисодиёт

Хитой лойиҳаси Покистонда ярим миллион одамнинг кўчирилишига олиб келади

Зарак Хон

Карачидаги Мачар колонияси маҳалласи. Карачининг соҳилбўйи ҳудудини ривожлантиришга қаратилган Покистон ва Хитойнинг янги қўшма лойиҳаси Мачар колониясининг ярим миллиондан ортиқ аҳолисини ҳеч қандай ёрдамсиз кўчирилишини кўзда тутади. [Зарак Хон]

Карачидаги Мачар колонияси маҳалласи. Карачининг соҳилбўйи ҳудудини ривожлантиришга қаратилган Покистон ва Хитойнинг янги қўшма лойиҳаси Мачар колониясининг ярим миллиондан ортиқ аҳолисини ҳеч қандай ёрдамсиз кўчирилишини кўзда тутади. [Зарак Хон]

КАРАЧИ – Карачининг соҳили ҳудудини ривожлантириш бўйича Покистон ва Хитойнинг янги қўшма корхонаси нафақат ярим миллиондан ортиқ аҳолининг кўчирилишига, ҳимояланган ўрмонларга зарар келтирилишига, балки Синдх вилоятида этник норозиликлар юзага келишига сабаб бўлади, демоқда шаҳарсозлар ва хавфсизлик масаласи бўйича таҳлилчилар.

23 сентябр куни Исломобод ва Пекин Хитойнинг тўғридан-тўғри инвестицияси билан Карачи соҳилини комплекс ривожлантириш ҳудуди (KCCDZ) лойиҳасини имзоладилар.

Шартнома деярли икки йиллик танаффусдан кейин, Хитой-Покистон иқтисодий коридорининг (CPEC) 10-қўшма ҳамкорлик қўмитаси учрашуви давомида имзоланган.

Лойиҳа Хитойнинг «Бир камар – бир йўл» ташаббусининг асосий лойиҳаси бўлган CPECнинг бир қисмидир.

Карачи порти трестининг суғориладиган ерларида Карачи соҳилбўйи ҳудудини комплекс ривожлантириш лойиҳаси модели. [Денгиз ишлари вазирлиги]

Карачи порти трестининг суғориладиган ерларида Карачи соҳилбўйи ҳудудини комплекс ривожлантириш лойиҳаси модели. [Денгиз ишлари вазирлиги]

«Карачи порти трестининг ғарбий ботқоқликларидаги деярли 640 гектар суғориладиган ер майдони учун ишлаб чиқилган KCCDZ нафақат Покистон, балки бутун минтақа учун флагман лойиҳа бўлади», деб хабар берган Покистон денгиз ишлари вазирлиги 25 сентябр кунги баёнотида.

3,5 миллиард АҚШ долларига тенг лойиҳа шу атрофдаги харобаларда яшаётган 20 мингдан ортиқ оиланинг кўчирилишига сабаб бўлади, дейилади ҳужжатда.

Аммо, бу режалар аҳолининг аксариятига ҳеч қандай ёрдамни кўзда тутмайди, дейди шаҳарсозлар ва ҳуқуқбонлар Мачар колониясининг ярим миллиондан ортиқ аҳолисини назарда тутиб.

KCCDZ энг қадимги норасмий аҳоли пунктларидан бири бўлган Мачар Колониясининг бутун ҳудудини ўзлаштирмоқчи, дейди Karachi Urban Lab ташкилотига алоқадор шаҳарсоз Муҳаммад Тоҳид.

Колониянинг барча аҳолиси кўчирилади, дейди у. «Ҳукуматнинг кўчириш бўйича ҳеч қандай аниқ режаси йўқ», деб қўшимча қилган у.

«Мачар колониясидаги аҳолининг аксарияти бенгал ва роҳинжа муҳожирларидан иборат, улар бу ерларда бир неча ўн йиллардан бери яшаб келишади. Уларнинг кўпчилиги фуқароликка эга эмас ва буни тасдиқловчи ҳужжатлари ҳам йўқ», дейди Тоҳид.

«Жуда ёмон шароитда яшаб келган бўлсак ҳам, ҳукумат тараққиёт баҳонасида уйимиздан ҳайдаб чиқаришига йўл қўймаймиз», деб айтган Мачар колониясидаги ижтимоий ходимлардан бири Минҳожиддин.

Ҳукумат тараққиёт лойиҳалари бўйича кўчирилган аҳолига муқобил тураржой ёки компенсация пули ажратмаган, дейди у.

Этник норозилик авж олмоқда

Синдх ва Балужистон вилоятларида Хитой таъсирининг экспоненциал ўсиши, Хитой компанияларининг маҳаллий ресурсларни маҳаллий аҳолига таъсирини ҳисобга олмаган ҳолда ўйламай эксплуатация қилиши норозиликларга сабаб бўлмоқда, дейди хавфсизлик бўйича мутахассислар.

Синдхларнинг этник сиёсий партияси «Тарақий Пасанд» етакчиси Қодири Магсий соҳил ҳудудида ҳукуматнинг сирли тарзда KCCDZ каби лойиҳаларни имзолашини танқид қилди.

Ҳукумат тафсилотларни оммага ошкор қилиши керак, дейди у.

«Биз ривожлантириш жараёнига қаршимиз, Синдх ерлари оккупациясига йўл қўйилмаслиги ва унга қараб турилмаслиги керак», дейди Магси.

«KCCDZ каби «Бир камар – бир йўл» ташаббусига алоқадор лойиҳалар кейинчалик ҳам синдх этник жангарилари вилоятда ўз фойдасига қўллаётган Хитойга қарши кайфиятни кучайтиради», дейди карачилик полиция зобити.

Ўтган йили Покистон Синдх вилоятидаги «Бир камар – бир йўл» ташаббусига алоқадор лойиҳаларга ҳужум уюштирганликда айблаб, учта Синдх этник жангари гуруҳини, жумладан, Синдхудеш инқилоб армияси (SRA) фаолиятини тақиқлаган эди.

2020 йилнинг июл ойида SRA Хитойнинг мамлакатдаги манфаатларига қарши курашиш учун шакллантирилган Балужистоннинг айирмачи гуруҳлари конгломерати Baloch Raji Aajoi Saangar (BRAS) билан бирлашган.

«Покистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ўн йиллик аксилтеррор операциялари ёрдамида Толибон жангариларини назорат қилишга эришган эди», дейди полиция зобити.

«Аммо ҳукуматнинг режалари, жумладан KCCDZ, Хитой балиқчиларининг овларига, Тар чўли ҳудудида «Бир камар – бир йўл» ташаббусига алоқадор лойиҳалар туфайли келиб чиқаётган адолатсизликка нисбатан тоқати мамлакат бўлиб этник норозиликларнинг янги тўлқинини келтириб чиқармоқда.»

Ҳимояланган ўрмонга таҳдид

Бу орада KCCDZ лойиҳаси минтақадаги муҳим мангра ўрмонини йўқ қилади, дейди манфаатдор экологик фаоллар.

Бу «Бир камар – бир йўл» ташаббусининг иқлим ўзгаришига сабаб бўлиши ва маҳаллий аҳоли саломатлигига жиддий таъсир кўрсатиши билан боғлиқ илк ҳолат эмас.

Мангра ўрмонлари томонидан ҳосил бўлган табиий тўсиқнинг йўқ қилиниши эҳтимоли 20 миллионга яқин аҳолига эга Карачини кучли бўрон ва цунамилар хавфи остида қолишига сабаб бўлиши мумкин.

«Ҳуддуда ҳимояланган мангра ўрмонлари бор», деб ёзади эколог ва журналист, карачилик Афиа Салом ўзининг Twitter саҳифасида. У аҳолини манграларнинг йўқ қилинишига қарши курашишга ҳозир туришга чақирган.

KCCDZ лойиҳасини режалаштирганлар «Покистон олий судининг Карачи порти трестида ҳеч қандай фаолият олиб борилмаслиги, суғориладиган ерлардан фақат плантация учун фойдаланиш ҳақидаги қарорига қарши чиқмоқда», деб ёзган у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500