Карвонсарой
Иқтисодиёт

Россиянинг ЕОИИни кенгайтиришга оид саъй-ҳаракатлари тенгсизликни кучайтиришга интилиш деб баҳоланмоқда

Ксения Бондал

21 октябр куни Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражали учрашувда ЕОИИнинг ягона божхона тизимини яратиш масаласи муҳокама қилинган. [ЕОИК]

21 октябр куни Беларуснинг Минск шаҳрида бўлиб ўтган юқори даражали учрашувда ЕОИИнинг ягона божхона тизимини яратиш масаласи муҳокама қилинган. [ЕОИК]

ОЛМАОТА – Россиянинг Евроосиё иқтисодий иттифоқини (ЕОИИ) кенгайтиришга оид давомли саъй-ҳаракатлари Марказий Осиё давлатлари учун деярли ҳеч қандай фойда келтирмайди, дейди мутахассислар.

ЕОИИга Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Беларус киради.

Иттифоқни кенгайтириш йўлидаги сўнгги чораларнинг бирида ЕОИИнинг бошқарувчи органи – Кремл назоратидаги Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕОИК) ягона божхона тизимини яратишга оид шартнома имзоланишини тезлаштиришга уринди.

Тегишли шартнома лойиҳаси 21 октябр куни ЕОИК ҳайъатининг юқори даражали учрашувида муҳокама қилинган, деб хабар берган ЕОИК.

19 октябр куни ЕОИК онлайн учрашув ўтказди. [ЕОИК]

19 октябр куни ЕОИК онлайн учрашув ўтказди. [ЕОИК]

Ҳужжатга оид тафсилотлар кам эканига қарамай, шартнома иттифоқ аъзоси бўлмаган мамлакатларга тизимга қўшилиш имконини беради.

«Ҳужжат амалиётни учинчи давлатларга нисбатан қўллаш имконини берувчи божхона транзит тартибининг асосий элементлари ва кафолат механизмлари тавсифини ўз ичига олади», дейилади ЕОИК баёнотида.

Бундай шартнома Россияга ЕОИИ ичида муҳсулотларни кузатиш ва назоратни кучайтириш имконини беради, дейди Прагада яшовчи қозоғистонлик иқтисодчи Еркин Дайир.

Ягона транзит тизими доирасида Россия аъзо давлатларга ўз қоидаларини ўтказиши мумкин, бу 2015 йилда ЕОИИга асос солинганида унинг режаларидан бири бўлган, дейди у.

Масалан, Москва 2014 йилда Россия босиб олган Украинага Қозоғистон маҳсулотлари экспортини чеклаши мумкин ёки Қирғизистон чегараси орқали ЕОИИга кириб келадиган Хитой маҳсулотлар оқимини тўхтатиши мумкин, дейди Дайир.

Хавотирли экспансия

ЕОИИ экспансияси, айниқса Марказий Осиё мамлакатлари учун хавотирли, улар иттифоққа аъзоликдан Россияга нисбатан анча кам фойда кўришади, дейди кузатувчилар.

«ЕОИИдан, иттифоқнинг ягона бозори шаклланишидан фойда кўрадиган томон шубҳасиз Россия эканлиги равшан», деб айтган олмаоталик молиячи Арман Бейсембаев Карвонсаройга.

ЕОИИ иш бошлашидан аввалги музокараларда Қозоғистон вазият умуман бошқача бўлишига умид қилган эди, дейди Бейсембаев.

Қозоғистон «Россия маҳсулотларимизни сотишимиз бизга ишчи кучи бориши мумкин бўлган бозорини очиб беради ва биз бу иттифоқда даромад оламиз деб умид қилган», дейди у.

Аммо, воқелик бошқача бўлиб чиқди.

Россия империалистик сиёсат барпо этмоқда, дейди у. Қозоғистон ва бошқа давлатлар четда қолган бир вақтда, у ўзини метрополия ёки «она аридек» тутяпти.

Шу муносабат билан Россия «ён атрофдан ресурсларни чиқариб олади, ЕОИИда ҳам худди шундай бўлади», дейди у.

«Қозоғистон қўшничиликдан қочиб кета олмайди. ЕОИИга ишончимиз туфайли қўшилиб қолганмиз, энди жим ўтириб, лом-мим демаслигимиз керак», деб қўшимча қилган Бейсембаев.

ЕОИИнинг манфаатлари «нотекис тақсимланган», дейди Нур-Султондаги Амалий иқтисодиёт тадқиқотлари маркази етакчиси Евгения Пак.

«Шунинг учун ҳам Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатларига экспортининг 89 фоизи ва импортининг 94 фоизи Россияга тўғри келади», деб айтган у Карвонсарой нашрига.

«ЕОИИ иқтисодий қарорларни мувофиқлаштириш ва аъзо мамлакатларнинг мустақиллигини ҳимоя қилишни назарда тутган ҳар томонлама манфаатли ҳамкорлик тамойилларига асосланган ҳолда тузилиши керак», деб айтган Пак.

ЕОИИ ичида, жумладан Россия ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик ва интеграция заифлашган, дейди Пак. Бунинг сабаблардан бири COVID-19 пандемияси натижасида келиб чиққан ижтимоий-иқтисодий бўҳрон бўлган.

«Ҳамкорликнинг асосий чекловлари, макроиқтисодий сиёсатларнинг тўқнашуви ва аъзо давлатларнинг юқори ўзгарувчанлиги, шунингдек қазилма саноати ҳукм сурадиган ЕОИИ иқтисодий тизими сабаблидир», дейди у.

«Бунинг барчаси аввал ҳам бўлган, аммо пандемия сабабли кучайиб кетган.»

Сиёсийлаштириш

Бу орада Москва ЕОИИдан минтақада ўз сиёсий мақсадларини кучайтириш учун фойдаланишга ҳаракат қилган.

Шу йилнинг бошида Қозоғистон Москванинг ЕОИИ аъзоларини иқтисодий блокдан ташқарида ҳам яқинроқ ҳамкорлик қилиш чақириқларини рад этган эди.

19 май куни Евроосиё олий иқтисодий кенгаши (ЕООИК) учрашуви чоғида 2025 йил учун Евроосиё иқтисодий интеграциясини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари таклифи муҳокама қилинди, дейилади Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тўқаевнинг матбуот хизмати баёнотида. ЕООИК – ЕОИИнинг энг юқори органи бўлиб, унга иттифоққа аъзо давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари киради.

Таклиф қилинган лойиҳани рад этган Тўқаев ҳужжатнинг соғлиқни сақлаш, таълим ва фан каби ноиқтисодий масалаларни ҳам ўз ичига олганини таъкидлаган.

«(Бу каби) масалаларнинг тўлиқ Евросиё иқтисодий комиссияси ваколатига киритилиши унинг иқтисодий йўналишини сезиларли ўзгартириши мумкин, яъни бу ЕОИИ ташкил этилишига оид 2015 йилги шартнома моҳиятига зиддир», деб айтган Тўқаев саммит чоғида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Рашка энг чириган фашист мамлакат

Жавоб бериш