Карвонсарой
Сиёсат

Қозоғистондаги «қуллик» воқеаси Россиянинг тангликни авж олдиришга қаратилган режаларини фош қилди

Канат Алтинбаев

20 йил қозоғистонлик фермер қўли остида қулдек ишлагани ҳақида ёлғон сўзлаган Алексей Котов кимлиги номаълум расмийлардан бири билан гаплашмоқда, ноябр ойида олинган сурат. Якунда у ўз даъвосидан қайтган бўлса-да, Россия расмийлари қозоқ журналистларига худди россияликларга нисбатан бўлганидек, қўпол муомала қилганлар. [Vk.com/ombudsman76]

20 йил қозоғистонлик фермер қўли остида қулдек ишлагани ҳақида ёлғон сўзлаган Алексей Котов кимлиги номаълум расмийлардан бири билан гаплашмоқда, ноябр ойида олинган сурат. Якунда у ўз даъвосидан қайтган бўлса-да, Россия расмийлари қозоқ журналистларига худди россияликларга нисбатан бўлганидек, қўпол муомала қилганлар. [Vk.com/ombudsman76]

ҚАРАҒАНДА ВИЛОЯТИ, Қозоғистон – Ноябр ойида Россиялик ишчининг Қозоғистон фермасида 20 йил зўравонлик ва «қуллик» остида ишлагани ҳақидаги даъвоси тезда чиппакка чиққан бўлса-да, Россия ҳукумати бу ҳодисадан тарангликни янада кучайтириш йўлида фойдаланиб қолган.

Ушбу қисқа муддатли халқаро можаро, шунингдек, Россия ҳукуматининг Қозоғистондаги этник руслар дуч келадиган якка тартибдаги ҳолатларни Россиядаги Марказий Осиёлик меҳнат мигрантларига нисбатан тизимли ва кенг тарқалган зўравонликларга тенглаштиришга қаратилган уринишларини фош этган.

Котовнинг чўпчаги

Бу хабар 17 ноябр куни ижтимоий тармоқларда чиққан видеодан тарқалган.

Унда ўрта ёшлардаги россиялик Алексей Котов Қозоғистоннинг Қарағанда вилояти Шет туманида мажбуран ушлаб турилганини айтган.

Қозоғистонлик фермер қўли остида 20 йил қул бўлиб ишлагани ҳақида ёлғон сўзлаган Алексей Котов, ноябр ойида Vk.com платформасидаги видеолавҳадан олинган скриншот. У кейинчалик ўз иддаоларидан воз кечган бўлса-да, халқаро можаро келтириб чиқаришга улгурди. [Vk.com/ombudsman76]

Қозоғистонлик фермер қўли остида 20 йил қул бўлиб ишлагани ҳақида ёлғон сўзлаган Алексей Котов, ноябр ойида Vk.com платформасидаги видеолавҳадан олинган скриншот. У кейинчалик ўз иддаоларидан воз кечган бўлса-да, халқаро можаро келтириб чиқаришга улгурди. [Vk.com/ombudsman76]

Тушунарсиз гапиришидан унинг маст ҳолатда эканини тахмин қилиш мумкин.

«Ойи, дада, Қозоғистондан чиқиб кетишимга ёрдам беринглар», дейди у камерага.

Шовинистик Россия оммавий ахборот воситалари бу хабарни тезда тарқатиб юборди.

Қозоғистон полицияси Россиянинг Ярославл вилоятида туғилган 44 ёшли Алексей Котовни тезлик билан топган. У полицияга 44 яшар қозоғистонлик фермер уни 20 йил давомида қулликда сақлаганини айтган.

Полиция фермерни ҳибсга олиб, жиноий иш қўзғаган.

Бироқ Қозоғистон Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) 18 ноябр – хабар чиққанидан бир кун ўтиб, Котов ўз даъвосидан воз кечганини маълум қилди.

ИИВ баёнотида айтилишича, Котов шунчаки уйини соғинган.

«У ўз ихтиёри билан фермада қолиб ишлаган, уяли телефондан фойдаланган ва истаган пайтда фермадан чиқиб кетиш имконига эга бўлган», дейди Қарағанда вилоят полицияси бошлиғининг ўринбосари Ернат Калиакпаров 17 ноябр куни полициянинг Котовни сўроқ қилиш якунларига бағишланган видеолавҳада. Бу жараёнда Россия консуллиги ходимлари ҳам иштирок этишган.

Котов фермерга қарши ҳеч қандай даъвоси йўқлигини айтди, унинг халқаро миқёсда шов-шув кўтаришдан ягона мақсади «уйига қайтиш» бўлган, деб қўшимча қилди Калиакпаров.

Кейинроқ қарағандалик журналистлар россиялик расмийлар тарафидан «цензура ва уларнинг профессионал фаолиятига тўсқинлик қилиш» деб баҳолаган воқеа юз берди.

Цензура сабоғи

17 ноябр куни Россия консули, Россия парламенти депутати ва ИИВ ходими Котовни олиб кетиш учун Қарағандага келиб, қозоғистонлик журналистларни унинг олдига яқинлаштирмасликка зўр бериб ҳаракат қилган.

Полиция идорасига йўл олган журналистлар Котовга савол бера бошлаганида, унинг ҳамроҳларидан бири «Ҳеч нарса гапирма, Алексей!» деб буйруқ берган.

Котов унга итоат қилган ҳолда журналистларни эътиборсиз қолдириб, капюшони билан юзини тўсиб олган.

«Россия вакиллари Котовга журналистлар билан гаплашишни тақиқладилар. Ҳаваскорлик видеолавҳасида Россия вакилларидан бирининг ўз ҳамюртларини ўтказиб юбориб, полиция идораси эшигини ушлаб турганини, Котов бинодан чиқиб кетгунича қозоғистонлик журналистларни киритмаётганини кўриш мумкин», деб хабар беради КазТАГ ахборот агентлиги.

Котовни кузатиб борганлардан бири, афтидан, россиялик полициячи бўлиб, у воқеани тасвирга олаётган маҳаллий журналист Айнур Балакешованинг мобил телефонини тортиб олган.

«Россия ИИВ вакили телефонимни олиб қўйди, видеоёзувни тўхтатиб, қайтариб берди», деди Балакешова Карвонсаройга. «Россия полициячисининг хатти-ҳаракатлари ваҳимали эди. Мен ҳеч қачон бундай тажовузкорликни кўрмаганман».

Маҳаллий полиция ходимлари журналистларнинг эътирозидан кейин вазиятга аралашиб, Россия вакилини эшик олдидан олиб ташладилар, аммо вақт ўтиб бўлган эди.

Журналистлар Котов ортидан ташқарига чиқишганида, россияликлар уни аллақачон олиб кетишган эди.

Россия вакиллари бу хатти-ҳаракатлари билан ахборот олиш эркинлиги ва журналистик фаолиятга тўсқинлик қилишни тақиқловчи Қозоғистоннинг бир қанча қонунларини буздилар, дейди Балакешова Карвонсарой нашрига.

Россияликлар Котовни ташқарида журналистлар кутиб турганини билиб, ўз ҳаракатларини режалаганлар, сабаби унинг «қуллиги» ҳақидаги хабар халқаро можаро келтириб чиқарган.

Россияда эмас

Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари россиялик журналистларга босим ўтказишга ўрганиб қолган ва Қозоғистонда ҳам шундай қилишди, дейди Нур-Султонлик блогер Ерлан Исмоилов.

«Аммо бу ер уларга Россия эмас. Бошқа давлат фуқароларига Қозоғистондаги ОАВ ходимларига шундай муомала қилишга ким ҳуқуқ берди?» деди у Карвонсарой билан суҳбатда. «Одатда Қозоғистонда бунга жиноий жавобгарлик бор».

Қозоғистонда сўз эркинлиги масаласи идеал даражада эмас, аммо «бу мамлакатда журналистлар ҳуқуқлари билан боғлиқ вазият Россиядагидан анча яхши», деди Исмоилов.

«Қозоғистонда журналистларнинг касбий фаолиятига тўсқинлик қилиш қонунан тақиқланган, бу ерда сўз эркинлиги кафолатланади, конституция эса цензурани тақиқлайди», деб ёзган КазТАГ 17 ноябр куни.

Ахборот агентлиги Қозоғистон ҳуқуқ-тартибот органларини юз берган воқеани шарҳлашга чақирган.

Кремл нарративларининг суғорилиши

Котовнинг ҳикояси Кремлга қарашли «Российская газета» Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг Қозоғистондаги русийзабон озчиликка нисбатан нохолис муносабатлар ҳақидаги мақоласини чоп этганидан кўп ўтмай пайдо бўлган.

Россия вакилларининг қозоқ журналистларини Котовга яқинлаштирмасликка урингани шубҳали, дейди айрим кузатувчилар.

«Россияликнинг Қозоғистондаги узоқ йиллик қуллиги» ҳақидаги вирусли хабар Қозоғистондаги русийзабонларнинг зулмга учраётган ҳақидаги Кремл нарративини мустаҳкамлади, дейди Коррупцияга қарши халқ қўмитасининг халқаро сиёсат бўйича таҳлилчиси, чимкентлик Жонибек Асанов.

«Аммо Котов ёлғонининг фош этилиши Россияни ноқулай аҳволга солиб қўйди, шунинг учун [расмийлар] бундан ҳам каттароқ ишкал чиқармасидан уни тезроқ уйига олиб кетишга ҳаракат қилишди», дейди Асанов Карвонсаройга.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 10

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ЧУРка (туркча ЧIРiк, шiрiк) чиркин, чириган деган маънони билдиради. Турк бобойлари (аждодлар) эски, чириган, қуриган ёғоч, чириган ёғоч бўлаги – ўтин, чириган тараша – на насл-насаби, на БАЙРОҒИ ва на Ватани бор, қонунсиз, одобсиз, хотинининг измида юрадиганлар - ХОТИНҚУЛИ эркакларни шундай деб атаган. Рус сайтларида қадимги, мажусийлик эътиқодлари ҳақидаги материалларни ўқинг.

Жавоб бериш

Энди ҳарф ҳақида: ЧУР(ка) - славян маъбуди бўлиб, маъбуднинг қуруқ хода ёки тўнкадан ўйилган тимсоли. ЧУР, ЧУРБАН и ЧУРКА - қадим замонлардан маълум бўлган рус эндонимлари. ЧУР - қадимги рус ярим маъбуди, руслар вафот этганида шу маъбудга айланади деб эътиқод қилинган. Бу шуни англатадики, руслардан кимдир ўлса, уларнинг эътиқодига кўра автоматик равишда ярим маъбудга айланиб, ўзидан кейин қолган болаларни ҳимоясига олади деб ишонилган. Руслар ёғочдан ЧУР ҳайкалчалар ясаб, уйлари ва боғлари атрофига ўрнатиб, уларни ЧУР ва ЧУРБАН деб аташган. Шундай қилиб, машҳур эътиқодга кўра, ЧУРКА - бу ёғочдан ўйилган ёки ёғоч бўлагида гавдаланган рус бути, чурбан ёки ЧУРБАНЛАР (кўплик) бу ЧУРКА - улар қўриқлаш ва ҳимоя қилиш учун мўлжалланган уйлар ва боғлар атрофида жойлаштирилган. Одамлар бу сўзларни тасодифан ишлатишди, лекин уларни унутишди, чунки улар қилган ишларини УНУТДИЛАР. Кимдир ЧУРБАН томонидан қўриқланадиган ҳовлилар, уй хўжаликлари, боғлар ва бошқа мулк чегараларини кесиб ўтганида, эгаси босқинчига «чурнинг устида ўтма» деб айтган [яъни,менинг ҳудудимдан ошиб ўтма], «ЧУР мен, ЧУР мен» деганида қандайдир хавф-хатардан ҳимоя қилиш учун ота-боболарининг руҳларига «юзланган».

Жавоб бериш

Ва энг муҳими, инқилобдан олдинги статистика «миллат» атамасини билмаган. У тил сўзлашувчиларини (соҳиблари) ҳисоблаган. Турли мамлакатларда фуқароликни белгилашнинг икки тамойили мавжуд: «қон тамойили» ва «ер тамойили». Қон тамойилига кўра, янги туғилган чақалоқнинг фуқаролиги унинг қаерда туғилганидан қатъи назар, ота-онасининг фуқаролиги билан белгиланади. Ер тамойили - бирор давлат ҳудудида туғилган ҳар қандай шахс ота-онасининг фуқаролигидан қатъи назар, шу давлат фуқаролигига эга бўлади. Фуқароликни белгилашнинг қайси тартиби тўғри деб ўйлайсиз? Империалистик бўлган нарса миллий (этник) бўлиши мумкин эмас, постсовет ҳудудидаги, жумладан Қирғизистон ва Россияда одамлар империяга ва СССР меросига қарши норозилик билдирса, бу русларга қарши чиқиш эмас; Бу биринчи навбатда Рус лойиҳасини эмас, Ғарб лойиҳасини илгари сурувчи империяга қарши чиқишдир *** СССР ҳеч қачон ўзини «Россия давлати» ёки Россия империясининг вориси деб эълон қилмаган. Қайтанга, СССР ўзининг Қизил Армияси билан фуқаролар уруши чоғида империя армиясини (бир неча марта) яксон қилган. Рус халқининг табақалари - дворянлар, империя ҳарбийлари, савдогарлар ва қулоқлар йўқ қилинди. СССР (РСФСР) дастлаб пролетариат диктатураси эди. Таъкидлаш керак: ДИКТАТУРА. СССР таркибида унитар Россия давлати ҳам, пойтахти ҳам, герби ҳам йўқ эди (бу РСФСР эди, Ф – «федерация» деган маънони англатади). Сизнинг «рус ерларини бериш» деганингиз...

Жавоб бериш

Тушунмаяпман. Биз Екатерина Иккинчи кимлигини ва нима учун у дунёга равона бўлганини биламиз. У даҳо эмас эди. Уни француз-немис-иезуит жамоаси бошқарган. Бироқ, Пётр Биринчи алмаштирилганидан сўнг, Россия империяси тарихида Николай Иккинчи ҳукмронлиги даврида ҳам худди шундай бўлган. Русларнинг ўзлари империяда крепостнойлар бўлиб, армия ва солиқ тўловчилар учун озуқа бўлган. Иезуит ордени билан тарбияланган авлод бугунги кунгача Россияни рус элитаси орасидаги бешинчи колонна сифатида бошқариб келади. Улар Рим клубини тузишган, у ерда Совет Иттифоқининг парчаланишини режалаштиришган ва ҳоказо.

Жавоб бериш

P.S. Гап хат ҳақида, сўз ўйини; алмаштириш; жоҳилона жоҳиллардан фойдаланиш ҳақида кетмоқда; фитнали замон; Немислар - яҳуд яҳудийларининг тахтга чиқиши = маликалар, генераллар, губернаторлардан тортиб котибларгача бўлган немислар. *Россия гуслар учун* [шарҳловччи яҳудийлар қаттиқ «Р»ни тўғри талаффуз қила олмаслигини кўрсатиб, антисемит ҳазилни қўлламоқда]. Голштейн-Готторп, Юденич, Колчак, Каппел, Врангел ким «собиқ» ёки «гус» эканлигини яхшироқ билишарди. Россия императорлари Россия давлатининг асосчилари билан бир қабиладан эди! Несторнинг «Рус йилномасини» ўқинг: бизнинг келиб чиқишимиз руслардан. Карл Инегелд. Фарлоф. Веремуд. Рулав. Актеву. Труан. Лидулфост. Стемир. Романовлар (ҳақиқий фамилияси - Кобилинлар, Романов Рим дунёсини шарафлаш учун берилган Россия = Рим) собиқ Старгород-Олденбург ва унинг ерларидан келган немис рицарлари билан қариндош бўлиб кетишган. Новгородда Рюрикни чақирган славянлар қаердан бўлсин? Ёқмаяптими? Демак, сен «гус» эмассан. Ғарбдаги биринчи рус мигрантлари кейинги мигрантлар тўлқинлари билан алоқа қилмади ва уларга руслардек муносабатда бўлмади; уларни советлар деб ҳисоблаган. Биз рус аждодларимиз: Карл, Инегелд, Фарлоф, Веремуд, Рулав, Гудс, Руалд, Карн, Фрелав, Руар, Актеву, Труан, Лидулфост, Стемир. Вилгелм Иккинчи қиролича Викториянинг набираси эди, аммо бу унинг немис империалисти бўлишига тўсқинлик қилмади. Буюк Екатеринанинг томирларида бир томчи ҳам рус қони йўқ эди, лекин у Россия императори эди! «Руслар» сўзи 17-асрнинг ўрталарид

Жавоб бериш

Қозоқлар қул сифатида сотилган https://old.newsroom.kz/ru/4006-rabotorgovlya-kazakhami-v-sibiri.html

Жавоб бериш

Қозоғистон Россиянинг тажовузига учраши ёки Қозоғистонга зарар келтирувчи шартномаларни имзолашдан бирини танлаш вақти келганга ўхшайди. Шимолдаги қўшниларимизни ёвуз одамлар бошқармоқда.

Жавоб бериш

Rusiyzabon maktablar sonini tezroq qisqartirish kerak, chunki u yerda 70 foiz qozoqlar oʻqiydi

Жавоб бериш

[Қозоқ тилида: Дўстинг ўрус бўлса, болта олиб юр!] Россия баджаҳл аҳмоқлар ва қўшнисидаги нарсага кўз тикиб юрадиган доимий маст тажовузкорлар мамлакати! Россиянинг атрофида душманлари кўп, чунки у ҳаммага нисбатан душманона муносабатда ва ҳаммага ёлғон гапиради!

Жавоб бериш

Қизиқ, Россияда қанча Марказий Осиёликлар қулликда экан? Қозоғистондаги руслар сонидан кўпроқ эканлиги аниқ.

Жавоб бериш