Карвонсарой
Таҳлил

Кремл Ўзбекистонни ЕОИИга қўшилишга ундар экан, кузатувчилар бунинг хатарлари ҳақида огоҳлантирмоқда

Рустам Темиров

image

Россия президенти Владимир Путин 19 ноябр куни Москвада ўзбекистонлик ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашди. [Михаил Климентев/Спутник/AFP]

ТОШКЕНТ – Россия Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиши учун Ўзбекистонга босим ўтказишда давом этмоқда – қозоғистонлик ва қирғизистонлик таҳлилчилар бу қадам сиёсий ва иқтисодий хатарларга олиб келиши ҳақида огоҳлантирган.

ЕОИИ Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон ва Беларусдан таркиб топган. 2020 йил декабр ойида Ўзбекистон иттифоқда кузатувчи мақомига эга бўлди.

17 ноябр куни Россия президенти Владимир Путин Ўзбекистонни тўлақонли аъзо бўлишга кўндириш йўлидаги сўнгги уринишида Тошкент «(ЕОИИ доирасида) фаолроқ рол ўйнаш» билан «ҳамкорликни янада мустаҳкамлаши» мумкинлигини айтган.

«Бу Ўзбекистон ва ЕОИИга аъзо барча давлатлар учун фойдали бўлади», деди Путин Россия-Ўзбекистон иккинчи минтақалараро ҳамкорлик форуми иштирокчиларига мурожаатида.

image

ЕОИИ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари 18–19 ноябр кунлари Арманистон пойтахти Ереванда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида суратга тушмоқдалар. [Евросиё иқтисодий комиссияси]

image

Россия президенти Владимир Путин 17 ноябр куни Ўзбекистонни «Евроосиё иқтисодий иттифоқининг ишида фаолроқ бўлиш орқали» ҳамкорликни кучайтиришга чақирди. [Кремл]

Путиннинг бу сўзлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 19 ноябр куни Москвага расмий ташрифидан икки кун аввал янгради – бу Мирзиёевнинг октябр ойида иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланганидан кейин хорижга илк ташрифи бўлган.

2016 йил сентябрдан бери президент бўлган Мирзиёев учун Россиянинг ЕОИИга қўшилиш ҳақидаги чақириқлари бегона эмас.

У ҳокимиятга келганидан кўп ўтмай, Россия корхоналари фаол равишда Ўзбекистон бозорига кира бошлади, россиялик сиёсатчилар эса Ўзбекистонни ЕОИИга қўшилишга кўндириш умидида мамлакатга серқатнов бўлиб қолдилар.

Россия парламентининг юқори палатаси раиси Валентина Матвиенко 2019 йил октябрь ойида янглиш тарзда Мирзиёев ЕОИИга киришга қарор қилганини айтган эди.

У Тошкентга сафари чоғида шундай баёнот берган эди.

Орадан икки кун ўтиб, Ўзбекистон Сенати раиси ўринбосари Содиқ Сафоев унинг даъвосини рад этиб, «Ҳозирча бу борада қарор қабул қилинмаганини» таъкидлади.

Ўзбекистон ҳукумати маълумотларига кўра, Россия Ўзбекистоннинг Хитойдан кейинги иккинчи энг йирик савдо ҳамкоридир.

Россия гаровидагилар

Ўзбекистон қайсидир маънода Россия босимига эгилаётган кўринади.

2022 йилда мамлакат ЕОИИда амалда бўлган техник регламентларнинг аксариятини унификация қилади, деди Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 19 ноябр куни Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида.

У Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзолари билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олди-сотди қилиш истагини тилга олган.

Шунга қарамай, Ўзбекистон унинг иқтисодига ёрдам бермайдиган блокларга қўшилмоқчи эмас, дейди АҚШда яшовчи собиқ ўзбекистонлик сиёсатчи Нигора Ҳидоятова.

«Кремл учун Ўзбекистонни ЕОИИ ичига тортиш жуда муҳим», дейди Ҳидоятова.

Марказий Осиёнинг энг йирик республикаси иштирокисиз «Москванинг шовинистик супердавлатга айланиш режаси амалга ошмайди», дейди у.

«Бу эса 20 йилдан ортиқ вақт давомида ҳокимиятда бўлган ва Россия бошчилигидаги квазисовет иттифоқини яратиш ҳақидаги бемаъни ғоядан умидвор Путин жамоаси учун муваффақиятсизликдир», дейди у.

«Бу иттифоққа (ЕОИИ) аъзо бўлиш билан биз Россия ташқи сиёсати ва у билан боғлиқ барча можароларнинг тутқунига айланамиз», деган эди Тошкентдаги Иқтисодий тараққиёт маркази директори Юлий Юсупов 2020 йилда Kun.uz нашрига.

«ЕОИИ – тенг ҳуқуқли аъзолар ҳамжамияти эмас. Унда битта давлат ҳукмронлик қилади. Ташкилотнинг кўплаб қарорлари... айнан ўша давлатнинг сиёсий мулоҳазаларига асосланган хоҳиш-истакларга мос келади.»

«Ташкилотга аъзо бўлиш шу сабабдан ҳам хатарли», дейди у.

Айрим ўзбек депутатлари мамлакатнинг ЕОИИга киришига фаол қарши чиқмоқдалар.

Ўтган йили ЕОИИга аъзолик масаласидаги баҳслар чоғида Ўзбекистон парламенти депутати Гулбаҳор Саидғаниева иттифоққа қўшилишнинг салбий жиҳатларини айтиб ўтган эди.

Евроосиё иттифоқига аъзо бўлиш Россия томонидан белгиланган шартларни қабул қилишни тақозо этади, деб айтган у Кун.уз сайтига кўра.

Бу Ўзбекистонга сармоя киритмоқчи бўлган потенциал инвесторларни чўчитиши мумкин, чунки Россия турли санкция ва босимлар остида қолган, деб қўшимча қилди Саидғаниева.

Россия 2014 йилда Украинага қарашли Қримни аннексия қилганидан кейин халқаро ҳамжамият унга қарши санкциялар жорий қилган эди.

«Ҳозирда биз хорижлик инвесторлар учун божлар миқдорини мустақил равишда белгилаймиз, бироқ иттифоққа кирганимиздан сўнг унинг қоидаларига амал қилишимиз керак бўлади», деди у.

«Бирор-бир маҳсулотимиз ЕОИИга аъзо давлатлардан бирининг санитария меъёрларига жавоб бермаса, иттифоққа аъзо бошқа давлатлар бозорларига чиқа олмайди. Бошқача айтганда, бозор ва божхона сиёсатидаги мустақиллигимиз чекланади.»

Қониқарсиз тажриба

Тошкентлик ўзбек сиёсатшуноси Камолиддин Рабимовнинг ишонишича, Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириши нафақат фойда келтирмайди, балки мамлакат манфаатларига зарар етказади.

Ташкилотнинг мақсади Россия манфаатларига «хизмат қилиш», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

ЕОИИга аъзо Қозоғистон ва Қирғизистон бу сабоқни аллақачон ўзлаштирган, дейди бу мамлакатлар таҳлилчилари.

Олмаоталик тарихчи ва сиёсатшунос Ануар Галиевга кўра, Қозоғистондаги ишлаб чиқарувчилар ўз мамлакатининг ЕОИИга аъзолигидан фақат зарар кўрди.

«Қозоғистонлик тадбиркорлар Россиядан келаётган арзонва сифатсиз маҳсулотлар бизнинг маҳсулотлар ўрнини босаётганидан шикоят қилмоқда», дейди у Карвонсарой билан суҳбатда.

«Бугунги кунда Қозоғистон санкцияларнинг барча қийинчиликларини Россия билан бирга бошдан кечирмоқда: тенге рубл билан бирга қадрсизланмоқда, чунки унга боғланган», деб қўшимча қилди Галиев Россиянинг Қримни аннексия қилишига жавобан жорий қилинган санкцияларни кўзда тутиб.

Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмаслиги керак, аксинча, Европа Иттифоқи (ЕИ) ва АҚШ билан ҳамкорликни кенгайтириши лозим, деди Галиев.

Аммо биз [Қозоғистон] бу «иттифоқ»да қолишга мажбурмиз», дейди у.

ЕОИИ аъзо давлатлар ўртасида капитал, товарлар ва одамларнинг эркин ҳаракатланишини кўзда тутадиган Европа Иттифоқининг мисоли ўлароқ тузилган эди, деб таъкидлади бишкеклик журналист ва таҳлилчи Одил Турдиқулов.

«Бизда эса доим мигрантлар муаммоси мавжуд», деди у Карвонсарой нашрига Россиядаги қирғизистонлик меҳнат мигрантларининг оғир аҳволига ишора қилиб.

«(Мигрантларни ушлашга қаратилган) полиция рейдлари ўтказиб турилади. Мигрантлар доим камситилади. Уларнинг ҳуқуқлари Россия фуқаролари каби ҳимоя остида бўлади, деб тахмин қилинган эди», деди у.

«Юкларни ташишда доимий муаммоларга дуч келамиз», деб қўшимча қилди у.

Шу сабабли, тобора кўпроқ қирғизистонликлар ЕОИИ «иқтисодий эмас, сиёсий ташкилот ва у фақат Москванинг... сателлит давлатларини назорат остида ушлаб туришга қаратилган» деган қарорга келишмоқда», деди Турдуқулов.

«Биз жамоатчилик фаоли сифатида иттифоққа кириш-кирмаслик масаласини референдум орқали ҳал қилишини таклиф этамиз», деб қўшимча қилди Турдиқулов.

«[Уни] тарк этиш тартиби ҳам белгиланиши керак, аммо бу иш бажарилмади», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 32

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия Узбекистонни 150 йил талади. Булади шунча талагани энди керакмас. Узбек узлигича мустакил давлат булиб колиши керак. Мен сени севаман УЗБЕКИСТОН.

Жавоб бериш

Монополларга хизмат килувчи депутатлар фикри кушилмаслиа

Жавоб бериш

Хавфсизликни таъминлаш тўлалигича Россиянинг зиммасида, ташқи тажовузга қарши туриш қобилияти ҳар қандай давлат учун энг муҳими ҳисобланади.

Жавоб бериш

Манополистлар хикояси

Жавоб бериш

Iqtisodiy mustaqil bo'lmagan davlat "hech qachon" siyosiy mustaqil bo‘la olmaydi!

Жавоб бериш

.qoshilmasin.bz hechkimga qaram emasmiz

Жавоб бериш

БИЗ БОШКА СИЁСИЙ ИТФОКЛАРГА КУШИЛИШ УЧУН МУСТАКИЛ БУЛГАНИМИЗ ЙУК. И.А. КАРИМОВ

Жавоб бериш

ЕОИИга кушилмаслик керак

Жавоб бериш

Жуда тугри .

Жавоб бериш

Бу иттифоққа қўшилишнинг умуман кераги йўқ

Жавоб бериш

JSTga qoʻshilish kerak. Bu borada barcha ishlar amalga oshirilishi lozim

Жавоб бериш

Тугри

Жавоб бериш

Qarshiman

Жавоб бериш

Еб туймасовлар кемириб тугатяптию барибир! Балки яхши булар

Жавоб бериш

Тепадаги бойларга кийин булиши мумкин, аммо оддий халкга яхши булиши аник

Жавоб бериш

Россия билан ҳамкорлик қилмасак, Хитойнинг остида қоламиз. Россияга қарши бўлганлар хитой тилини ўрганинг.

Жавоб бериш

ЕОИИ бу КРЕМЛ раҳбарлиги остида барча республикаларга СИЁСИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ БОСИМ ЎТКАЗИШ ВА ЕОИИ аъзоларини талон-тарож қилиш демакдир.

Жавоб бериш
Фикр билдиришга оид сиёсатимизни бузгани учун ушбу фикр олиб ташланди.

Нима киргизлар ривожланиб кетибдими?

Жавоб бериш

Қозоғистон Россия туфайли тубсиз иқтисодий жарликка қулаб бормоқда

Жавоб бериш

Иттифоққа қўшилмаслик керак, чунки иқтисодий қарамликка олиб келади

Жавоб бериш

Мустақиллик чекланади

Жавоб бериш

Мен каршиман

Жавоб бериш

Тўғри

Жавоб бериш

Ҳамма ЕОИИга қарши. Бу иттифоқ Россиядан бошқа ҳеч кимга керак эмас. Биз уни тарк этишимиз керак.

Жавоб бериш

ЕОИИга қаршиман

Жавоб бериш

Кераги йўқ!

Жавоб бериш

Қозоғистон бу Тайга иттифоқида ва бунинг оқибати нима бўлди? Россия ўз бозорига ҳеч қандай товарлар киритмаяпти, лекин Қозоғистон дўконларини бошқа ҳеч ким сотиб олмайдиган сифатсиз товарлари билан тўлдириб ташлади. Шунинг учун нақд пул оқими Россияга кетмоқда.

Жавоб бериш

Йўқ, Ўзбекистон ЕОИИга қўшилмаслиги керак

Жавоб бериш

Божхона Иттифоқи Россияга Ўзбекистонни талон-тарож қилиш учунгина керак

Жавоб бериш

Россияда ишлаб, оиласини боқаётган кўп сонли ўзбеклар-чи? Қанча одам (қозоқ, қирғиз, тожик, ўзбеклар) иш билан таъминлангани-чи?

Жавоб бериш

Бу Тайга иттифоқи бизга керак эмас.

Жавоб бериш