Карвонсарой
Хавфсизлик

Халқаро майдондаги танглик кучаяр экан, АҚШ армияси ўз эътиборини Хитой ва Россияга қаратмоқда

Карвонсарой ва AFP

Хитой коммунист партияси ташкил топганига 100 йил тўлиши муносабати билан 1 июл куни Пекинда Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги олдида саф тортган Хитой фахрий қоровули. [Ван Чжао/AFP]

Хитой коммунист партияси ташкил топганига 100 йил тўлиши муносабати билан 1 июл куни Пекинда Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги олдида саф тортган Хитой фахрий қоровули. [Ван Чжао/AFP]

АҚШ армияси Хитой ва Россияга қарши ҳарбийлар ва базалар жойлаштиришни кучайтиради, шу билан бирга, Яқин Шарқда Эрон жангариларини тийиб туриш учун етарли кучларни сақлаб қолади, деб таъкидлаган Пентагон ўтган ҳафта таҳлил натижаларига таянган ҳолда.

Жорий йил аввалида президент Жо Байден маъмурияти талабига мувофиқ олиб борилган «глобал позицияларни таҳлили» тафсилотлари режаларнинг рақибларга ошкор бўлмаслиги учун махфийлигича қолади, дейди расмийлар.

Таҳлил АҚШ армияси учун Ҳинд-Тинч океани минтақаси устувор эканлигини тасдиқлаган, дейди Пентагоннинг олий тоифали сиёсатчиси Мара Карлин.

Ҳужжат «иттифоқдошлар ва ҳамкорлар билан минтақа бўйлаб ҳудудий барқарорликка ҳисса қўшадиган ташаббусларни илгари суриш, Хитойнинг эҳтимолий ҳарбий тажовузи ва Шимолий Корея таҳдидларининг олдини олиш учун қўшимча ҳамкорликка йўналтиради», деб айтган у 29 ноябр куни мухбирларга.

Россия президенти Владимир Путин 1 декабр куни Кремлда бўлиб ўтган маросим чоғида нутқ сўзламоқда. [Михаил Метцель/Sputnik/AFP]

Россия президенти Владимир Путин 1 декабр куни Кремлда бўлиб ўтган маросим чоғида нутқ сўзламоқда. [Михаил Метцель/Sputnik/AFP]

Эрон президенти Иброҳим Раисий парламентдаги нутқидан кейин минбарни тарк этмоқда, Теҳрон, 1 декабр. [Атта Кенаре/AFP]

Эрон президенти Иброҳим Раисий парламентдаги нутқидан кейин минбарни тарк этмоқда, Теҳрон, 1 декабр. [Атта Кенаре/AFP]

Ташаббуслар «ҳарбий ҳамкорлик фаолияти учун кенгроқ минтақавий имкониятларни излаш, Австралия ва Тинч океани оролларида инфратузилмаларни кучайтириш, Австралияда самолётларнинг ротацион жойлашувини режалаштириш» кабиларни ўз ичига олади, деб хабар берган Пентагон баёнотда.

«Австралияда жанговар ва бомбардимон самолётларнинг ротацион жойлашувини кўришимиз, пиёда аскарларнинг машғулотлари ва логистика бўйича ҳамкорликнинг кучайишига гувоҳ бўлишимиз мумкин», деб айтган Карлин.

Гуам, Шимолий Мариана ороллари ва Австралиядаги аэропортлар, ёқилғи қуйиш ва қурол-яроғларни сақлаш иншоотлари янгиланади, деб айтган у.

Таҳлилда АҚШнинг Тинч океани ҳудудидаги ҳозирлигини кучайтириш режалаштирилгани ёки йўқлиги ҳақидаги саволга Карлин «вазиятни айрим жабҳаларда ўзгартиряпмиз», деб жавоб берган.

«Ўйлайманки, яқин йилларда бу ўзгаришлар янада ортади», деб айтган у.

Хитой ўз ҳарбий қудратини намойиш қилишда давом этаётган бир пайтда, АҚШ устувор йўналишларини тасдиқламоқда.

Ўз денгиз флотини кучайтириб бораётган ва Осиё бўйлаб АҚШнинг етакчилигини синов остига қўяётган Хитойга қарши туриш учун Қўшма Штатлар, Британия ва Австралия сентябр ойида янги – AUKUS деб номланган мудофаа иттифоқи тузилганини эълон қилган эди.

Бу пакт Пекин мунозарали жанубий Хитой денгизи устидан назоратни кучайтираётган ва Вашингтон қўлловидаги, аммо Пекин ўз ҳудуди деб биладиган, бир кун келиб, керак бўлса куч билан босиб олиши мумкин бўлган Тайванга нисбатан ҳарбий таҳдидларни ошираётган бир вақтда тузилган.

Ҳарбий танглик президент Си Цзинпин ҳукмронлиги даврида, бир неча ўн йилда энг чўққисига етган, айни вақтда Хитой мунтазам равишда жанговар самолётлар ва ядровий салоҳиятга эга бомбардимончи самолётларни Тайван ҳаво ҳудудига юбориб туради, давлат ОАВ босқинчилик машғулотларини доимий тарзда эълон қилиб келади.

Пентагоннинг 3 ноябр кунги хабарига кўра, Хитой 2027 йилга бориб, 700 та учириладиган жанговар ядровий каллакларга эга бўлиши, 2030 йилгача эса уларнинг сони 1000 тага етиши мумкин – бу рақам АҚШ армияси бир йил аввал башорат қилганидан икки ярим баравар кўп.

Россияга қарши туриш

Пентагон, шунингдек Россияни ҳам кузатиб бормоқда, дейилади ҳужжатда.

Таҳлил «Россиянинг Европадаги тажовузига нисбатан ишончли тийиб туриш омилини мустаҳкамлайди ва НАТО кучларининг янада самарали фаолият олиб боришини таъминлайди», деб айтган Карлин.

Унга кўра, АҚШ президенти Жо Байден 2021 йил феврал ойида аввалги маъмурият томонидан тасдиқланган, Германиядаги 25 минг кишидан иборат фаол ҳарбий хизматчилар сони чекловини бекор қилган.

Кремлнинг Европадаги иттифоқчилари билан муносабати 2014 йилда Россия Қримни Украинада аннексия қилиб олганидан кейин ёмонлашган, шунингдек сайловларга аралашув, жосуслик айбловлари ортидан янада кучайган.

Ғарблик иттифоқчилар 2020 йил август ойида Сибирда Кремлнинг бош танқидчиси Алексей Навалнийнинг заҳарланишини кескин қоралаб, Москвага қарши яна санкциялар билан жавоб қайтаришлари мумкинлигини айтган.

Навалний заҳарланишдан омон қолган, аммо феврал ойида шубҳали айбловлар билан 32 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Аввалроқ, Россиянинг яқин иттифоқдоши Беларус санкцияларни тўхтатиши учун Европа Иттифоқига (ЕИ) босим ўтказиш мақсадида Яқин Шарқ, Афғонистон ва Африкадан келган иложсиз қолган минглаб мигрантлардан восита сифатида фойдаланган.

Шунингдек, сўнгги ҳафталарда Россия янги йил арафасида Украинага бостириб киришни режалаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан танглик янада кучайган.

Дунё лидерлари Кремл билан яқин алоқадаги россиялик хусусий ёлланма жангариларидан иборат «Вагнер» гуруҳига нисбатан қўшимча санкциялар жорий қилишга келишиб олганлар.

Вагнер ёлланма аскарлари бутун дунё бўйлаб бир қанча қайноқ ҳудудлар, хусусан, Украина, Африканинг бир нечта давлати ва Яқин Шарқдаги можароларда иштирок этган.

Кремл шу йил бошида Вагнер ёлланма гуруҳидан 1000 нафар жангчини можаролар ҳукм сураётган Малига жўнатиш бўйича келишув имзолангани ҳақида хабарлар ортидан Франция ва Германия эътиборига тушган эди.

ЕИ ўтган йилда Россия президенти Владимир Путиннинг қадрдон дўсти – Вагнернинг молиячиси деб гумон қилинадиган Евгений Пригожинни гуруҳнинг Ливиядаги операцияларга алоқадорлиги сабаб қора рўйхатга киритган эди.

Эрон таҳдидлари

Бу орада Ироқ ва Афғонистондаги давомли урушлардан кейин, Яқин Шарқ Пентагон учун ўзгарувчан ҳудуд бўлиб қолмоқда, деб таъкидланади ҳужжатда.

Глобал жавобгарлик «биздан Яқин Шарқдаги позициямизни мунтазам ўзгартириб боришимизни талаб қилади, аммо биз доимо таҳдиднинг табиатига қараб, минтақада зудлик билан кучлар жойлаштириш имкониятига эгамиз», деб айтган Карлин.

Баёнотга кўра, таҳлил Яқин Шарқда Пентагоннинг Эрон ва Афғонистонда операциялар якунланганидан кейин ўзгариб бораётган террорчиликка қарши курашиш талабларига нисбатан ёндашувни баҳолаган.

Ироқ ва Сурияда Пентагон «Ироқ ва Шом ислом давлатига» (ИШИД) қарши кампанияни қўллаб-қувватлаш ва ҳамкор кучларнинг имкониятларини мустаҳкамлашда давом этади, дея қўшимча қилинади унда.

Эроннинг ядровий ва беқарорлаштириш фаолияти айниқса хавотирли.

17 ноябр куни Атом энергияси халқаро агентлиги (АЭХА) Эроннинг юқори даражада бойитилган уран заҳирасини 2489,7 кг деб баҳолаган, бу 2015 йил ядровий шартномага кўра белгиланган меъёрдан бир неча марта ортиқ.

20 фоизга бойитилган ураннинг умумий миқдори 113,8 килограммни ташкил қилади, сентябрда 84,3 кг бўлган, 60 фоизга бойитилган уран эса 10 килограмдан 17,7 килограмга етган, дейилади хабарда.

17 ноябр куни чоп этилган бошқа бир ҳисоботда АЭХА мамлакатдаги очиқланмаган объектларда ядровий материалларнинг мавжудлиги борасида агентликнинг бир қатор саволларига ечим топишда ҳеч қандай илгарилаш бўлмагани айтиб ўтилган.

Ўтган ўн йилликда ИИПК Сурия, Ливан, Ироқ ва Яманда ўз жойлашувини ўрнатиб ўз кучлари ва ресурсларининг катта қисмини минтақавий аралашув операцияларига сафарбар этган.

Гарчи Эрон бу усулдан ўз иштирокини яшириш учун фойдаланган бўлса-да, далиллар Эронни минтақада учувчисиз учар қурилмалар – дронлар ёрдамида амалга оширилган бир қатор ҳужумлар билан боғлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500