Карвонсарой
Хавфсизлик

Кремлнинг Вагнер гуруҳи беқарорлаштирувчи ҳаракатлари туфайли санкцияларга учради

Карвонсарой ва AFP

Путиннинг иттифоқдоши Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилган ва бутун дунёдаги «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскарларини «қаҳрамон» қилиб кўрсатишга уринувчи «Турист» филмидан олинган лавҳа.

Путиннинг иттифоқдоши Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилган ва бутун дунёдаги «Вагнер гуруҳи» ёлланма аскарларини «қаҳрамон» қилиб кўрсатишга уринувчи «Турист» филмидан олинган лавҳа.

БРЮССЕЛ – Европа Иттифоқи (ЕИ) кенгаши 13 декабр (душанба) куни инсон ҳуқуқларини жиддий поймол қилиш ва бир қатор можароли ҳудудлардаги беқарорлаштирувчи ҳаракатлари туфайли Россиянинг «Вагнер гуруҳи» хусусий ҳарбий компаниясига нисбатан санкциялар жорий қилди.

Санкциялар «Вагнер»нинг ўзи, шунингдек, унга алоқадор саккиз шахс ва уч компанияга қаратилган бўлиб, гуруҳнинг Украина, Сурия, Ливия ва Марказий Африка Республикасидаги (МАР) «беқарорлаштирувчи фаолияти» ва «зарарли таъсири» туфайли қўлланилган.

Европа Иттифоқи расмийлари томонидан тузилган санкциялар рўйхати душанба куни жаҳондаги турли инқирозларини муҳокама қилиш ва Европа етакчиларининг пайшанба кунги саммитига тайёргарлик кўриш учун йиғилган ташқи ишлар вазирлари томонидан бир овоздан маъқулланди.

Европа Иттифоқининг 27 вазири Брюсселда ўтган ҳафта охирида G7 вазирларининг Ливерпулда ўтган йиғилиши ортидан учрашдилар, унда Қўшма Штатлар ва унинг асосий иттифоқчилари Кремлни Украинага бостириб киришнинг «кенг кўламли» оқибатлари ҳақида огоҳлантирган.

2010 йилнинг 20 сентябр куни бизнесмен Евгений Пригожин Россиянинг ўша пайтдаги бош вазири Владимир Путинга Санкт-Петербург яқинидаги мактаб тушликлари тайёрланадиган корхонани кўрсатмоқда. Европа Иттифоқи (ЕИ) 2020 йил октябр ойида Пригожинни «Вагнер гуруҳи» хусусий ҳарбий компанияси ёрдамида Ливиядаги тинчликка путур етказишда айблаб, унга нисбатан санкциялар жорий қилган. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

2010 йилнинг 20 сентябр куни бизнесмен Евгений Пригожин Россиянинг ўша пайтдаги бош вазири Владимир Путинга Санкт-Петербург яқинидаги мактаб тушликлари тайёрланадиган корхонани кўрсатмоқда. Европа Иттифоқи (ЕИ) 2020 йил октябр ойида Пригожинни «Вагнер гуруҳи» хусусий ҳарбий компанияси ёрдамида Ливиядаги тинчликка путур етказишда айблаб, унга нисбатан санкциялар жорий қилган. [Алексей Дружинин/Спутник/AFP]

Европа мамлакатлари вазирлари, шунингдек, Москванинг Украинага бевосита бостириб киришига оид ҳар қандай таҳдиднинг олдини олиш учун захирада сақланиши керак бўлган Россияга қарши потенциал иқтисодий санкцияларнинг каттароқ рўйхатини ҳам муҳокама қилганлар.

Глобал таҳдид

«Вагнер гуруҳи халқаро ҳуқуқ, жумладан, инсон ҳуқуқлари борасидаги халқаро қонунчиликни бузган ҳолда зўравонликни авж олдириш, табиий ресурсларни талон-тарож қилиш ва тинч аҳолини қўрқувга солиш мақсадида бутун дунёдаги можаро ҳудудларида хусусий ҳарбий хизматчиларни ёллаган, ўқитган ва жойлаштирган», дейилади Европа Иттифоқи кенгашининг баёнотида.

«Европа Иттифоқи рўйхатига киритилган шахслар инсон ҳуқуқларини жиддий поймол қилишда, жумладан қийноқлар ва судсиз ёки ўзбошимчалик билан қатл қилиш ва ўлдиришда ёхуд беқарорлаштирувчи хатти-ҳаракатларда иштирок этган», дейилади хабарда.

Вагнер гуруҳи «ўзи мавжуд бўлган мамлакатлардаги одамлар, бутун минтақа ва Европа Иттифоқи учун хавф туғдиради», дейилади баёнотда. Санкциялардан гуруҳнинг «қўпорувчилик фаолиятини» чеклаш мақсади кўзланган.

Ғарб ҳукуматлари ва хавфсизлик соҳаси мутахассисларига кўра, Вагнер гуруҳи Кремл номидан яширинча фаолият олиб боради ва Санкт-Петербурглик 60 яшар бизнесмен Евгений Пригожин томонидан молиялаштирилади.

Россия президенти Владимир Путиннинг қадрдон дўсти Пригожин аллақачон Ливиядаги беқарорлаштирувчи операциялар ва АҚШдаги сайлов жараёнига аралашув туфайли Европа Иттифоқи ва АҚШ санкцияларига учраган.

Карнеги халқаро тинчлик жамғармаси таҳлил маркази Вагнерни «Москванинг энг ҳимояланмаган сирларидан бири» деб таърифлаган.

Марказ маълумотларига кўра, гуруҳнинг иккита асосий мақсади бор: «Уруш ҳудудларига жангариларни жойлаштиришда Кремлни ҳақиқатнамо инкор билан таъминлаш» ва «заиф давлатларга босим ўтказиш салоҳиятини кучайтириш».

Вагнер илк бор 2014 йилда Украинада уруш бошланиб, Россия Қримни ноқонуний эгаллаб олганида пайдо бўлган эди.

Ўшандан бери унинг ёлланма аскарлари бутун дунёда, жумладан Сурия , Мозамбик, Судан, Венесуэла, Ливия, Марказий Африка Республикаси (МАР), Чад ва Малидаги можароларда қатнашганлар.

Кўплаб санкциялар

Санкция остига тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг Европа Иттифоқидаги активлари музлатиб қўйилади ва уларнинг ЕИга кириши тақиқланади.

Россия ҳарбий разведкасининг (ГРУ) собиқ зобити, 51 яшар Дмитрий Уткин «Вагнер гуруҳи асосчиси ва турли мамлакатлар бўйлаб Вагнер гуруҳи ёлланма аскарларини жойлаштириш бўйича операцияларни мувофиқлаштириш ва режалаштиришга масъул шахс» сифатида Европа Иттифоқи кенгашининг рўйхатидан жой олган.

Уткин «гуруҳ томонидан содир этилган инсон ҳуқуқларининг жиддий бузилиши, жумладан қийноқлар ва судсиз ёки ўзбошимчалик билан ижро этилган қатллар ва қотилликлар учун жавобгардир», дейилади ЕИнинг Расмий журналида.

Унда 2017 йил июн ойида Суриянинг Ҳомс шаҳрида тўрт нафар «Вагнер» ёлланма аскарининг суриялик қочқинни қийноққа солгани, жароҳатлагани ва ўлдиргани билан боғлиқ воқеа тилга олинган.

«Вагнер» ёлланма жангариси ва Ставропол полициясининг собиқ ходими, 1990 йилда туғилган Станислав Дичко суриялик дезертирни қийноққа солиб ўлдиришда қатнашгани учун санкция остига тушган.

Европа Иттифоқи кенгаши Сурияда Вагнер гуруҳи номидан ҳаракат қилган яна икки шахс ва учта компанияга нисбатан ҳам санкция қўллаган.

Ҳужжатда учта хусусий компаниянинг номи тилга олинган бўлиб, булар: Москвадаги «Велада», «Меркурий» МЧЖлари ва Красногорскдаги «Евро Полис» МЧЖ. Уларнинг учови ҳам Суриядаги нефт-газ соҳасига алоқадор бўлиб, шу тариқа Сурия режимидан фойда кўриши ёки уни қўллаб-қувватлаши айтилган.

Вагнер гуруҳи «Евро Полис» МЧЖдан Суриядаги фаолиятини яширишда фойдаланади.

«Бу компания давлатга қарашли General Petroleum Corp. орқали Сурия режими билан бир қатор шартномалар имзолаган бўлиб, Вагнер гуруҳи томонидан қўлга киритилган конларда нефт ва газ қазиб олишдан тушган даромаднинг 25 фоизини олади», дейилади Расмий журналда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия бутун дунёда мусулмонларни ўлдирган ва ўлдиришда давом этяпти! Россия босниялик мусулмонларни ўлдириш учун Югославияга 10 минг аскар юборган эди. Озарбайжонда 1990 йилда Псковдан келган десантчилар арманлар тарафида туриб жанг қилганида ҳам шундай бўлган! Энди эса бу ишлар Сурия ва Ливияда содир бўлмоқда!

Жавоб бериш

Улар уйқудаги ячейкалар сифатида аллақачон Қозоғистонда.

Жавоб бериш