Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Янги чекловлар оқибатлари Россиядаги мигрантларни хавотирга солмоқда

Рустам Темиров

Москвада смартфонидаги QR-кодни кўрсатаётган киши. [Александр НЕМЕНОВ/AFP]

Москвада смартфонидаги QR-кодни кўрсатаётган киши. [Александр НЕМЕНОВ/AFP]

ТОШКЕНТ – Россияда янги чекловларга дуч келаётган Марказий Осиёлик мигрантлар COVID-19 бўйича тезкор (QR) код жорий қилиниши туфайли қийин аҳволда қолмоқда, дейди кузатувчилар.

QR-код эмланган, COVID-19 билан касалланиб тузалган ёки полимераза занжир реакцияси (ПЗР) тести манфий бўлган Россия фуқароларига берилади.

QR-кодли «гувоҳномалар»га нисбатан шиддатли қаршилик мигрантларни бир неча ой давомида ҳимоя қилган бўлса-да, янги чоралар энди воқеликка айланиб бормоқда.

Душанба куни Россия Думаси (парламентнинг қуйи палатаси) авиакомпаниялар ва темир йўллардаги йўловчиларни QR-код кўрсатишга мажбурловчи қонун лойиҳасини кун тартибидан олиб ташлаган бўлса, пайшанба куни савдо марказлари, музейлар ва концертларга ташриф буюрувчи мижозлардан QR-код кўрсатишни талаб қилувчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилган.

13 декабр куни Фарғонадаги таълим марказига ташриф буюрган потенциал меҳнат мигрантлари. [Темур Исмоилов]

13 декабр куни Фарғонадаги таълим марказига ташриф буюрган потенциал меҳнат мигрантлари. [Темур Исмоилов]

13 декабр куни Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳридаги марказда бўлажак меҳнат мигрантларига касбий кўникмалар, рус тили ва Россия қонунчилигини ўргатаётган йўриқчилар. [Темур Исмоилов]

13 декабр куни Ўзбекистоннинг Фарғона шаҳридаги марказда бўлажак меҳнат мигрантларига касбий кўникмалар, рус тили ва Россия қонунчилигини ўргатаётган йўриқчилар. [Темур Исмоилов]

Ушбу чоралар қабул қилинган тақдирда 2022 йилнинг февралидан июнигача амал қилади.

Бу шартлар QR-кодларни олиш қийин бўлади, деган хабарлар фонида Марказий Осиёлик мигрантларнинг хавотирига сабаб бўлмоқда.

Россияда хорижий фуқаролардан фақат салбий ПЗР тестини кўрсатишни талаб қилинади. Мамлакатга Арманистон, Беларус, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Озарбайжондан кирувчилар «COVID-19сиз саёҳат» иловасидан фойдаланишлари мумкин.

Аммо аксар меҳнат мигрантлари ҳар сафар ПЗР тестидан ўтишда яхши хабарларга умид қилишдан кўра эмланишни афзал кўрмоқда.

Олти ойдан бери Москвадаги қурилишларнинг бирида ишлаётган ўзбекистонлик 28 яшар Бобур Суюнов Карвонсарой билан суҳбатда вакцина учун қаерга бормасин, хорижий мамлакат фуқароси ва меҳнат мигранти бўлгани учун рад жавоби олаётганини айтади.

«Россия расмийларининг мантиғини тушунмаяпман. COVIDга чалинсам, Россия фуқароларига ҳам юқтиришим мумкин. Бу ерда менга ўхшаган миллионлаб одамлар бор», дейди у.

«Бир нарсани аниқ биламанки, касаллик миллат танламайди. Бизнинг ҳам вакцинацияга ҳаққимиз бор ва буни Россия ҳукумати эшитиши керак», дейди Суюнов.

«Хорижий фуқаролар учун давлат инфратузилмаси мавжуд эмас. QR-кодларни соддалаштирилган тартибда олиш имконияти йўқ», дейди москвалик ҳуқуқшунос Баҳром Исмоилов Карвонсарой билан суҳбатда.

«Вакцина олганлар давлат хизматлари сайтида мураккаб рўйхатга олиш жараёнидан ўтиши керак. Бу веб-сайт эса ҳар доим ҳам ишламайди», деди у.

«Ҳатто QR-код олишга уринган Россия фуқаролари ҳам техник муаммоларга дуч келиши маълум. Хорижликлар учун эса бу икки карра қийинроқ», дейди Исмоилов.

Қўшимча чекловлар

Вакцинадан олиш имкониятининг йўқлиги россиялик сиёсатчиларнинг Марказий Осиёлик мигрантларга нисбатан ксенофобик таклифларни илгари сураётгани билан боғлиқ.

Ноябр ойида Москва мэри Сергей Собянин Россия пойтахтидаги қурилиш лойиҳаларида ишлаётган мигрантлар сонини қисқартириш тўғрисида фармойиш чиқариб, айрим объектларга «юқорироқ маошга» лойиқ бўлган «бошқа тоифадаги одамлар» кераклигини айтган эди.

Россия Тергов қўмитаси раиси Александр Бастрикин ноябр ойида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) мамлакатларидан келган барча мигрантларни геном бўйича рўйхатга олиш таклифини илгари сурган эди.

Бу таклиф мигрантлар орасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида Россияда ишлаш учун рухсатнома олган хорижий фуқароларни мажбурий геном рўйхатидан ўтказишни талаб қилади.

«Бундай чоралар... меҳнат бозоримизга жиноий унсурларнинг кириб келишига йўл қўймаслик учун қўшимча тўсиқ қўйиш, ҳуқуқ-тартибот органларига эса улар тарафидан содир этилган жиноятларни янада самаралироқ фош этишга ёрдам беради», деб ёзади Россиянинг «Новая газета» нашри Бастрикиннинг сўзларидан иқтибос келтириб.

Меҳнат мигрантларини учун геном бўйича рўйхатга олиш таклифи инсон ҳуқуқларининг бузилиши бўлиб, фуқаролар шахсий ҳаётига тажовуздир, дейди Тошкентда яшовчи ўзбекистонлик ҳуқуқ ҳимоячиси Абдураҳмон Ташанов.

Амалиётда геном реестлари жиноятчилар учун қўлланилади, деди у.

«Инсон ҳуқуқлари қаерда тугаши ва хавфсизлик қаердан бошланиши билан боғлиқ масалага ҳукуматларнинг ёндашуви турлича», дейди Ташанов. «Масалан, хавфсизлик масаласи Россия Федерацияси каби режимлар учун яхши баҳона –уларда инсон ҳуқуқларига жой йўқ.»

«Инсоннинг муҳим шахсий маълумотларидан иборат бўлган бармоқ излари ва ДНК хулосалари кабиларни талаб қилиш инсон ҳуқуқларига оид тушунчаларга зиддир», дейди у.

Иш излаб келган мигрантлар мамлакатга киришда уларни гўёки жиноятчи ва жамият саломатлигига таҳдид сифатида баҳоловчи янги қоидаларга дуч келишмоқда.

29 декабрдан бошлаб, Россияга меҳнат қилиш мақсадида кириб келаётган мигрантлардан 30 кун ичида бармоқ излари, одам иммунотанқислиги вируси (ОИВ) тести топшириш ва наркотик моддаларга мойил эмаслигини тасдиқлаш учун тиббий комиссиядан ўтишга мажбур.

Россиядаги ирқчилик

Сўнгги 30 йил ичида Россия ўзбекистонлик ишчи-мигрантлар учун асосий манзил бўлиб хизмат қилган.

Биргина 2021 йилнинг илк чорагида Россияда 3,5 миллион, жумладан расмий рўйхатдан ўтиб меҳнат қилаётган ўзбеклар сони 1,5 миллионни ташкил этган, деб хабар беради Migrantvisa.ru сайти.

Улар ва Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатларидан келган мигрантлар нохолис муносабат ва ҳуқуқларнинг бузилишига дуч келишмоқда.

18 ноябр куни Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази (ВЦИОМ) Россияда мигрантларга муносабатга оид сўровнома натижаларини чоп этган.

Россияликларнинг мигрантларга нисбатан муносабати турлича бўлиб чиқди. Улар ҳақида фуқароларнинг 45 фоизи салбий, 28 фоизи ижобий фикрга эга.

Бу орада 44 фоиз россиялик фуқаролар иммигрантлар меҳнат бозорида рақобат пайдо қилаётгани ва «маҳаллий аҳолининг ишини олиб» қўяётганини айтмоқда.

Меҳнат мигрантлари россияликлар истамайдиган метро ва ҳожатхоналарни тозалаш, автобус ҳайдовчиси ва қурувчи бўлиб ишлашига қарамай, бундай муносабат сақланиб қолмоқда.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 2

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиядек давлатдан ниманиям кутиш мумкин? Қозоғистоннинг ЕОИИга аъзолиги ва қозоғистонликларнинг кўпчилиги Спутник билан эмланганига қарамай, тубигача чириб кетган бу ёлғончи Россия ҳукумати Қозоғистоннинг вакцинация сертификатини тан олмайди. Қозоғистондаги этник рус, айтайлик, Спутник вакцинасини олган ва Россиядаги қариндошларини кўриб келмоқчи бўлган одам учун ЕОИИ қандай имтиёз беради? Ҳеч қандай! Аммо Қозоғистоннинг тил сиёсатига аралашишини Россия шармандалик деб ҳисобламайди. Шундай экан, ҳурматли қозоғистонлик руслар, эсдан чиқарманг: сиз Россияга керак эмассиз. Сиз Қозоғистон билан ифлос ўйинларда шунчаки чақа тангасиз, шунинг учун қайси томонда эканлигингизни аниқлаштириб олинг. Ўзбекистондан Россияга кўчиб келган руслар ҳақида Қозоғистон етарлича билади. Уларнинг аҳволи кўпинча Ўзбекистондан Қозоғистонга кўчиб борган русларникидан ҳам ёмонроқ.

Жавоб бериш

Ассалому алайкум, Ўзбекистонда олинган Модерна вакцинаси Россияда инобатга олинадими?

Жавоб бериш