Карвонсарой
Иқтисодиёт

10 йил ичида илк бор Қирғизистондан Афғонистонга ёқилғи импорти йўлга қўйилди

Карвонсарой

Суратда: Ҳирот шаҳри чеккасидаги ёқилғи танкери. [Ориф Каримий/AFP]

Суратда: Ҳирот шаҳри чеккасидаги ёқилғи танкери. [Ориф Каримий/AFP]

ҚУНДУЗ, Афғонистон – Қирғизистон ёқилғиси сўнгги 10 йил ичида илк марта Шерхон-Бандар шаҳри орқали Афғонистоннинг Қундуз вилоятига кириб келди. Бу ҳақда чоршанба (15 декабр) куни Pajhwok Afghan News нашри маҳаллий савдогарларга таяниб хабар қилди.

Ижтимоий тармоқдаги хабарларга кўра, ёқилғи Қозоғистонда ишлаб чиқарилган.

Импорт ёқилғиси мамлакатга Тожикистон орқали кириб келган – Қозоғистон ҳам, Қирғизистон ҳам Афғонистон билан чегарадош эмас.

Импорт қилинган ёқилғи миқдори ва (тўланган) нархи ҳақида маълумот берилмаган.

Шерхон Бандар орқали ёқилғи импортини қайта йўлга қўйган савдогарлар Афғонистон ҳукуматидан уларга омборлар ажратишини сўрамоқда.

Август ойида собиқ ҳукумат ағдарилганидан бери иқтисодий инқирозга юз тутган Афғонистон аҳолиси инфляция, озиқ-овқат ва бошқа зарурий маҳсулотларнинг жиддий танқислигидан азият чекмоқда.

«Иншааллоҳ, бу порт орқали ёқилғи импорти нархларга ижобий таъсир кўрсатади», дейди Қундуз савдо-саноат палатаси директори Матин Юсуфзай Шерхон Бандар порти даромадларининг ошишига умид билдириб.

Қундуз вилояти нефт маҳсулотлари агентлиги директори Ҳабибулла Ҳамкор ҳукуматнинг ёқилғи импорти бўйича ҳамкорлик қилишига савдогарларни ишонтирган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500