Карвонсарой
Бизнес

Москвадаги ялтироқ «Федерация Восток» минораси товламачи тўдаларга алоқадор бўлиб чиқди

Карвонсарой

Москванинг «Федерация Восток» минораси Европадаги энг баланд бино эканлиги билан ажралиб туради. У у ерда ўнлаб криптовалюта фирмалари жойлашган, уларнинг аксари товламачи дастурлар ҳужумларига ёрдам берганликда гумон қилингани сабаб текширувдан ўтказилмоқда. [Apartments.fedtower.ru]

Москванинг «Федерация Восток» минораси Европадаги энг баланд бино эканлиги билан ажралиб туради. У у ерда ўнлаб криптовалюта фирмалари жойлашган, уларнинг аксари товламачи дастурлар ҳужумларига ёрдам берганликда гумон қилингани сабаб текширувдан ўтказилмоқда. [Apartments.fedtower.ru]

МОСКВА – Америка компаниялари, шифохоналари ва шаҳар маъмуриятларидан миллионлаб долларларни ундирган россиялик товламачи жиноий гуруҳлари битта умумий хусусиятга эга, дейди разведка расмийлари ва кибержосуслар.

Улар «Федерация Восток» минораси номи билан танилган Москванинг энг таниқли биносида жойлашганлар.

Реклама материалларига кўра, 2017 йилда қурилган, шиша ва пўлатдан ишланган 97 қаватли бино «ракета ҳужумлари ва портлашларга» чидамлилиги билан мақтана олади, деб хабар берган Bloomberg Businessweek.

Бу бинода Россия ҳукуматининг юқори мартабали расмийлари ва бизнесменлари яшайди ва ишлайди, бу ердаги хонадонлар нархи 36 миллион АҚШ долларидан бошланади.

Совет Иттифоқининг асосчиси Владимир Ленин, биткоин белгиси ва «Рақамли келажак сари олға» шиори туширилган постери олдидан ўтиб кетаётган аёллар, Москва маркази, 29 сентябр, 2017 йил. [Юрий Кадобнов/AFP]

Совет Иттифоқининг асосчиси Владимир Ленин, биткоин белгиси ва «Рақамли келажак сари олға» шиори туширилган постери олдидан ўтиб кетаётган аёллар, Москва маркази, 29 сентябр, 2017 йил. [Юрий Кадобнов/AFP]

Компания веб-сайтидаги манзиллар рўйхатига кўра, 2018 йилдан бери бинода криптовалютани нақд пулга айирбошловчи ўндан ортиқ компаниялар ҳам жойлашиб келган.

Бу каби амалиётлар аслида қонунга хилоф бўлмаса-да, бундай компаниялар, масалан товламачи тўдалар содир этадиган рақамли жиноятлардан кўрилган даромадни нақдлашга имкон бериши мумкин.

Гуруҳлар жабрдийданинг рақамли маълумотларини шифрлайди ва уларни қайта очиш учун тўлов талаб қилади.

Жабрланувчилар одатда тўловни аноним тарзда олиш мумкин бўлган криптовалютада амалга оширади, сўнг жиноий гуруҳлар уларни евро, АҚШ доллари ва рубл каби одатий валютага алиштиради.

Кремл кўз юммоқда

Май ойида юз берган шов-шувли ҳодисада Россиянинг «Darkside» номли товламачи гуруҳи Техасдан Нью-Йоркка тозаланган бензин ва самолёт ёқилғиси етказиб берувчи Америкадаги йирик қувур эгаси «Colonial Pipeline» компаниясидан 4,4 миллион ундирган.

Ҳужум натижасида қувур фаолияти тўхтаб қолди, бу эса Қўшма Штатлар шарқида таъминотдаги узилишлар ва ёқилғи қуйиш шохобчаларида навбатларнинг ортишига сабаб бўлган.

Июн ойидаги учрашувида АҚШ президенти Байден Россия президенти Владимир Путиндан товламачи гуруҳларга қарши чора кўришни талаб қилар экан, ҳужумлар тўхтатилмаса, жавоб чоралари кўрилишини айтиб огоҳлантирган эди.

Аммо Россияда жойлашган товламачи жиноятчилар АҚШ тармоқларига ҳужум уюштиришда давом этган.

АҚШ ҳукуматининг «Федерация Восток» биносидаги россиялик товламачи гуруҳларни жазолашга қаратилган чоралари аксар хавфсизлик таҳлилчиларни Россия ҳукумати товламачилик ҳужумлари ижрочиларига нисбатан тоқатли муносабатда эканига ишонтирган, деб хабар беради New York Times 6 декабр куни.

Минора Москва молиявий марказининг қоқ марказида, бир қатор ҳукумат вазирликлари, жумладан Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникация вазирлигидан узоқ бўлмаган ерда жойлашган.

Россиянинг қудратли интернет-нозири ва ОАВ цензураси агентлиги – «Ромкомнадзор» ҳам шу вазирликка қарашли.

«Москванинг энг нуфузли бизнес минорасида товламачи дастурларга алоқадор қатор компанияларнинг фаолият олиб бориши Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятининг самарасизлигига яққол мисол бўлиши мумкин», деб хабар берган Bloomberg 3 ноябр куни.

«Шунинг ўзи кўп нарсани айтиб турибди», дейди Массачусетсдаги «Recorded Future» киберхавфсизлик компаниясининг хавфлар бўйича таҳлилчиси Дмитрий Смилянец New York Times нашрига.

«Recorded Future» Москванинг молиявий марказида ноқонуний фаолият олиб боришда гумонлаган 50 га яқин криптовалюта биржаларини санаб ўтган.

«Федерация. Восток» биносида ноқонуний фаолиятда гумон қилинган криптовалюта кластерининг мавжудлиги Россияда товламачи жиноятчилар ҳамманинг кўз ўнгида яширина олишини кўрсатмоқда.

«Россия ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари одатда жавоби тайёр: Россия юрисдикциясида ҳеч қандай иш очилмаган. Қурбонлар йўқ. Бу каби ҳурматли одамларни қандай қилиб жазолашимиз мумкин», дейди Смилянец.

Жабрдийдаларнинг деярли ҳаммаси Россиядан ташқарида бўлгани учун жиноятчиларни Россия ичида таъқиб қилиш қарийб имконсиз.

Адолатни тиклаш жараёнини бошқа омиллар янада мураккаблаштирмоқда, деб хабар беради газета АҚШ санкциялари эълонида қайд этилган гумонланувчининг Россия жосуслик агентлигига ёрдам бергани билан боғлиқ камида битта ҳолатга таяниб.

Товламачи дастурлар ҳужумлари фаоллашмоқда

2021 йилнинг дастлабки олти ойида товламачилик қурбонлари жиноятчи-хакерларга тахминан 590 миллион доллар тўлаган, бу бутун 2020 йил давомида қайд этилган 416 миллион долларлик кўрсаткичдан 42 фоизга кўп, деб хабар беради 15 октябр куни АҚШ Молия вазирлигининг молиявий жиноятларга қарши кураш тармоғи (FinCEN).

Ушбу ҳисобот Оқ уйда АҚШ ва 30 дан ортиқ мамлакатларнинг киберхавфсизлик соҳаси раҳбарлари иштирокида ўтган товламачиликка қарши кураш бўйича икки кунлик йиғилишидан сўнг эълон қилинган.

«Товламачи дастурлар иқтисодий ва хавфсизликка оид жиддий оқибатларига олиб келадиган глобал хавфсизлик таҳдидидир», дейилади 14 октябр куни эълон қилинган қўшма баёнотда.

Унда жиноятчилар фаолият юритиши мумкин бўлган мамлакатларда «хавфсиз бошпана» яратиш масаласи муҳокама қилинган. АҚШ ҳукумати Россияни учрашувда иштирок этишга таклиф қилмаган.

FinCEN ҳисоботида айтилишича, агар жорий тенденциялар сақланиб қоладиган бўлса, бу йил тақдим этилган шубҳали фаолиятга оид ҳисоботларда товламачилик билан боғлиқ транзакциялар аввалги 10 йилни қўшиб ҳисоблаганга нисбатан анча каттароқ ҳажмга эга бўлиши кутилмоқда.

FinCEN маълумотларига кўра, 2011 йилдан бери америкаликлар кибертовламачиларга тахминан 1,56 миллиард доллар пул тўлаганлар.

«Товламачилик дастурлари АҚШ молия сектори, корхоналари ва жамоатчилиги учун тобора ўсиб бораётган таҳдиддир», дейилади ҳисоботда.

Яқинда содир этилган ҳужумлар ишлаб чиқариш, юридик хизматлар, суғурта, соғлиқни сақлаш, энергетика, таълим ва озиқ-овқат таъминоти каби муҳимлиги сабаб хавфсизлик даражаси пастроқ ёки қийматлироқ деб ҳисобланган соҳаларга қаратилган.

Бундан ташқари, камида 2019 йил охиридан бошлаб, товламачи тўдалар даромадни максималлаштириш ва қурбонларни тўловга ундаш учун қўшимча стимул яратиш режасини қўлламоқда.

«Қўш товламачилик» деб аталадиган шундай режаларнинг бири доирасида жиноий тўдалар жабрланувчининг катта ҳажмдаги маълумотларини қўлга киритади, ўғирланган маълумотларни шифрлайди ва тўлов талаблари бажарилмаса, уларни чоп этиш билан таҳдид қилади.

Масалан, ўтган йили Россиянинг «Рюк» номли товламачилар тўдаси COVID-19 пандемияси вақтида Америка шифохоналарининг компютер тизимларини шифрлаб, маълумотларни чоп этиш таҳдиди билан тўлов талаб қилиш орқали тахминан 162 миллион доллар ишлаб олди, деб хабар беради криптовалюта операцияларини кузатувчи Chainalysis компанияси.

«Федерация. Восток» минораси: жазо чоралари

«Товламачи дастурлар ижрочилари – глобал виртуал валюта экотизимидаги мувофиқлик режимларидаги бўшлиқлар туфайли фаоллашган жиноятчилардир», деди АҚШ молия вазири ўринбосари Уолли Адейемо FinCEN ҳисоботи эълон қилинганидан кейин берган баёнотида.

«Вазирлик уларнинг ўз жиноятларидан фойда олишни қийинлаштириб, товламачи дастурлар ҳужумларини тўхтатишга ёрдам бериб келмоқда, аммо ушбу ноқонуний фаолиятнинг олдини олиш учун бизга хусусий секторда шериклар зарур.»

Сентябр ойида АҚШ ҳукумати Suex криптовалюта биржасини 2018 йилдан буён 160 миллион доллар ноқонуний маблағни ювишда айблаб, унга нисбатан санкциялар жорий қилганди.

Chainalysis маълумотларига кўра, бу транзакциялар компаниянинг маълум бизнесининг 40 фоизини ташкил қилган.

Suex «Федерация. Восток» минорасининг 31-қаватидаги Q офисида фаолият юритади.

Suex асосчиси Василий Жабикин ва компаниянинг санкциялар жорий қилинган вақтдаги энг йирик ҳиссадори Егор Петуховский қонунбузарлик содир этгани ёки ноқонуний фаолият билан шуғулланганини инкор этмоқда.

Ноябр ойида Голландия полицияси АҚШнинг экстрадиция учун ордеридан фойдаланиб, EggChange компанияси эгаси Денис Дубниковни ҳибсга олди, деб хабар берган Россия ахборот агентликлари.

Офислари «Федерация.Восток» минорасининг 22-қаватида жойлашган EggChange компанияси АҚШ ва Европада пул ювиш айбловлари юзасидан тергов қилинмоқда, деб хабар беради Bloomberg.

Дубников 5 ноябр куни ўзининг бошқа компанияси – Briefcase томонидан эълон қилинган баёнотда қонунбузарлик содир этганини инкор қилган.

Дунёдаги энг йирик криптовалюта бозори – Binance платформалар билан боғлиқ бир нечта ҳисоблар ва ноқонуний оқимларни, жумладан EggChange, CashBank ва «Федерация. Восток» минорасидан туриб фаолият юритувчи бошқа компанияни аниқлаган.

Binance ҳуқуқ-тартибот идораларини «эҳтимолий ноқонуний фаолият» ҳақида огоҳлантириб, аниқланган ҳисобларни ёпганини айтди.

Chainalysis маълумотларига кўра, бош қароргоҳи «Федерация Восток» минорасида жойлашган бошқа оператор – Buy-bitcoin.pro бошқа ноқонуний операторлар, жумладан, Россияда жойлашган энг йирик даркнет бозори – Hydra учун юз минглаб долларларни товламачи дастурлар ёрдамида қайта ишлаган.

EggChange, CashBank ва Buy-bitcoin.pro Bloomberg сўровларига изоҳ бермаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Баракалла россиялик кибер террорчилар яширинган ерни топибсиз. Энди Петриот тизими учун координаталар аниқ.

Жавоб бериш