Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия ва Эрон Сурияда ўз манфаатлари учун ҳаракат қилаётган бир пайтда, АҚШ террорчиликка қарши курашни давом эттирмоқда

Карвонсарой

20 сентябр куни олинган сурат: Суриянинг Идлиб шаҳри шимоли-шарқий чеккасида дрон ҳужуми натижасида вайрон қилингани айтилган автомобил. Пентагон маълумотларига кўра, 3 декабр куни бошқа бир дрон ҳужумида «Ал-Қоида» етакчиси ўлдирилган. [Умар Ҳаж Кадур/AFP]

20 сентябр куни олинган сурат: Суриянинг Идлиб шаҳри шимоли-шарқий чеккасида дрон ҳужуми натижасида вайрон қилингани айтилган автомобил. Пентагон маълумотларига кўра, 3 декабр куни бошқа бир дрон ҳужумида «Ал-Қоида» етакчиси ўлдирилган. [Умар Ҳаж Кадур/AFP]

ИДЛИБ – АҚШ кучлари Суриядаги ҳарбий амалиётлар билан «Ал-Қоида» ҳамда «Ироқ ва Шом ислом давлати»га (ИШИД) алоқадор террорчилар етакчиларини нишонга олишда давом этар экан, Сурия президенти Башар Асад режимининг иттифоқчилари бўлган Россия ва Эрон ўз кучини табиий ресурсларни ҳимоялаш ва воситачи кучларни мустаҳкамлашга сарфламоқда.

3 декабр куни АҚШнинг навбатдаги амалиётида «Ал-Қоида»га алоқадор юқори мартабали етакчиларидан бири дрон ҳужуми натижасида ўлдирилган.

Идлиб яқинидаги зарбада «Хурас ад-Дин» гуруҳининг юқори мартабали раҳбари Мусъаб Кинон ҳалок бўлди, деб айтган Пентагон сўзчиси Жон Кирби 6 декабр куни матбуот брифингида.

«Хурас ад-Дин» – «Ал-Қоида» тарафдорлари бошчилигидаги нисбатан кичик, аммо қудратли қуролли гуруҳ. 2020 йил июн ойида у Фатҳбату оператив марказини ташкил қилиш учун минтақада фаолият юритаётган бошқа тўрт гуруҳ билан бирлашган.

АҚШ аскарлари 7 декабр куни Дайр Аз-Зорда ИДга қарши кураш бўйича Сурия демократик кучлари (СДК) билан билан ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда. [CENTCOM]

АҚШ аскарлари 7 декабр куни Дайр Аз-Зорда ИДга қарши кураш бўйича Сурия демократик кучлари (СДК) билан билан ўз хатти-ҳаракатларини мувофиқлаштирмоқда. [CENTCOM]

«Ал-Қоида»нинг Суриядаги шўъбаси ҳисобланган «Хурас ад-Дин» «Ал-Қоида»га алоқадор «Нусра» жабҳаси собиқ аъзолари ҳукмронлигидаги «Таҳрир аш-Шом» иттифоқининг рақиби ҳисобланади, аммо баъзида у билан ҳамкорликда иш олиб боради.

2019 йилда «Хурас ад-Дин» Қўшма Штатлар тарафидан террорчилик гуруҳи деб топилган.

22 октябр куни Сурия шимоли-ғарбида «Ал-Қоида»нинг юқори мартабали етакчиси Абдул Ҳамид ал-Матар дрон ҳужуми натижасида ҳалок бўлган.

«Юқори мартабали «Ал-Қоида» етакчисининг йўқ қилиниши ташкилотнинг глобал ҳужумлар режалаштириш ва амалга ошириш қобилиятига путур етказади», деган эди АҚШ Марказий қўмондонлиги вакили майор Жон Ригсби ўша вақтдаги баёнотида.

20 сентябр куни Пентагон Идлиб яқинидаги ҳаво ҳужумида «Ал-Қоида»нинг Суриядаги бошқа бир юқори мартабали қўмондони Салим Абу-Аҳмадни ҳам ўлдирган.

Айрим маълумотларга кўра, ҳужумда «Хурас ад-Дин»нинг икки мулозими ҳалок бўлган: диний арбоб Абу ал-Бара ат-Тунисий ва Абу Ҳамза ал-Яманий.

Россиянинг тўсиқлари

АҚШнинг «Ал-Қоида»га қарши кураш йўлидаги саъй-ҳаракатлари Россия ва Эронникидан кескин фарқ қилади – бу икки мамлакатнинг Суриядаги ҳарбий аралашуви террорчиларга қарши курашни қийинлаштирмоқда, холос.

Маҳаллий ҳарбий мулозимлар ва таҳлилчиларнинг айтишича, 2020 йил бошида Россиянинг Сурия шарқига ҳарбий босқини Сурия демократик кучлари (СДК) ва АҚШ бошчилигидаги коалициянинг ИДга қарши кураш бўйича саъй-ҳаракатларига путур етказган.

Суриялик журналист Муҳаммад ал-Абдуллоҳга кўра, бу ҳаракатлари билан Россия ҳудудда жанговар амалиётлар олиб бориш қоидаларини бузмоқда, чунки у ерда ИШИД бевосита мавжуд бўлмаса ҳам, бу тўлиқ ҳарбийлаштирилган ҳудуд саналади.

Аслида Россиянинг ҳозирлиги барча ҳарбий ва кузатув операцияларига тўсқинлик қилмоқда, дейди у.

«Россиянинг ҳаракатлари бу ҳудудлардаги танглик ҳолатини сақлаб, террорчилар манфаатига сезиларли хизмат қилмоқда, бу эса унинг Сурияга хизмат қилиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ва уруш ҳолатига чек қўйиш учун кираётгани ҳақидаги аввалги ваъдаларига хилофдир», деди ал-Абдуллоҳ.

«Бу босқинлар саккиз йиллик уруш давомида мавжуд бўлмаган кўплаб янги можаролар учун замин яратади», деди у.

Абдуллоҳга кўра, Россиянинг яширин мақсадларидан бири – Суриянинг ҳали фойдаланилмаган, аммо бу ҳудудларда мавжудлиги тадқиқотлар билан тасдиқланган улкан ҳажмдаги қазилма бойликларига эга чиқиш.

Кремл терроризмга қарши кураш баҳонасида анчадан бери бу каби ғаразли мақсадларни яширишга уриниб келади.

Интернетда Россия ОАВ томонидан тарқатилаётган видеолавҳаларда Сурияда Россия қўлловида фаолият олиб борувчи хусусий қўриқлаш ширкати – «ИШИД овчилари» мачо образида тасвирланади.

Қизил нишон билан тўсилган қўрқинчли бош суяги акс этган ёрлиқли кийимдаги ва тиш-тирноғигача қуролланган ушбу ёлланма гуруҳ аъзолари «Ислом давлати» (ИД) қолдиқларига қарши курашда тобланган аскарларга ўхшаб кўринади.

Аслида эса, анчадан бери ИД бу гуруҳнинг нишони бўлмай қолган.

Суриялик кузатувчиларнинг таъкидлашича, «ИШИД овчилари»нинг асосий вазифаси – Россиянинг Суриядаги кўплаб ва турли хил иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш.

Эроннинг аралашуви

Ўз навбатида Суриядаги яна бир муҳим ўйинчи – Эрон терроризм тарқалишининг олдини олиш учун деярли ҳеч нарса қилгани йўқ. У Сурия режими тарафида жанг қилаётган минтақавий воситачи кучларни фаол рағбатлантириб келмоқда.

Эрон режими ўн йилликнинг кўп қисми давомида Сурияга катта сармоя киритди, Асад режимини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлади ва сезиларсиз самара билан бошқа соҳаларга катта маблағ сарфлади.

Кузатувчиларнинг таъкидлашича, Эрон Сурияда сарфлаган ва сарфлашда давом этаётган катта миқдордаги маблағ Теҳрон режимига кутилган дивидендларни олиб келмаган.

Айтилишича, Ислом инқилоби посбонлари корпуси (ИИПК) ва унинг хориждаги бўлинмаси – «Қудс» кучлари ҳам мустаҳкамланмаган, ҳатто миллионлаб доллар харажат қилинган бўлса-да, бу кучлар ҳозир икки йил олдингига қараганда анча заифроқ экани айтилмоқда.

Эрон сўнгги ўн йил ичида Асад режимига юзлаб миллион баррел нефт ва миллионлаб доллар хайрия қилди – эронликлар ҳаётида етишмовчилик ва қийинчиликлар келтириб чиқарган барча хайриялар беҳуда кетди.

Айни пайтда, Эроннинг ўзи тарафидан «Қаршилик ўқи» деб таърифланган атама йиллар давомида Теҳрон ва унинг бўлинмалари ўртасидаги иттифоқни (жумладан, сўнгги вақтларда унинг таркибига Ироқдаги Катаиб Ҳизбуллоҳ ва Асаиб Аҳлул-Ҳақ, Ливаннинг Ҳизбуллоҳ ва Ямандаги хусийлар ҳам кирган) назарда тутган бўлса-да, кўпроқ «терроризм ўқи»га ўхшаб кетмоқда, дейди таҳлилчилар.

Бундай воситачи кучлар минтақада Ислом республикасининг гегемонлик ва экспансиявий сиёсатини жорий этиш учун бир неча жабҳада ҳаракат қилмоқда. Бунинг эвазига Теҳрон ўз «ўқи»даги ҳамкорларини керакли маблағ, қурол ва дастак билан таъминлайди.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиянинг ўзи террорчи давлат бўлса-чи?

Жавоб бериш