Карвонсарой
Терроризм

Қозоғистонда экстремизмга қарши курашда комикслардан фойдаланилмоқда

Ксения Бондал

Радикализм хавфига бағишланган қозоқ тилидаги «Мейрман» комикси – Суриядаги «Ислом давлати» (ИД) лагеридан қайтган 10 яшар бола ҳақида. [Yvision.kz]

Радикализм хавфига бағишланган қозоқ тилидаги «Мейрман» комикси – Суриядаги «Ислом давлати» (ИД) лагеридан қайтган 10 яшар бола ҳақида. [Yvision.kz]

ОЛМАОТА – Суриядаги «Ислом давлати» (ИД) жамлоғидан қайтган одамнинг болалиги ҳақида ҳикоя қилувчи қозоқ веб-комикси экстремизм хавфидан огоҳлантиришга хизмат қилмоқда.

9 декабр куни ҳукуматнинг Диний ишлар қўмитаси (ДИҚ) тарафидан Қозоғистоннинг илк рақамли комикси – «Мейрман» чоп этилди.

Ҳукуматнинг интернетдаги экстремизмга қарши кураш бошқармаси директори Жапал Долиевнинг сўзларига кўра, комиксни бир ойдан камроқ вақт ичида 6000 дан ортиқ ўқувчи кўрган.

Ушбу ташкилот ДИҚ раҳбарлиги остида фаолият юритади.

«Супермен ва Бэтмен бор, биз эса Мейрманни яратишга қарор қилдик. Қозоқ тилидан таржима қилинганда «мейр» меҳр деган маънони англатади», дейди Қозоғистон ҳукуматининг онлайн экстремизмга қарши кураш бошқармаси директори Жапал Долиев Карвонсаройга. [Yvision.kz]

«Супермен ва Бэтмен бор, биз эса Мейрманни яратишга қарор қилдик. Қозоқ тилидан таржима қилинганда «мейр» меҳр деган маънони англатади», дейди Қозоғистон ҳукуматининг онлайн экстремизмга қарши кураш бошқармаси директори Жапал Долиев Карвонсаройга. [Yvision.kz]

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (КНБ) видеолавҳасидан олинган кадр: Манғистов вилоятида жойлашган реабилитация марказидаги Суриядан Қозоғистонга қайтган аёллар ва болалар.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (КНБ) видеолавҳасидан олинган кадр: Манғистов вилоятида жойлашган реабилитация марказидаги Суриядан Қозоғистонга қайтган аёллар ва болалар.

«Супермен ва Бэтмен бор, биз эса Мейрманни яратишга қарор қилдик. Қозоқ тилидан таржима қилинганда «мейр» меҳрибонлик деган маънони англатади», дейди Долиев Карвонсаройга.

Веб-комикс «Жусан» (Аччиқ шувоқ) операцияси доирасида ўз ватанига қайтарилган қозоғистонликларнинг ҳаётий воқеаларига асосланади.

Қозоғистон ҳукумати ушбу операция доирасида 2019-2021 йиллар давомида Сурия ва Ироқдан 700 дан ортиқ қозоқ фуқаросини ватанига қайтарди. Ўшандан бери турли мутахассислар қайтиб келганларни реабилитация қилишга кўмаклашмоқда.

Комиксдаги бош қаҳрамон – 27 яшар Мейрман болалиги ҳақида сўзлайди.

Мейрман ўз ҳикоясини Сурияда террорчилик фаолияти авж олган ҳудудларнинг бирида оғир қийинчиликларга дуч келган ёш болакай номидан сўзлайди.

Ўз қатъияти, меҳрибонлиги ва кучли иродаси туфайли кўплаб тўсиқларни енгиб ўтган Мейрман 10 ёшида оиласи билан қўшилиб, она юрти Қозоғистонга қайтишга муваффақ бўлади ва кейинчалик ўз мамлакатининг муносиб фуқаросига айланади.

Ҳикоясининг сўнггида Мейрман Қозоғистон мустақиллик йилларида эришган тинчлик ва осойишталик қадрини алоҳида таъкидлайди.

«Комикс шунингдек, муҳим инсоний қадриятлар: ватанпарварлик, меҳр-оқибат ва раҳм-шафқат каби хислатларни тарбиялашга хизмат қилади. Уни яратишда Суриядан қайтган одамлар билан ишлаган мутахассислар билан ҳам маслаҳатлашилган», деди Долиев.

Ҳукумат ёш авлодга экстремизмнинг табиати, оқибатлари ва уни рад этиш зарурлигини кўрсатиш учун атайлаб комикс форматини танлаган, дейди Долиев.

«Мақсадли аудиториямиз мактаб ўқувчилари бўлгани учун биз комикс яратишга қарор қилдик. Уларга қизиқарли бўлиши учун айнан шу форматни танладик», дейди у.

Вазирлик ушбу материални тайёрлашда мақсадли аудитория – 10 ёшдан 13 ёшгача бўлган болалар эканлигини инобатга олган.

Комиксни танлов асосида саралаб олинган қозоғистонлик рассомлар чизган, дейди Долиев. Унинг матни қозоқ ва рус тилларида ёзилган.

«Кўплаб ижобий фикр-мулоҳазалар билдирилса, биз ўз ишимизда экстремизм профилактикаси учун ушбу форматдан фойдаланишда давом этамиз», деб қўшимча қилди у.

«Мейрман»ни биринчи бўлиб Yvision.kz нашр этди, шундан сўнг у ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Экстремизмга қарши курашнинг янгича усули

«Мейрман» сюжети ва сценарийсини тасдиқлаган маслаҳатчи-экспертлардан бири, Павлодардаги Динлараро муносабатларни таҳлил қилиш ва ривожлантириш маркази (ЦАРМО) директори Гулназ Раздикова янги форматни юқори баҳолайди.

«Бизда экстремизмга қарши курашнинг анъанавий усуллари – видеороликлар, флешмоблар, акциялар, маърузалар, мулоқотлар ва давра суҳбатлари мавжуд. Лекин комикс усули – болаларнинг маълумотни қабул қилиши ва фикрлаш хусусиятини инобатга олган ҳолда, ўзини тўлиқ оқлайди», деди у.

«Капитан Америка, Бэтмен ва Халк ҳақидаги комикслар ўсмирлар орасида жуда машҳур. Нега биз турли мақсадларда ва бошқа сюжет билан худди шу усулдан фойдаланмаслигимиз керак?»

Олмаоталик диний мутахассис Елнар Берикбаевнинг ишонишича, комикс аудитория эътиборини қозонишига шубҳа йўқ.

«Бу ҳатто мендек катта одамга ҳам манзур бўлди: ёрқин суратлар, сифатли графика, сюжетдаги ҳаракат. Ўйлайманки, нафақат 10 яшар, балки каттароқ болалар ҳам буни юқори баҳолайдилар», деди у.

Комикс экстремизм ва терроризмга қарши кураш воситаси бўлибгина қолмай, Қозоғистонда Суриядан қайтганларга нисбатан турлича муносабатни юмшатишга ёрдам бериши мумкин, деб қўшимча қилди Берикбаев.

«Жусан операцияси бошланганида жамиятимиз иккига: фуқароларнинг қайтарилишига қарши бўлганлар ва болалар ота-оналарининг қилмиши учун жавобгар бўлмаслиги кераклигини тушунадиган соғлом фикрловчи қатламга бўлинди», дейди Берикбаев.

«Ҳақиқатан ҳам, асосан аёллар ва болалар олиб келинди. Шундай экан, Мейрманнинг боши қайғули, аммо охири яхшилик (улғайиб, мактаб ўқитувчиси ва ҳурматли инсонга айланиши) билан тугайдиган ҳикоясини ҳамма ўқиши керак».

Ёшларга бу мавзуни зерикарли маърузалардан кўра, шу каби тасвирли сюжет ёрдамида тақдим этган маъқулроқ, дейди ахборот технологиялари бўйича олмаоталик мутахассис Алмаз Кисапов.

«Матн ёрқин суратлар билан тўлдирилган. Комикс содда, тушунарли ва замонавий. Бу муҳим, чунки ўсмирлар мода ва айрим тенденцияларга [катталардан кўра] мойилроқ бўлишади», деди у Карвонсарой билан суҳбатда.

«Мейрманга ўхшаган болаларга келсак, давлат уларни Суриядаги даҳшат ичидан уйига олиб келиб тўғри иш қилди, деб ўйлайман. Чунки улар энди тинч ҳаётни кўпроқ қадрлайдилар», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 0

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500