ВАШИНГТОН – Қўшма Штатлар пайшанба (6 январ) куни Қозоғистонга юборилган Россия ҳарбийларининг ҳуқуқбузарликлари бутун дунё тарафидан кузатилишини айтиб, постсовет республикасидаги идораларни назоратга олишдан тийилишга чақирган.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев шу кунлардаги умуммиллий намойишлар «террорчилар» тарафидан уюштирилганини айтиб, КХШТдан вазиятга аралашишни сўрагач, Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) кучлари, жумладан россиялик десантчилар Қозоғистонга кирганлар.
Жума куни Россиядан қўшимча аскарлар, шунингдек Арманистон ва Тожикистондан ҳам ҳарбийлар келиши кутилмоқда, деб хабар берган Озод Европа/Озодлик радиоси.
Авваллари Марказий Осиёнинг энг барқарор давлати ҳисобланган Қозоғистондаги зўравонликлар Россия президенти Владимир Путинга ҳам имконият, ҳам таҳдид туғдиради.
У 2020 йилда Беларусда намойишчилар сайловдаги сохталаштиришлардан норози бўлиб кўчаларга чиққанида Александр Лукашенко режимини қўллаб-қувватлагани каби, Россиянинг собиқ Совет Иттифоқидаги вазиятни бошқаришга қодир эканлигини яна бир бор кўрсатиши мумкин.
Шундай бўлса-да, Путин қўшнилардаги норозиликлар россияликларга ғоявий таъсир ўтказишини истамайди.
«Қозоғистонда юз бериши мумкин бўлган бундай ҳодиса Россияда ҳам эҳтимолдан йироқ эмас», дейди Қозоғистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатларидаги расмийларга маслаҳат бериш бўйича 20 йиллик тажрибага эга Колумбия университетининг ҳуқуқ бўйича маърузачиси Скотт Хортон New York Times нашрига.
Ҳуқуқбузарликларни кузатиш
Аммо сўнгги йилларда Россия аскарларининг қўшни давлатлардаги можароларга, жумладан Украинадаги давомли низога, 2020 йилда Тоғли Қорабоғ баҳсли ҳудуди учун урушга аралашуви ва Кремлнинг Афғонистон ва бошқа жойларда таҳлика қўзғашга уриниши одамларнинг ёдидан кўтарилгани йўқ.
«Қўшма Штатлар ва умуман олганда бутун дунё инсон ҳуқуқлари бузилишини кузатиб боради», деб айтган Давлат департаменти вакили Нед Прайс мухбирларга.
«Шунингдек, биз Қозоғистондаги ташкилотларни қўлга олишга етакловчи ҳар қандай ҳаракатларни ҳам кузатиб борамиз.»
Прайс КХШТни таклиф қилиш сабабларини изоҳлашни «Қозоғистон ҳукуматига қолдиришини» айтиб ўтган.
Россия етакчилигидаги КХШТга олти собиқ Совет республикаси: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Арманистон киради.
Гуруҳ раиси Арманистон бош вазири Никол Пашинянга кўра, альянс «ташқи аралашув»га доир сўровга жавоб қайтарган.
«Террорчилик» даъвосини рад этиш
Прайс Қозоғистонни Пашиняннинг даъвосига тўхталмай, намойиш сабаблари билан машғул бўлишга чақирди. Норозилик ёқилғи нархларининг кўтарилиши билан боғлиқ кутилмаган оммавий намойишлар сабабли келиб чиққан.
«Қозоғистон ҳукумати асосан иқтисодий ва сиёсий характердаги муаммоларни ҳал қилади деган умиддамиз», деб айтган Прайс Қўшма Штатларнинг Марказий Осиёдаги «ҳамкорига» қарата.
Прайснинг сўзлари Тўқаевнинг норозиликларни террорчилар бошқараётгани ҳақидаги даъволарига зид.
Давлат котиби Энтони Блинкен пайшанба куни қозоғистонлик ҳамкасби Мухтар Тлеуберди билан телефон орқали сўзлашиб, муаммони тинч йўл билан ҳал қилиш ва ОАВ эркинлигини ҳурмат қилишга чақирди.
Блинкен «Қўшма Штатлар томонидан Қозоғистондаги конституциявий институтлар, сўз эркинлиги, низонинг тинчлик ва ўзаро ҳурмат йўли билан ҳал қилинишини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган», деб айтган Прайс.
Шунингдек, Прайсга кўра, Блинкен мулоқот чоғида Россия аскарлари яна бир собиқ Совет мамлакати Украина яқинида ҳаракат қилаётганидан хавотирда эканини баён қилган. У ерда 2014 йилда Россия кучлари Қримни аннексия қилиб, Украина шарқини босиб олган вақтда 14 мингга яқин киши ҳалок бўлган эди.
КХШТ, уйингга жўна
Жавоб беришФикрлар 4
Quidquid id est, timeo danaos et dona ferentes/Нима бўлганда ҳам, ҳадя келтирувчи Данайлардан қўрқаман.
Жавоб беришФикрлар 4
Сизга қозоқлар Россия қўшинларининг Қозоғистонга киритилишига ижобий муносабатда эканини айтсалар, ишонманг; бу ЁЛҒОН! ҚОЗОҚЛАРНИНГ АКСАРИ РУС ҚЎШИНЛАРИНИНГ КИРИТИЛИШИГА ҚАРШИ! БИЗ ВАТАНИМИЗ СУВЕРЕНИТИНИ ЙЎҚОТИШДАН ҚЎРҚАМИЗ!
Жавоб беришФикрлар 4
Россия – босқинчи
Жавоб беришФикрлар 4