Карвонсарой
Дипломатия

Россия билан музокаралар натижа бермагани туфайли украиналик захира аскарлари урушга тайёрланмоқда

Карвонсарой ва AFP

Украиналик заҳирадаги хизматчи Чернигов вилоятидаги Десна қишлоғи яқинида ўтказилган машғулотда иштирок этмоқда. [Геня Савилов / AFP]

Украиналик заҳирадаги хизматчи Чернигов вилоятидаги Десна қишлоғи яқинида ўтказилган машғулотда иштирок этмоқда. [Геня Савилов / AFP]

ЖЕНЕВА – Душанба (10 январ) куни Россия Украинага бостириб кириш режаси йўқлигини айтган бўлса-да, чегара олдида Россиянинг 100 мингга яқин ҳарбийлари тўпланган бир вақтда Киев таваккал қилиш ниятида эмас.

Женевада 7 соатдан ортиқ музокара олиб борган Россия ва АҚШ расмийлари мулоқотни давом эттириш таклифини билдирган бўлса-да, муваффақиятга эришиш белгилари кўрингани йўқ.

Юқори даражадаги учрашув Россия ўз қўшнисини кенг миқёсда босиб олишидан хавфсираш фонида бўлиб ўтган. Украина аскарлари 13 минг кишининг ҳаётига зомин бўлган узоқ муддатли низода 2014 йилдан бери икки бўлгинчи ҳудудда Москва қўлловидаги айирмачиларга қарши курашиб келмоқда.

Россия мудофаа вазири ўринбосари Сергей Рябков АҚШ давлат департаменти котиби ўринбосари Венди Шерманга хавотирлар ўринсиз эканлигини таъкидлаган.

Украина жануби-шарқидаги Авдеевка яқинида Россия қўлловидаги айирмачиларни хандақдан туриб узун дурбин орқали кузатаётган украиналик ҳарбий хизматчи, 9 январ. [Анатолий Степанов/AFP]

Украина жануби-шарқидаги Авдеевка яқинида Россия қўлловидаги айирмачиларни хандақдан туриб узун дурбин орқали кузатаётган украиналик ҳарбий хизматчи, 9 январ. [Анатолий Степанов/AFP]

Украина Қуролли кучларининг заҳираси ҳисобланган Украина ҳудудий мудофаа кучлари Калашников автоматларининг ёғоч нусхаси билан Киев яқинида машғулот ўтказмоқда, 25 декабр. [Сергей Супинский/AFP]

Украина Қуролли кучларининг заҳираси ҳисобланган Украина ҳудудий мудофаа кучлари Калашников автоматларининг ёғоч нусхаси билан Киев яқинида машғулот ўтказмоқда, 25 декабр. [Сергей Супинский/AFP]

Киевда #ПутингаЙЎҚдеймиз деб ёзилган плакат кўтариб олган намойишчи, 9 январ. [Сергей Супинский/AFP]

Киевда #ПутингаЙЎҚдеймиз деб ёзилган плакат кўтариб олган намойишчи, 9 январ. [Сергей Супинский/AFP]

«Ҳамкасбларимизга Украинага «ҳужум қилиш» режамизда ҳам, ниятимизда ҳам йўқлигини тушунтирдик», деб айтган у мухбирларга. «Бу борада ҳеч қандай тангликдан хавотирланиш керак эмас.»

Москва Вашингтон ва унинг НАТОдаги иттифоқдошларидан кенг кўламли муроса талаб қилган, унга жавобан ҳар қандай ҳужум амалга оширилган тақдирда қатъий санкциялар қўлланиши билан таҳдид қилишган.

Кремл музокараларни «ижобий» деб таърифлаган эса-да, иккала томон ҳам келажакдаги муҳокамаларнинг оқибатларидан хавотирда қолмоқда.

Россия бостириб кирмаслигига ҳеч қандай далил келтирмаган ёки нима сабабдан Украина чегарасига 100 мингга яқин аскар юборганини изоҳламаган, деб айтган Шерман.

Пентагонда ҳам вазиятни худди шундай баҳолашган. Москванинг ҳарбий позициясида «ҳеч қандай катта ўзгариш» юз бермаган, деб айтган Пентагон вакили Жон Кирби.

Шеоман мухбирларга «хавфсизлик жиҳатидан манфаатли ва стратегик барқарорликни таъминлайдиган, иккала давлат учун ўзаро манфаатли ғояларни» таклиф қилганини айтиб ўтган.

Россиянинг айрим, жумладан НАТОнинг келажакда шарқ томон кенгаймаслиги ҳақидаги талаблари «шунчаки истиқболсиз», деб таъкидлаган Шерман.

«Биз ҳеч кимга НАТОнинг очиқ эшиклар сиёсатига тўсқинлик қилишига йўл қўймаймиз», деб айтган у.

Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Глушко сешанба куни Россия ва НАТО ўртасидаги алоқаларда «ҳақиқат онлари» етиб келганини айтди.

«Иттифоқ билан алоқаларимизда ҳақиқат онлари етиб келган десак муболаға бўлмайди», деб унинг сўзларидан иқтибос келтирган Россия ахборот агентликлари.

Чоршанба куни Брюсселда НАТО-Россия кенгашининг учрашуви бўлиб ўтади, пайшанбада эса Венада Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг доимий кенгаши учрашади, унда Украина масаласи кун тартибида бўлади.

Зиёлилар қатлами НАТОга аъзо бўлишни сўрамоқда

Бу орада Россия зиёлиларидан иборат кичик гуруҳ бошиберк кўчадан чиқиб кетиш учун муқобил вариант – НАТОга Россияни киритишни сўраш таклифини билдирганлар.

«Биз катта уруш бўсағасида турибмиз – (Россия) сўнгги йилларда бир нечта кичик урушларда иштирок этиб келяпмиз», дейилади 9 январ куни «Эхо Москвы» томонидан эълон қилинган баёнотда.

«Россияда ҳамма ҳам унинг маҳаллий ва ташқи сиёсатини қўллаб-қувватламайди», деб айтган гуруҳ НАТОга аъзо давлатлар етакчиларига юзланиб.

Қолаверса, ҳукуматимизнинг тажовузкор қадамларини қўллаб-қувватлаш кўлами ҳам камаймоқда», дейилади баёнотда. «Қрим аннексияси ҳақиқатан ҳам кўпчилик аҳоли томонидан қўллаб-қувватлангани шармандали ҳолат бўлган, Украина билан урушни давом эттириш эса, яқинда Қозоғистонга қилинган босқин каби энди қўллаб-қувватланмаяпти».

«Халқимиз урушни хоҳламайди», дейилади баёнотда.

Ташкилотга кўра, Россия Ғарбнинг «табиий иттифоқчисидир». «Россия узоқ истиқболда НАТОнинг душмани эмас, балки тўлақонли аъзоси бўлиши кераклигига ишонамиз».

«Юртимизни ҳимоя қилишга тайёрмиз»

Айни пайтда Украина вазиятга эҳтиёткорлик билан ёндашиб, воқеаларнинг энг ёмон ривожига ҳозирлик кўрмоқда.

Шу ҳафта бўлиб ўтадиган музокаралар олдидан Киев яқинидаги ўрмонли ҳудудда ўтказилган машқларда фуқаролик армиясининг камуфляж кийган заҳирадаги аскарлари Россия қўшинларининг пистирмасига учраган.

Архитектор ва тадқиқотчиларни ўз ичига олган потенциал украиналик аскарлар атрофида шартли равишда тутунли гранаталар портлар экан, улар бунга жавобан Калашников автоматларининг нусхаларидан ўт очганлар.

«Менимча, бу мамлакатдаги ҳар бир инсон душман бостириб кирганида нима қилиш кераклигини билиши зарур», дейди 19 яшар университет талабаси Даниил Ларин машғулотлар орасидаги қисқа танаффус чоғида.

Ларин – Россия бостириб кирган тақдирда ўз ватанини ҳимоя қилиш мақсадида ўтган дам олиш кунлари тушдан кейин машғулот ўтказиш учун Киевдан совет давридан қолган ташландиқ асфалт заводига келган элликка яқин украиналик фуқаролардан бири.

Россия босқини эҳтимоли кучаяр экан, сўнгги ойларда ўнлаб тинч фуқаролар Украина армияси захираларига қўшилган.

Тахминан 100 000 кишига етган заҳирадагилар Украинанинг 215 минг аскардан иборат армияси сафини тўлдириши кутилмоқда.

Кўнгилли фуқаролар «қурол билан муомала қилишни, жанговар муҳитда ўзини тутишни, шаҳарларни ҳимоя қилишни ўрганмоқдалар», деди Ларин.

Курсантлар ҳужум юз берган тақдирда Киевни ҳимоя қилиш учун тузилган заҳира батальонлари таркибига киритилган.

51 ёшли шифокор Марта Юзкивнинг айтишича, Россия армияси Украинаникидан «анча устун», кенг кўламли босқин хавфи эса захирага қўшилиш учун «етарли даражада юқори».

«Юртимизни ҳамма ҳимоя қилишга тайёр бўлсагина, буни уддалаш мумкин», дейди у.

Ўтган йил апрел ойида Россия қўшинлари чегара яқинида тўплана бошлаганидан бери Юзкив ҳар шанба куни бир неча соатдан тактик тиббий ёрдам кўрсатиш, автоматик қуролдан ўқ отиш ва назорат пунктларини жойлаштириш бўйича машғулотларда иштирок этган.

Армия уни ҳарбий кийим билан таъминлаган, каска, зирҳли нимча ва тактик кўзойнакни эса у ўз пулига сотиб олган.

Батальон қўмондонларидан бири Вадим Озирнийнинг айтишича, заҳирадаги кучлар сафарбарликдан сўнг маъмурий бинолар ва муҳим инфратузилма объектларини ҳимоя қилишга киришади, шунингдек, аҳолини эвакуация қилишга кўмаклашади.

«Бу одамлар келиб, қўлига қурол олиши, қўмондонлик топшириқларини бажариб, ўз уйларини ҳимоя қилишлари керак», деди у.

Бўлинмадаги энг тажрибали захирачилардан бири Денис Семйрог-Орлик ҳақиқий ҳужумга қарши туришга тайёр эканлигини айтади.

«Россияга яхшигина зарба бермагунимизча, у бизни тинч қўймайди. Мен саккиз йилдирки, шундай ўй билан яшаяпман», дейди 46 ёшли архитектор.

«Мен ҳарбий хизматчи эканлигимни аниқ тушунаман. Мени ҳарбий хизматга чақиришлари мумкинлиги ва тўлиқ ҳарбий хизматчи сифатида ҳаракат қилишим кераклиги биламан».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россия Украинага ҳужум қиладиган бўлса, барча рус босқинчиларига фақат ўлим тилаймиз! Украинага шон-шарафлар! Унинг жасур жангчиларига шон-шарафлар бўлсин!!!!!!

Жавоб бериш

Украина, биз сен биланмиз!

Жавоб бериш

Россиянинг ўйинчоқ армияси Украинага бас келолмайди.

Жавоб бериш

Қирғизистон Украина тараф! Кремл ноҳақ.

Жавоб бериш

Россия Украинага ҳужум қилмоқчи эмасми? Унинг 100 мингта аҳмоқ аскари Украинани босиб олиш учун камлик қилади.

Жавоб бериш

Украина Россиянинг таъзирини беришга қодир. Биз Украина билан биргамиз.

Жавоб бериш

«Ҳамкорларимиз тарафидан тахмин қилинган Россиянинг Украинага бостириб кириши амалга ошди, лекин биз тўла жанговар шай ҳолатда эканлигимиз учун ҳужумни қайтаришга муваффақ бўлдик.» Украина хавфсизлик идоралари Даня Милохиннинг Киев аеропортида ҳибсга олинишига шундай изоҳ берди.

«Ашхобод оқшоми»

Жавоб бериш

Даня Милохин Украинада нимасини йўқотибди? Тиз чўккан Россияда вайрон бўлган тинч, эркин, озод ҳаётними?

Жавоб бериш

Украина ташқи ишлар вазири Кулеба қозоқлардан Майданни [норозиликларни] зудлик билан тўхтатиб, дунё эътиборини Украинага босқиндан чалғитмасликни талаб қилди.

Жавоб бериш