Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистонликлар КХШТнинг Қозоғистонга кирганидан ғазабда

Рустам Темиров

Шиддатли норозиликлар вақтида ёқиб юборилган Олмаота ҳокимияти биноси, 10 январ. [Александр Богданов/AFP]

Шиддатли норозиликлар вақтида ёқиб юборилган Олмаота ҳокимияти биноси, 10 январ. [Александр Богданов/AFP]

ТОШКЕНТ – Ўзбекистондаги кузатувчилар Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) аскарларининг Қозоғистонга жойлаштирилишидан хавотир билдирар экан, бу қадам шимолдаги қўшни давлат суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Қозоғистон январ ойи бошларида ёқилғининг қимматлашуви ортидан мамлакатнинг ғарбий қисмида юзага келган мислсиз тартибсизликлардан ларзага келди.

Қозоғистон ва Россия ўнлаб одамлар ўлими ва деярли 10 минг кишининг ҳибсга олинишига сабаб бўлган норозиликни хорижлик «террорчилар»нинг ҳокимиятни ағдаришга уриниши деб атаган бўлса-да, аммо бу иддаони қўллаб-қувватловчи далилларни келтирмаган.

5 январ куни кечқурун президент Қосим-Жўмарт Тўқаев КХШТдан ёрдам сўраган.

8 январ куни интернетга жойланган видеолавҳада Россия ҳарбий транспорти КХШТнинг беларус тинчликпарвар аскарларини Қозоғистоннинг Жетиген аэродромига элтаётгани акс этган. [Россия мудофаа вазирлиги]

8 январ куни интернетга жойланган видеолавҳада Россия ҳарбий транспорти КХШТнинг беларус тинчликпарвар аскарларини Қозоғистоннинг Жетиген аэродромига элтаётгани акс этган. [Россия мудофаа вазирлиги]

Арманистонлик аскарларни Қозоғистонга олиб келаётган Россия ҳарбий транспорти, 8 январ куни интернетга чиққан видеолавҳа. [Россия мудофаа вазирлиги]

Арманистонлик аскарларни Қозоғистонга олиб келаётган Россия ҳарбий транспорти, 8 январ куни интернетга чиққан видеолавҳа. [Россия мудофаа вазирлиги]

Мамлакатнинг энг йирик шаҳарлардан бири Олмаотада ҳукумат мухолифлари ва куч тузилмалари ўртасидаги қуролли тўқнашувлар ва талон-талож ҳаракатлари авж олар экан, мамлакатга Россия бошчилигидаги 2000 дан ортиқ аскардан иборат КХШТ миссияси юборилган.

Ўтган бир неча кун давомида Қозоғистонга КХШТга аъзо бошқа давлатлар: Беларус, Тожикистон, Арманистон ва кейинроқ Қирғизистондан аскарлар олиб келинган.

Бу Москва тарафидан НАТОнинг муқобили сифатида илгари суриладиган КХШТ учун илк қарор бўлди – авваллари Россия у билан узоқ тарихий алоқаларга эга Марказий Осиё минтақасидаги тартибсизликларга аралашишни унчалик истамас эди.

У бунгача камида икки марта: 2010 йилда Қирғизистондаги инқилоб ва этник низолар ҳамда 2021 йилда Арманистоннинг Озарбайжон билан чегарасидаги тўқнашувлар вақтида ташкилотга аъзо мамлакатлар ишига аралашишни рад этган, деб ёзади EurasiaNet.

Аскарлар Қозоғистонни пайшанба (13 январ) куни тарк эта бошлаган бўлса-да, Москва бу миссиядан Қозоғистон ва Марказий Осиё ҳудудининг қолган қисмида ўз таъсирни кучайтириш учун фойдаланиши мумкинлиги борасида хавотирлар кучайган.

«Руслар уйингизга кириб олгач, уларни чиқариш жуда қийин бўлиши мумкин», деб айтган АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 7 январ куни.

Ўзбекистондаги хавотирлар

Қозоғистон Ўзбекистон билан 2330 километрлик умумий чегарага эга эканлиги ва бошқа бир қатор омиллар юз берган норозиликлар сабабли ўзбекистонлик таҳлилчиларни ташвишлантирмоқда.

Ўзбекистонда деярли 1 миллион қозоқ, Қозоғистонда эса 600 мингдан ортиқ этник ўзбек яшайди.

Қозоғистон Ўзбекистоннинг Хитой ва Россиядан кейинги учинчи энг йирик савдо ҳамкори ҳисобланади.

Душанба куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тўқаев билан телефон орқали мулоқотда бўлиб, жорий вазият ва уни ўнглаш учун ҳукумат томонидан олиб борилаётган чораларни муҳокама қилди, деб хабар берган Мирзиёев матбуот хизмати.

Давлат раҳбарлари Қозоғистонда тинчлик ва барқарорлик тез орада тикланишига ишонч билдириб, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорлик, Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг келажакдаги тадбирлари хусусида фикрлашганлар.

КХШТ билан алоқалар борасида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистон икки марта бу ташкилотга аъзо бўлган ва уни сўнгги марта 2012 йили тарк этган.

Жамоатчилик ғазабда

Кўплаб ўзбекистонликлар қўшинларнинг жойлаштирилганидан жунбушга келганлар.

Карвонсарой нашри билан суҳбатда бўлган тошкентлик сиёсий таҳлилчи Анвар Назировга кўра, «КХШТ қўшинларини киритишга ҳожат йўқ эди».

«Ҳеч қандай халқаро агрессия ёки суверенитетга тажовуз йўқ», деди у. Бу шунчаки ички можаро

Тошкентлик журналист Анора Содиқова ҳам Тўқаевнинг Россияни аралашишга чақирганини маъқулламаган.

«КХШТ қўшинлари Қозоғистонга кирганини эшитиб, сапчиб тушдим», деди у. Улар худди Ўзбекистонга бостириб киргандек туюлди.»

«Мен КХШТ қўшинларининг киритилишини Қозоғистон ҳукуматининг заифлиги деб баҳолайман», деб қўшимча қилди у. «Бу Қозоғистоннинг Россияга қарамлигини кучайтиради».

Россиялик файласуф ва социолог Игор Чубайс якшанба куни ўз блогида «КХШТ ўзи билан курашаётган ягона ҳарбий тузилма бўлиб чиқди» деб ёзди.

«У евроосиёлик куч тузилмасига айланди», деди у.

Суверенитет заволи

Таҳлилчилар назарида КХШТ кучларининг жойлаштирилиши Қозоғистонда узоқ давом этувчи оқибатларни келтириб чиқаради.

Шафқатсиз репрессиялар Қозоғистон раҳбарияти ва элитасини «беларуслаштириш» жараёнига олиб келиши мумкин, дейди ўзбекистонлик сиёсатшунос Рафаел Сатторов Беларуснинг Россия президенти Владимир Путин хоҳиш-истакларига қатъий итоатини назарда тутиб.

2020 йилда Беларусда президент сайловларнинг сохталаштирилганига қарши намойишлар чоғида Кремл Александр Лукашенко режимини қўллаб-қувватлаган эди.

Аммо Москва тарафидан кўрсатиладиган бундай «ҳиммат»нинг одатда ўз нархи бўлади.

Кремл энди давлат тўнтаришига йўл қўймагани эвазига Қозоғистонга бир қанча талаблар қўйиши мумкин, дейди Саттаров.

«Биринчидан, Москва Қозоғистондан (а) НАТОнинг «Тинчлик йўлидаги ҳамкорлик» дастуридан чиқишни, (б) АҚШ билан ҳарбий ҳамкорлик ва C5+1 муҳокама гуруҳидаги иштирокини минималлаштиришни ва (в) кўп қиррали ташқи сиёсат борасидаги ортиқча мақтовларни аста-секин тўхтатишни талаб қилади», деди у.

«Кремл учун минтақадаги бошқа давлатлар ҳам имкон қадар тезроқ хулоса чиқариши ва янги шароитларга тайёр бўлиши жуда муҳим», деди у.

«Қозоғистонда КХШТ кучларининг мавжудлиги унинг суверенитети ўз ниҳоясига етганини англатади», деб мулоҳаза билдирган тошкентлик сиёсий таҳлилчи Фарҳод Толипов.

«Ҳеч бир давлатда минглаб ёки миллионлаб террорчилар бўлмайди», дейди у. «Мамлакатда шунча террорчи бўлса, Қозоғистоннинг Афғонистондан нима фарқи бор?»

«Террорчилар «Чол, кет!» деб ҳайқирмайдилар», деб ёзган Толипов ўзининг Facebook саҳифасида мамлакат бўйлаб намойишларда Токаевнинг ҳали ҳам қудратли ўтмишдоши ва устози Нурсултон Назарбоевга қарата янграган чақириқларга ишора қилиб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бу чўчқалар ботқоғида ўтлаб юраверсин. Қозоғистон қозоқларнинг ери.

Жавоб бериш

ОДКБ нотавонлари қозоқлар учун муқаддас заминга қайтиб оёқ босмасин. Бошдан жудо бўлишни истамасангиз, овлоғингизга қайтинглар.

Жавоб бериш

Россия ютқизди. КХШТ Қозоғистондан даф бўлмоқда, чунки Россиянинг Қозоғистонга кучи етмайди. Босқин ўхшамади.

Жавоб бериш

ОДКБ [аскарлари] келган жойига кетсин

Жавоб бериш