ОЛМАОТА – Россиялик аскарлар Қозоғистонни тўлиқ тарк этди, деб хабар берган Россия мудофаа вазирлиги чоршанба (19 январ) куни, аммо таҳлилчилар уларнинг минтақага киритилиши оқибатлари Марказий Осиё мамлакатида анча вақтгача сезилиб туриши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Қозоғистонда янги йил байрамидан кейин ёқилғи нархларининг кўтарилиши ортидан келиб чиққан тинч намойишлар мисли кўрилмаган ғалаёнга олиб келгани туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат бекор қилинган.
Президент Қосим-Жўмарт Тўқаевни ёрдам сўраб Москвага мурожаат қилишга мажбур этган тартибсизликлар вақтида камида 225 киши, жумладан 19 та ҳарбий хизматчи қурбон бўлган.
Тўқаевнинг шошилинч илтимоси билан 6 январ куни Қозоғистонга етиб келган Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ), жумладан Арманистон, Беларус, Тожикистон, Қирғизистон ва Россия аскарлари ўтган ҳафтадан мамлакатни тарк эта бошлаган.
Тинчликпарвар кучларни юбориш КХШТ учун илк қарор бўлиб, Қозоғистонга 2000 дан ортиқ ҳарбийлар ва 250 та ҳарбий техника жўнатилди.
Уларнинг киритилгани Қозоғистонда турли мунозараларни келтириб чиқарди.
«Мамлакатимизда тартибсизликларни ҳал қилиш учун ресурслар етарли. Қозоғистонга хорижий аскарларни олиб келишга нима ҳожат бор эди?» дейди Олмаотадаги сабзавотлар растаси эгаси Азиз Қосимов Карвонсарой нашрига.
«Бу давлатимизнинг омон қолиши Россияга боғлиқ эканлигини кўрсатади. Аслида бундай эмас деб ўйлайман», дейди у.
Ekonomist.kz онлайн платформаси асосчиси, олмаоталик Қосимхон Каппаров ҳам шундай фикрда.
«Хорижий кучларининг Қозоғистонга олиб келиниши ички низоларни ҳал қилишга қурби етмайдиган муваффақиятсиз давлат эканлигимизни кўрсатади», деб айтган у.
Путин – манфаатдор
Амалда КХШТ координатори бўлган Кремл Қозоғистондаги норозиликлардан энг кўп фойда кўрди, дейди таҳлилчилар.
10 январ куни Россия президенти Владимир Путин блокдаги ҳамкасбларига тинчликпарвар кучлар «хавфсизлиги, яхлитлиги ва суверенитетига нисбатан мисли кўрилмаган таҳдидни» енгишда Қозоғистонга ёрдам берди, деб айтган.
«Ҳеч кимга мамлакатларимиздаги вазиятни беқарорлаштириш ва рангли инқилобларни амалга оширишга йўл қўймаймиз», деди Путин.
Аммо, инқироздан асосий фойда кўрган Путиннинг ўзи бўлди, дейди олмаоталик сиёсий таҳлилчи ва Хавфларни баҳолаш гуруҳи раҳбари Досим Сатпаев.
«Энди Тўқаев Путиндан қарздор», деб айтган ўтган ҳафта жума куни BBC билан суҳбатда. «Бу совға Путин қўлига кутилмаганда келиб тушди.»
Юз берган ҳодисаларни баҳолайдиган россиялик шовинистлар энди Қозоғистон заиф давлат эканини исботлагани ва Россиянинг ёрдамисиз омон қолмаслигини иддао қила бошлайдилар, деб айтган у.
«Бу Путин учун идеал сценарий», дейди Сатпаев. Путин Тўқаевнинг Ғарб мамлакатлари қўлловидан маҳрум бўлишига умид қилади, деб қўшимча қилган у.
Агар постсовет мамлакатлар президентлари халқаро ҳамжамиятдан ажралиб қолса, уларда фақат бир йўл – Россия қолади, дейди у.
«Менимча, айни дамда бу Қозоғистон учун катта муаммо. Суверенитетимизга таҳдид янада кучайди», дейди Сатпаев.
Шунингдек, ўз ўрнида Путин Россиянинг Қозоғистондаги иқтисодий манфаатлари ҳимоясини ҳам кўзлаган, дейди Озод Европа/Озодлик радиосидаги (RFE/RL) «Деньги на свободе» дастурининг бошловчиси, иқтисодий шарҳловчи Максим Блант Москвадан туриб.
«Ўтган йил охирига келиб, россиялик компаниялар қўшни давлат иқтисодиётига 11 миллиард АҚШ доллари киритган. Бу пулларнинг деярли учдан бири кончилик соҳасига, 20 фоизи нефт ва газ соҳасига йўналтирилган», деб айтган Блант 11 январ куни RFE/RL радиосига берган интервьюсида.
Яна бир яққол мисол Россиянинг «Лукойл» компанияси бўлиб, у Қозоғистоннинг нефт ва газ соҳасидаги энг йирик «Тенгиз» лойиҳасида 5 фоизлик улушга эга.
Мамлакатда углеводород қазиб олишнинг 40 фоизи «Тенгиз» ҳиссасига тўғри келади.
Шунингдек, «Лукойл» Қорачағанак нефт-газ конида 13,5 фоиз ва Қозоғистондан Россияга, кейин эса Европага нефт ташувчи йирик халқаро нефт транспорти лойиҳаси бўлган Каспий қувури консорциумида (CPC) 12,5 фоизлик улушга эга.
Хавотирли белгилар
Путиннинг сўнгги ютуқлари Қозоғистон суверенитети ва мустақиллиги эвазига қўлга киритилди, энди эса Кремл ўзининг янги таъсирини ўтказмоқда, дейди халқаро ва маҳаллий кузатувчилар.
КХШТнинг аралашувидан кейин дадиллашган россиялик расмийлар оммавий равишда Қозоғистоннинг ички ишларига аралашишни бошладилар.
Улардан бир нечтаси 11 январ куни Тўқаевнинг Асқар Умаровни ахборот ва ижтимоий тараққиёт вазири этиб тайинлаганига эътироз билдириб, уни ўтмишдаги русофоб фикрларда айблаган.
«Россотрудничество» номи билан танилган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ишлари бўйича федерал агентлик раҳбари Евгений Примаков бу тайинлов ҳақидаги мулоҳазаларини тап тортмай баён қилди.
«Россотрудничество русофоб ярамаслар билан алоқа қилмайди, ишламайди ва ҳамкорлик қилмайди, шу сабабли бу вазир ва унинг бошқарувидаги вазирлик билан ҳамкорликни истисно қилади», деб ёзган Примаков 12 январ куни ўзининг Телеграм каналида Умаровни назарда тутиб.
Шу куннинг ўзида «Роскосмос» (Россиянинг фазо агентлиги) раҳбари Дмитрий Рогожин ўзининг Твиттер саҳифасида Умаровга Бойқўнғир космодромига ташриф буюришни режаламасликни маслаҳат берган. Россия ўз ракеталарини фазога учуриш учун космодромни Қозоғистондан ижарага олади.
12 январ куни Рогозин Твиттерда «Уни бу ерда ҳеч ким кутаётгани йўқ», деб ёзган.
Нур-Султонлик сиёсатшунос Газиз Абишевнинг фикрича, Москва Умаров билан боғлиқ вазиятдан Қозоғистон раҳбариятига босим ўтказиш ва турли сиёсий имтиёзларга эришиш учун фойдаланмоқда.
«Келажакда Россия Қозоғистонга босим ўтказиб, унинг кирилл алифбосидан лотин алифбосига ўтиш режаларини ҳам издан чиқариши мумкин», деб қўшимча қилди у.
«Ҳозир мамлакатимиз ташқи босимга дош бериш учун ҳар қачонгидан ҳам кучлироқ бўлиши керак», деди Абишев.
[Қозоқлар] бу босқинчиларни Қозоғистондан чиройли ҳайдаб чиқаришди.
Жавоб беришФикрлар 7
Менимча Путин, Россия ва КХШТ хор бўлди.
Жавоб беришФикрлар 7
Путин ва Россия фақат ютқазади. Ҳар доим.
Жавоб беришФикрлар 7
Путин сиёсий мурдага айланиб бўлган.
Жавоб беришФикрлар 7
Путин ва ОДКБ Қозоғистонда қақшатқич мағлубият ва хорликка учради, уларга «Чой ҳам ичмасдан кетасизларми?» деб, тантанали оркестр садолари остида кетларига тепишди))))
Жавоб беришФикрлар 7
Пу ўзининг кексаликдаги кунларини тинч яшаб ўтишнигина ўйлайди. Чунки Россиядек қолоқ мамлакатда ҳукмдорлар табиий равишда ўлмайдилар.
Жавоб беришФикрлар 7
Аксинча, Путин ютқазди деб ўйлайман, чунки унга қарашли КХШТ Қозоғистондан шармандалик билан ҳайдаб чиқарилди.
Жавоб беришФикрлар 7