Карвонсарой
Хавфсизлик

АҚШ Россияни энергиядан «қурол сифатида фойдаланмаслик» ҳақида огоҳлантириб, Путинга санкциялар билан таҳдид қилмоқда

Карвонсарой ва AFP

Россия президенти Владимир Путин ўтган йил охирида Сочида юқори мартабали ҳарбий амалдорлар билан учрашган. [Кремл]

Россия президенти Владимир Путин ўтган йил охирида Сочида юқори мартабали ҳарбий амалдорлар билан учрашган. [Кремл]

ВАШИНГТОН – Cешанба (25 январ) куни Қўшма Штатлар Москванинг улкан нефт ва газ саноатини «қурол сифатида қўллаш» уринишлари тескари натижа бериши мумкинлигини айтиб, Россия президенти Владимир Путинга санкциялар қўллаш билан таҳдид қилди.

2014 йилда Россия Украинанинг Қрим ҳудудига бостириб кирганидан кейин кўрилган аввалги чоралардан анча «жиддийроқ оқибатларга олиб келувчи санкцияларни қўллашга тайёрмиз», деди АҚШнинг юқори мартабали расмийси.

«Бу галги чоралар босқичма-босқич бўлмайди», деб айтган у журналистларга ўз исмини ошкор қилмаслик шарти билан. Агар Россия яна Украинага бостириб кириш буйруғини берса, «биз тангликнинг энг юқорисидан бошлаймиз».

Сешанба куни АҚШ президенти Жо Байден агар Россия президенти Украинага янгидан ҳужум қилиш буйруғини берса, шахсан Путинга нисбатан иқтисодий санкциялар қўллаш масаласи кўриб чиқилишини айтди.

Германиядаги «Шимолий оқим-2» қабул станциясининг ўтган йилги кўриниши. [Жон МакДугалл/AFP]

Германиядаги «Шимолий оқим-2» қабул станциясининг ўтган йилги кўриниши. [Жон МакДугалл/AFP]

«Ҳа. Кўрамиз нима бўлишини», деди Вашингтондаги журналистлар саволига жавоб берган Байден.

Россия ўзига қарам бўлган Европага энергия экспортини чеклаш орқали санкцияларга жавоб қайтариши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларга тўхталар экан, АҚШ расмийси Россия бу билан ўзига ҳам зарар етказишини айтган.

«Агар Россия табиий газ ёки нефт хомашёси таъминотидан қурол сифатида фойдаланишга қарор қилса, бу Россия иқтисодиёти учун зарар келтирмай қолмайди», деди журналистларга АҚШнинг юқори мартабали расмийси.

Европа Иттифоқи ўз таъминотининг қарийб 40 фоизини Москвадан оладиган бўлса-да, Россиянинг миллий бюджети ҳам асосан энергия сотувидан тушган даромадга таянади, яъни «бу ўзаро қарамликдир», деди расмий.

Қўшма Штатлар ва унинг Европадаги иттифоқчилари ҳар қандай можаролар оқибатларини юмшатиш мақсадида муқобил энергия манбаларини излаш учун глобал бозорларни кўриб чиқмоқда, зеро Европа қиш ўрталарида энергия нархининг кескин кўтарилишига дуч келган.

«Биз энергетик хавфсизликни таъминлаш ва нархдаги ўзгаришларни юмшатиш учун дунёдаги турли мамлакатлар ва компаниялар билан ишлаяпмиз», деди расмий.

«Фавқулодда ҳолатлар учун режалар» Шимолий Африка ва Осиёдаги таъминотчилар билан «газ қазиб олишни вақтинча ошириш» бўйича музокараларни ўз ичига олади.

Расмийнинг сўзларига кўра, суюлтирилган газ ортилган танкерлар аллақачон Осиёдан йўлга чиққан ва бу «Европадаги энергия таъминоти барқарорлигига сезиларли таъсир қилади».

Унинг айтишича, Россиянинг Украинага эҳтимолий босқинига жавобан ишлаб чиқилаётган иқтисодий санкциялар орасида АҚШнинг юқори технологияли ускуналарини экспорт қилишга каби илгари қўлланилмаган чекловлар ҳам бор.

«Гап биз лойиҳалаштирадиган ва ишлаб чиқарадиган мураккаб технологиялар ҳақида кетмоқда», деди у журналистларга.

Булар сунъий интеллект, квант ҳисоблаш ва аэрофазовий технологиялар бўлиб, «Путиннинг иқтисодиётни саноатлаштиришга оид стратегик амбицияларига жиддий зарба беради».

«Булар Россиянинг нефт ва газдан ташқари иқтисодиётини диверсификация қилиш йўли сифатида Путин тарафидан танланган тармоқлардир», деди расмий.

«Ва кўп ҳолларда, агар Россия бу тармоқларни ривожлантирмоқчи бўлса, у фақат биз ҳамда иттифоқчи ва шерикларимиз ишлаб чиқарадиган технологиялар ва маҳсулотларни импорт қилиши керак.»

Энергиядан геосиёсий қурол сифатида фойдаланиш тарихи

Россия режими унинг хоҳиш-иродасига қарши бўлган мамлакатларга қишда табиий газ етказиб беришни рад этиш ёки тўхтатиш билан таҳдид қилгани узоқ тарихдан маълум.

Ўтган октябр ойида Россиянинг «Газпром» нефт-газ гиганти Молдовага бир-бирига боғлиқ бўлмаган геосиёсий мақсадлар йўлида табиий газга ўта юқори нархларни қўя бошлади.

«Газпром» Молдова Европа Иттифоқи билан эркин савдо келишувидан воз кечишга рози бўлса, Брюссел билан келишилган энергия бозоридаги ислоҳотларни тўхтатиб, Россия етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқига қўшилса, газни арзонроқ нархда беришини маълум қилган, деб ёзган эди Financial Times 26 октябр куни музокаралардан бохабар аноним манбалардан иқтибос келтириб.

Шу ойнинг ўзида Москва Европада газ нархининг рекорд даражада ошишига сабаб бўлган энергия инқирозини кучайтиришда айбланди.

22 октябр куни Украина президенти Володимир Зеленский Москвани Европада энергетик инқироз келтириб чиқаришда айблади ва Россиянинг «газ тажовузига» қарши курашда Европа Иттифоқини Киев билан ҳамкорлик қилишга чақирди.

«Бу Европа Иттифоқига қарши ҳақиқий газ тажовузидир», деб айтган Зеленский AFPга берган ёзма изоҳида. У Европанинг «қўшма саъй-ҳаракатлар учун мислсиз эҳтиёжи» борлигини таъкидлаб, муаммоларга ечим топишда Брюсселни Киев билан ишлашга ундаган.

Аввал ҳам қиш ойларида Россиянинг шу каби ёки бундан-да ёмонроқ хатти-ҳаракатлари Европанинг кўплаб мамлакатларини қийин вазиятда қолдирган эди.

2006 йил 22 январда Грузиянинг ўша вақтдаги президенти Михаил Саакашвили Шимолий Осетиядаги Моздок-Тбилиси табиий газ қувурида юз берган ва мамлакатга газ таъминотини узиб қўйган икки портлашда Кремлни айблаб чиққан эди.

Қувур таъмирланган, аммо бу воқеадан кейин Грузия Озарбайжонни жалб қилган ҳолда ўзининг газ манбаларини диверсификация қилган.

Украина Россиянинг 2014 ва 2015 йилларда ҳам ўз табиий газини узиб қўйиши натижасида бир неча марта азият чеккан эди. 2009 йил январ ойидаги узилиш натижасида Европанинг 18 давлати Украина орқали ўтиши керак бўлган Россия газининг қисман ёки тўлиқ тўхтаб қолгани ҳақида хабар берган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 32

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Биз Украина билан биргамиз! Чалажон Россия эса Украинага қарши урушишга журъат қилолмайди.

Жавоб бериш

НАТО Россиядан ўз қўшинларини Қрим, Абхазия ва Приднестровьедан олиб чиқишни талаб қилмоқда.

Жавоб бериш

Россия Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларида ўз паспортларини беришни бошлади ва бу билан Минск протоколини бузди. Демак, энди Украина келишувдан чиқишга тўла ҳақли.

Жавоб бериш

Мен учинчи жаҳон уруши бўлишига ишонмайман. Катта давлатлар уни Россия каби кичик ва қолоқ ўйинчи устида бошламайдилар.

Жавоб бериш

Россия асосан руслар томонидан босиб олинган ерлардан ташкил топган. Улар фашистик Россиядан ажралиб чиқишга тўла ҳақли. Россиянинг ҳар бир мухтор вилояти бу масалада референдум ўтказиши зарур.

Жавоб бериш

Улар Украинада Россиянинг қиммат газини сотиб олишдан бош тортиб тўғри қилдилар. Демак, энди Россия Украинани газ билан шантаж қила олмайди. Бу барча Европа давлатлари учун ўрнак бўлиши керак. Европа аллақачон Озарбайжондан кўпроқ газ сотиб олишни бошлаган ва Озарбайжон орқали қозоқ ва туркман газини кўпроқ етказиб бериш мумкин.

Жавоб бериш

Бу чўчқалар шуни ёдда тутишсинки, улар ўзларининг ботқоқларида учраган энг баланд қайин дарахтига чиқа олишса ҳам, балалайка билан Байроқдор дронини уриб тушира олмайдилар.

Жавоб бериш

Рус чўчқалари ҳеч қачон жангчи бўлишмаган. Улар наслий қарол ва крепостнойлардир. Россия ҳар доим душманларини рус аскарларининг жасадларига кўмиб уруш олиб борган. Улар ўз қўшинларининг жасадларини кўприклар ва дала истеҳкомлари учун материал сифатида ишлатган. Россия тўпи еми ҳар доим бозордаги энг арзони бўлган.

Жавоб бериш

Украина Россия қабристонларининг асосий ҳомийсига айланиши мумкин. Шунинг учун, Россияда дафн хизматлари бўйича барча тадбиркорлар Украинага яхши фоиз тўлашлари керак.

Жавоб бериш

Ғарб Украинани қурол-яроғ билан таъминлай бошлади, улар замонавий. Украина армияси ҳозирда дунёдаги иккинчи йирик «жавелинлар» захирасига эга. Англия соддалаштирилган ва арзонроқ, аммо шаҳар уруши учун жуда мос келадиган Жавелин аналогини юборди. Уни кичкина хонадан туриб ишга тушириш мумкин. Агар Россия армияси Украинага кирса, дастлабки икки ҳафта ичида барча танкларини йўқотади.

Жавоб бериш

Дарвоқе, [уриб туширилган] Боинг бўйича суд тергови давом этмоқда; жуда яхши далиллар базаси тўпланган. Тез орада Россия самолётни уриб туширгани учун жавобгарликка тортилади.

Жавоб бериш

АҚШда ниҳоят Россияни сўз билан жазолаш ўрнига қаттиқроқ ва кескинроқ чораларни қўлламоқчи бўлган «лочинлар» етакчи бўла бошладилар. Шундан кейин Россия ҳам ортга чекинишни бошлади. Демак, ё Путин ағдарилди, тўнтариш бўляпти, ёки Путин довдираб қолди.

Жавоб бериш

Россия ҳатто фаровон 2014 йилда ҳам Украинани забт эта олмади. Ҳозир Россия жуда заифлашган, Украина эса аксинча кучайган, Россия ҳеч нарса қила олмайди. Шундай экан, тек ўтирсин.

Жавоб бериш

Мен ўзбекман, Россияга қарши ҳеч нарса демоқчи эмасман, лекин бу можарода ҳақиқат Украина томонида деб ҳисоблайман. Руслар Қримнинг босиб олиниши ва Украинага қарши уруш провокация ва хато бўлганини тушунишлари керак. Россия халқини чиқиш қийин бўлган ботқоққа туширишди.

Жавоб бериш

Руслар яқиндагина: «Такрорлай оламиз!» деб кулгили қичқирар эдилар. Ҳозир жасоратни намойиш қилиш учун энг зўр вақт эди, лекин улар ҳеч нарсани такрорлай олмадилар. АҚШ Путин ва Россияга оёғини артишга ҳақли. Улар шунга лойиқ.

Жавоб бериш

«Россия ўзини супер қудратли давлат деб кўрсатишни билади, холос! Бундан бошқасини эплолмайди.»

Жавоб бериш

АҚШнинг Украинадаги элчихонаси баёнотидан кейин доллар 80 [рубл], евро эса 90 дан ошди. Буларнинг барчаси америкалик амалдорнинг қисқа баёнотидан кейин юз берди. Тасаввур қилинг, АҚШ ўз санкциялари билан зарба бергандан кейин нима бўлади!

Жавоб бериш

Россияликларнинг хатти-ҳаракатларини тушуниш учун сиёсатшунослар эмас, психиатрлар керак.

Жавоб бериш

Путин Россияси – граната ушлаган маймунга ўхшайди. Шунинг учун Ғарб ақлдан озган бу беморга сабрли ва эҳтиёткор муносабатда бўлиши керак.

Жавоб бериш

Америка Россиядаги барча смартфон ва компютерларни ўчириб қўйишга қарор қилса, жуда қизиқ иш бўларди. Попкорнни ғамлаб оламиз. Шоу қизиқарли бўлиши кутилмоқда.

Жавоб бериш

Россиянинг барча жазавага тушишларига қарамай, Европа қишни жуда яхши ўтказди, улар унинг иккинчи ярмида ва уларнинг газ омборлари бўш эмас. Муқобил вариантларни ҳар доим эркин, рақобатбардош бозорда топиш мумкин.

Жавоб бериш

Россиянинг Ғарбдан қутулиш ҳаракатлари ўзини электр тармоғидан узишга уринаётган лампочкадек гап.

Жавоб бериш

Россия шохи йўқ сузонғич сигирга ўхшайди.

Жавоб бериш

Россия раҳбарияти зудлик билан Ерга қайтариш керак. Уларнинг ҳаммаси 2014-йилда НАТО билан хаёлий урушга кетгани бери қайтиб келгани йўқ, қолган аҳоли эса овқат топиш учун ахлат қутиларини титиб юрибди.

Жавоб бериш

Аҳмоқ Россия АҚШни шу қадар ўжарлик билан ва анчадан бери урушга ундамоқдаки, энди бу чочқахона Америкадан ўзи истаган ҳамма нарсани олади. Парчаланиш, қашшоқлик, доллардан узилиш ва пахта чойнакка балалайка билан зарбалар.

Жавоб бериш

Афтидан, ҳамма Москванинг энергетик шантажларидан тўйган ва Европа Россияни четлаб ўтадиган ечим излай бошлаган. Улар Озарбайжон, Норвегия, АҚШ ва БААдан газ сотиб олишни бошламоқда.

Жавоб бериш

Россияга катта дозада тинчлантирувчи дори керак

Жавоб бериш

АҚШ Европа бозорига суюлтирилган газ етказиб бериш ҳажмини оширди. Россия ўзининг оёғига ўқ узди. Бу аҳмоқлар шуниси билан машҳур ўзи.

Жавоб бериш

Украина Россиянинг қиммат газисиз яшай олаётганидан Россиянинг тепа сочи тикка бўлиб кетяпти. Россиядагилар Украина бюджетидан хавотирда эмиш, масхарабозлар)))

Жавоб бериш

Украина етти йилдан бери бемалол Россия газисиз яшаб келмоқда, Россия эса бундан жазавага тушяпти.

Жавоб бериш

Арзон газ дейсизми? Газпром уни 400 доллардан сотган, Европа эса 200 доллардан. Шундай экан, московитлар бориб асбобини ўйнасин.

Жавоб бериш

Рус дунёси негадир қаттиқ сасий бошлади.

Жавоб бериш