Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия билан зиддият авж олар экан, украиналиклар омон қолиш ва ўз-ўзини ҳимоя қилиш кўникмаларини оширмоқда

Карвонсарой ва AFP

Украинанинг Киев шаҳридаги ташландиқ заводда Калашников автоматининг ёғочдан ишланган намуналарини ушлаган фуқароларга дарс ўтаётган ҳарбий инструктор, 30 январ. [Сергей Супинский/AFP]

Украинанинг Киев шаҳридаги ташландиқ заводда Калашников автоматининг ёғочдан ишланган намуналарини ушлаган фуқароларга дарс ўтаётган ҳарбий инструктор, 30 январ. [Сергей Супинский/AFP]

КИЕВ, Украина – Бир гуруҳ украиналик фуқаролар омон қолиш бўйича тезкор машқлар давомида Киев ташқарисидаги ўрмонзорда қор ва шох-шаббалардан бошпана ясадилар.

Чегарада россиялик аскарларнинг тўпланишидан хавотир кучаяр экан, иштирокчилар учун қандай қилиб олов ёқиш, нолдан паст ҳароратда омон қолиш бўйича икки кунлик машғулотлар янгича долзарблик касб этмоқда.

«Россия ҳужум қиладиган бўлса, бундай қобилиятларга эга бўлиш жуда муҳим», дейди 29 ёшли компьютер дастурчиси Артем Кузменко.

Уруш ҳолатига кўникиб қолган Украина 2014 йилдан бери мамлакат шарқида жойлашган Москва қўлловидаги айирмачиларга қарши курашиб келади. Бу низолар туфайли шу кунгача 13 минг киши ҳалок бўлган.

Украиналик фуқаролар Киев чеккасидаги ўрмонзорда омон қолиш техникаси бўйича тезкор сабоқ олишмоқда, 30 январ. [Геня Савилов / AFP]

Украиналик фуқаролар Киев чеккасидаги ўрмонзорда омон қолиш техникаси бўйича тезкор сабоқ олишмоқда, 30 январ. [Геня Савилов / AFP]

Украинанинг Киев шаҳридаги ташландиқ заводда Калашников автоматининг ёғочдан ишланган намуналарини ушлаган фуқароларга дарс ўтаётган ҳарбий инструктор, 30 январ. [Сергей Супинский/AFP]

Украинанинг Киев шаҳридаги ташландиқ заводда Калашников автоматининг ёғочдан ишланган намуналарини ушлаган фуқароларга дарс ўтаётган ҳарбий инструктор, 30 январ. [Сергей Супинский/AFP]

Аммо яқин вақтдан бери Ғарб Россия кучлари томонидан кенг кўламли босқин эҳтимолидан огоҳлантирар экан, Киев каби шаҳарларда энг ёмон вазиятга тайёргарлик кўраётган фуқаролар сони кўпайган.

«Катта шаҳарлар аҳолиси тўқнашувлар улардан узоқроқда эканига кўникиб қолган эди», дейди ҳарбийча камуфляж кийимидаги 40 яшар йўриқчи Сергий Вишневский.

«Энди эса уруш уларга ҳам етиб келиши мумкинлигини англаб етмоқдалар.»

Фуқароларга омон қолиш машқларини ўтишни бошлагунига қадар Вишневский фронт чизиғида кўнгилли сифатида жанг қилган. У ҳар қандай ҳужумдан кейин юз бериши мумкин бўлган хаосни тасвирлайди – чегарага қараб қочган одамлар, қурбонлар, вайрон бўлган инфратузилма.

У эҳтимолий босқин ҳақидаги гаплар кучайиши ортидан сўнгги ҳафталарда қизиқиш ҳам ошганини айтади.

У яқин орада ўтадиган онлайн-вебинарда иштирок этиш учун 4000 га яқин украиналик рўйхатдан ўтган.

«Оиласи учун қандай қилиб бошпана қуришни ҳамма билиши керак», дейди у.

33 яшар психолог-талаба Яна Каминска келажакда юз бериши мумкин бўлган вазиятга ҳам жисмонан, ҳам руҳан тайёр бўлиш учун дарсда йигити билан иштирок этмоқда.

У шошилинч кетиши керак бўладиган ҳолат учун нарсаларини тайёрлаб қўйган ва ўзи учун нима муҳим эканлигини билади.

«Энг аввало оиламиз ҳақида қайғуришимиз керак», дейди у.

«Улар учун хавфсиз жой борлигига амин бўлиш ва кейин ортга қайтиб уйларимизни ҳимоя қилиш.»

Душанба (31 январ) куни Россия ва АҚШ Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) Хавфсизлик кенгашида Москванинг Украина чегарасида қўшин тўплаётгани масаласида учрашув ўтказган. Ғарб давлатлари Европадаги очиқ можаронинг олдини олиш учун дипломатик музокараларни кучайтирмоқда.

Россия 15 аъзодан иборат кенгашнинг йиғилиш ўтказишини бутунлай тақиқлашга уриниб кўрди – унинг БМТдаги вакили Василий Небензя эса Қўшма Штатларни Хавфсизлик кенгашидаги дебатлар орқали «жазава қўзғашга» уринаётганликда айблади.

Аммо Вашингтоннинг БМТдаги вакили Линда Томас-Гринфилднинг айтишича, Москванинг қўшинларни кўпайтираётгани бу чорани оқлаган ва 15 аъзодан 10 таси Вашингтонни қўллаб-қувватлагани учун Россиянинг ветоси рад этилган.

«Бу Европада сўнгги ўн йилликлар ичидаги энг йирик... жанговар сафарбарлик», деди элчи. «Биз ҳозир сўзлашиб турган пайтимизда ҳам Россия у ерга янада кўпроқ куч ва қуроллар юбормоқда».

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Бирлашган Миллатлар Ташкилотидаги мажлисга параллел равишда сешанба куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан янги музокараларга – Москва, Вашингтон ва Брюссел ўртасида Украина ва Европа хавфсизлигига оид қўшимча муаммоларга доир навбатдаги дипломатик мулоқотга тайёргарлик кўраётган эди.

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш

Бу орада украиналиклар ўз билимини мустаҳкамлашга интилар экан, Киев яқинида борган сари кўпроқ машғулотлар ўтказилмоқда.

Дам олиш кунлари 150га яқин аёл университетлардан бирининг маърузалар залида қуролланмаган ҳужумчини боши ва бўйнидаги босим нуқталарига зарба бериш орқали уни қандай қилиб зарарсизлантириш мумкинлигини кузатдилар.

Ўз-ўзини ҳимоя қилиш ва омон қолиш бўйича бепул дарслар ўтказган «Украина аёллар гвардияси» ташкилоти раҳбари Елена Билецкаянинг таъкидлашича, курсда қатнашишга қарийб 1000 нафар аёл ариза юборган, аммо COVID-19 талаблари туфайли уларнинг сонини чеклашга тўғри келди.

«Ҳар бир инсон ўз ҳаёти ва соғлиғи, оила аъзоларининг саломатлиги ва ҳаёти унинг учун шахсий масъулият эканлигини тушунади», дейди ҳуқуқшунос.

«Сиз камида муайян билимлар ва асосий кўникмаларга эга бўлишингиз керак.»

Украина президенти Владимир Зеленский Америка Қўшма Штатлари томонидан тобора кучайиб бораётган хавотирлар шароитида одамларни тинчлантиришга уринди.

Киевда эса ҳаёт одатдагидек давом этмоқда – дўконлар очиқ, ресторанлар одамлар билан тўла.

Аммо кадрлар бўйича менежер, 25 яшар Александра Коваленконинг айтишича, у ҳар қандай эҳтимолга тайёр бўлишни истайди.

«Сиз юз бериши мумкин бўлган энг ёмон сценарий – ҳарбий операция ҳақида ўйлайсиз ва режалаштирасиз. Ҳужум эҳтимоли реал», деди у.

«Ёғочли Калашниковлар»

Шаҳарнинг бошқа жойида шарқда жанг қилган собиқ кўнгиллилардан иборат 300 га яқин украиналиклар миллатчилар партияси томонидан ташкил этилган бошланғич ҳарбий тайёргарлик учун собиқ завод ҳудудига келганлар.

Курс «ваҳима қилма, тайёр бўл!» деб номланган.

«Одамлар қандай чора кўришни, қандай қурол ишлатишни, ўзини қандай ҳимоя қилишни, отишма вақтида нима қилиш кераклигини билмагани сабабли саросимада қоладилар», дейди «Азов» батальонининг собиқ қўмондони, мураббий Максим Жорин иштирокчиларга.

Уларнинг аксарияти Калашников автоматининг ёғочдан ишланган намуналаридан фойдаланиб, қуролни ушлаш, нишонга олиш ва ҳаракатланишни машқ қилдилар.

Орасида фарзандли, оилалилари бўлган курсантлар «душманлар томонидан эгаллаб олинган» ташландиқ бинодан ўтиб, хонага киришни ва чўккалаб отишни ўрганишди.

«Чап оёғингни нотўғри қўйдинг!» деб бақирди мураббий айланиб ўтмоқчи бўлган йигитга.

Ташкилотчиларга кўра, кейинги ҳафтада такроран ва бошқа ҳудудларда ҳам ўтказилиши режаланган тренинг давомида тиббий инструктаж ҳам кўзда тутилган.

«Бу менинг юртим, нега хавотирланмас эканман?» дейди винтовка ушлаган 20 яшар Евгений Петрик.

У бу ердаги ҳамма одамлар каби, ҳужум ҳақиқатан ҳам бўладими-йўқми, билмаслигини, лекин таваккал қилгиси келмаётганини айтади.

«Бунинг эҳтимоли борми ёки йўқми, буни мен ҳал қилмайман», деди у.

«Мен башоратчи эмасман, аммо тайёр турган маъқул.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 12

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Нима қила оламиз? Оддий вариант - тетиклаштирувчи мусиқа улашиш. «Survival Tune for a Crazy World» мусиқаси Украинага берилаётган ёрдамга ҳисса қўшиши мумкин. Уни YouTube тармоғидан топиш мумкин. Мусиқа бомбалар ёки ракеталардан кучлироқ қурол бўлиши мумкин. «Survival Tune» оҳангини Украина билан баҳам кўриш «Бардам бўлинглар!» деган маънони англатади.

Жавоб бериш

Украиналиклар мокшалар эмас; улар йиғламайдилар. Улар ҳукумат учун эмас, ўз ерлари учун, ўзлари учун курашадилар. Кремл босқинчиларига ўлим! Украинага шон-шарафлар бўлсин!

Жавоб бериш

Путин хўжайинига таъзим қилиш учун Хитойга борди. Россия президентининг барча лаганбардорликларига қарамай, Хитой Қримни тан олмади.

Жавоб бериш

Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехт Украинадаги можарони ҳал этишга оид мулоқот ҳали ҳам давом этаётганини айтиб, Киевга қурол юборилишини истисно қилди.

Жавоб бериш

«Секинлаш белгилари йўқ:» Россия инфляцияси олти йиллик янги рекордни қайд этди. Бозор Марказий банк ставкасининг 9,5 фоиз, эҳтимол 10 фоизгача оширилишини кутмоқда. РОССИЯ БИЛАН ФАХРЛАНАМАН!

Жавоб бериш

Украиналик эси паст мактаб ўқувчилари ёғоч милтиқлар билан югуриб юришибди!

Жавоб бериш

Русларнинг ажиб президенти бор-да. Аллақачон 70 яшар эркак, лекин қилиқлари ёш йигитларникидек, Инстаграмдаги моделларга ўхшаб юзига ботокс урдиради.

Жавоб бериш

Россия – шохи йўқ сузонғич сигирнинг ўзи.

Жавоб бериш

Россия ортга чекинишни бошлаганга ўхшайди :))

Жавоб бериш

«Руслар, Украинага қарши тиш қайраманг»

Жавоб бериш

Мамлакатлар АҚШ ёки Европа Иттифоқига қўшилиш учун катта пул тўлашга тайёр. Қашшоқ, қолоқ Россия текинга ҳам ҳеч кимга керак эмас. Шунинг учун у фақат ҳарбий таҳдидларни ишга солиши мумкин.

Жавоб бериш

Украиналиклар Россиянинг бир қисмига айланиб қолмаслик учун жанг қилишга тайёр. Бундан кўриниб турибдики, Россия жирканч ва расво жой )))

Жавоб бериш