Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистон АҚШдан ядровий материаллар контрабандасига қарши курашга мўлжалланган 1 млн долларлик жиҳозларни қабул қилди

Карвонсарой

АҚШ Энергетика вазирлиги Ўзбекистонга қиймати 1 миллион доллардан ортиқ бўлган нурланишни аниқловчи мобил тизимни тақдим этди. Улар Ўзбекистоннинг ядровий ва радиоактив материаллар контрабандасининг олдини олиш салоҳиятини оширишга қаратилган. АҚШ ва Ўзбекистон расмийларининг Тошкентда ҳадя қилинган жиҳозлар олдида тушган сурати. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

ТОШКЕНТ – АҚШ элчихонасининг жума (28 январ) кунги баёнотида айтилишича, АҚШ тарафидан совға қилинган ускуналар Ўзбекистон чегараларида ядро контрабандасига қарши курашга ёрдам беради.

Ўтган ҳафта Америка Қўшма Штатлари тарафидан Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига ҳадя қилинган жиҳозларни виртуал топшириш маросими бўлиб ўтган.

Декабр ойида Қўшма Штатлар Тожикистонга ҳам худди шундай жиҳозларни тақдим этган эди.

АҚШ Энергетика вазирлиги (DOE) Ўзбекистон давлат божхона қўмитасига қиймати 1 миллион доллардан ортиқ нурланишни аниқловчи мобил тизимни тақдим этди. Ушбу тизимлар Ўзбекистон чегаралари орқали ядровий ва радиоактив материаллар контрабандасининг олдини олишда ДБҚ салоҳиятини кучайтиришга хизмат қилади.

Тошкентда АҚШнинг ядровий контрабандага қарши кураш ускуналари топшириш чоғида қўл сиқишаётган АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

Тошкентда АҚШнинг ядровий контрабандага қарши кураш ускуналари топшириш чоғида қўл сиқишаётган АҚШ ва Ўзбекистон расмийлари. [АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси]

АҚШ Энергетика вазирлиги ва Давлат департаменти ДБҚга, шунингдек видеоконференция ва синхрон таржима ускуналарининг янги тўпламини ҳам тақдим этган.

Улар ДБКнинг хорижий ҳамкорлар ва мамлакат бўйлаб масофавий ходимлар билан виртуал тренинг ва семинарларини замонавийлаштиришга ёрдам беради.

Ускуналар АҚШ ҳукуматининг ҳамкор мамлакатлар учун ядро контрабандасига қарши кураш имконини берадиган узоқ муддатли ва кўп миллиард долларлик ташаббуси доирасида тақдим этилган.

Контрабанда ва оммавий қирғин қуролларга қарши кураш учун 36 миллион долларлик ёрдам

АҚШ ҳукумати Ўзбекистонда ядро контрабандасига қарши кураш салоҳиятини шакллантириш учун ҳозиргача 16 миллион доллардан ортиқ пул ажратган.

Икки ҳафта аввал АҚШ Энергетика вазирлиги ва Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорликда ядровий контрабанда ҳолатларига қарши Ўзбекистоннинг идоралараро жавоб чораларини такомиллаштириш бўйича семинар ўтказди.

АҚШ Энергетика вазирлиги бошқарувидаги яна бир дастур доирасида 2000 йилдан буён Ўзбекистонга 20 миллион доллардан ортиқ асбоб-ускуналар ҳадя қилиниб, тренинглар ташкил этилди. Бу дастур ҳамкор мамлакатларга «оммавий қирғин қуролларининг [ОҚҚ] тарқалиши, уларни етказиб бериш тизимлари, тегишли технологиялар ва қуролларга қарши курашга оид бошқа муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради», дейилади элчихона хабарида.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Раҳмат, АҚШ. Биринчи рақамли қувватли давлат!

Жавоб бериш