ТОШКЕНТ – Ўзбекистонда йил бошидан бери экстремизм билан боғлиқ ҳибслар ва суд жараёнлари тўлқини кузатилди.
Ўзбекистоннинг уч вилояти – Андижон, Сурхондарё ва Қашқадарёда «Тавҳид ва Жиҳод катибаси» (ТЖК) террорчилик гуруҳига алоқадорликда гумон қилиниб, жами 30 нафар фуқаро ушланган ва Тошкентда ҳибс қилинган.
«Терговга қадар олиб борилган текширув ҳаракатлари натижасида улар Сурияда жанг қилаётган жангарилар сафига қўшилиш учун хорижга чиқишни режалагани аниқланди», дейилади 26 январ куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг Телеграм каналида.
Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари ТЖКни Сурияда фаолият юритаётган энг хавфли террорчи гуруҳлардан бири деб билади. Гуруҳ номи «Тавҳид (яккахудолик) ва жиҳод» деган маънони англатади.
Ўшлик диний мутахассис Иқболжон Мирсаитовга кўра, ТЖК асосан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Қозоғистон фуқароларидан таркиб топган.
«Суриядаги ушбу жанговар бўлинма мамлакатнинг мунтазам армиясига қарши жанг қилиб келади. Гуруҳ Сурияда ҳозир ҳам фаол», деб қўшимча қилди у бўлинмага ўшликлар (Қирғизистон) асос солганини таъкидлаб.
ТЖК етакчилари ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон фуқароларини ўз сафига жалб қилмоқда, деди у.
ТЖК аъзолари деб гумон қилинганларнинг ҳибсга олиниши аксилтеррор йўналишдаги ҳодисаларидан бири, холос.
24 январ куни Термиз шаҳар суди экстремистик ташкилотларга аъзолик ва интернет орқали жамоат хавфсизлигига таҳдид соладиган материалларни тарқатишда айбланган икки эркакни 15 ва 15 ярим йилга озодликдан маҳрум қилган.
«Бу шахслар Термиз шаҳридаги масжидлар ёнида «жиҳод» ва «ҳижрат» ғояларини тарғиб қилиб, Сурия ва Фаластиндаги қуролли тўқнашувларда қатнашишни режалаган», деб ёзади Uza.uz сайти.
Асли термизлик бу икки судланувчи ўтган йилнинг июн ойида ҳибсга олинган эди.
Аввалроқ, 16 январ куни Андижон ҳуқуқ-тартибот идоралари 2016 йилда Ўзбекистонда фаолияти тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир ташкилотига аъзоликда гумон қилинган 12 аёлни ҳибсга олган эди.
Ҳуқуқ-тартибот органларининг иддаосига кўра, гумонланувчилар уйларида учрашиб, ижтимоий тармоқлар орқали радикал ғояларни тарғиб қилганлар.
Алдов тўри
18 январ куни Тошкент суди Суриядаги жангарилар сафига қўшилишни режалаган коллеж талабаси ва иккита ўрта мактаб ўқувчисини беш ярим йилдан олти йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилган.
Бу ҳақдаги видеолавҳа «Севимли» телеканалида эфирга узатилган.
21 яшар талаба Тошкентдаги олийгоҳлардан бирида таҳсил олган. Қолган иккиси Фарғона водийси Наманган вилоятидаги мактаб ўқувчилари бўлган.
Уларнинг учови ҳам ўз Телеграм каналини очиб, ёшларни «чин ислом» йўлида жанг қилаётган мужоҳидларга ёрдам бериш учун Сурияга боришга чақирганлар.
Шунингдек, улар Сурияга Туркия орқали бориш йўлини, жумладан, авиачипта нархларини батафсил тушунтирганлар. Ҳар бир Телеграм каналининг 300 га яқин обуначиси бўлган.
«Мен бу одамларнинг алдов тўрига илиндим. Улар [ёлловчилар] аёлларга ёрдам зарурлигини, у ерда [Сурияда] уларни қутқариш кераклигини айтишди. Уларнинг Телеграм каналлари бўлиб, у ерда ўз хабарларини жойлайдилар», дейди ёшлардан бири «Севимли» телеканали лавҳасида.
2015-2021 йилларда халқаро террорчилик ташкилотларининг ёлловчилари 27 минг ўзбекистонлик фуқаро билан «иш олиб борган». Бу вақт ичида жами 2000 дан сал кўпроқ Ўзбекистон фуқароси ёлланган, дейди Минтақавий таҳдидларни ўрганиш маркази (МТЎМ) директори, тошкентлик Виктор Михайлов.
Асосан 19 дан 30 ёшгача бўлган ёшлар бундай ёлловчиларнинг қурбонларига айланади, дейди у.
«Ёшларни радикаллаштириш осонроқ. Кўпчиликнинг йўқотадиган ҳеч нарсаси йўқ», деб айтган Михайлов январ ойида МТЎМ сайтида чоп этилган Podrobno.uz сайтига берган интервьюсида.
«Ёшларнинг муаммолари жуда кўп. Улар адолатсизлик ва коррупцияга нисбатан тоқатсизроқ. Ҳатто қарама-қарши жинс вакиллари билан омадсиз муносабатлар ҳам ҳижрат қилиш учун сабаб бўлиши мумкин», деб қўшимча қилди у.
Ёлланганларнинг атиги 10 фоизи ҳақиқий жангари ва одам ўлдиришга қодир, 15 фоизи эса фанатизм таъсирига тушганлар. Қолган 75 фоизи – Михайловнинг тахминича – шу йўл билан мусулмон биродарларига ёрдам беришни истаган ҳамдард инсонлар.
Интернет, ижтимоий тармоқлар ва хабар алмашиш иловалари бугунги кунда ёшлар ўртасида экстремистик ғояларни тарқатишда асосий воситаларга айланган, дейди у.
Яна бир хавф гуруҳи – ўз уйидан узоқда яшаб, бегона юртда адолатсизлик ва коррупцияга дуч келган меҳнат мигрантлари.
Михайловнинг сўзларига кўра, ёллаш марказлари (жамоатлар) нафақат Россияда, балки ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари борадиган асосий мамлакатлар – Украина ва Жанубий Кореяда ҳам мавжуд.
Қониқарсиз таълим
Туркияда истиқомат қилувчи ўзбекистонлик журналист Дилдора Тўлагановага кўра, ёшларнинг экстремистлар таъсирига осон тушиб қолишининг асосий сабаби улардаги билим даражасининг пастлигидир.
Тўлаганова давлат мактабларидаги cуст ва сифатсиз таълим, кўплаб ўзбек ёшларининг қурби етмайдиган қиммат олий таълим, диний билимлар, хусусан, Ислом борасидаги вакуум ва беқарор иқтисодий вазиятни тилга олди.
«Давлат таълим тизимини кучайтирмас экан, ҳижрат деб аталадиган жараён доимий бўлиб қолаверади. Биз бирлашган Араб Амирликлари каби ривожланган мусулмон давлатлари фуқаролари нега... террорчи бўлиб қолмаётганига ажабланмаймиз-ку?» дейди у.
«Чунки у ерда болаликдан динни ўргатишади. Тушунтиришади. Мактабларда диний таълим бор», дейди Тўлаганова.
Тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Мирзабоевнинг фикрича, ишсизлик ва диний саводсизлик Ўзбекистон фуқароларининг Яқин Шарқдаги қайноқ нуқталарга кетишига асосий сабабдир.
«Адолатсизликлар кўп. Улар жамиятда ўз ўринларини топа олмаяптилар. «Порлоқ келажакка» ишонмайдилар», дейди у.
«Давлат жуда кўп ишлар қилаётганга ўхшайди, амалдорлар ёшлар муаммолари билан шуғулланмоқда, аммо барибир муаммолар камаймаяпти», деб қўшимча қилди у.
Ғарб Украинага қўл гранаталари, ракета тизимлари ва русларни йўқ қилиш учун бошқа самарали воситаларни етказиб беришни бошлади. ДХРнинг ичи кетиб қолди.
Жавоб беришФикрлар 5
Россияда супермаркетлардаги муддати ўтган озиқ-овқат маҳсулотлари ташланадиган ахлат қутилари жойлашуви кўрсатилган хариталар пайдо бўлди. Буни эшитган африкаликлар қашшоқ Россияга гуманитар ёрдам жўната бошладилар.
Жавоб беришФикрлар 5
Ёғоч милтиқлар ясаш йўлида вайрон қилинадиган ўрмонларни сақлаб қолиш учун ҳам Украинага ҳужум қилиш керак.
Жавоб беришФикрлар 5
АҚШ ва НАТО Украинани қурол билан таъминлай бошлагач, Россиянинг урушгиси келмай қолди. Россиянинг ўйноқи жасоратидан бир зумда асар ҳам қолмади.
Жавоб беришФикрлар 5
Сиз ҳали Россиянинг уқувсизлигини кўрганингиз йўқ.
Жавоб беришФикрлар 5