Чегараларида тобора кучайиб бораётган Ғарбга хос демократияга эга давлатларнинг умумий таҳдидидан руҳланган Россия етакчиси Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзинпин ўтган ҳафта глобал сиёсий ва ҳарбий тартибнинг «янги даврида» бир сафда бўлишга ваъда бердилар.
Икки автократик раҳбар жума (4 феврал) куни Пекиндаги Қишки олимпиаданинг очилиш кунида учрашиб, кенг қамровли ва узоқ муддатли келишувни эълон қилдилар. Таҳлилчиларнинг фикрича, бу келишув глобал куч сифатида Қўшма Штатларга, НАТО иттифоқи ва бутун либерал демократияга таҳдид солади.
«Икки давлат ўртасидаги дўстлик чегараланмаган», дейилади уларнинг учрашувдан сўнг эълон қилган қўшма баёнотида. «Ҳамкорликда тақиқланган соҳалар йўқ».
Путин ва Си коинот, сунъий онг, иқлим ўзгариши ва интернетни назорат қилиш каби кўплаб соҳаларда ҳамкорлик қилишга келишиб олганлар.
Улар, шунингдек, демократиянинг «ҳаммабоп» тури бўлмаслигини айтганлар – бу ўз таъсир доирасидаги демократик ҳаракатларга қарши курашаётган Москва ва Пекин учун қулай даъводир.
«Россия ва Хитой ўзларига чегарадош минтақаларда ташқи кучларнинг хавфсизлик ва барқарорликка путур етказиш ҳаракатларига қарши туришади, ташқи кучларнинг суверен мамлакатлар ички ишларига ҳар қандай баҳона билан аралашувига, рангли инқилобларга қарши курашиш ва ҳамкорликни кучайтириш ниятида», дейилади баёнотда.
«Томонлар НАТОнинг янада кенгайишига қарши ва Шимолий Атлантика иттифоқини совуқ уруш давридаги мафкуравий ёндашувлардан воз кечишга чақиради», дейилади «бошқа давлатлар суверенитети, хавфсизлиги ва манфаатларини» ҳурмат қилишга ундовчи ҳужжатда.
Дунёни авторитаризм учун ҳозирлаш
«Икки лидер қатъият билан бир сафда, АҚШ ва Ғарбга қарши туришини эълон қилмоқда – улар санкцияларга бардошли бўлиш ва Американинг глобал етакчилигига қарши курашишга тайёр», дейди Осиё жамияти сиёсати институтининг (ASPI) халқаро хавфсизлик ва дипломатия бўйича вице-президенти Дениел Руссел Рейтер агентлигига.
Вашингтондаги Уилсон маркази Киссинжер институтининг Хитой ва АҚШ бўйича директори Роберт Дейли ҳам шундай фикрда.
«Бу мафкуравий ва ҳарбий жиҳатдан Америка ва Ғарбга қарши елкама-елка туриш ваъдасидир», деди у The New Yorker нашри билан суҳбатда.
У мазкур келишув Россиянинг собиқ совет давлатлари, жумладан, Украина билан чегараларида кескинлик авж олган ва Тайванга нисбатан Хитойнинг ҳарбий тажовузи кучайиб бораётган стратегик муҳим паллада эълон қилинганини алоҳида таъкидлаган.
Демократик ва ўз-ўзини бошқарувчи Тайван доимий равишда авторитар Хитой босқини таҳдиди остида яшайди. Хитой оролни ўз ҳудуди деб билади ва уни бир кун келиб, керак бўлса куч билан босиб олишга ваъда берган.
Тайван 1949 йилдан бери ўз ҳукуматига эга.
Олимпиаданинг очилиши муносабати билан омма олдида чиқиш қилган Путин ва Си «дунёни, хусусан собиқ социалистик мамлакатларни авторитаризм учун ҳозирлашга қатъий содиқ эканликларини кўрсатдилар», дейди Лондондаги SOAS университети сиёсатшуноси Стив Цанг.
«Иттифоққа» қаршилик
Си Цзинпин Украина борасидаги позициясини очиқлаш билан «Путин билан бирга АҚШ ҳукмронлик қиладиган дунё тартибига қарши чиқишдан манфаатдор эканлигини кўрсатмоқчи», деб айтган Цанг AFP билан суҳбатда.
Россия, ўз навбатида, Пекиннинг Тайван борасидаги «ҳар қандай мустақилликка» қарши бўлган «Ягона Хитой» сиёсатини ёқлашини тасдиқлаб, сўнгги икки йил ичида Гонконгдаги демократик ҳаракатларнинг шафқатсиз бостирилганини қўллаб-қувватлаган.
Путин Хитой билан кенгроқ стратегик ҳамкорликни «муносиб» ва «мисли кўрилмаган» деб таърифлаган, Си Цзинпин эса уларнинг қўшма келишуви «Хитой, Россия ва бутун дунёга кенг кўламли таъсир кўрсатишини» айтган.
Хитойнинг расмий оммавий ахборот воситалари 2014 йилда Россия Қримни Украинадан тортиб олгани ва Россия етакчиси Ғарбнинг қора рўйхатига киритилганидан бери Си ва Путин ўртасидаги учрашувларни тез-тез ёритиб туради.
Яқинда Хитойнинг Global Times газетаси таъкидлаганидек, «бу икковлон расмий учрашувлардан ташқари, ароқ, икра, рус музқаймоғи тановули ва бир-бирларининг туғилган кунларини нишонлаш каби яқин дақиқаларни ҳам бирга баҳам кўришган».
Шотландиянинг Глазго шаҳридаги Riddle таҳлил маркази эксперти Антон Барбашиннинг айтишича, Россия ва Хитой ўртасидаги мустаҳкамланган муносабатлар ҳали ҳам «иттифоқ»дан йироқ.
«Аммо биз, халқаро муносабатларда янада мувофиқлаштирилган чоралар, эҳтимол Европа ва Осиёда бир вақтдаги кампанияларни, шунингдек, Москва ва Пекин ўртасидаги иқтисодий алоқаларнинг чуқурлашувини кўришимиз аниқ», деди у AFPга.
Бундай ҳамкорликни йўлга қўйишдаги муаммолардан бири – Хитой ва Россия иқтисодиётлари ўртасидаги улкан тафовут. Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2020 йилда Хитой ялпи ички маҳсулоти (14,7 триллион доллардан кўпроқ) Россияникидан (1,5 триллион доллардан камроқ) қарийб 10 баравар кўп бўлган.
Имконият баҳоси
Путиннинг Украина бўйича Ғарб билан қарама-қаршилигида Си Цзинпиннинг Россияни қўллаб-қувватлагани бурилиш нуқтаси бўлди.
Россия Украина чегарасида 100 минг аскар тўплаган ва Ғарб давлатлари Москва ҳужум қилган тақдирда унга қарши ҳалокатли санкциялар қўллашга ваъда берган.
АҚШ расмийлари Москва Украинага бостириб киришни оқлаш учун россияликларга қарши украиналиклар ҳужуми акс эттирилган сохта видеони суратга олишни режалаётгани ҳақида далилга эга эканликларини айтганлар – Путиннинг Си билан учрашуви шу воқеа ортидан ўтказилди.
Путин Украинани босиб олиш таҳдидидан НАТОни кенгайтирмасликни талаб қилиш йўлида фойдаланмоқда ва бу борада Пекин энди уни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаяпти.
2008 йилда Россиянинг Грузиядаги урушида, шунингдек 2014 йилда Украинани босиб олиши ёки Қримни аннексия қилишида Пекин Москвани бундай қўллаб-қувватламаган.
Киев ва россияпараст айирмачилар ўртасидаги қарийб саккиз йиллик урушда 13 мингдан ортиқ одам ҳалок бўлган.
Бироқ бу сафар Хитой учун фойда ўзининг тарафида бўлиши мумкин: Украина ва Шарқий Европа давлатларида қанча кўп АҚШ аскарлари тўпланса, Пекин билан Тинч океанида курашадиган ҳарбий вазн шунча камроқ бўлади.
Москванинг Украинага бостириб киришига қарши АҚШ жавоби Хитойнинг Вашингтон мустақиллигини ҳимоя қилишини билдирган Тайванда назоратни қўлга олиш бўйича ҳар қандай ҳаракатига кучли таъсир қилиши мумкин.
Ғарбга ён босиш
Ўз навбатида Киев Россиянинг тажовузи ортиб бориши фонида уни қўллаб-қувватлаётган Ғарбдаги иттифоқчиларига миннатдорчилик билдирган.
«2014 йилдан бери биз Россия Федерациясининг кўплаб маккорона ҳаракатларига гувоҳ бўлдик, улар ёлғон тўқиб, Украинани айблаш учун ҳеч нарсадан тоймаслигини кўрдик», деб айтган Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба жума куни Россиянинг сохта операциялар ҳақидаги АҚШ разведкаси ҳисоботи эълон қилинганидан сўнг.
Кулебанинг айтишича, тахмин қилинган режанинг «ҳайратланарли» жойи йўқ.
«Россиянинг ҳар қандай режалари ва ниятларининг юзага чиқиши ва биз уларни барбод қила олишимиз жуда муҳим», деб айтган у.
Европа етакчилари, жумладан Британия бош вазири Борис Жонсон ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон Киевни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюриши ортидан Вашингтон ҳам ўз баёнотини эълон қилган.
Кулеба дастакларни олқишлар экан, улар Россияга «хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни янада ёмонлаштиришга» йўл қўймаганини айтди.
Хитой тажовузига тўқнаш келаётган Тайван ҳам Ғарбнинг сиёсий ва ҳарбий қўллови учун ўз ташаккурини изҳор этган.
Сешанба куни Тайпей ҳаво ва ракета ҳужумига қарши мудофаа тизимларини мустаҳкамловчи 100 миллион долларгача бўлган ускуна ва хизматларни сотгани учун Қўшма Штатларга миннатдорчилик билдирди.
Тайван мудофаа вазирлигига кўра, мазкур битим март ойида кучга кириши кутилмоқда.
АҚШнинг мудофаа ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик агентлигига кўра, битим ҳаво мудофааси тизимлари учун муҳандислик кўмаги ва техник хизмат кўрсатишни ўз ичига олади ва «ҳаво операцияларига ҳозирликни таъминлайди».
«Қабул қилувчи томон бу имкониятлардан минтақавий таҳдидларни тийиб туриш ва мамлакат мудофаасини мустаҳкамлаш учун фойдаланади», дейилади.
Сўнгги ойларда Пекиннинг Тайван ҳаво мудофааси ҳудудига бостириб киришлари сезиларли даражада кўпайган, айниқса 2021 йилнинг сўнгги чорагида уларнинг сони кескин ошган.
AFP тўплаган маълумотларга кўра, ўтган йили Хитой ҳужумчи самолётлари 969 марта Тайван ҳудудни бузиб киргани қайд этилган, бу 2020 йилги 380 тали кўрсаткичдан деярли икки марта кўп.
Янги йилда тенденциялар ўзгармаган: Тайван мудофаа вазирлиги январ ойида икки кун давомида ҳудудга 52 та жанговар самолётлар кириб келганини қайд этган. Бу қисқа муддат учун юқори кўрсаткич.
«АҚШ президенти Жо Байден лавозимга тайинланганидан кейин Тайванга иккинчи марта ва жорий йилда биринчи марта қурол сотилиши» деб хабар берган Тайван президенти идораси вакили Ксавье Чанг сешанба кунги баёнотида.
«Бу Тайван ва АҚШ ўртасидаги барқарор ҳамкорликдан далолат беради.»
Қрим Украинаники, Владивосток ва Хабаровск эса тарихан Хитойга тегишли ерлар!
Жавоб беришФикрлар 9
Change.org сайтида «Қодиров РФ президенти бўлсин» деган масалада петиция пайдо бўлган. У Россия учун ажойиб президент бўлар эди. Уларда кавказлик мўйловли йигит бор эди, крепостнойлар унинг кетини ўпишни яхши кўрар эди. Қодиров ва Сралиннинг ўхшаш томонлари кўп: иккаласи ҳам саводсиз, ёшлигида босқинчилик билан шуғулланган, Ғарбда банк ҳисоблари бўлмаган ва иккови ҳам инсон ҳуқуқларини ёмон кўради.
Жавоб беришФикрлар 9
Россияликлар Форексда қарийб 5 йил ичидаги рекорд суммани йўқотдилар; уларнинг зарари бир чоракда 370 миллион рублни ташкил этди.
Жавоб беришФикрлар 9
Билмаймиз, лекин эҳтимол, шахсан Зеленский учун (у Путинга жавоб бергани каби) Украина ҳақиқатан ҳам соҳибжамолдир (гарчи у Зеленскийнинг ўзини «гўзал» деб атаган бўлса ҳам), чунки фақат Украинада тентаксимон масхарабозлардан президентлар ясалади. Лекин, кўпчилик аҳоли учун, одамлар бу гўзалликдан қанчалик тез қочаётганига қараб айтиш мумкинки, ҳақиқат – бунинг акси. Жаноб Зеленский ҳатто Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашида мажлис ўтказиб, 45 ёшгача бўлган потенциал ҳарбий хизматчиларга мамлакатни тарк этишини тақиқлаб қўйди. Президент бирданига ўзининг «соҳибжамоли» билан ёлғиз қолиб кетмаслиги учун. Табиийки, воқеаларнинг бундай ривожи уни қўрқувга солади. Маълумки, гўзаллик – қўрқинчи куч. Украина мисолида бу жуда хавфли. Украина шунчаки тентак «блондинка» эмас, балки Галиция қўрғончасидан келган жанжалкаш, хунук, ифлос, сочи тўзиган, ҳамма ундан зир титрайдиган фитначи аёл. У жон-жаҳди билан покиза муҳаббатни орзусида йиртилган юбкаси этагини кўтариб, бўртиб чиққан кўзлари билан уни излаб юради. Ким қўлига тушса, ўлгунича севиб ташлайди. Бунинг учун унда ҳамма нарсага бор: тил, эътиқод ва телбалик.
Жавоб беришФикрлар 9
Болтиқбўйида азотли ўғитлар ишлаб чиқарувчи энг йирик Achema компанияси ходимлари бутун Литва қўшилиши мумкин бўлган муддатсиз иш ташлашни бошладилар. Светлана Тихановская Беларусда кенг кўламли иш ташлашга чақирган эди, лекин бу негадир Литвада юз берди.
Жавоб беришФикрлар 9
Макфолнинг тан олишича, НАТОда Украинани иттифоқ таркибига қабул қилиш мажбурияти йўқ. Украина бунга даъвогарлик қилишга ҳақли эмас. Тарқаламиз.
Жавоб беришФикрлар 9
Қизиқ, руслар хафа бўлишдан кўра, америка разведкасига кўра, ўзларининг нацист Украинага бостириб кириш истакларидан ҳайратга тушишганидан америка разведкаси ҳали ҳам бехабарми?
Жавоб беришФикрлар 9
Демак, Хитой биринчи бўлиб Россиянинг жасадини ўтга ташламоқчи. Бу янгилик эмас - русларнинг тўп еми бозорда ҳар доим энг арзони бўлган.
Жавоб беришФикрлар 9
Хитой ва Россия иттифоқи чавандоз ва отга ўхшайди.
Жавоб беришФикрлар 9