Карвонсарой
Терроризм

«Ислом давлати» етакчиси ўз рақиби Таҳрир Аш-Шомнинг бурни остида яшириниб юргани маълум бўлди

Карвонсарой ва AFP

Суратда: 4 феврал куни АҚШ махсус кучлари томонидан уюштирилган рейд чоғида ҳалок бўлган ИД етакчиси Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший яшаган уйнинг қўшниларидан бири, Идлиб вилоятининг Атма шаҳарчаси. [Аареф Ватад/AFP]

Суратда: 4 феврал куни АҚШ махсус кучлари томонидан уюштирилган рейд чоғида ҳалок бўлган ИД етакчиси Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший яшаган уйнинг қўшниларидан бири, Идлиб вилоятининг Атма шаҳарчаси. [Аареф Ватад/AFP]

ИДЛИБ – Суриянинг Идлиб вилоятида ҳукмронлик қилувчи «Таҳрир аш-Шом» экстремистик алянси яқинда ҳалок бўлган «Ислом давлати» (ИД) етакчисининг ушбу ҳудудда яшириниб юрганидан бехабар бўлганини айтган.

ИД етакчиси Абу Иброҳим ал-Ҳошимий ал-Қурайший пайшанба куни АҚШ махсус кучлари Идлиб шаҳридаги Атма шаҳри яқинида ўтказган рейд чоғида оила аъзолари билан бирга ўзини портлатиб юборган.

ИД етакчисининг таниқли ўтмишдоши Абу Бакр ал-Бағдодий ҳам 2019 йил октябр ойида Идлибда ал-Қурайший ўлдирилган жойдан 15 км узоқликда ўтказилган рейд чоғида ҳалок этилган эди. Ҳар икки рейдда ҳам курд кучлари иштирок этган.

«Таҳрир аш-Шом» ўзининг «қутқарув ҳукумати» орқали бошқариладиган шимоли-ғарбий вилоятни назорат қилса-да, у рақиб гуруҳ аъзоларининг келиб-кетишидан бехабар бўлган кўринади.

Суриянинг Идлиб вилояти ва Туркия ўртасидаги Баб ал-Ҳаво назорат-ўтиш пунктига намойишчиларнинг киришига тўсқинлик қилаётган «Таҳрир аш-Шом» жангарилари, 2019 йил, 20 сентябр. [Умар Ҳаж Кадур/AFP]

Суриянинг Идлиб вилояти ва Туркия ўртасидаги Баб ал-Ҳаво назорат-ўтиш пунктига намойишчиларнинг киришига тўсқинлик қилаётган «Таҳрир аш-Шом» жангарилари, 2019 йил, 20 сентябр. [Умар Ҳаж Кадур/AFP]

Бу Идлибда тартибсизлик ва қонунсизлик ҳукм сураётганидан дарак беради ва Таҳрир аш-Шом ҳукмронлиги жиддий эмаслигини фош қилади, дейди кузатувчилар.

Бу ҳолат, шунингдек, Идлибда анчадан бери бир-бирига ҳужум қилиб келаётган ўзаро рақиб экстремистик гуруҳлар ўртасидаги зўравонликнинг навбатдаги босқичини авж олдириши мумкин.

Якшанба кунги баёнот берган «Таҳрир аш-Шом» АҚШ махсус кучлари нишонга олган уйда «кимлар яшаганидан»дан бехабар бўлганини айтган.

Сурия инсон ҳуқуқлари обсерваторияси маълумотларига кўра, вақти-вақти билан минтақадаги ИДга алоқадор тўдаларга қарши амалиётлар олиб бораган «Таҳрир аш-Шом» сўнгги ойларда ИДга алоқадор қуролли экстремистларга қарши жанг қилиб келмоқда.

Сўнгги йилларда Таҳрир аш-Шом ўзини фақат Сурия масалаларига ихтисослашган мўътадил ўйинчи сифатида кўрсатишга ҳаракат қилса-да, кўпчилик бунга ишонқирамай, гуруҳнинг зўравонликка оид амалиётларига ишора қилади.

Соядаги «Таҳрир аш-Шом»

Ал-Қураший ИД амалиётлари ҳудудидан узоқда жойлашган Таҳрир аш-Шом назорати остидаги Атма шаҳрида ижарага олган хонадонига тунги рейд чоғида ўлдирилган.

«Таҳрир аш-Шом» ўз эътирофича, ИД етакчиси унинг ҳудудида бўлганидан бехабар қолган бўлса-да, АҚШ расмийларига кўра, ўтган йили ал-Қурайшийнинг эҳтимолий жойлашуви торайган.

ИД етакчиси яширинган бино эгасининг айтишича, ал-Қурайший у ерда 11 ойдан бери яшаган.

Пайшанба куни рейд бошланган вақтда Атма аҳолиси АҚШ кучлари ал-Қоида етакчисини нишонга олди, деб ўйлашган.

Сўнгги ойларда АҚШ махсус кучлари Идлиб ҳудудидаги экстремистларга қарши бир қатор муҳим операцияларни олиб борди.

Атма аҳолиси зайтун дарахтлари билан ўралган, камтаргина икки қаватли уйда яшовчи қўшнилари аслида ИД етакчиси эканлигидан қаттиқ ҳайратга тушганлар.

Ҳатто уй эгаси Муҳаммад ал-Шайх ҳам бу янгиликдан ҳайратда қолган. У уйини такси ҳайдовчисига ижарага берган деб ўйлаган.

Ал-Шайх ал-Қурайший уйни бир йилча аввал ижарага олганини айтиб ўтган.

«Бу одам шу уйда 11 ой яшаб келди. Унда ҳеч қандай ғалати нарса сезмадим», деб айтган ал-Шайх. «Ижара пулини тўлаб кетарди.»

«Агар у ҳақида билганимда, ҳечам уйимда яшашига йўл қўймаган бўлардим», деб айтган у.

Идлиб вилоятидаги қонунсизлик

Таҳлилчиларга кўра, Ал-Қурайший Ироқ ва Сурия чегарасидаги, Дажла ва Фурот дарёлари ўртасидаги қурғоқ ерларда ИД марказидан узоқ бўлган ҳудудда топилгани ҳайратланарли эмас.

«Идлиб бошпанасиз қолган одамларга тўла, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари деярли ишламайдиган, давлат ёки рўйхатга олиш тизими йўқ тартибсиз уруш ҳудуди», деб айтган Century International ходими Арон Лунд.

ИД ҳақидаги китоб муаллифи, таҳлилчи Ҳасан Ҳасанга кўра, Идлиб – ИД етакчиси учун экстремистларни излаб топиш бўйича бир неча йиллик тажрибага эга ИДга қарши кучлар бўлган ғарбий Ироқ ёки шарқий Сурияга нисбатан хавфсизроқ ҳисобланади.

«Бу ер ИД учун душман ҳудуди, чунки рақобатчилар Суриянинг шимолида етакчилик қилади, аммо ҳеч ким изламайдиган бу ерлар – яшириниш учун энг тўғри жой», деб айтган у.

Ҳасанга кўра, ал-Қурайшийнинг яқин ёрдамчилари ҳудудда икки йилдан бери гуруҳ операцияларини бошқариб, тадбиркорлик билан шуғулланиб келишган.

Шунга қарамай, «гуруҳ заиф ва ҳимоясиз қолмоқда», деб айтган у. Пайшанба кунги рейд ИД етакчиларини кузатиш вазифаси юкланган АҚШ ва иттифоқдош кучларнинг ортиб бораётган самарадорлигига яна бир далил бўла олади, деб қўшимча қилган у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 8

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россияликларнинг 20% дан кўпи ҳеч қандай жамғармаси йўқлигини тан олди. Жамғармаси борларнинг учдан икки қисми эса тўрт ойга ҳам етиб бормайди. Бечоралар...

Жавоб бериш

Си Цзинпин Россияни тугатиш бўйича комиссияга раҳбар бўлган кўринади.

Жавоб бериш

Россиядаги ўқитувчиларнинг тўртдан уч қисми энг кам иш ҳақидан камроқ маош олади. Бу ҳақда Федерация кенгашнинг фан, таълим ва маданият қўмитасининг чоршанба кунги йиғилишида Таълим вазирлиги баёнот берган, деб хабар беради «ТАСС». Вазирлик ҳисоб-китобларига кўра, 2021 йил декабр ойи ҳолатига педагогларнинг 76 фоизи қонунчиликда белгиланган ойига 12 800 рубл миқдоридаги энг кам иш ҳақидан камроқ маош олишган. ----------------------------------- Россия борган сари қашшоқликка тушиб бормоқда.

Жавоб бериш

Агар Британия Ташқи ишлар вазирлиги черков мактаби 5-синф ўқувчисининг билим даражасини намойиш этаётган бўлса, Украинадаги ҳайвонот боғида қандай маймун ишлаётганини тасаввур қила оласизми? Россиянинг «тажовузкорлиги», Скрипаллар ва Навалнийнинг «заҳарланиши», Ироқ биологик қуроллари ва Асаднинг «кимёвий ҳужуми»га кўр-кўрона ишониш ҳам шундан келиб чиқади.

Жавоб бериш

Жонажон қозоқ халқига қандайдир ёрдам беришга оид оммавий чақириқдан сўнг, Назарбоевнинг оиласи ва унинг яқин сафдошлари эпчиллик билан амалга оширилган шубҳали схемалар ёрдамида тўплаган бойликларидан оз қисмини Тўқаев жамғармасига истар-истамас ўтказа бошладилар.

Жавоб бериш

Ахир «Ислом давлати» – русларнинг маҳсули-ку. Шунинг учун ҳам Россиялик аскарлар ИДга тегмай, Сурия халқини бомбардимон қилди. Руслар тарафидан содир этилган яна бир геноцид.

Жавоб бериш

Америка Япониядаги элчиси уни Россия ноқонуний эгаллаб турган Курил оролларини қайтариш даъвосини қўллаб-қувватлади.

Жавоб бериш

Россия Украинага ҳужум қилай деб турганди; чегарага жуда кўп қўшин жўнатди, лекин НАТОнинг қатъий огоҳлантиришидан кейин Россиянинг попуги нолга тушди.

Жавоб бериш