ОЛМАОТА – Украина билан чегарада кескинлик авж олар экан, Россия ўзини қурбон сифатида кўрсатишга урина туриб, эҳтимолий босқинга тайёрланиш учун ҳарбий ҳозирлик ва машқларни кучайтирмоқда.
Cўнгги ойларда Киев ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари Украина билан чегарада россиялик аскарлар тўпланганидан хавотир билдириб, Россия президенти Владимир Путинни йирик ҳужумни режалаётганликда айбламоқда.
Чоршанба (9 феврал) куни Пентагон матбуот котиби Жон Кирби Россия Украина билан чегарада қўшин тўплашда давом этаётгани ва ҳозирда «100 мингдан кўпроқ» ҳарбий хизматчи жойлаштирганини айтди.
«Биз сўнгги 24 соат ичида ҳам Россиянинг турли ҳудудларидан Украина ва Белоруссия чегарасига қўшимча кучлар оқиб келаётганини кўриб турдик», деди у аниқ рақамларни келтирмай.
Душанба куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича раҳбари Хосеп Боррел Украина чегарасида «140 мингдан ортиқ оғир қуролланган [россиялик] аскарлар» борлигини айтган.
«Тушунишимча, биз Совуқ уруш тугаганидан бери Европадаги хавфсизлик учун энг таҳдидли замонда яшаяпмиз», деди у Вашингтонда АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан қўшма матбуот анжумани чоғида журналистларга.
Боррелл ва Блинкен постсовет мамлакат чегараларидаги вазиятдан «жиддий хавотир» изҳор этганлар.
«140 минг аскар чой ичиш учун чегарада тўплангани йўқ», деб таъкидлади Боррел.
Кремл ташвиқоти ва тажовузи
Кремл Украинага бостириб кириш режасини инкор этса-да, сўнгги ойларда Қўшма Штатлар ва НАТОни «беқарорлаштирувчи» ҳаракатларни амалга ошираётган тажовузкорлар деб таърифловчи ташвиқотни кучайтирган.
«Россия ҳукумати амалдорлари ёлғондан Россияни доимий жабрдийда, унинг агрессив ҳаракатларини эса Қўшма Штатлар ҳамда бизнинг демократик иттифоқчи ва ҳамкорларимиз ҳаракатларига нисбатан мажбурий жавоб чораси қилиб кўрсатмоқда», дейилади АҚШ Давлат департаментининг 20 январ кунги баёнотида.
«Бу даъволарни илгари сураётган Россия жавоб қайтариш учун ўзининг севимли ёрлиқларидан бирини – «русофобияни» қўллашга уринмоқда, дейилади Кремлнинг умумий дезинформация мавзуларини ўз ичига олган баёнотда.
«2014 йилда Украинага бостириб кирганидан кейин Россия ҳукумати ва давлат назоратидаги дезинформация воситалари Россиянинг ҳаракатларини шубҳа остига олганларни ксенофоб русофобликда айблай бошлади».
«Кремл, агар ҳақиқат унинг манфаатларига мос келмаса, кўплаб сохта воқеликларни ўйлаб топиш ва ахборот муҳитига чалкашликлар киритишга уриниб туради», деди у.
Мустақил тадқиқотчилар, масалан, ижтимоий тармоқларда Украинани этник русларга қарши геноцид режалашда айбловчи постлар кўпайганини пайқадилар, деб ёзади The New York Times 25 январ куни.
Тадқиқотчиларга кўра, Москва ва унинг онлайн иттифоқчилари ғарбий украиналиклар нацизмга алоқадор деган даъволарни илгари суриб, Қўшма Штатларни воситачи кучлардан фойдаланган ҳолда кимёвий ҳужум режалаганликда айблаган.
Бошқа бир ташвиқотда эса Россиянинг режадаги ҳарбий амалиётлари этник русларни ҳимоя қилиш ёки НАТОнинг огоҳлантирувчи чораларига қаратилгани даъво қилинади.
Ёлғонлар тарихи
Аммо Марказий Осиёликлар Кремлнинг ёлғонларига ишонаётгани йўқ.
Тарихдан маълумки, «Москванинг ўзи тажовузкор бўлиб», Молдова, Грузия ва Украина каби бир қанча собиқ иттифоқ республикаларининг ҳудудий яхлитлигига путур етказган», дейди Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитасининг (КНБ) собиқ раиси, ҳозирда Австрия пойтахти Венада яшовчи Алнур Мусаев.
У Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг 28 январ кунги баёнотига ишора қилди: Лавров бошқа давлатларни Украина хавфсизлигини Россия ҳисобидан мустаҳкамламаслик ҳақида огоҳлантирган.
Россия Украинанинг субъектлиги ва суверенитетини инкор этмоқда ҳамда уруш бошлаш ниятини эълон қилган, деди Мусаев.
«Путин Россияни бошқарган йиллар давомида Кремлнинг ахборот сиёсати ёлғон асосига қурилди ҳамда мамлакатни душманлар ва русофоблар қуршаб олгани таъкидлаб келинди», деди Мусаев.
Кремлнинг Россияни «жабрдийда» қилиб кўрсатувчи тажовузкор ташвиқоти Қозоғистонни ҳам четлаб ўтмади», деб қўшимча қилди у.
Мусаев Шимолий Қозоғистон ҳудуди Россияга тегишли эканлигинини таъкидловчи ва қозоқ миллатчиларини рус тилига босим ўтказишда айбловчи провокацион баёнотларга ишора қилган.
«Бу айбловлар гибрид уруш режасига кўра, Қозоғистоннинг шимолий вилоятларидаги стратегик объектларни тезда эгаллаб олиб, у ерда ишғол режимини ўрнатадиган қўпорувчилик ва разведка бўлинмаларини тайёрлаш учун Россия хавфсизлик кучларига баҳона бўлиб хизмат қилади», деди у.
Қозоғистон шимолий вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва чегара қўшинларини кучайтириш орқали бу сценарийга тайёр туриши керак, деб айтган Мусаев. У ишончли ходимлар, замонавий қуроллар ва ҳарбий техникани жойлаштиришни маслаҳат берган.
«Мислсиз» зўравонлик
Россия ўзини ҳатто кичик Қирғизистоннинг қурбони бўлаётгандек қилиб кўрсатишга ҳам уринган.
Ўтган йил август ойида Бишкекдаги савдо марказида маст ҳолатдаги мижоз ҳисобчи аёлнинг қирғиз тили ўрнига рус тилида мурожаат қилгани учун унга қарата калуляторни улоқтирган. Бу Россия расмийлари бу ҳолатни зулм ўтказиш деб даъво қилганлар.
Россия президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамияти ва инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш ҳолатни «Қирғизистондаги ватандошларимизга қарши нодўстона ҳаракат» ва «тил ва миллий мансублик асосида русийзабонларни ҳақорат қилиш ҳаракати» деб номлади.
Ўша ойда Россия давлат Думаси депутати Владимир Жириновский Москвадаги Қирғизистон элчихонаси олдида намойиш ҳам уюштирган.
«Қандайдир ҳаромилар бутун собиқ Совет иттифоқи бўйлаб, Украинадан тортиб Марказий Осиёгача русларни мазах қилиб, ўлдирмоқда», деб даъво қилган у. «Бунга қачонгача чидаш мумкин?»
Россия «Қирғизистонга қарши мисли кўрилмаган кўламдаги ташвиқот ва сиёсий ҳужумини амалга оширмоқда», дейди бишкеклик сиёсатшунос Аскат Дукенбаев.
Россия режими миллатчиларни қўзғатиш учун сохта хабарлардан фойдаланиб келган, дейди Дукенбаев.
2014 йилда Россия ахборот агентликлари Украинада уч яшар этник рус боласи украиналик аскарлар томонидан хочга михлангани тахмин қилинган хабарни тарқатган эди. 2016 йилда араб мигрантлари Германияда 13 яшар рус қизни зўрлагани ҳақида хабар беришган. Буларнинг ҳеч бири аслида рўй бермаган.
«Россия ташвиқотчилари россиялик ирредентистлар учун аччиқ бўлган Қирғизистондаги миллатлараро муносабатлар муаммоларидан фойдаланади», дейди Дукенбаев.
Қант шаҳридаги Россия ҳарбий базасига қарши бўлган қирғизистонликлар сони ортиб бормоқда. Президент С.Ж. бизга Россия базаси керак эмаслигини тушунмаяпти! РФга даф бўлишсин. Қирғизистон – тинч ва эрксевар республика, бизда Россия ҳарбий базалари бўлмаслиги керак! Рус дунёсининг раҳм-шафқати ва куйинчаклиги сўнгги асрларнинг энг сохта ва хавфли афсоналаридан биридир. Ўзбекистон президенти Ш. Мирзиёев буни жуда яхши билади ва «совунли» КХШТга киришдан бош тортиб тўғри қилмоқда! Ш. Мирзиёев – ўз қадамларини олдиндан ҳисоблаб чиқадиган ақлли ва зийрак донишманд!
Жавоб беришФикрлар 29
Ўзбекистон унинг «Иттифоқ давлати»га қўшилиши мумкинлигини айтган Лукашенкога қатъий жавоб қайтарди. Россия деб аталган қашшоқ ва қолоқ ахлатхона ҳеч кимга керак эмас.
Жавоб беришФикрлар 29
Маълум бўлишича, Жириновский икки ҳафта давомида касал эканлигини яширган. Энди эса Россия ҳукуматидагиларнинг ярми коронавирус билан касалланган. Тик туриб олқишлайман!
Жавоб беришФикрлар 29
Видеоўйинда ФСБ биносини портлатган россиялик ўсмирлар беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Мен жиноятчи ролини ўйнаган барча актёрларни ҳибсга олишни ва Гитлер ролини ўйнаганларни отиб ташлашни таклиф қиламан. Уч марта.
Жавоб беришФикрлар 29
Россия қимматли қоғозлар бозори қарийб доимий инқироз ҳолатида деб топилди. Россия халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси маълумотларига кўра, 25 йиллик тарихининг 20 йили давомида бу бозор «молиявий инқироз» ҳолатида бўлган.
Жавоб беришФикрлар 29
Россия коммунистлари етакчиси Зюганов ҳам Жириновский каби COVID билан касалхонада. Дабдабали дафн маросимлари яқинлашмоқда.
Жавоб беришФикрлар 29
Товуқ қуш бўлолмайди, рус чўчқаси эса одам бўлмайди.
Жавоб беришФикрлар 29
25/31 Карвонсаройнинг мағлубияти муносиб қайд этилди! Бу ерда бошқа фикр билдирмаймиз!
Жавоб беришФикрлар 29
Буюк Британиянинг Украинадаги элчиси Мелинда Симмонс: Россия уларга ҳужум қилишда айбламаслиги учун Британия хохолларни мудофаа қуроллари билан таъминламоқда. Жин урсин, бу ташвиқот шедеври-ку. Ўтган ҳафталар давомида бундан яхшироқ нарсани эшитмадим. Қария Геббелс тик туриб қарсак чаляпти.
Жавоб беришФикрлар 29
АҚШ давлат департаменти америкаликларга мавжуд тижорий транспорт воситаларидан фойдаланган ҳолда Украинани «дарҳол» тарк этишни тавсия қилди. Бу гуллаб-яшнаган Европанинг хохоллар давлатида евроинтеграция ва «қадр-қиммат» инқилобининг 9 йиллиги!
Жавоб беришФикрлар 29
Карвонсарой админлари! Мен ҳам Россия ҳақида бўлмағур нарсаларни ёзмоқчиман! Кимга мурожаат қилишим керак?
Жавоб беришФикрлар 29
Байден америкаликларни зудлик билан Украинани тарк этишга чақирди. Англо-сакслар ниманидир режалаштираётгани аниқ.
Жавоб беришФикрлар 29
Россия 48 соат ичида чегарадаги ўз ҳарбий кучлари жойлашган ҳудудлар, қўшинлари сони, қурол ва ҳарбий техника турлари ҳақида хабар бериши керак, деди Кулеба. Наркоман.
Жавоб беришФикрлар 29
Наслий қарол ва крепостнойлар ҳеч қачон озод Украинани мағлуб эта олмайдилар.
Жавоб беришФикрлар 29
Россия қимматли қоғозлар бозори доимий инқироз ҳолатида деб топилди. Россия халқ хўжалиги ва давлат хизмати академияси ҳисоб-китобларига кўра, бозор 25 йиллик тарихининг 20 йили давомида «молиявий инқироз» ҳолатида бўлган.
Жавоб беришФикрлар 29
Ширакайф москвалик 13-қаватнинг деразасидан «ВДВ учун!» [Россия ҳаво-десант кучлари] деган қичириқ билан қор уюмига сакради. Ҳозир у реанимацияда. Савол: Рус чўчқасини ҳам одам қилиш мумкинми?
Жавоб беришФикрлар 29
Путин – чала Гитлернинг ўзгинаси, у ҳатто шундай бўлишни ҳам уддалай олмади; шу даражада уқувсиз ва бефаҳм.
Жавоб беришФикрлар 29
Жириновский коронавирусга қарши саккизта вакцина олган, уларнинг ҳаммаси Россияда ишлаб чиқарилган. Ҳозир у оғир аҳволда ҳушсиз ётибди. Умид қиламанки, Россия соғлиқни сақлаш тизими уялтириб қўймайди )))
Жавоб беришФикрлар 29
Полшанинг PGNiG компанияси 2017 йил 1 ноябрдаги сўров асосида «Газпром»дан нархни пасайтириш талаби билан судга мурожаат қилди. Йигитлар, сиз 2020 йилда газнинг бозор нархини талаб қилиб, «Газпром»га қарши ишда ғалаба қозонган эдингиз, шундай эмасми? Полякларнинг хотираси балиқларникидаками?
Жавоб беришФикрлар 29
Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Москвага келди. Жаноб Уоллесга энг яхши маслаҳат: жим турганинг маъқул. Ҳеч нарса дема. Шундай қилсанг, Британия ҳукуматидаги ҳамкасбларингдан анча ақллироқ кўринишинг аниқ.
Жавоб беришФикрлар 29
15 феврал – Россия учун жуда қийин кун. У Украинага бостириб кириши керак, шу куннинг ўзида Германия канцлери Олаф Шолц Москвага ташриф буюради, Навалнийнинг суди бошланади, ХОҚ эса Камила Валиева масаласида қарор чиқаради.
Жавоб беришФикрлар 29
Демократия янгиликлари. Америка полициячилари ўтган йили 1055 кишини отиб ўлдирган. Бу 2015 йилдан бери энг юқори кўрсаткич, деб ёзади Washington Post.
Жавоб беришФикрлар 29
Россиялик наркоманлардан яна бир нечтаси Пекин Олимпиадасида допинг билан ушланди.
Жавоб беришФикрлар 29
Россия кулгили ултиматуми билан ўзига НАТОдан хавфсизлик кафолатини талаб қилмоқда.
Жавоб беришФикрлар 29
«АҚШ Канадани чегаранинг бир қисмини тўсиб қўйган намойишчиларни тўхтатишга чақирмоқда.» Яна бир бор: АҚШ Канада ҳукуматини тинч намойишни тарқатишга чақирди. Қандай шармандалик. АҚШ эркинлик ва демократияни бўғмоқда.
Жавоб беришФикрлар 29
Жо америкаликларни Украинани зудлик билан тарк этишга чақирди: «Америка фуқаролари ҳозироқ кетишлари керак». Бу жазавага ўхшайди; Жо Украинада қон тўкилишига шунчалик иштиёқмандки, «ер музлагунича» кутишни истамаяпти. Провокация учун унга бу керак эмас, барибир.
Жавоб беришФикрлар 29
Россияни терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар рўйхатига киритса ҳам бўлади.
Жавоб беришФикрлар 29
Россиянинг энг катта бесоқолбози ўртоқ Жириновский коронавирус билан реанимацияда ётибди. Арзимас, лекин яхши янгилик.
Жавоб беришФикрлар 29
Чунки Россия фашист давлатга айланиб бормоқда.
Жавоб беришФикрлар 29