Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия ҳарбий ҳозирлигининг кучайиши КХШТга аъзо давлатларни хавотирга солмоқда

Канат Алтинбаев

КХШТга аъзо давлатлар аҳолиси ўз мамлакатларининг Россия-Украина чегарасидаги ҳарбий низога жалб қилиниши мумкинлигидан хавотирда. [Файл]

КХШТга аъзо давлатлар аҳолиси ўз мамлакатларининг Россия-Украина чегарасидаги ҳарбий низога жалб қилиниши мумкинлигидан хавотирда. [Файл]

ОЛМАОТА – Коллектив хавфсизлик шартномаси Ташкилотига (КХШТ) аъзо айрим давлатлар аҳолиси ўз мамлакатлари Россия–Украина чегарасидаги ҳарбий можарога жалб этилиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда.

Россия Украина чегаралари яқинида 100 мингдан ортиқ аскар тўплаган, Ғарб етакчилари эса собиқ совет давлатига бостириб кириш «оғир оқибатларга» олиб келиши ҳақида огоҳлантирганлар.

Чоршанба (16 феврал) куни НАТО раҳбари Йенс Столтенберг: «Афтидан, Москва қўшинларнинг бир қисмини олиб чиқиши ҳақида эълон қилганига қарамай, Украина атрофида ҳарбий ҳозирликни мустаҳкамлашда давом этмоқда», деб айтган.

«Москванинг дипломатик саъй-ҳаракатларни давом эттиришга тайёрлиги ҳақидаги муждани эшитдик, бироқ ҳозиргача жойларда тангликни юмшатиш ҳаракатларини кўрганимиз йўқ», деб айтган Столтенберг НАТО мудофаа вазирлари йиғилиши олдидан.

Харков вилояти Чугуев шаҳри яқинида танклар, ўзиюрар қуроллар ва бошқа зирҳли техника иштирокида жанговар ўқ отиш машқларини ўтказаётган Украина қўшинлари, 10 феврал. [Сергей Бобок/AFP]

Харков вилояти Чугуев шаҳри яқинида танклар, ўзиюрар қуроллар ва бошқа зирҳли техника иштирокида жанговар ўқ отиш машқларини ўтказаётган Украина қўшинлари, 10 феврал. [Сергей Бобок/AFP]

АҚШ армияси Германиядан Руминиянинг Рамнику Валча шаҳридаги ҳарбий базага олиб келган жанговар техника, 10 феврал куни олинган сурат. Бу қуроллар Россиянинг Украинага нисбатан таҳдидларига жавобан АҚШнинг Шарқий Европадаги НАТО аъзоларига дастаги доирасида етказиб берилган. [Андрей Пунговский/AFP]

АҚШ армияси Германиядан Руминиянинг Рамнику Валча шаҳридаги ҳарбий базага олиб келган жанговар техника, 10 феврал куни олинган сурат. Бу қуроллар Россиянинг Украинага нисбатан таҳдидларига жавобан АҚШнинг Шарқий Европадаги НАТО аъзоларига дастаги доирасида етказиб берилган. [Андрей Пунговский/AFP]

«Аксинча, Россия ҳарбий ҳозирлигини мустаҳкамлашда давом этаётган кўринади», деди у.

Ғарб етакчилари алоқа линияларини очиқ ҳолда сақлаш мақсадида Москвада бўлиб, Россияга НАТОнинг Шарқий Европа ва собиқ совет давлатлари ҳисобига кенгайиши борасида ўз норозилигини билдириш имкониятини бердилар.

Россия НАТОнинг Шарқий Европадаги кучларини олиб чиқиши ва Украинани ҳеч қачон ўз сафига қабул қилмаслиги борасида ёзма кафолатлар олишга уринмоқда.

АҚШ ва НАТО Россиянинг талабларини расман рад этган.

КХШТ расмийларининг тахминича, ташкилот эҳтимолий можарога жалб қилиниши мумкин.

НАТО барча КХШТ аъзолари учун хавф туғдиради, деб айтган ташкилот бош котиби Станислав Зась 23 январ куни Беларуснинг ОНТ телеканалига берган интервьюсида.

«КХШТнинг ғарбий чегаралари яқинида Шарқий Европанинг ҳарбий ҳозирлигининг мустаҳкамланиши, бу ҳудудларда ҳарбий фаолликнинг кучайиши ташкилотимизга аъзо мамлакатлар хавфсизлигини оширишга хизмат қилмайди», деди Зась.

Россия етакчилигидаги КХШТ олти собиқ совет республикаси: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Арманистондан таркиб топган.

«Бу бизнинг уруш эмас»

«Россиянинг НАТО билан муаммолари – бу унинг ўз муаммолари, уларнинг бизга дахли йўқ», дейди Қирғизистоннинг «Ислоҳот» сиёсий партияси фаоли, бишкеклик Осмон Кангелдиев.

«Бу Россиянинг соф геосиёсий манфаатлари, биз КХШТга аъзо бўлганимиз билан, уларни ҳимоя қилишга мажбур эмасмиз», деди у.

Айни вақтда Қирғизистоннинг ресурслари чекланган, шу боис қирғиз аскарлари Россияни эмас, балки ўз мамлакатларини ҳимоя қилишлари керак, деб қўшимча қилган у.

Ташкилот 2021 йил баҳорда Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида рўй берган низони эътиборсиз қолдирганидан кейин Жогорку Кенеш – Қирғизистон парламентида КХШТга нисбатан совуққон муносабат шаклланган.

Ўшанда қирғизистонлик депутатлар мамлакатнинг КХШТга аъзолиги ўзини оқлайдими-йўқми, деган саволни кўтарган эдилар.

«Бир мамлакат иккинчисига очиқдан-очиқ ҳужум қилганида КХШТ бунга умуман аҳамият бермади. Нимага КХШТга аъзо бўлганмиз ўзи?», деб савол берган қирғизистонлик депутат Айбек Осмонов.

Қозоғистонда ҳам Россиянинг Ғарб билан низога киришишига нисбатан норозилик кайфияти кенг тарқалган.

Олмаоталик математика ўқитувчиси Азиза Риспаеванинг 19 яшар ўғли мажбурий ҳарбий хизматни ўтамоқда. У ўғлини КХШТнинг ҳарбий чақирувига юбормаслигини айтади.

«Демак, менинг ўғлим бошқа давлатнинг манфаати учун ўз жонини фидо қилиши керакми? Йўқ, раҳмат», деб айтган у.

Россия ташқи муаммоларини ўзи ҳал қилиши, Қозоғистон ва бошқа КХШТ давлатлари ҳарбий хизматчиларини ўз кампанияларига жалб қилмаслиги керак, дейди Нур-Султонда яшовчи армия лейтенанти Асхат Устемиров.

«Бу бизнинг урушимиз эмас», деб айтган у Карвонсарой нашрига.

Устемиров Москва КХШТни Украина билан низога жалб қилишига шубҳа билдирган бўлса-да, Кремл январ ойида КХШТ орқали Қозоғистондаги вазиятни барқарорлаштиришда тақдим этган ҳарбий кўмакни қайтариши учун Нур-Султонга босим ўтказиши мумкин, деб айтган.

«Путин Қозоғистонни қарздор деб билади», дейди Устемиров.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 7

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Салом! Украина эркин, демократик давлат! Буни тушуниш керак! Депутат О. Кангелдиев 100 фоиз ҳақ! Биз – илғор одамлар – ҳаммамиз Украина атрофидаги вазиятни кузатяпмиз ва бир нарса аниқ: Кремл демократия ниқоби остида Украинага яна ўз сиёсатини ўтказишга уринмоқда! Бу манёвр иш бермайди! Лекин бизнинг президент сиёсатда нўноқ эканлигини исботлади. С.Жапаров сиёсий майдонда заиф ўйинчи бўлиб чиқди. Қирғиз сифатида мен учун уят бу!

Жавоб бериш

Биринчи «совуқ уруш» даврида ҳам СССР ва АҚШ ўз иттифоқчиларининг қуролли кучларини жалб қилмасдан бир қанча маҳаллий можароларда иштирок этишган ва қарама-қарши иттифоқларнинг айрим аъзолари «ўз» гегемонига нисбатан ноодатий позицияни эгаллаган.

Жавоб бериш

Алоқани узиш керак эди давно, рус халқи хеч қачон яхшилик қилмайди, фойдасига бўлса қилади

Жавоб бериш

Беларус ОАВ хабарига кўра, Гомел вилояти Храпково қишлоғи яқинида музлаб ўлган россиялик аскарларнинг жасадлари топилди. Айтилишича, улар маст ҳолатда бўлишган ва ҳарбий базадан ташқарида ухлаб қолишган. Аскарлар Россия ва Беларус ҳамкорлигидаги «Иттифоқ қатъияти-2022» қўшма ҳарбий машғулотларида қатнашганлар. Бу ҳақда «Беларуская Прауда» нашри хабар бермоқда.

Жавоб бериш

СССРнинг эксгумацияси бошланди. Рус империалистлари бу чириган жасадни татиб кўришмоқчи.

Жавоб бериш

Тўғри, КХШТни тарк этишимиз керак. Бу ишғол ва ҳужум қилиш учун тузилган ташкилот.

Жавоб бериш

Россия Украинага ҳужум қилмайди, чунки чалажон Россиянинг бунга кучи етмайди. Аниқки, бунинг учун 100 000 аскар етарли эмас – улар камида 400-500 минг бўлиши керак, Россия бунча одам йиға олмайди.

Жавоб бериш