Карвонсарой
Хавфсизлик

Россия Украинада ваҳима уйғотишга қаратилган «мислсиз» киберҳужум уюштиришда айбланмоқда

Даниил Мартиняк

«Россия киберҳужумларининг асосий мақсади аҳоли орасида ваҳима уйғотиш, шунингдек, ҳукуматга бўлган ишончга путур етказиш бўлган», дейди Киевдаги Ахборот хавфсизлиги институти директори Артем Биденко. [Даниил Мартиняк/Карвонсарой]

«Россия киберҳужумларининг асосий мақсади аҳоли орасида ваҳима уйғотиш, шунингдек, ҳукуматга бўлган ишончга путур етказиш бўлган», дейди Киевдаги Ахборот хавфсизлиги институти директори Артем Биденко. [Даниил Мартиняк/Карвонсарой]

КИЕВ – Расмийлар ва экспертларга кўра, Россия Украина армияси ва иккита йирик давлат банкига қарши киберҳужум билан мамлакатга қарши гибрид уруш тактикасини кучайтирган.

Киберҳужум сешанба (15 феврал) куни соат 15:00 да бошланган, деб хабар беради Украинанинг «Украинская правда» интернет-нашри.

Ҳужум туфайли, жумладан, давлатга қарашли «Ощадбанк» ва «ПриватБанк» жамғарма банклари, шунингдек, Мудофаа вазирлиги ва Қуролли кучларнинг веб-сайтлари жабрланган.

Сешанба куни иккала банк ҳам хизмат кўрсатиш фаолиятини тиклади, аммо дастлабки хабарлар пайдо бўлганидан кейин бир неча соат давомида ҳарбий соҳа сайтларига кириб бўлмаган.

2019 йил апрел ойида Киевдаги банкоматларнинг бири олдида навбатда турган одамлар. [Сергей Супинский/AFP]

2019 йил апрел ойида Киевдаги банкоматларнинг бири олдида навбатда турган одамлар. [Сергей Супинский/AFP]

Афтидан, чоршанба куни кечга бориб, вазият тўлиқ назорат остига олинган.

Веб-сайтлар ва банклар DDoS-ҳужумига учраган, бундай хакерлар веб-сайт жойлашган серверларни ҳаддан ортиқ юкланиб, ўчишга мажбур бўлмагунича сўровлар билан тўлдириб ташлайди.

Рақамли трансформация вазири Михайло Федоровнинг сўзларига кўра, сешанба кунги ҳужум Украина тарихидаги ҳукумат веб-сайтлари ва банк секторига амалга оширилган энг йирик DDoS-ҳужуми бўлган.

«Бу мисли кўрилмаган ҳужум», деди у чоршанба куни Киевдаги брифингда «ҳужумда хорижий разведка хизматларининг излари борлигини» қўшимча қилиб.

«Аввалдан тайёрлангани аниқ бўлган бу ҳужумнинг асосий мақсади мамлакатимизда беқарорлик келтириб чиқариш, ваҳима уйғотиш, нима қилиб бўлса ҳам, украиналикларнинг хатти-ҳаракатларида маълум тартибсизлик пайдо қилишдир», деди у.

Банк мижозлари банкоматлар, онлайн-банкинг ва мобил иловаларидан фойдаланишдаги қийинчиликлардан шикоят қилишган, бироқ банкларга кўра, фойдаланувчиларнинг ҳисобларидаги маблағларга зиён етмаган.

Ўн минглаб украиналиклар интернет орқали тўлов қила олишмаган ёки ўз ҳисобларига кира олмаганлар, бу эса жиддий хавотир келтириб чиқарган.

Йирик телекоммуникация компанияси ходими, киевлик Роман Децик «ПриватБанк»нинг «Приват-24» мобил иловаси орқали бир қанча тўловларни амалга оширмоқчи бўлганида, сервис «осилиб қолган».

«Приват-24» иловасига кириш фақат эртаси куни, 16 февралда, кундузи соат 1-2 ларда тикланди», деди у бундан анча ноқулай аҳволга тушганини қўшимча қилиб.

«Ифлос найранглар»

«Бу DDoS ҳужумини ахборий-психологик ҳужум деб таснифлаш мумкин», деб айтган Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби ўринбосари Сергей Демедюк чоршанба куни Киевда журналистларга.

«Бу вайронкор эмас, инфратузилмага зарар етказган ҳужум эмас, балки фақат аҳолига таъсир ўтказиш – давлат ва молия институтлари томонидан тақдим этилаётган электрон ресурсларидан фойдаланиш имконияти йўқлигини кўрсатиш мақсадида амалга оширилган», деди у.

Украина разведка бошқармасининг киберхавфсизлик департаменти раҳбари Илья Витюкнинг айтишича, ҳужумни амалга ошириш учун «миллионлаб доллар» сарфланган бўлиши мумкин.

«Бундай ҳужумлар одатда давлатлар томонидан амалга оширилади», деди у матбуот анжуманида. «Бундай ҳужумлар учун инфратузилма зарур.»

«Биз билаимизки, мамлакатимизга айниқса, эҳтимолий ҳарбий босқин туфайли оммавий ваҳима фонида бу каби зарбалар беришдан манфаатдор бўлган ягона давлат – афсуски, Россия Федерациясидир», деди у Украина чегараси яқинида 100 мингдан ортиқ Россия аскари тўпланганига ишора қилиб.

Яқинда АҚШ разведкаси ошкор қилган махфий маълумотларга кўра, «Россия ҳукумати хакерлари Украина армияси, энергетика ва бошқа муҳим компьютер тармоқларига кенг миқёсда кириб олган», деб ёзади Washington Post сешанба куни.

Сешанба кунги ҳужум Украина ҳукуматининг 70 га яқин веб-сайти, жумладан Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтини вақтинча ўчириб қўйган хакерлик ҳужумига ўхшаш бўлган.

Вазирлик сайтида «Қўрқинг ва энг ёмонини кутинг» деган хабар чиқиб турган.

Ҳужумдан бир неча соат ўтиб, Украина хавфсизлик хизмати бузилган сайтларнинг аксарига кириш тиклангани, кўрилган зиён эса минимал эканлигини маълум қилди.

Украина расмийлари бу ҳужумда ҳам Россияни айблаганлар.

Украина рақамли трансформация вазирлигининг 16 январ кунги баёнотига кўра, ҳужумнинг мақсади «жамоатчиликни саросимага солишгина эмас, балки Украинадаги вазиятни беқарорлаштириб, давлат сектори ишини тўхтатиш ва украиналикларнинг ҳокимиятга нисбатан ишончига путур етказиш» бўлган.

Кремл киберҳужумлар ортида Россия турганига ҳеч қандай далил йўқлигини таъкидламоқда.

Аммо Украинанинг киберҳужумларга қарши курашувчи асосий илмий муассасаларидан бирининг таҳлилчиси хакерларнинг изи қандай қилиб Россияга бориб тақалишини тушунтириб берган.

«Бир томондан, бу ишларни хавфсизлик идоралари ходимлари, масалан, Россия разведкаси, ташқи разведка хизмати ва ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати) ўз вазифаси доирасида бажаради», деб айтган аноним қолишни истаган мутахассис Карвонсарой нашрига.

«Бошқа томондан, шартли равишда «мустақил» хакерлик гуруҳлари ёки ҳатто Кремл бошқа давлатларга қарши ёллаган ёки рағбатлантирган ахборот хавфсизлиги компаниялари ҳам бор.»

Сешанба кунги каби ҳужумлар ёқимсиз ҳолат бўлса-да, Украина иқтисодиёти, муҳим инфратузилмаларига ва украиналикларнинг ҳукуматга ва давлат идораларига бўлган ишончига бевосита таъсир қилади, дейди ахборот тизимлари хавфсизлиги соҳасида ишловчи ISACA халқаро ташкилотининг Украинадаги бўлинмаси раҳбари Алексей Барановский.

«Аввал нималар рўй бергани ҳисобга олинса, кейин бўладиганлари кишини даҳшатга солади», деб айтган у Карвонсарой нашрига.

Бу ҳужумлар моҳиятан Кремлнинг янги қуроли бўлиб, Москва унга жуда катта ресурслар сарфлайди, дейди у.

Украинанинг жавоб чоралари

Россия қўлловидаги киберҳужумлар Украинада аввал ҳам бўлган ва яна бўлади, деб огоҳлантиради таҳлилчилар.

АҚШ разведкасига кўра, сўнгги ўн йилликдаги энг радикал киберҳужумлар Россиянинг Украинадаги ҳужумларига алоқадор бўлган ва кейинчалик бошқа жойларда такрорланган.

Масалан, биринчи марта 2014 йилда Украина марказий сайлов комиссиясига қарши хакерлик ҳужумида аниқланган Россиянинг ҳарбий жосуслик дастурлари 2016 йил Қўшма Штатларда демократик партия миллий қўмитаси серверларида топилган, деб хабар берган New York Times нашри.

Ўтган йил октябрда АҚШ ҳукумати олти нафар ГРУ зобитини Украина энергетика тизими, Франциядаги сайловлар ва 2018 йилда Жанубий Кореяда ўтган қишки Олимпия ўйинларига қарши киберҳужумларда айблаб чиққанди. ГРУ Россия ҳарбий разведка идорасидир.

2017 йилда олти нафар Россия жосуси Украинада бошланган ва кейинчалик дунё бўйлаб компьютерларни зарарлаб, биргина АҚШнинг уч компаниясига қарийб 1 миллиард доллар зиён келтирган «NotPetya» номли вирус ҳужумларида айбланган эди.

Сўнгги йилларда, жумладан Қўшма Штатлар ва Европа Иттифоқи (ЕИ) билан ҳамкорлиги туфайли Украина киберҳужумларга қарши кураш салоҳиятини сезиларли даражада кучайтирди, дейди Барановский.

НАТО январдаги ҳужумга зудлик билан жавоб қайтариб, Киев билан киберуруш соҳасида ҳамкорликни эълон қилди. Ўшанда ЕИ Украинага ёрдам бериш учун «барча ресурсларини» сафарбар қилаётгани ҳақида хабар берган.

Ўтган йилнинг охирларида Қўшма Штатлар ва Британия Украинага Россиядан туриб, Кремл номидан жиноий фаолият олиб борувчи хусусий воситачилар ва давлат тузилмаларининг эҳтимолий ҳужумларидан ҳимояланишга тайёрлайдиган киберуруш бўйича мутахассисларни юборган.

АҚШ фуқаролик тадқиқотлари ва тараққиёт фонди (CRDF Global) ва АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) биргаликда «Украинада киберхавфсизлик соҳаси самарадорлигини ошириш ва қўллаб-қувватлашга» қаратилган АҚШ молиявий кўмагидаги лойиҳаларни амалга оширмоқда, деб таъкидлаган Барановский.

Ўтган ҳафта, 11 феврал куни АҚШ разведкаси расмийлари ва миллий хавфсизлик идоралари Россиядан келаётган кибертаҳдидлар ва кенг қамровли ҳужумларга қарши курашда Қўшма Штатларнинг Украинага кўрсатадиган ёрдамини муҳокама қилишган.

Сўнгги ҳужум орқали Россия Украинада тартибсизлик ҳиссини пайдо қилишга уринмоқда, деб айтган Киевдаги нодавлат ташкилот Ахборот хавфсизлиги институти раҳбари Артем Биденко.

«Россия киберҳужумларининг асосий вазифаси аҳоли орасида ваҳима уйғотиш, шунингдек ҳукуматга бўлган ишончга путур етказиш», деб айтган у Карвонсаройга.

«Россия жиддий аралашувга имкон берадиган кенг кўламли ва янада тажовузкор воситаларни яратади», дейди Биденко. «Биз – нафақат Украина, балки бутун дунё энг ёмон сценарийга тайёр туришимиз керак».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Буларни Россиядан қочганлар ёзаётган бўлса керка, улар ҳатто сиёсат билан ҳам қизиқмайдилар; қўрқоқлар!

Жавоб бериш

Нима учун Давлат Департаментига кўра «украиналикларга ҳужум қилишни кутаётган» россияликлар Донбасдан одамларни эвакуация қилаётган бир вақтда, «тинчликпарвар» украиналиклар ўз фуқароларини эвакуация қилмаяпти? Нима учун Украина босқинчилар чегара яқинида яшовчилардан Майдоннинг энг муҳим ютуқлари бўлган ксенофобия ва фашизмни олиб қўйишидан қўрқмаяпти?

Жавоб бериш

Россиядаги психоз фонида кучсиз рубл қадри аллақачон тушиб бўлди.

Жавоб бериш

Россиянинг даҳшатли босқини ва фақат тинчликсевар бандерачилар туфайли болалар ДХРдаги қишлоқларнинг биридаги бомбапаноҳларга эвакуация қилинди. АҚШ Сенати фашистлар Украинасини қўллаб-қувватловчи резолюцияни маъқуллагани бежиз эмас! Украина қотиллари душманларининг болалари ўз жойини билиши керак!

Жавоб бериш

ДХР ва ЛХР Украинага тегишли.

Жавоб бериш

Болаларни Россия қутқарди, Украина эмас.

Жавоб бериш

Иккинчи Жаҳон урушида Россия эмас, АҚШ ва унинг иттифоқчилари ғалаба қозонди. Россия фақат Гитлерга ёрдам берди.

Жавоб бериш

Чунки Россия террорга ҳомийлик қилувчи давлатдир.

Жавоб бериш

Буни Россиядан қочган қўрқоқлар ёзаётган бўлса керак. Одамларни тинглаш керак; адолат ғалаба қозонади!

Жавоб бериш