Карвонсарой
Сиёсат

Россияликлар АҚШнинг Суриядаги ҳозирлигини ёмонлаш ҳаракатларини давом эттирмоқда

Ал-Машариқ

Суриянинг Туркия билан чегарасидаги Ал-Ҳасака вилояти Румайлан қишлоғида патрул назорати олиб бораётган Россия ва Туркия ҳарбий машиналари, 16 сентябр. [Делил Сулейман/AFP]

Суриянинг Туркия билан чегарасидаги Ал-Ҳасака вилояти Румайлан қишлоғида патрул назорати олиб бораётган Россия ва Туркия ҳарбий машиналари, 16 сентябр. [Делил Сулейман/AFP]

Икки россиялик юқори мартабали расмий ташвиқот кампанияси доирасида айрим кулгили даъволарни илгари суриб, Суриядаги Қўшма Штатларнинг ролини қоралашга уринмоқда, дейди таҳлилчилар.

Россиянинг ТАСС давлат ахборот агентлиги хабарига кўра, Россия бош штаби оператив бош бошқармаси раҳбари ўринбосари, генерал-лейтенант Станислав Гаджимагомедов АҚШнинг Башар Асад режимига қарши қўллаган санкцияларини қоралаган.

Унинг даъво қилишича, 2019 йили кучга кирган Сурияда фуқаролик ҳимояси оид Цезар қонуни доирасида қабул қилинган санкциялар мамлакат аҳолисини турмуш даражасини тушириб юборган ва компаниялар, жумладан, Россия фирмаларини «даромадли лойиҳаларда» иштирок этишдан тўсган.

Суриядаги Россия кучларида АҚШ разведкаси Суриянинг уйқудаги экстремистик гуруҳларини ҳаракатга келтиришни режалаётгани ҳақида маълумот бор, деб даъво қилган Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Олег Сиромолотов.

Сурия президенти Башар Асад Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашмоқда, Москва, 13 сентябр. [Михаил Климентьев/Sputnik/AFP]

Сурия президенти Башар Асад Россия президенти Владимир Путин билан суҳбатлашмоқда, Москва, 13 сентябр. [Михаил Климентьев/Sputnik/AFP]

Сиромолотовнинг Россия ва Сурия давлат оммавий ахборот воситаларида кенг ёйинланган баёнотига кўра, бу ячейкалар Сурия қуролли кучлари ва Эрон ҳарбий хизматчиларига қарши ҳужум уюштиришни мўлжаллаган.

Суриядаги Россия қуролли кучлари уларга қарши туриш чораларини кўрмоқда, деб даъво қилган у.

Цезар қонуни Сурия фуқароларини ҳимоя қилиш ва россияликлар қўлловидаги Асаднинг шафқатсиз режимига қарши адолатни қарор топтириш мақсадида ишлаб чиқилган, деб таъкидлайди таҳлилчилар.

Суриянинг уйқудаги радикал гуруҳларини қўллаб-қувватлашдан йироқ бўлган Қўшма Штатлар шу ой бошида АҚШ рейди натижасида етакчисидан айрилган «Ислом давлатига» (ИД) қарши халқаро коалициянинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади.

Россиянинг бузғунчи роли

Таҳлилчиларга кўра, Россиянинг Суриядаги АҚШ ролини қоралаш кампанияси Кремлнинг Украина билан зиддияти фонида юз бермоқда. Уларнинг айтишича, бу Россия қудратининг имижини яратиш йўлидаги яна бир воситадир.

Ушбу кампания Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Асад билан музокара ўтказиш ва Россиянинг Сурия ғарбидаги Хмеймим авиабазасини кўздан кечириш учун Сурияга ташриф буюрганидан кейин бошланган.

Шойгу «Сурия президентини Россия денгиз кучларининг Ўртаер денгизида ҳарбий машғулотлар ўтказиши ҳақида хабардор қилди», дейилади Россия мудофаа вазирлиги баёнотида.

Шунингдек икковлон «ҳарбий-техникавий ҳамкорлик» ҳамда «Қўшма Штатлар ва Ғарб давлатларининг тақиқловчи санкцияларидан азият чекаётган» сурияликларга Россиянинг гуманитар ёрдамини муҳокама қилишган, дейилади баёнотда.

Human Rights Watch (HRW) ташкилоти 2021 йилда Сурияда рўй берган ҳодисалар ҳисоботида Россиянинг ролини тамоман бошқача тасвирлаган.

2021 йилга келиб, Суриядаги урушдан кўрилган иқтисодий зарар 1,2 триллион долларни ташкил этган, дейилади ҳужжатда.

«Етказилган зарарнинг катта қисми ўн йиллик урушда асосан Сурия ва Россия ҳарбий альянси томонидан тақиқланган тактикалар қўлланиши туфайли инфратузилманинг вайрон бўлиши ва оммавий кўчишлар сабабли юзага келган», дейилади ҳисоботда.

«Human Rights Watch ташкилоти бу иттифоқ амалга оширган айрим ҳужумлар уруш жиноятлари эканлиги ва инсониятга қарши жиноятга тенглаштирилиши мумкинлигини аниқлаган.»

Баёнотда айтилишича, ўтган йилнинг май ойида Асад «Бирлашган Миллатлар Ташкилоти етакчилигидаги сиёсий жараён шафелигида ўтмаган ҳамда очиқ ва адолатли сайлов стандартларига жавоб бермайдиган сайловда» тўртинчи бор президент этиб сайланган.»

«Ҳалокатли эҳтиёж»

«Асосий эҳтиёж маҳсулотлари, жумладан нон ва ёқилғининг доимий танқислиги одатий ҳолатга айланган, 2021 йилга келиб гуманитар ёрдамга муҳтожлар сони 21 фоизга етган», дейилади HRW ҳисоботида.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг гуманитар масалаларини мувофиқлаштириш идорасига (OCHA) кўра, Сурияда 1,48 миллион киши «ҳалокатли» даражада ёрдамга муҳтож.

COVID-19 вакцинацияси кўрсаткичлари 1 фоиздан сал ошган ва «ҳукуматнинг ҳатто ўз назорати остидаги ҳудудларда ҳам вакциналарни адолатли тарқатишига шубҳа» пайдо бўлмоқда, дейилади ҳисоботда.

Сурия режими қайта қўлга киритган ҳудудларда кўпчилик қайта қуриш ва таъмирлаш ишларига қодир бўла олмаяпти, режим эса тиклаш ишларига ёрдам бермаяпти, дея таъкидлайди HRW.

«Шу сабабли, кўпчилик фуқаролар вақтинчалик чодирларда яшаб, ичиш учун сув қайнатмоқда. Уларнинг ижарага уй олиш имконияти йўқ», дейилади ҳужжатда.

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази (CSIS) томонидан чиқарилган «Суриядаги ёрдамга кўмак» номли янги ҳисобот Сурия режими гуманитар ёрдамни ўн йилдан ортиқ давр мобайнида манипуляция қилганига эътибор қаратади.

CSIS ҳисоботига кўра, Сурия режими гуманитар гуруҳларини шу даражада назоратга олганки, бу гуруҳларга режим мансабдорлари қариндошларининг ишга ёлланилиши одатий ҳолга айланган.

«Бетартиб бомбалаш»

Уилсон марказининг Яқин Шарқ дастури раиси Жеймс Жеффри 20 январдаги блогпостида асосий мухолифатни синдира олган Россиянинг Суриядаги «барча кучлар иштирокидаги исёнчиларга қарши операцияларига» эътибор қаратган.

Бундай қаттиққўл сиёсат Асаднинг Сурияда назоратни сақлаб қолишига ва қонхўр режимнинг омон қолишига имкон яратган.

«Россиянинг ёндашуви сиёсий мослашувчанлик ва ақлли дипломатияни ўз ичига олган бўлса-да, унинг асоси ўта шафқатсизлик бўлиб, нафақат ноўрин зарар, балки қасддан олиб борилган сиёсат сифатида тинч аҳоли яшайдиган ҳудудлар бетартиб бомбардимон қилинди», деб ёзади Жеффри.

Россиянинг бомбалаш кампанияси «нафақат мухолифатни қўллаб-қувватловчиларни қўрқитиш, балки уларнинг бошпаналари, озиқ-овқатдан тортиб тиббий ёрдамгача бўлган манбаларини йўқ қилиш орқали тезда ғалаба қилган», дейди у.

«Россиянинг ўзи бунда иштирок этмаган, у аммо Сурия ва Эрон қўлловидаги иттифоқдошлари томонидан олиб борилган бундан-да шафқатсиз тактика, жумладан кимёвий қуроллар ҳужуми, оммавий ҳибслар, қатл ва қийноқларга кўз юмган», деб қўшимча қилган у.

«Шунингдек, Россия Асаднинг миллионлаб одамлар, охир-оқибат аҳолининг ярмини уйидан кўчириш орқали халқаро ҳамжамият учун мухолифат харажатларини оширган этник тозалаш стратегиясини ҳам қўллаб-қувватлаган», деб ёзган Жеффри.

2021 йилнинг 16 феврал кунги мақоласида АҚШ тинчлик институтининг Сурия, Яқин Шарқ ва Шимолий Африка бўйича маслаҳатчиси Мона Якубиан Россиянинг Суриядаги «якунловчи палласини» таҳлил қилган.

«Москва Суриянинг тўлиқ ҳудудий яхлитлигини тиклаш муҳимлигини эътироф этар экан, Россиянинг якуний палласи қудратли ташқи иштирокчилар Суриянинг муҳим ҳудудлари устидан назоратни сақлаб қолишини тан олади», деб ёзади у.

«Суриядан бу ташқи кучларни чиқариш учун хатарлар ва инвестицияларни ўз зиммасига олиш ўрнига, Россия улардан бири – Туркия билан синергетик ҳамкорлик қилиб, бошқа бири – Қўшма Штатларнинг провокацион текширувларига қаршиликларни чеклаб қўйди.»

Бу Россия Сурияда ва мамлакат ичида ҳам дуч келаётган чекловларнинг кўпчилиги унинг қудратини максимал даражада намойиш этишга тўсқинлик қилаётгани билан боғлиқ, дейди Якубиан.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 20

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

АҚШдаги энг қашшоқ одам ҳам россиялик ўрта синф фуқаросидан яхши яшайди.

Жавоб бериш

Украина ўзининг ядровий қуролларини қайтаришга қарор қилди. Бу хабарни эшитган ҳар бир россияликнинг ичи ўтиб кетди.

Жавоб бериш

Львовга Канададан қуролларнинг иккинчи қисми етиб келган. Ҳарбий С-17 снайпер винтовкалари, автоматик винтовкалар, пулемётлар, тунда кўриш мосламаларини етказиб келган, деб хабар берган Украина мудофаа вазирлиги ўзининг Facebook саҳифасида. Аслида Украина аллақачон НАТОга яъзо бўлиб бўлган.

Жавоб бериш

Ғарб «Шимолий оқим 2» ишга туширилишига йўл қўймаслиги керак. Бундан ташқари Шимолий оқим 2 операциялари ҳам тўхтатилиши керак, деб айтган Польша бош вазири Матеуш Моравецкий. Моравецкийга кўра, Россия табиий газдан «қурол сифатида» фойдаланмоқда, деб хабар берган TVP.Info.

Жавоб бериш

Хитой Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишга ва музокара қилишга чақирди. Хитой Россияни бу қилиғи учун жазолаши мумкин дегани.

Жавоб бериш

Россия Донбасда провокация бошлади. У ерда боғча ва тураржойларни ўққа тутиб улгуришди. Россияга қарши янги санкциялар жорий қилиниши керак.

Жавоб бериш

Донбаснинг Украина назорати остидаги қисмида яшовчилар ҳамма нарсани аниқ тушунишади ва украиналик аскарларнинг юзига ҳаммасини айтиб келишган. Бу одамларга саккиз йилдан бери чегада тўпланган афсонавий рус аскарлари ҳақидаги гаплар билан алдаб келишган, аммо аслида у ерда уларни дўстлари, танишлари ва ҳатто қариндошлари кутаётганликларини билишади. Шу сабабли, Россияга қарши ёғоч қурол билан урушадиганларни топмайсиз.

Жавоб бериш

АҚШ вице президенти Россияни АҚШ усулларидан фойдаланганликда айблади. «Россия бир хил сценарийга кўра тажовузкор ҳаракатларни олиб бормоқда, улардан бири босқин учун сохта сабаблардан фойдаланиш», деб айтган Камала Харрис.

Жавоб бериш

Миллий чегаралар куч билан ўзгартирилиши керак эмас, деб айтган АҚШ вице президенти Харрис Мюнхен анжуманида. Бу гапларни Серб тилида пешонасига ўйиб ёзиб қўйиш керак.

Жавоб бериш

Тўпланган аскарлар сони 150 мингдан ошгани сабабли Байден россияликлар Украинага бостириб киришига ишонади! Худди шу Байден хохоллар 200 мингта аскардан иборат гуруҳ йиғганига қарамай Донбасга ҳужум қилмаслигига ҳам ишонади. Байден ҳисоб-китобда яхши эмаслигини тан олиш керак.

Жавоб бериш

Вице президент Харрисга кўра, Россия ҳаракатлари қимматбаҳо украиналик фашистларга фойда келтирадиган бир томонлама дипломатик ечимга тўсқинлик қилмоқда.

Жавоб бериш

Олимпия сулҳи вақтида украиналик қотиллар Донбасни ўққа тутганлигини одамларнинг ёдига солмоқчиман. Афсуски, бу дарҳол Украинани фашист ахлатидан тозалаш кераклигини англатмайди, бу шунчаки фашистлар бошқа томонда эканлигини ва уларда на шараф, на қадр-қиммат тушунчалари борлигини билдиради.

Жавоб бериш

Зеленский Штатларнинг ваъда қилинган босқинидан оёқлари қалтирагани учун Россияга қарши санкциялар эълон қилинишини талаб қилмоқда.

Жавоб бериш

Санкция хавфи туфайли сотиб олувчилар Россия нефтидан воз кеча бошлашди. Урал нефти сўнгги йил ичидаги энг арзон нархда сотилмоқда; осиёлик трейдерлар апрел учун режаларини қайта кўриб чиқишмоқда. Россияга нисбатан нефть эмбаргоси жорий қилиниши керак. Ана шунда бу чўчқахона икки ҳафта ичида қулайди.

Жавоб бериш

Москва Суриядаги қатлиом учун жавоб бериши керак.

Жавоб бериш

Айнан мана шу сабабли Россия Сурияни бомбардимон қилган ва ИШИДга тегмаган.

Жавоб бериш

Германиянинг ҳукмрон партияси раҳбари Украина элчиси бўлган украиналик фашист калласини йўқотиб қўйганини тушуниб етди. Жуда эстонча ҳаракат бўлди: германияликлар қандай ёмон одамларни қучоқ очиб кутиб олганларини тушуниб етишлари учун роса саккиз йил талаб этилибди. (Эстонча ҳаракат дейишдан мақсад, русларнинг эстонлар ҳақида, уларнинг муносабати ва қилаётган ишларининг секинлиги назарда тутилган. Кенгроқ маънода, эстонларнинг русчада гапирганда унлиларни узунроқ талаффуз этиши назарда тутилган.)

Жавоб бериш

Тўпланган аскарлар сони 150 мингдан ошгани сабабли Байден россияликлар Украинага бостириб киришига ишонади! Худди шу Байден хохоллар 200 мингта аскардан иборат гуруҳ йиғганига қарамай Донбасга ҳужум қилмаслигига ҳам ишонади. Байден ҳисоб-китобда яхши эмаслигини тан олиш керак.

Жавоб бериш

Россия ИШИДни яратгани аллақачон аниқ бўлган эди

Жавоб бериш

Фашист Россия сўзсиз жавобгарликка тортилиши керак ва Суриянинг барча инфратузилмасини қайта қуриб бериши зарур.

Жавоб бериш