ТОШКЕНТ – Украинадаги инқирозга ўз кўзлари билан гувоҳ бўлиб турган ўзбекистонлик таҳлилчилар Кремлнинг навбатдаги тажовузи уларнинг мамлакатида юз беришини мумкинлиги ҳақида огоҳлантирмоқда.
Москва ўз талабларини кучайтириб, уруш таҳдидини авж олдириши ортидан чоршанба (23 феврал) куни Украина захирадаги ҳарбий хизматчиларни сафарбар қилди ва ўз фуқароларини Россия ҳудудини тарк этишга чақирди.
Чоршанба куни Москва Киевдан ўз дипломатларини эвакуация қилган.
Сешанба куни президент Владимир Путин Россия қуролли кучлари Украина шарқида жойлашган бўлгинчилар назоратидаги Донецк ва Луганск вилоятлари мустақиллигини тан олиш билан уларни босиб олишга йўл очган.
Бунга жавобан Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг 200 мингдан ортиқ захирадаги аскарлари ўз бўлинмаларига қайтиш ҳақида чақирув олишларини айтиб ўтди.
Украина хавфсизлик кенгаши чоршанба куни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақида қарор чиқарган бўлиб, бу чора парламент томонидан расман тасдиқланиши керак.
Бу орада Москвага нисбатан давом этаётган кучли халқаро босимга қарамай, инқироз тобора кучайиб борар экан, Украина Россияда яшаётган деярли уч миллион фуқаросини Россияни тарк этишга чақирди.
Украинанинг Россия, Беларус ва Россия босиб олган Қрим билан чегараси, шунингдек Қора денгиздаги жанговар кемаларида Россия 150-190 минг аскар жойлаштирган, деб хабар берган Ғарб ҳукуматлари.
НАТО раҳбари Йенс Столтенбергга кўра, Москва «Украинага кенг миқёсли ҳужумни режалашда давом этаётгани» ҳақида алянсда «барча далиллар» бор.
Авторитар ғоялар
Бир неча минг километр узоқликдаги Ўзбекистон 16 феврал куни Тошкентда Украина бирдамлик кунини нишонлади.
Тадбирни Украина элчихонаси ва LED SSP Media Co. ташкиллаштирган.
14 феврал куни Зеленский Украинадаги барча шаҳарлар ва қишлоқларни 16 феврал куни Украина байроғини осиш ва эрталаб бутун мамлакат миллий мадҳияни куйлашга чақирди.
Ўзбекистонда Украина байроғи ва украин ва ўзбек тилларидаги табрик 17 қаватли Ўзбекистон меҳмонхонаси фасадидаги чироқлар билан ёритилган экранда жойлаштирилди.
Ўзбекистонда ҳеч ким Украина ва Россия ўртасида очиқ низо бўлишини истамайди, дейди кузатувчилар.
Украина ва Россия 2014 йилдан бери уруш ҳолатида, дейди тошкентлик сиёсий таҳлилчи Фарҳод Мирзабоев.
Ўшандай Кремл Қримни босиб олганидан кейин Украина Россия билан ҳар қандай иқтисодий ва бошқа алоқаларини узиши керак эди, дейди Мирзабоев.
Аммо, у бундай қилмади, натижада Крмел тажовузкорроқ сиёсат олиб боришга ўтди, дейди у.
«2014 йилда Украина тажовузни бошидан кечирди. Нега МДҲнинг бошқа давлатлари, жумладан, Ўзбекистон ҳам бунинг уларга алоқаси йўқдек, сукут сақлайдилар?»
«Бу шармандалик ва қўрқоқлик. Ахир тажовузкор [Россия] уларни ҳам нишонга олади, яхшиликча бўлмаса, ёмонликча – ҳозирда Украина билан бўлаётгани каби», деди Мирзабоев.
«Европадаги уруш оқибатлари Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё давлатлари учун салбий бўлади. Улар икки йўлдан бирини танлаши керак: бу ишларга аралашмай, тажовузкорларнинг соқов иттифоқчиси бўлишда давом этиш ёки Россиянинг хатти-ҳаракатларини қоралаб, унинг навбатдаги нишонига айланиш», деб қўшимча қилди Мирзабоев.
Россия Украинанинг Москвага нисбатан танқидий муносабатдаги Ғарбга қўшилиш ниятига хайрихоҳ эмас, дейди тошкентлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.
Ўз навбатида Украина Москва ва унинг авторитар ғояларидан ҳимояланиш учун имкон қадар тезроқ Ғарб давлатларига қўшилишни истамоқда, деб қўшимча қилди у.
«Агар Москвада чинакам ҳарбий операция ва ишғол қилиш имконияти бўлса, Кремл албатта ундан фойдаланади», дейди Украинадаги вазият мавзусида Карвонсарой билан суҳбатда бўлган Раббимов.
Украинадагига ўхшаш ҳолат НАТОга қўшилган Болтиқбўйи давлатларидан ташқари барча собиқ совет республикаларида рўй бериши мумкин, деди Раббимов.
Янги санкциялар
Бошқа таҳлилчилар Кремлнинг хориждаги ўзбекларга нисбатан тажовузи оқибатларини кузатмоқдалар.
АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни Украинага бостириб кира «бошлаган» Россияга қарши янги қатъий санкцияларни эълон қилар экан, аммо урушнинг олдини олишга ҳали вақт борлигини айтди.
Байденнинг баёноти Буюк Британия ва Европа Иттифоқи томонидан эълон қилинган санкциялар тўлқини ортидан янграган. Германия Россиядан келувчи «Шимолий оқим-2» газ қувурини сертификатлашни тўхтатганини эълон қилди.
Чоршанба куни эрталаб Япония ва Австралия ҳам шундай йўл тутиб, Украинага қарши тажовузга алоқадор шахслар ва Москвага нисбатан ўзларининг қатъий санкцияларини эълон қилдилар.
Россиянинг «Ирқчилик ва ксенофобиядан холи давлат» ҳуқуқбон гуруҳи раҳбари, ўзбекистонлик Бахром Исмоиловнинг фикрича, Россия ва Украина ўртасидаги можаро туфайли рублнинг қадри пасаяди, янги санкциялар жорий қилиниши ва умумий иқтисодий инқироз меҳнат мигрантларининг даромадига жиддий таъсир қилади.
«Россия вилоятларида хорижлик ишчиларни ёллашга оид янги тақиқлар ва ксенофобия кучайишини кутиш мумкин», деди Исмоилов Карвонсаройга.
«Ишсиз қолиб, тирикчилик воситасидан маҳрум бўладиган мигрантлар орасида майда ва ўрта жиноятчилик даражаси ошади», деди у.
РОССИЯ – АГРЕССОР ДАВЛАТ! РАҲМАТ – Ш. МИРЗИЁЕВ БУНИ АНИҚ КЎРА ВА ТУШУНА ОЛАДИ!
Жавоб беришФикрлар 19
Киев яқинида Россиянинг Ка-52 Аллигатор вертолёти уриб туширилди. Бортдаги десантчилар ҳалокат жойидан қочиб кетишди; полиция ҳудудни кузатиб, уларни қидирмоқда. Бу ҳудуддаги барча шубҳали шахслар ҳақида энг яқин полиция бўлимига хабар беринг.
Жавоб беришФикрлар 19
Ҳозиргача Россия ҳарбий-ҳаво кучлари еттита самолётини йўқотди. Тез орада уларда авиация қолмайди.
Жавоб беришОдамни кулдирма
Жавоб беришЭртага Россия иқтисодини вайрон қилишганида куласан.
Жавоб беришФикрлар 19
АҚШ Россияга қарши аёвсиз санксиялар жорий қилишни режалаштирмоқда. Энг яхши вариант – нефт эмбаргоси. Шунда «Россия» деб аталган қашшоқ товуқхона ўз-ўзидан қулаб тушади.
Жавоб беришФикрлар 19
Гиви, Кобзон ва Моторила хурсанд. Уларнинг ёлланма аскарлари ва қотиллари сони кўпаяди.
Жавоб бериш100 % !!!!!
Жавоб беришФикрлар 19
Украина Қуролли кучлари зенитчилари Киевга яқинлашаётган Ка-52 вертолётларидан бирини, яъни «Аллигатор»ни уриб туширди. Худди қуртларга ем бўлиб ётган Захарченко Киевга етиб бора олмагани каби.
Жавоб беришФикрлар 19
Рубл курси 100 га яқинлашмоқда, одамлар [доллар ва евро сотиб олиш учун] Россиянинг кўплаб шаҳарларида навбатда туришмоқда, бироқ чет эл валютаси ғойиб бўлди. Биржалар қулаши 30-40% га етди. Россия молия тизими ўз-ўзини йўқ қила бошланди. Россия дефолтга яқинлашмоқда.
Жавоб беришФикрлар 19
Россия иқтисодиёти [урушнинг] биринчи кунида 150 миллиард доллар йўқотди!
Жавоб беришФикрлар 19
Жавелин ва Байроқдорлар қалай? Воқеалар ривожини ўзгартира олишдими?
Жавоб беришФикрлар 19
Ҳаммасини эслайсизлар. Майдонда қўлбола пичоқлар билан пичоқлаган беркутчиларни, Корсунни, сиз ғурурланадиган «Одессадаги май шашлигини», Луганскда сиз устидан кулган «Колорадо урғочисини», Горловкада сизнинг минангиз тилка-тилка қилиб ташлаган ва «Россия ва Украина уруши музейида Россия агрессияси қурбонлари» сифатида расмларини осиб қўйган Кристина ва Кира Жукларни. Сиз отиб чуқурларга ташлаб юборганларни эслайсиз. Донбасга қарши қўллаган миналар ва ракеталарга ёзган ҳамма нарсани эслайсиз. хотирангиз жуда яхши деб ўйлайман. Қилган ишларингиз учун жавоб берадиган вақт келди.
Жавоб беришНИМА ЧЕКЯПСАН? БИЗГА ҲАМ БЕР!
Жавоб беришФикрлар 19
Маданиятли европаликлар Одесса ва Донбассдаги тинч аҳоли ҳалок бўлаётганига умуман эътибор бермаган эдилар. Аммо йод танқис бўлган ҳудудлар ўққа тутилиши билан улар учун инсон ҳаёти бирданига бебаҳо бўлиб қолди.
Жавоб беришФикрлар 19
Нацистларнинг йўқ қилинаётганидан хурсанд бўлиб кулиш ўрнига, канцлер Шолц қаттиқ тушкунликка тушди, ахир фашистлар «тамаддунчиларнинг» кўнглини олиш учун Донбассни ўққа тутишни тўхтатадилар.
Жавоб беришФикрлар 19
Украина фашистлари эски қадрдон кончилар ва автобус ҳайдовчиларининг калтакларини соғиниб қолишди.
Жавоб беришФикрлар 19
Хўш, Ш. М. энди Пукин шахсида кимга қўшилиб қолганини тушунгандир?! Чўкаётган Титаникка чипта сотиб олмаслик керак!
Жавоб беришФикрлар 19
Россияда СССР ва фашистлар Германиясини солиштиришни тақиқловчи қонун чиққан. Шунинг учун менга СССР, Россия ва фашист Германияси бир хил эканлигини айтишга имкон берадиган ушбу Америка веб-сайти учун миннатдорман.
Жавоб беришФикрлар 19