КИЕВ – Россия Украинага қарши тажовузини давом эттириб, пайшанба (24 феврал) куни мамлакатга бир неча йўналишдан бостириб кирар экан, кенг кўламли урушнинг бошланиши украиналикларнинг ўз ватанини ҳимоя қилиш қатъиятини янада мустаҳкамлаган.
Россия танклари ва бошқа оғир техникалари қатор шимолий ҳудудлар, жумладан, жанубда Кремл тарафидан аннексия қилинган Қрим яримороли чегарасини кесиб ўтди, Россия ҳарбий самолётлари ва қанотли ракеталари эса Украина ҳудуди ичидаги нишонларга зарба берди.
Россия кучлари 2014 йилдан бери Кремл қўлловидаги айирмачилар 14 мингдан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган шарқий фронт бўйлаб Украинага кириб борган.
Украина расмийларига кўра, Россия биринчи навбатда ҳарбий инфратузилма ва бункерларни нишонга олиб, қатор аэродромлар, жумладан Киевдаги Бориспол аэропортига ҳам зарба берган, дея хабар қилади Қуролли кучлар.
Босқин шунингдек, Россия қуролли кучлари шу ойларда тахминан 30 минг аскар иштирокида йирик ҳарбий машғулотлар ўтказган Беларусдаги бир нечта позициялардан ҳам амалга оширилган.
Украина президенти Владимир Зеленский жаҳон етакчилари билан фавқулодда телефон суҳбатларидан сўнг олий ҳарбий раҳбарият мажлисини чақирган.
Зеленский «тажовузкорга максимал даражада талафот етказишга буйруқ берди», деди Украина ҳарбий қўмондони, генерал-майор Валерий Залужний.
Украина қўшинлари «шиддатли жанглар олиб бормоқда» ва айрим ҳудудларда Россия босқинини қайтармоқда, деди президент маслаҳатчиси Михаило Подоляк.
Пайшанба куни тонгда Украина шарқий фронтдаги Счастье шаҳри назоратини қайтариб олиш вақтида 50 тача «рус босқинчиси» ўлдирилгани, камида олтита Россия самолёти ва бир вертолёт уриб туширилгани ва тўртта танк йўқ қилинганини айтган.
Жанг қилишга тайёр
Сўнгги бир неча ой ичида кучайиб бораётган танглик ва уруш таҳдиди кўплаб украиналик фуқароларни ўз ерларини ҳимоя қилиш учун қўлларига қурол олишга руҳлантирган.
Киев халқаро социология институти томонидан (КХЦИ) 5-13 феврал кунлари ўтказилган сўров натижаларига кўра, Украина фуқароларининг 37 фоиздан кўпроғи Россия кенг кўламли уруш бошласа, жанг қилишга тайёрлигини маълум қилган.
Қўлига қурол олиб, Россия тажовузига қарши курашишга тайёр фуқаролар сони декабр ойидан бери тўрт фоизга ошган, дейилади сўровномада. Бундан ташқари, украиналикларнинг 57,5 фоизи ҳар қандай йўл билан қаршилик кўрсатишга тайёр.
Январ ойида Украинада миллий қаршилик тўғрисидаги қонун кучга кирди, қуролли кучлар таркибида ҳудудий мудофаа қўшинлари ташкил этилди. Ҳудудий мудофаа бўлинмалари сафига барча ёш ва жисмонан соғлом украиналиклар ёзилиши мумкин.
«Ҳозирда кўпчилик қизиқиш билдирмоқда», деди Киев шаҳар хавфсизлик бошқармасининг мудофаа бўйича раҳбари ўринбосари Михаил Шчербина.
«Ҳар куни 200-300 нафар Украина фуқаролари: Киев ҳудудий мудофаасига қўшилишни истаган эркаклар, аёллар ва ҳатто хорижликлар ишонч телефонлари орқали бизга мурожаат қилмоқда», деди у. «Украинада жуда ватанпарвар ва интизомли одамларимиз бор».
Сиёсатчилар ҳам бу борада ўрнак бўлмоқда.
Киев мэри Виталий Кличко ҳарбий кийимда Украина пойтахтидаги жамоат жойларида ўрнатилган экранлардан халққа мурожаат қилиб, уларни ҳудудий мудофаа кучларига қўшилишга чақирди.
Виталий Кличконинг «Удар» сиёсий партиясидан Киев шаҳар кенгаши аъзоси, ҳуқуқшунос Олеся Зубрицкая ҳам ўз шаҳри батальони сафига қўшилиш учун ариза топширган.
У Украина армиясига ёрдам бериш учун ҳар қандай вазифани бажаришга тайёрлигини айтди.
«Мен ватанпарвар оилада тарбия топганман: бобом ва бувимларни қулоқ қилиб, Сибирга сургун қилишган», деди у. «Бу бизнинг оиламиз хотирасига муҳрланган.»
«Ўйлашимча, ҳар бир фуқаро ўз мамлакатини ҳимоя қилиш, ундан қочмаслик мажбуриятга эга ва ҳарбий ҳаракатлар вақтида армияга қандай ёрдам беришини аниқ тушуниши керак», деди у.
Украина энди саккиз йил аввалги давлат эмас, деди Зубрицкая.
«2014 йилда биз ҳудудий мудофаани йўлга қўймадик. Ўз шаҳар ва қишлоқларини ҳимоя қилишга тайёр бўлган кўнгиллилар кўп эди, лекин улар тегишли тарзда мувофиқлаштирилмади», дейди у. «Маълум тартибсизлик ҳукмронлик қилди, армия эса заиф эди.»
Фуқароларни тайёргарликдан ўтказиш
2014 йилда Мариупол ва Иловайск учун жанглардан сўнг кўнгилли сифатида фронтга кетган киевлик Марат Сайфулин яна ўз ватани учун жанг қилишга тайёрлигини айтади.
«Уруш саккиз йилдирки давом этмоқда, мотивация эса 2014 йилдагидек сақланиб қолган – ватанни бизга ҳужум қилганлардан, яъни Украина халқини йўқ қилишга, Украинани дунё харитасидан ўчиришга уринаётган Россиядан ҳимоя қилиш», дейди ҳарбий тайёргарлик курсларини ташкил этган Сайфулин.
Унинг қўл остидагиларнинг аксарияти ҳарбий тайёргарликка эга эмас, шу сабаб улар билан тажрибали йўриқчилар ишламоқда, деди у.
«Биз тактика асосларини, жанглар вақтида ҳаракатланиш қоидаларини ўргатамиз», деди Сайфулин босқин олдидан 60 га яқин маҳаллий фуқаро иштирокида ўтказилган машғулот пайтида.
«Ҳарбий тайёргарлик курсларини бошлаш жуда осон – хоҳиш бўлса бўлгани», деди у.
«Айни пайтда Киевда кўплаб турдаги машғулотлар ўтказилмоқда», деди у. «Кўнгиллилар батальонлари ҳам тузилмоқда. Улар барча хоҳловчиларни тайёргарликдан ўтказади.»
Аҳолининг қаршилиги Украинага қўл келиши мумкин, дейди таҳлилчилар.
Украина қуролли кучлари сони 250 мингта, ҳудудий мудофаа кучлари эса 130 мингга яқин аскардан иборат, деди Шчербина.
«Яъни, ҳудудий мудофаа кучлари амалда душманга қарши қаршилик кўрсатиш тизимини яратишга оид топшириқларни бажаришга тайёр бўладиган бошқа армиядир», деди у.
Ўз ерларини ҳимоя қилишга шайлик даражасининг ошиши билан украиналиклар орасида мамлакатнинг НАТО ва Европа Иттифоқига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлаш ҳам кучаймоқда.
Украиналикларнинг 62% га яқини Украинанинг НАТОга интеграциялашувини маъқуллайди – бу 2014 йилдан бери энг юқори кўрсаткич. Cўровда қатнашган украиналикларнинг 68 фоизи эса мамлакатнинг Европага қўшилиши тарафдори, деб хабар беради Украинанинг «Рейтинг» ижтимоий сўров маркази 17 феврал куни.
«700 йилдирки, Москва Украинани йўқ қилишга уринмоқда», деб ўз сўзига якун ясайди ҳарбий тайёргарлик курслари ташкилотчиси Сайфулин. «Бахтга кўра, украиналиклар қандай қилиб қаршилик кўрсатишни, муштини тугиб, душманни қайтаришни билади. Бугун биз ҳар қачонгидан ҳам жипсроқмиз».
Киевни бомбалашмоқда, дунё эса индамай қараб турибди!!! Шундай бўлиши мумкинми ахир? Сизнинг БМТ, НАТО, Евроиттифоқларингиздан нима фойда? Нега керак улар???
Жавоб беришФикрлар 8
Энди Украина, барча оддий давлатлар сингари, БМТнинг нацизмни улуғлашга қарши кураш тўғрисидаги резолюцияси учун овоз беришини тасаввур қила олмаяпман.
Жавоб беришНАТО раҳбарияти Украинанинг НАТОга аъзо давлат бўлиш истаги учун бомбардимон қилинаётганини кузата туриб, қандай фикрда эканлигини билиш қизиқ.
Жавоб беришФикрлар 8
Бу – Путим режими интиҳосининг бошланиши.
Жавоб беришФикрлар 8
Европа Лавровга ва Путлернинг ўзига нисбатан санкциялар жорий қилди. Ҳамма бирлашиб, йиртқич Россияни тугатиши керак.
Жавоб беришФикрлар 8
Украинага шон-шарафлар. Россия бу урушда мағлуб бўлади ва худди СССР каби парчаланиб кетади.
Жавоб беришФикрлар 8
Чунки украинлар русларга ўхшаган крепостной қарол эмас.
Жавоб беришСиз украинлар ёки биз, руслар кимга ҳам керакмиз... Уруш – Европа мамлакатларининг иши. Биз – шунчаки тўп еми. «Мен ватанпарвар оилада тарбияланганман: бувиларим ва боболарим қулоқ қилинган ва Сибирга сургун этилган», дейди у. «Ҳар бир фуқаро ўз ватанини ҳимоя қилишга, ундан қочмасликка мажбур, деб ўйлайман». Лекин қочаётганлар олигархлар, Сибирдан нима фойда ҳозир? Кулгили. Ҳамма олигархлар хорижга қочиб кетишяпти. Халқ эса ўз ҳолига ташлаб қўйилган. Русларга ҳам, украинларга ҳам тинч яшашга беришмаяпти.Ҳамма нарсани бизнес ҳал қилади.Демак улар биздек биродарларни бир-бирига қарши қўйиб, ўз ниятларига етдилар, ўз қўлларини ифлос қилмаслик учун. Бизни масхара қилишмоқда.Биз аҳмоқлар эса уларнинг ҳийласига учдик. Шундоқ ҳам фақир эдик, аммо маънавий қайғуларимиз, жисмоний ва моддий чарчоқларимиз туфайли янада қашшоқлашамиз. Сиёсатчилар миллиардлар учун хизмат қилиб, чўнтакларини қаппайтирдилар.Бизга хиёнат қилишди ва сотиб юборишди.Бутун рус халқи бўлаётган воқеалардан шокда, Европа эса вазиятни юмшатишни истамаяпти. Йўқ, бу уларга фойда келтиради. Улар украиналиклар руслар каби қарол эмаслигини баҳона қилиб, шундай йўллар билан ўз тартибини ўрнатади». Улар сиздан фойдаланмоқда. Улар ҳеч қачон ўзларини хавф остига қўймайдилар. Бизни ҳам шундай қисмат кутаётган бўлиши мумкин. :(((((((((((((((((
Жавоб беришФикрлар 8