Карвонсарой
Таълим

Россия мактабидаги цензура можароси Марказий Осиёлик ўқитувчи ва талабаларнинг танқидига учради

Канат Алтинбаев

Санкт-Петербург яқинидаги ўрмонли ҳудудда жойлашган қабристонда совет диктатори Иосиф Сталин зулми қурбонларининг портретлари туширилган дарахтга гул боғлаётган аёл, 2018 йил, 30 октябр. [Олга Малцева/AFP]

Санкт-Петербург яқинидаги ўрмонли ҳудудда жойлашган қабристонда совет диктатори Иосиф Сталин зулми қурбонларининг портретлари туширилган дарахтга гул боғлаётган аёл, 2018 йил, 30 октябр. [Олга Малцева/AFP]

ОЛМАОТА – Россия мактабларининг бирида cовет давридаги Иосиф Сталин репрессиялари билан боғлиқ можаро Сталин зулмидан жабр кўрган мамлакатлар – Қозоғистон ва қирғизистонлик ўқитувчиларни жунбушга келтирди.

Санкт-Петербургдаги 168-сонли мактаб ўқувчиси Серафима Саприкина катта синф ўқувчиларига Совет ҳукумати қатағонларининг қурбони бўлган икки рус ёзувчиси – Александр Введенский ва Даниил Хармснинг шеърларини ўқиб бериб, ишдан бўшашга мажбур бўлганини айтди.

1941 йилда ҳибсга олинган Введенский ўша йилнинг ўзида Харковдан Қозонга маҳбусларни олиб кетаётган поездда вафот этган. Хармс ҳам 1941 йилда ҳибсга олинган бўлиб, 1942 йили ўшанда Ленинград деб номланган шаҳарни фашистлар қамал қилган маҳал руҳий касалликлар шифохонасида очликдан вафот этган эди.

«Халқ душманлари» шеърларини ўқиганлигим учун «юзи ғазабдан қўрқинчли қийшайган мактаб директори ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзишимни буюрди», деб ёзади Саприкина 6 феврал куни Facebook саҳифасида.

Суратда: Аҳмад Бойтурсунов ҳақидаги «Сўнгги ҳукм» филмини суратга олиш жараёни, Олмаота, ўтган йилнинг 16 ноябри. Қозоқ ёзувчиси ва жамоат арбоби Аҳмад Бойтурсунов 1937 йилда, Иосиф Сталин буюк террорининг авж палласида совет тузуми томонидан судланиб, «халқ душмани» сифатида қатл этилган. [Қозоғистон миллий кинематографиясини қўллаб-қувватлаш давлат маркази]

Суратда: Аҳмад Бойтурсунов ҳақидаги «Сўнгги ҳукм» филмини суратга олиш жараёни, Олмаота, ўтган йилнинг 16 ноябри. Қозоқ ёзувчиси ва жамоат арбоби Аҳмад Бойтурсунов 1937 йилда, Иосиф Сталин буюк террорининг авж палласида совет тузуми томонидан судланиб, «халқ душмани» сифатида қатл этилган. [Қозоғистон миллий кинематографиясини қўллаб-қувватлаш давлат маркази]

Чуй вилояти, Панфилов тумани, Курпулдўк қишлоғи, К. Ибраималиев номидаги мактабнинг 1-синф ўқитувчиси Зарина Капарова 1 сентябр кунги дарсни Қирғизистон ҳақидаги кўргазмали материаллар намойиши билан бошламоқда. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

Чуй вилояти, Панфилов тумани, Курпулдўк қишлоғи, К. Ибраималиев номидаги мактабнинг 1-синф ўқитувчиси Зарина Капарова 1 сентябр кунги дарсни Қирғизистон ҳақидаги кўргазмали материаллар намойиши билан бошламоқда. [Максат Осмоналиев/Карвонсарой]

«Директорнинг айтишича, бу одамлар НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги, ўша пайтдаги Совет Иттифоқининг бош полиция органи) томонидан қамоққа олинишга, «жиноятлари» учун қийноқ ва қатлга лойиқ бўлган, уларнинг шеърлари эса фақат «богема ошхоналарида» муҳокама қилиниши мумкин», деди у.

Саприкинанинг айтишича, у гўёки ўз хоҳиши билан ишдан кетишга мажбур бўлган, акс ҳолда «ишончни йўқотгани» учун бўшатилиши, бу эса кейинчалик иш топишни қийинлаштириши мумкин эди.

«Бундай ҳолатлар ҳақида гапирмас, ёмонликни ўз номи билан атамас эканмиз, 1937 йил биз ва фарзандларимизга яна бир қадам яқинлашади», деб ёзган Саприкина.

Мактаб маъмуриятининг «советча» менталитети билан боғлиқ бу воқеа нафақат Россияда, балки қўшни Беларус ва Украинада ҳам танқидга учраган.

Жабрланувчига туҳмат

Айримлар Саприкинанинг обрўсига путур етказишга ҳаракат қилганлар.

Россия оммавий ахборот воситаларининг иддаосича, Саприкина 13 йил аввал дўстлари билан зиёфат вақтида ширакайф ҳолатда унга ҳужум қилган кишини пичоқлаб, оғир тан жароҳати етказгани учун шартли жазога тортилган.

Кремл қўлловидаги «Комсомольская правда» нашри радиостанцияси 9 феврал куни ўз ҳукмини чиқариб қўя қолди – Саприкина собиқ жиноятчи сифатида болалар билан ишлашга ҳақли эмаслигини айтди.

9 феврал куни Санкт-Петербургнинг «Фонтанка» нашрига интервью берган Саприкина аввал судланганини рад этаркан, унга Ички ишлар вазирлиги томонидан июл ойида берилган судланмаганлик ҳақидаги маълумотномани далил сифатида кўрсатган.

У Facebook саҳифасидаги кейинги постида ҳуқуқ-тартибот органлари «ишни сохталаштиргани» ҳақида ёзган.

«Мен билан юз берган ҳодисадан афсусдаман, ҳақиқатни гапирганим учун шундай жиноий ҳужжатлар (детективдек ўқиб чиқдим) билан овозимни ўчиришга қарор қилишди. Энди одамлар яна 20 йил ёки ундан кўпроқ оғиз очишга қўрқишади», деб айтган Саприкина бошқаларни қўрқмасликка чақириб.

«Айримларга гиёҳванд моддалар ташлаб қўйишади, бошқаларни эса педофилликда айблашади. Аммо ақли бор одам бунга ишонмайди.»

«Репрессив муҳит»

Марказий Осиёда Сталин даврида қатағонга учраган ёзувчи-шоирлар ҳаёти ва ижоди ҳақида таълим бериладиган мактаб ўқитувчилари Саприкинанинг ҳақиқат учун курашини қўллаб-қувватлаганлар.

«Россия ҳукумати мухолифат сиёсатчиларини таъқиб қилиши ҳақида газеталарда ўқиб тураман, аммо нима учун улар ўқитувчиларга нисбатан бундай қилаётганини ва объектив таълим сиёсатдан устун бўлган мактабларда репрессив муҳитни яратишмоқда?», деб савол беради Қозоғистоннинг Олмаота вилояти Жапек Батир қишлоғининг 4-сонли ўрта мактаби информатика ўқитувчиси Гулбахт Диханбаева.

«2022 йилда Россияда диктатор Сталин режими издошлари бўлган «мафкурачилар» ҳали ҳам борлигига ишониб бўлмайди», деб айтган у.

Бишкекдаги қирғиз-турк мактабининг қирғиз тили ўқитувчиси Аида Эшматова Россиянинг замонавий мактаблари ҳали ҳам Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин йўқ бўлиб кетган «халқ душмани» каби иборалардан фойдаланишидан таажжубда эканлигини айтади.

«Россияга 1930-йиллар қайтаётганга ўхшайди, бу жуда хавотирли», деб айтган у.

Кўпчилик қирғизистонлик ёзувчи ва шоирлар Сталин қатағони даҳшатларини бошларидан кечириб, «халқ душмани»га айланганлар, деб айтган у.

Россияда Сталин режимини қўллаб-қувватлаш тренди «ҳукумат ўзгариб, давлат прогрессив сиёсатчилар назоратига ўтмагунича» сақланиб қолаверади, дейди Ўзбекистон Миллий университетининг иқтисодиёт йўналиши талабаси, тошкентлик Баҳром Хайдаров.

«Ишончим комилки, одамлар замонавий тамойиллар ва қадриятлардан ортда қолган эски сиёсатчилар гвардиясидан чарчаган», деб айтган у.

Битмаган яралар

Марказий Осиёда Сталин қатағонлари етказган жароҳатлар ҳали ҳам битмаган.

Минтақада яшаган ва миллийлик ғоялари учун курашган минглаб зиёлилар коммунистлар томонидан «халқ душмани» сифатида қатл қилинган, 1930 йиллардаги мажбурий коллективлаштириш натижасида эса миллионлаб одам очликдан нобуд бўлган.

СССР бўйлаб Сталин сабабчи бўлган ўлимлар сонини аниқлаштириш имкони йўқ.

Айрим ҳисоб-китобларга кўра, 1921 (Сталин ҳукмронлигидан бир неча йил аввал) ва 1953 (Сталин вафот этган йил) йиллар орасида 5,5 миллион киши қатл этилган. Бошқа рақамлар бундан ҳам юқорироқ.

Тахминларга кўра, биргина Қозоғистоннинг ўзида Сталин сиёсати натижасида қозоқларнинг учдан бири ҳалок бўлган.

Сталин даврида 40 минг қирғизистонлик қатл қилинган бўлиши мумкин.

Ҳар йили 8 ноябр куни қирғизистонликлар Ота Бейит (Оталаримиз қабри) ёдгорлик мажмуасида Совет режими даврида йўқ қилинганларни хотирлаш учун тўпланадилар. Бу сана 2017 йилдан бери расмий хотира куни сифатида тан олинган бўлса-да, у кўп йиллардан бери нишонлаб келинган.

Қозоғистон 1997 йилдан бери ҳар йили 31 майда Сталин қатағонига учраган қурбонларини хотирлаб келади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сталин аҳмоқ чаласавод ва босқинчи эди.

Жавоб бериш