Карвонсарой
Хавфсизлик

Украинага босқин Кремлнинг Қозоғистон устидан таъсири заифлашганини фош этди

Канат Алтинбаев

1 март куни Киевнинг шимолий жабҳасида портлаган кўприк бўйлаб дарёни кесиб ўтаётган фуқаролар. [Арис Мессинис/AFP]

1 март куни Киевнинг шимолий жабҳасида портлаган кўприк бўйлаб дарёни кесиб ўтаётган фуқаролар. [Арис Мессинис/AFP]

ОЛМАОТА – Сешанба (1 март) куни Нур-Султон Москванинг ҳужумдаги Россия қўшинлари сафига қўшимча куч юбориш ҳақидаги илтимосини очиқ рад этганидан сўнг, Қозоғистон расмийлари яна бир бор Украина ва Россия ўртасида тинчлик музокаралари ўтказиш таклифини билдирдилар.

Қозоғистон уруш арафасида ҳам Россиянинг измига бўйсунишдан бош тортган эди.

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги икки бўлгинчи минтақа мустақиллигини бир томонлама тан олганининг эртасига Қозоғистон расмийлари қатъий тарзда бетараф эканликларини эълон қилган эдилар.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди 22 феврал куни журналистларга Қозоғистон «Донецк халқ республикаси» (ДХР) ва «Луганск халқ республикаси» (ЛХР) деб аталувчи давлатлар мустақиллигини тан олиш ниятида эмаслигини айтди.

Россиянинг ҳаво ҳужумига учраган Украина шарқидаги Чугуев шаҳрида ерда ётган жасадни гилам билан ёпаётган эркак, 24 феврал. [Арис Мессинис/AFP]

Россиянинг ҳаво ҳужумига учраган Украина шарқидаги Чугуев шаҳрида ерда ётган жасадни гилам билан ёпаётган эркак, 24 феврал. [Арис Мессинис/AFP]

9 январ куни Киевдаги #SayNOtoPutin акциясида «Путинга йўқ деймиз» деб ёзилган улкан плакатга имзо чекаётган намойишчи ёнидан «Эркин Қозоғистон» ёзуви туширилган плакатни ушлаб ўтаётган аёл. [Сергей Супинский/AFP]

9 январ куни Киевдаги #SayNOtoPutin акциясида «Путинга йўқ деймиз» деб ёзилган улкан плакатга имзо чекаётган намойишчи ёнидан «Эркин Қозоғистон» ёзуви туширилган плакатни ушлаб ўтаётган аёл. [Сергей Супинский/AFP]

«Бу муҳокама қилинмаяпти», деб айтган у Vlast.kz нашрига кўра. «Биз халқаро ҳуқуқ асослари ва [Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)] тамойилларига амал қиламиз.»

Украинага қўшин юбориш масаласи ҳам кун тартибида йўқ, деди Тлеуберди.

Қозоғистон Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) аъзоси сифатида Украинага қўшин юбориш ниятида эмас, чунки Россия ва Украина ўртасидаги уруш КХШТ қўшинларининг ҳудудий юрисдикциясига кирмайди, деди Сенат (парламент юқори палатаси) спикери Маулен Ашимбаев ўтган пайшанба куни, деб хабар беради Vlast.kz нашри.

Россия етакчилигидаги КХШТга олти собиқ совет республикаси: Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Беларус ва Арманистон киради. Украина унинг аъзоси эмас.

Сешанба куни Президент Қосим-Жўмарт Тўқаев ўз мамлакатининг бетараф эканини таъкидлар экан, икки давлат ўртасидаги музокараларга мезбонлик қилиш таклифини билдирган.

Ўтган пайшанба куни Россия президенти Владимир Путин босқинчилик юришини бошлаганидан бери Украинада жанглар давом этмоқда.

Ғарб давлатлари Россия иқтисодини таназзулга учратиш йўлида қўшимча чоралар кўришга ваъда бериши ортидан Кремл бир қатор санкцияларга дучор бўлди.

Қозоғистон Россиядан «қарздор» эмас

Нур-Султон ҳеч қандай ҳолатда Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузини қўллаб-қувватламайди, дейди Қозоғистон армиясининг истеъфодаги майори, Олмаота вилояти гарнизонининг собиқ ҳарбий офицери Даурен Оспанов.

«Кўпчилик экспертлар президентимиз Қосим-Жўмарт Тоқаев... Қозоғистонга январ воқеалари пайтида вазиятни барқарорлаштириш учун қўшин юборган Путиндан қарздор эканлигини ва уни қайтариши кераклигини айтмоқдалар», деди у.

«Аммо бу ҳолатда ундай эмас.»

Украина Россияга хавф туғдирмаётган эди, бу қонли ҳарбий тажовуз учун ҳеч қандай асос йўқ ва Қозоғистон унда иштирок этмаслиги керак, деб таъкидлади у.

Янги йил арафасидаги ёқилғи нархи ошишига қарши намойишлар қонли қўзғолонга айланар экан, январ ойи охирида Тўқаев КХШТдан вазиятга аралашишни сўраган эди.

Қозоғистоннинг расмий позициясини бу урушда Украинага хайрихоҳлик билдираётган аксарият қозоқлар ҳам қўллаб-қувватлаган.

Олмаотада яшовчи жамоатчилик арбоби, Қозоғистондаги энг йирик «Хабар» ва КТК телеканалларининг собиқ раҳбари Арман Шораев Украинага юбориладиган ёрдам ва гуманитар кўмакни ташкиллаштирган.

У украиналикларнинг ғолиб бўлишига ишонади.

«Пунтин хунтасидан фарқли ўлароқ, ҳар бир украиналик ўз уйини, қариндошларини, дўстларини, яйловлари ва далаларини ҳимоя қилади, босқинчилар эса шубҳали ғоялар учун курашади», деб айтган у Facebook саҳифасидаги видеомурожаатида.

Amanbol.kz глобал ташаббуси раҳбари, олмаоталик Амир Шайкежанов Путинни одамлар уйига хожатхона орқали кириб борадиган каламушга ўхшатган.

«Мен ҳам Россияга қарши ўз санкцияларимни жорий қилдим ва унинг маҳсулотларини сотиб олмайман», деб айтган у Карвонсарой нашрига.

«Хавфли гангренага айланган ва нафақат ўз фуқаролари, балки бошқаларга ҳам таҳдид соладиган давлатни қўллаб-қувватлашни истамайман.»

Қозоғистон олдидаги хатарлар

Кремлнинг ҳаракатлари Қозоғистон учун хатарли бўлгани сабабли қозоқлар Россиянинг Украинага босқинини огоҳлантириш деб билмоқда.

22 феврал куни Тўқаев Украинадаги вазиятнинг Қозоғистонга салбий таъсирлари юзасидан Хавфсизлик кенгаши мажлисини чақирган ва кенгашга дарҳол инқирозга қарши миллий режа ишлаб чиқишни буюрган.

«Давлат раҳбари мамлакатимиз учун иқтисодий ва бошқа эҳтимолий хатарларни камайтириш бўйича йўриқнома берди», деб хабар берилган президент оммавий ахборот хизмати баёнотида.

Сўнгги йилларда россиялик сиёсатчиларнинг шимолий Қозоғистон вилоятлари тарихан Россияга тегишли экани ҳақидаги кўплаб баёнотлари Марказий Осиё республикасида дипломатик можаролар ва жамоатчилик норозилигини келтириб чиқарган.

Россия ҳозир Қозоғистонни яқиндан кузатиб бориши кераклигига ишонч ҳосил қилган, дейди сиёсатшунос ва Олмаотадаги хатарларни баҳолаш гуруҳи раҳбари Досим Сатпаев.

Қозоғистон худди Грузиянинг ажралиб чиққан Абхазия ва Жанубий Осетия ҳудудларини тан олмагани каби, «ЛХР» ва «ДХР» мустақиллигини ҳеч қачон тан олмаслиги керак, деб айтган у ўтган ҳафта Озод Европа/Озодлик радиосининг қозоқ хизматига берган интервьюсида.

«Январда Россия Қозоғистоннинг ички ишларига аралашди ва ҳозирда Кремл янада кучли аралашув учун ўзини маънан ҳақли деб ҳисоблаши мумкин», деб огоҳлантирган Сатпаев.

Ўз мамлакатида турмуш даражасини кўтара олмаган Россия ҳукумати аҳолини ички муаммолардан чалғитишга ҳаракат қилмоқда, деб айтган Қозоғистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро бюро раҳбари, олмаоталик Сергей Дуванов.

«Путин ташқи душман имижидан аҳолининг ватанпарвар қисмининг қўлловига эришиш учун фойдаланмоқда», деб айтган у Карвонсарой нашрига. «Афсуски, бу ўз самарасини бермоқда. Аксар россияликлар Ғарб Россияни йўқ қилмоқчи эканлигига ишонади.»

Келажакда Путин Россияни «тиклаш» кун тартибида яна бир имкониятдан фойдаланиши ва россияликларнинг «совғалари», яъни Қозоғистоннинг шимолий вилоятларини қайтаришни талаб қилиши мумкин, деб айтган Дуванов.

«Оқ Ўрдада (Қозоғистон президенти идораси) бу эҳтимолни истисно қилишмайди, аммо буни омма олдида муҳокама қилиб бўлмайди», деб айтган у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 20

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Украинага шон-шарафлар! Қаҳрамонларга шон-шарафлар! Қозоғистон зудлик билан қуролланиши керак! Хонаки путинчилар, ўрнингиздан туриб, Россиянгизга боринг ва ўша ерда ўз Путинингиз учун курашинг. Ундай деса, бориб турган қўрқоқсизлар, рашкада сизни урушга юборишлари мумкин, украиналиклар эса сизни бир зумда гумдон қилишади.

Жавоб бериш

Украина ўзининг бандерачилар, НАТО ва АҚШдек ота-оналарга лойиқ қиз фарзанд

Жавоб бериш

Россия қачондир Қозоғистонни эгаллаши эҳтимоли катта :)))

Жавоб бериш

Бугун хохоллар Россиянинг мақтовли Таманская танк дивизиясини йўқ қилди.

Жавоб бериш

Ўзининг НАТО қули билан АҚШ украиналик фашистларга ёрдам беришдан бош тортди, аммо қўрқманг Ғарб ва Россия қарама-қаршилида ўзининг нацист чорасизлигидан фойдаланади.

Жавоб бериш

Агар бандерачилар машъал ёқиб москаллар, пичоқлар ва гиляклар ҳақида бақириб турса, свастика белгиси бор байроқ юзини ёпиб қолса ҳам Макрон Украинада умуман нацистларни кўрмаган бўлар эди. Бу Эммануэль украиналик дўстлари билан кичкина қизчадан Георгий байроқчасини ҳам юлиб олади.

Жавоб бериш

Украиналик фашистлар саккиз йил давомида Донбасни ўққа тутмаган ва ҳеч кимни ўлдирмаган деб айтиш учун Ғарб давлатлари Л/ДХРга нечта коммиссия юборди, улар томонидан нечта эксгумация экспертизаси ўтказилди.

Жавоб бериш

Хорижий ахборот агентликлари ахлат ўралари ва «Эхо Москвы» радиосининг ёпилиши Россия ОАВларининг Ғарбда ёпишилини оқлаган АҚШ Давлат департаментини ғазаблантирди.

Жавоб бериш

Энди Россияда иккинчи Афғонистон пайдо бўлди, ҳатто ундан баттари. У ерда мужоҳидлар Калашниковлар билан партизан уруши олиб боришган. Украинада эса кучли ва яхши қуролланган армияси бор. Аммо, Украинада замонавий қуролни қўлга киритишга имкон бўлмаган, чунки уларнинг мудофаа тизими яхши молиялаштирилмаган эди. Аммо бир ҳафтада россияликларнинг 6000 та қурбони Украина армиясининг тайёргарлик даражаси ва профессионаллиги юқори эканлигидан далолат. Марказий Осиё мамлакатлари қуролли кучлари қанчалар кичик, кам таъминланган ва замонавий қуроллар етишмаслигини ўйлаб кўрса, Россияга қарши бир ҳафта ҳам кураша олмайди. Кеч бўлмасидан иқтисод ва қуролли кучларни бирлаштириб Туркий давлатлар иттифоқини тузиш керак. 160 миллион аҳолиси ва ЯИМ 1,5-1,6 триллионга доллар ҳисобга олинса бир миллион аскарлик армия яратса бўлади. Россия ва Хитой бизни қул қилишни хоҳлашини ёдда тутишимиз керак. Уйғурлар тақдири бизга дарс бўлиши керак. Шу сабабли минтақада Туркиянинг ҳарбий базаси бўлиши керак.

Жавоб бериш

СБУга (Украина хавфсизлик хизмати) кўра, бир кунда мингга яқин россияликлар йўқ қилинмоқда. Путин ҳайратда қолаётгандир...

Жавоб бериш

Ҳа, хохоллар русларни консерваламоқда.

Жавоб бериш

Нима, Россия нацистлар ва бандерачиларга мағлуб бўлдими? Нимага Россия бундай кучсиз бўлиб қолди?

Жавоб бериш

«Агар мен Донбасни ўққа тутишни бас қилишга буйруқ берганимда бунинг ҳеч қайси бири бўлмаган бўлар эди», деб ўйлаяпти бўм-бўш бункерида маҳзун пианино чалаётган жаноб Зеленский.

Жавоб бериш

Қозоғистон ҳали ҳам Россия таркибида эмаслигига ичинг куйиб кетяптими?

Жавоб бериш

Украинада Россия қуролли кучлари махсус операцияни қай даражада олиб боряптики, Британия оммавий ахборот воситалари Горловкада украиналик нацистлар томонидан ўлдирилган иккита ўқитувчининг дафн этилишини афсонавий россиялик тажовузкорнинг жинояти деб ёритишга мажбур бўлган!

Жавоб бериш

Россияни имконсиз вазиятга тушириб, бўғзига пичоқ қадаганидан кейин Ғарб қадрдон Украинанинг фашизмини ўз қўли билан маҳкум қилди.

Жавоб бериш

Давлат департаменти жанг майдонида украиналик қотиллар томонидан амалга оширилган ва ўша украиналик садистлардан куч билан тортиб олинган уруш жиноятларининг далиллари далиллар сифатида қабул қилинмайди.

Жавоб бериш

Қудратли Россия ҳақида афсона пучга чиқмоқда. Доим ортда қолган чўчқахона бўлган ва шундайлигича қолади.

Жавоб бериш

Ёлғон, Белоруссия бунда иштирок этаётгани йўқ.

Жавоб бериш

Нимага Россия учун жанг қилишимиз керак? Улар шундоқ ҳам буюк ва қудратли, аминманки, ўзлари яхши эплайдилар.

Жавоб бериш