Карвонсарой
Инсон ҳуқуқлари

Кремлнинг Украинадаги тактикаси террорчиларникига ўхшаб бормоқда

Аким Ҳалимов

Россия Энергодардаги Запорожье атом электр станциясини нишонга олмоқда, 4 март кунги сурат. Ракета 9 сонияда нишонга теккан. [Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати]

КИЕВ – Украинадаги турар жой ҳудудларини ўққа тутиш, мактабларни бомбардимон қилиш ва атом электростанциясига ҳужум – буларнинг бари Кремл томонидан қўлланилаётган усуллар бўлиб, унинг ҳарбий тактикаси тобора террорчиларнинг хатти-ҳаракатларига ўхшаб бормоқда, дейди ҳарбий таҳлилчилар.

Россия қўшинлари Украинага 24 феврал куни бостириб кирган эди.

Русларнинг тезкор ишғоч ҳақидаги умидлари пучга чиқиб борар экан, Кремлнинг тактикаси тобора вайронкор бўлиб бормоқда.

Жума (4 март) куни эрта тонгда Россия қўшинларининг Европадаги энг йирик Запорожье атом электр станциясига ҳужум қилгани бутун дунёни эсанкиратиб қўйган.

Россиянинг Украинага бостириб кирганига 10 кундан ошди: шиддатли ўққа тутиш ва бомбардимонлар вақтида украиналик болалар Ирпендан эвакуация қилинмоқда, 5 март. [Арис Мессинис/AFP]

Россиянинг Украинага бостириб кирганига 10 кундан ошди: шиддатли ўққа тутиш ва бомбардимонлар вақтида украиналик болалар Ирпендан эвакуация қилинмоқда, 5 март. [Арис Мессинис/AFP]

Bellingcat гуруҳининг терговида 25 феврал куни Харковдан 100 км ғарбда жойлашган Охтиркадаги болалар боғчасига келиб тушган Россиянинг кассетали ўқ-дорилари таҳлил қилинади. Видеолавҳада бир нечта ички ўқ-дорилар тўплами болалар боғчасига бориб тушганини кўрсатувчи қора учқунлар (суратда доира ичида белгиланган) акс этган. [Bellingcat.com]

Bellingcat гуруҳининг терговида 25 феврал куни Харковдан 100 км ғарбда жойлашган Охтиркадаги болалар боғчасига келиб тушган Россиянинг кассетали ўқ-дорилари таҳлил қилинади. Видеолавҳада бир нечта ички ўқ-дорилар тўплами болалар боғчасига бориб тушганини кўрсатувчи қора учқунлар (суратда доира ичида белгиланган) акс этган. [Bellingcat.com]

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаел Мариано Гросси 4 март куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида Украинадаги атом электр станциялари билан боғлиқ вазият ҳақида журналистларга маълумот бера туриб, Запорожье АЭС харитасига ишора қилмоқда. [Джо Кламар/AFP]

Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Рафаел Мариано Гросси 4 март куни Австрия пойтахти Вена шаҳрида Украинадаги атом электр станциялари билан боғлиқ вазият ҳақида журналистларга маълумот бера туриб, Запорожье АЭС харитасига ишора қилмоқда. [Джо Кламар/AFP]

Ушбу иншоот Энергодарда, вилоят маркази Запорожье шаҳридан 125 км жануби-ғарбда жойлашган. Россия ракетаси станция ҳудудига тушиб, ёнғин келтириб чиқарган.

«Душман машиналари карвони АЭС маъмурий биноси олдидаги марказий майдонга яқинлашиб, назорат пунктига зарар етказиш ва станцияга бостириб кириш мақсадида станциянинг ўзи, унинг илмий-тадқиқот маркази ва маъмурий биносини ўққа тута бошлади», деди «Энергоатом» президенти вазифасини бажарувчи Петр Котин жума куни Украина телеканалларига берган интервьюсида.

«Энергоатом» Украина атом электр станцияларини бошқаради.

Россия қўшинлари Запорожье атом электростанциясини қўлга олиши ортидан Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) зудлик билан ўзининг Фавқулодда вазиятлар ва авария ҳолатлари марказини тўлиқ шайлик режимига ўтказди ва туну кун вазиятни кузатиб бориши маълум қилди.

Якшанба куни берган сўнгги баёнотида МАГАТЭ ҳозирда АЭС раҳбарияти ўтган ҳафта объектни ўз назоратига олган Россия кучлари қўмондони буйруғига бўйсунаётганини маълум қилди.

Россия кучлари объектдаги айрим мобил тармоқлар ва интернетни ўчириб қўйган, шу сабабли электростанциядан одатий каналлар орқали ишончли маълумотлар олиш имконсиз, дейилади хабарда.

МАГАТЭ бош директори Рафаэл Мариано Гросси воқеалар ривожидан «жиддий хавотирда» эканини айтган.

«Запорожье атом электр станцияси ва тартибга солувчи орган ўртасидаги ҳаётий муҳим коммуникацияларга алоқадор вазиятнинг ёмонлашуви, айниқса, исталган пайт мамлакат ядровий иншоотларини хавф остига қўйиши мумкин бўлган қуролли тўқнашувлар чоғида чуқур хавотирга сабаб бўлмоқда», деди у. «Тартибга солувчи орган ва оператор ўртасидаги ишончли алоқалар умумий ядро хавфсизлиги ва муҳофазасининг муҳим қисмидир».

«Ядровий терроризм»

Жума куни ҳужумдан кейин Украина президенти Владимир Зеленский Запорожье АЭСдаги авария «олтита Чернобил»га тенг оқибатларга олиб келиши мумкинлигини айтди.

«Ядровий террорчи давлатга қарши санкциялар зудлик билан кучайтирилиши зарур», деди у жума куни. «Зудлик билан Украина осмони узра парвоз тақиқланган ҳудуд жорий қилиниши лозим, шундагина Россиянинг ядровий иншоотларга ракета ва бомбалар билан зарба бермаслиги кафолатланиши мумкин».

Энергодарга ҳужумдан ташқари, Россия армияси урушнинг илк кунларида Чернобил АЭС (унинг тўртинчи реактори 1986 йилда портлаган) атрофидаги 30 км радиусли «ўлик» ҳудудга бостириб кирган.

Кузатувчиларга кўра, максимал хавфсизликка эга ёпиқ ҳудуд Беларус тарафдан яқинлашиб келаётган рус қўшинлари учун энг қисқа ва осон йўлда жойлашган.

Мақсади Киевни ишғол қилиш бўлган Россиянинг асосий ҳужум карвони шу йўналишдан Украина пойтахтига яқинлашмоқда.

Бундан ташқари, айни вақтда Чернобилда бўлиб турган Россия самолётлари Киев ва унинг атрофидаги шаҳарларни бомбардимон қилмоқда.

1990-йилларда Чернобил станциясини ёпиш дастурларига раҳбарлик қилган Украинанинг собиқ атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазири ва ядро энергетикаси бўйича мутахассис Юрий Костенко: «Ҳозирда мумкин бўлган энг ёмон сценарий рўй бермоқда», деб айтган.

Россияликлар украин армияси ядровий иншоотни эгаллаб олган душманга жавобан ўқ узмаслигини билади, шунинг учун Кремл бундай объектлардан қалқон сифатида фойдаланмоқда, деб тушунтирди у.

«Бу ядровий терроризм», деди Костенко.

«Ядровий объектда олиб бориладиган жанговар ҳаракатлар бутун дунёда ядровий терроризм деб аталади. У ерда нафақат реактор, балки фойдаланилган ёқилғини узоқ муддат сақлаш омбори ҳам бор. У ерга кирган одамлар улар билан қандай муомала қилишни билмайдилар.»

«Устига-устак, уларнинг қўмондонлиги батамом тартибсиз эканлигини кўриб турибмиз», деди у. «Русларнинг ҳатти-ҳаракати улкан миқёсдаги фалокатни келтириб чиқариши мумкин.»

Тақиқланган қуроллар

Мустақил кузатувчиларнинг айтишича, ядровий иншоотлардан қалқон сифатида фойдаланиш Россия армияси Украинада қўллаётган аёвсиз усуллардан биттаси, холос.

Нидерландияда жойлашган Bellingcat журналистик тергов гуруҳи 28 феврал куни Россиянинг Украинада кассетали ўқ-дориларни қўллаганига оид далилларни эълон қилган.

Кассетали ўқ-дорилар 100 дан ортиқ мамлакатларда тақиқланган, чунки улар тинч аҳоли учун жиддий хавф туғдиради. Кассетали ўқ-дори нишонга яқинлашганида, унинг ичидан кичикроқ ўқ-дорилар тўплами отилиб чиқади, бу эса шикастлаш майдонини кенгайтиради.

Bellingcat терговчилари Харковдан 100 км ғарбда жойлашган Охтиркада олинган сурат ва видеолавҳаларда 25 феврал куни болалар боғчасига тақиқланган снарядлар тушгани ҳақидаги далилларни келтирган. Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, ҳодиса туфайли уч киши, жумладан бир бола ҳалок бўлган.

«Украина таслим бўлмоқчи эмас, шунинг учун [Россия президенти Владимир] Путин тинч аҳолини йўқ қилиш ҳақида ўйламоқда», деди Разумков марказининг ҳарбий дастурлар бўйича директори Николай Сунгуровский Карвонсаройга.

«Бу қанчалик қўпол эшитилмасин, лекин Путин шунчаки бандит эмас. У террорчи», деди у. «Буни бутун дунё тушуниши керак. Биз террорчи билан юзма-юз келдик. Ҳозирда Украинани қўллаб-қувватламаётганлар террорчиларни қўллаб-қувватлаяпти».

Разведка маълумотларига кўра, Кремл тақиқланган қуроллардан фойдаланиш билан чекланмаслиги мумкин.

Ўтган ҳафта АҚШ ва Британия расмийлари Москва Украинада вакуумли бомбалардан фойдаланиши мумкинлигини айтган эди. Вакуумли бомбанинг талафотини ядро қуроли етказадиган зарар билан солиштириш мумкин.

«Биз Россия кучларининг жанг майдонида қўллаш тақиқланган фавқулодда ҳалокатли қуролларни Украинага олиб кираётгани акс этган видеоларни кўрдик», деди АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд 2 март куни БМТ Бош Ассамблеясида. «Улар Женева конвенциясига асосан тақиқланган ўқ-дорилар ва вакуумли бомбаларни ҳам ўз ичига олган.»

«64 километр узунликдаги ҳалокатли карвоннинг Киев томон кетаётганига барчамиз гувоҳ бўлдик», деб қўшимча қилди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 9

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бугун яна бир рус генерали ўлдирилди. Россия кучларининг 30 фоизи ўғитга айлантирилди ва ногирон бўлиб қолди. Тез орада фашист Россия йўқ қилинади!

Жавоб бериш

Бўлмағур гапларни гапиряпсан

Жавоб бериш

Молиявий компаниялар Россия 15 апрелдаёқ дефолтга учрашини тахмин қилмоқда.

Жавоб бериш

Хавотир олманглар, Украина тез орада Россия терроризмидан халос бўлади.

Жавоб бериш

Украина нацистларининг севимли президенти Зеленскийнинг ҳаётига бир кунда уч марта суиқасд уриниши юз берди: торт, пуфлаб шишириладиган болға ва пианино қопқоғи билан. Полшада кўп нарсалар билан ҳузурланиш мумкин!

Жавоб бериш

Украина музокарачилари (ҳозирда бандерачилар томонидан отиб ташланмаганлари) бу сафар шубҳасиз гуманитар йўлаклар очишга ваъда бериб, ўз оналарининг ҳаёти, Томос ва барча авлиёлар номи билан қасам ичдилар. Шу тариқа улар ҳеч нарса қилишни режалаштирмагани маълум бўлди.

Жавоб бериш

Русларнинг тинч аҳолига қарши жанг қилаётганига сабаб нима – нафратни авж олдириш, қаршиликни кучайтириш ва Украина денацификацияси билан боғлиқ муаммоларни яратишми? Бандерачиларнинг тинч аҳолига қарши жанг қилишига сабаб нима – ўз ҳаётини сақлаб қолиш, талон-тарож қилиш, «Қаранг, руслар нима қилишяпти!» Айтганча, бу Украина нацистларнинг ўзига хос ҳийласи.

Жавоб бериш

Жамила, сиз тинчлик ва дўстлик тарафдори эканлигингизни тушунаман, балки сиз ҳарбий нуқтаи назардан «ҳаво ҳудудини ёпиш» нимани англатишини тушунмаётгандирсиз. Эслатиб ўтамиз, НАТО томонидан Югославияни бомбардимон қилиш 1999 йилда «ҳаво ҳудудини ёпиш» билан бошланган. Украина ҳаво ҳудудини сиз айтгандек ёпиш Украинада Россиянинг мутлақ ҳаво устунлигига эга бўлиши туфайли мумкин эмас.

Жавоб бериш

Украинага шон-шарафлар! Украиналиклар намунали жасорат ва мардлик кўрсатмоқда. Эркинлик қадрини билган одамлар енгилмайди. Украина бутун постсовет ҳудудида эркинлик учун курашмоқда.

Жавоб бериш