Карвонсарой
Хавфсизлик

Россиянинг одатий иттифоқчилари Украинага қарши ҳаракатларга қўшилишни истамаяпти

Канат Алтинбаев ва AFP

Киевдан шимоли-ғарбида жойлашган Ирпен шаҳридаги фуқароларни эвакуация қилиш вақтида жароҳатланган аёлни олиб кетаётган украиналиклар, 8 март. 24 февралда Россия кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Украинани 2 миллиондан ортиқ одам тарк этган, деб хабар берди 8 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. [Сергей Супинский/AFP]

Киевдан шимоли-ғарбида жойлашган Ирпен шаҳридаги фуқароларни эвакуация қилиш вақтида жароҳатланган аёлни олиб кетаётган украиналиклар, 8 март. 24 февралда Россия кенг кўламли босқинни бошлаганидан бери Украинани 2 миллиондан ортиқ одам тарк этган, деб хабар берди 8 март куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти. [Сергей Супинский/AFP]

МОСКВА – Украинага тартибсиз ва аёвсиз босқини ортидан яккаланиб қолган Россиянинг одатдаги иттифоқдошлари унга қўшилишни истамаяпти.

Кремлнинг ўзидан анча кичик қўшнисини тез бўйсундира олмагани ва чоршанба (9 март) куни Мариуполда болалар касалхонасини бомбалаш каби тинч аҳолига қарши уруш жиноятлари одатий ҳамкорларни уни қўллаб-қувватлашдан тўсаётган кўринади.

Шунингдек украиналик фуқаролар ва аскарлар, Киевнинг глобал миқёсда қўллаб-қувватланиши, Россия ва унинг иттифоқчиларига қарши шиддатли санкциялар Москванинг ўзгарувчан дўстларида яккаланиб қолган мамлакат ҳақида саволлар туғдирмоқда.

Беларус четда турибди

Россияга бир гуруҳ иттифоқдошлар келиши ўрнига, Москва бефарқлик, иккиланиш ва умуман рад этиш ҳолатларини кузатмоқда.

28 феврал куни Германиянинг Кельн шаҳрида «Украинага озодлик» намойишида Беларус президенти Александр Лукашенкани марионетка сифатида ушлаб олган Россия президенти Владимир Путин акс этган карнавал араваси. [Инна Фассбендер / AFP]

28 феврал куни Германиянинг Кельн шаҳрида «Украинага озодлик» намойишида Беларус президенти Александр Лукашенкани марионетка сифатида ушлаб олган Россия президенти Владимир Путин акс этган карнавал араваси. [Инна Фассбендер / AFP]

10 март куни Москвада бўлиб ўтган телеанжуман вақтида чарчаган ва ёлғиз қолган Россия президенти Владимир Путин. [Михаил Климентьев/Sputnik/AFP]

10 март куни Москвада бўлиб ўтган телеанжуман вақтида чарчаган ва ёлғиз қолган Россия президенти Владимир Путин. [Михаил Климентьев/Sputnik/AFP]

6 январ куни Киевдаги Қозоғистон элчихонаси олдида «Диктаторликка йўқ, бирдамликка ҳа!», «Эркинлик» плакатларини кўтариб олган фаоллар. [Сергей Супинский/AFP]

6 январ куни Киевдаги Қозоғистон элчихонаси олдида «Диктаторликка йўқ, бирдамликка ҳа!», «Эркинлик» плакатларини кўтариб олган фаоллар. [Сергей Супинский/AFP]

Диктатор Александр Лукашенко бошқарувидаги қўшни ва иттифоқчи Беларус 2021-2022 йилларда 190 мингдан ортиқ россиялик аскардан иборат босқинчи кучларни мамлакатда жойлаштиришга рухсат берган.

Аммо Украинага ҳужум бошланганидан бери беларус аскарлари ўз давлатларида қолмоқдалар.

Беларус армияси Украинада жанг қилишни режалаштирмаяпти, деб айтган 1 март куни Лукашенко. «Биз буни исталган тарафга исботлаб беришимиз мумкин», деб айтган у Минскда бўлиб ўтган хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган мажлисида.

«Беларусларнинг иштирокига ҳожат йўқ», деб қўшимча қилган у Интерфаксга кўра.

1 март куни Украинанинг Чернигов вилоятидаги Михайло-Коцюбинск қишлоғи чегарасига кирган, аммо ичкарига ҳаракат қилишдан бош тортган Беларуснинг ягона ҳарбий карвони бундан мустасно, деб хабар берган ZONA.ua веб-сайти 3 март куни.

Тўхтаб қолган бўлинма Беларус аскарлари ва жамиятининг Украинага нисбатан тажовузга қарши эканлигини билдиради.

Бундай ҳаракатсизлик сабаб феврал ойи охирида чақирув пунктларига повестка олган беларусликлар енгил нафас олганлар, деб хабар берган Deutsche Welle 2 март куни.

Беларус жамоатчилиги, жумладан Лукашенко тарафдорлари ва унинг душманлари Россиянинг Украинадаги урушида Беларуснинг аралашуви эҳтимолига «салбий муносабатда», деб айтган беларуслик сиёсий таҳлилчи Валерий Карбалевич Америка Овозига.

«Лукашенко бу қаршиликни сезади, шу сабабли сўнгги кунларда ўйлаб баёнот бермоқда», деб айтган у.

«У агар керак бўлса, Беларус Россия билан елкама-елка туриб бу урушда иштирок этади, деган эди, аммо сўнгги баёнотлари анча эҳтиёткорлик билан қилинмоқда: «Биз урушмаймиз. Россия биздан буни сўрамаяпти.»

Москванинг беқарор дўстлари

Айрим таҳлилчилар Лукашенко жанг қилиш ниятида бўлганидан шубҳа қилишмоқда.

«Лукашенко қатъий фикр билдирган эди, аммо бу шунчаки бир гап эди холос», дейди Қозоғистоннинг фалсафа, сиёсатшунослик ва диншунослик институтининг катта илмий ходими, олмаоталик Талгат Исмагамбетов Карвонсарой нашрига.

«У ўзини худди Путиннинг дўстидек ва бир вақтнинг ўзида Ғарб учун суверен ўйинчидек кўрсатмоқчи», деди Исмагамбетов. «У доим ўз ёндашувини мувозанатлайди.»

«Агар Беларус Россия билан бир сафда жанг қилса, бу – муҳим қўшни Украина билан барча алоқаларнинг узилишини англатади», деб айтган халқаро муносабатлар ва низоларни ҳал қилиш бўйича мутахассис, бишкеклик Эдил Осмонбетов. «Минскка бу керак эмас.»

Россия иқтисодиётини вайрон қилаётган санкциялар Лукашенкони фикридан қайтарган бўлиши мумкин, дейди бошқа таҳлилчилар.

Беларус энди Россияни оғир вақтларда ишонса бўладиган қимматли иқтисодий ҳамкор деб ҳисобламайди, деб айтган бишкеклик Элмира Суранчиева.

Босқиндан кейинги санкциялардан кучсизланган «Москва аввалгидек Минскни молиявий томондан қўллаб-қувватлай олмайди, шу сабабли Лукашенко ўз қарашини дарҳол ўзгартирди», деб айтган у.

«У Ғарб давлатларига қарши чиқмаслик кераклигини тушунади ва чўкаётган кемани тарк этмоқчи.»

Шунингдек, Лукашенко аскар юбориш Беларус учун ҳам вазиятни оғирлаштиришини ўйлаши керак.

Агар Беларус жангда иштирок этса, Россияда бўлаётгани каби Ғарб санкцияларининг оғир оқибатларига дуч келади. «Бу кучли иқтисодий зарба бўлади», деб айтган Осмонбетов.

«Бу бизнинг уруш эмас»

27 феврал куни YouTube тармоғига жойланган видеолавҳада беларуслик собиқ десантчилар бригадаси қўмондони ва заҳирадаги подполковник Валерий Сахашик беларуслик аскарларни Украинага ҳужум қилмасликка чақирган.

«Бу бизнинг уруш эмас. Бу низода ҳеч қандай шарафга эришмайсиз», деб айтган у. «Фақат шармандалик, хўрлик, қон тўкилиши, ўлим ва бутун Беларус халқи учун яккаланган миллат номи берилишига эришишингиз мумкин.»

У «аскарларни бу жирканч ишда иштирок этмаслик учун барча чораларни топишга» чақирган.

Сахашик Полшада яшагани сабабли бу видеоси учун жазоланмайди.

Январ ойида сиёсий норозиликни бостирган Россия етакчилигидаги Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти (КХШТ) томонидан қутқариб қолинган Қозоғистон ҳам Москвадан юз ўгирган.

Аммо Қозоғистон Украинани босиб олиш учун аскар юборишдан бош тортган. У Беларусдан фарқли ўлароқ, 2 март куни Россиянинг Украинага қарши тажовузини қораловчи БМТ резолюциясига қарши овоз бермаган. Бунинг ўрнига, у КХШТга аъзо барча давлатлар – Арманистон, Қирғизистон ва Тожикистон каби бетараф қолган.

Якшанба куни Қозоғистон ҳукумати ҳатто Олмаотада Украина тарафдорларининг йирик намойишини ўтказишга рухсат берган. Намойишчилар Қозоғистоннинг КХШТ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқини (ЕОИИ) тарк этишини ҳам талаб қилганлар.

Бундан ташқари, Россия президенти Владимир Путин Украина шарқидаги Донецк ва Луганскни мустақил давлат сифатида тан олиниши ҳақидаги буйруқни имзолаганидан бир кун ўтиб, 22 феврал куни Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тлеуберди «Қозоғистон томонидан уларнинг тан олиниши ҳақида гап-сўз бўлиши мумкин эмас» деб айтган.

Сўнгги йилларда Россия иқтисодий ва бошқа ташаббусларни қабул қилса-да, Ўзбекистон бир чеккада турибди.

Россия етакчилигидаги ЕОИИга қўшилишдан бош тортган Ўзбекистон Россиянинг Украинани босиб олганидан мамнун эмас. Ўзбекистонлик таҳлилчилар ва медиа истеъмолчилари ҳужумни қоралашган.

Беқарор Хитой

Хитой ҳам Россияга кўмак бериш ўрнига бетараф қолмоқда. Сўнгги йилларда Москва Пекинга иқтисодий ва ҳатто эҳтимолий ҳарбий иттифоқдош сифатида юзланган эди.

«Менимча президент Си Цзиньпин ва Хитой етакчилари Украинада бўлаётган вазиятдан бироз безовта», деб айтган АҚШ марказий разведка агентлиги раҳбари Уиллиам Бёрнс сешанба куни глобал таҳдидни баҳолаш бўйича эшитувда АҚШ конгрессменларига юзланиб.

«Улар россияликлар дуч келадиган сезиларли қийинчиликларни кутмаганлар.»

Сешанба куни Франция президенти Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шольц билан ўтган видеосаммит чоғида Си Украина масаласига нисбатан «максимал даражада тийилишга» чақирган, низони «жуда хавотирли» деб атаган.

Бир кун ўтиб, Пекин Украинага 790 минг АҚШ долларига тенг гуманитар ёрдам юборишини ва биринчи юк йўлга чиққанини айтган.

Хитой раҳбарияти «президент Путин билан яқин муносабат унинг обрўсига путур етказиши мумкинлигидан» хавотирда, деб айтган Бёрнс.

Буларнинг бари ўтган ойда глобал сиёсий ва ҳарбий тартибнинг «янги асрида» бирдам бўлишга ваъда берган Си ва Путиннинг «ҳамкорликда тақиқланган соҳалар йўқ» деган баёнотидан кескин фарқ қилади.

Санкциялар Россия иттифоқчиларини ҳам четлаб ўтгани йўқ

Урушдаги пассив роли учун Беларус дуч келган негатив муносабат Москванинг бошқа тарафдорларини ҳам ўйлантириб қўйиши мумкин.

Жанубий Корея, Канада ва Япония каби давлатлар, шунингдек, Европа Иттифоқи Беларусга нисбатан санкциялар жорий қилди. Уларга Intel ва Airbnb каби компаниялар ҳам қўшилди.

Юқори даражадаги спорт оламида беларуслик спортчилар ҳам россияликлар каби шармандали вазиятда қолишган.

3 март куни Қишки паралимпия ўйинлари Россия ва Беларус спортчиларини мусобақадан чиқариб юборди.

Бундан ташқари, «футбол ва хоккей бўйича мутасадди ташкилотлар Россия ва Беларус миллий терма жамоалари ва клубларини кейинги огоҳлантиришга қадар халқаро мусобақалардан четлатди», деб хабар берди Озод Европа/Озодлик радиоси 28 феврал куни.

Ушбу қарорлар туфайли Россия сайёрадаги энг машҳур спорт мусобақаси бўлган Жаҳон чемпионатидан, Россия ва Беларус май ойида бўлиб ўтадиган халқаро хоккей чемпионатидан четлатилади.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 1

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиянинг иккита иттифоқчиси бор – аҳмоқлар ва йўллар.

Жавоб бериш