Карвонсарой
Хавфсизлик

Украиналиклар қўлга олинган Россия ҳарбий техникасини босқинчиларнинг ўзига қарши ишлатмоқда

Алексей Костенко

Украинанинг Николаев вилояти, Баштанка шаҳарчаси ҳудудий мудофаа кучлари томонидан қўлга олинган Панцир-С1 тизими, 4 март куни олинган видео.

КИЕВ – Украинага босқин чоғида ташлаб кетилган Россия қўшинларининг танклари ва ҳарбий машиналари уларнинг ўзларига қарши ишлатилиши мумкин, дейди таҳлилчилар ва расмийлар.

Россия қўшинлари 24 феврал куни босқин бошланганидан бери улкан моддий талафотларга учрагани ва қурбонлар бергани айтилмоқда. Пайшанба (17 март) куни Украина ҳарбийлари Россия кучлари сафида 14 мингга яқин одам қурбон бўлганини айтганлар.

Шунингдек, Россия 444 та танк, 201 та артиллерия тизими, 108 та вертолёт ва 86 та самолётни бой берган, дейилади Украина бош штабининг Facebook саҳифасида.

Россиянинг 498 аскар ҳалок бўлгани ҳақидаги 2 март кунги хабари янгиланмаган.

Телеграмда тарқалган ушбу суратда 7 март куни Мариупол чеккасида қўлга киритилган Россия танки акс этган.

Телеграмда тарқалган ушбу суратда 7 март куни Мариупол чеккасида қўлга киритилган Россия танки акс этган.

Россия бой берган жанговар машиналарнинг бир қисми Украина фуқаролари томонидан ўғирланган ёки Украина кучлари томонидан қўлга олинган.

Ижтимоий тармоқларга жойланган видеолавҳа ва фотосуратларда ташлаб кетилган ёки лойга ботиб қолган, бироқ ишчи ҳолатдаги Россия танкларини кўриш мумкин.

Улар орасида Россия зирҳли машиналарини тортиб кетаётган тракторлар ҳам кўзга ташланади.

Украина президенти маъмурияти раҳбарининг маслаҳатчиси Алексей Арестович 3 март куни видеомурожаат билан чиқиб, душман техникасини қўлга олган ҳар бир кишидан уни эҳтиёт қилиш ва Украина кучларига топширишни сўради.

«Ёдда тутингки, душманга тегишли техника тузатилиб, Украина қуролли кучларининг эзгу мақсадлари учун хизмат қилиши ва тажовузкорнинг ўзига қарши ишлатилиши мумкин», деди у.

«Аммо ишчи ҳолатга келтириш учун уларни моддий-техник таъминот хизматларига қайтариш, жанговар қобилиятини тиклаш, қайта бўяш, радиостанция дастурий таъминотини янгилаш ва бошқа кўплаб ишларни амалга ошириш талаб этилади», деди Арестович.

Совет даврига оид мерос

«Defense Express» ахборот-консалтинг компанияси таҳлилчиси Валерий Рябихнинг сўзларига кўра, Россия техникаси билан таниш экани Украина армиясига қўл келмоқда, чунки иккала мамлакат армияси ҳам совет илдизларига эга.

«Бизда бу техниканинг ўзига хос хусусиятларидан хабардор бўлган ҳарбий хизматчилар бор. Биз диагностика ва таъмирлаш ишларини тезлик билан амалга ошира оламиз», деди у.

«Украин аскарлари душманнинг Т-72 танкларини бир неча бор қўлга олган. Украина армияси ҳам худди шундай танклардан фойдаланади», деди Рябих Карвонсаройга.

Жумладан, қамалдаги Мариупол шаҳрини ҳимоя қилаётган Украина кучлари 7 март куни душман техникасини йўқ қилгани, Т-72 танкини қўлга олиб, уни ўзи ишлата бошлаганини айтган.

«Украина аскарлари катта сондаги Россия техникасини, жумладан, душманнинг моддий-техник таъминот карвонларини ўқ-дорилари, ёқилғи ва [бошқа] ашёлари билан қўлга киритмоқда», деди у.

«Украина армияси буларнинг баридан ўз мақсадлари учун фойдаланиши мумкин. Россия армияси ишлатадиган қуроллар Украина армиясиники билан бир-бирига мос келади».

«Ҳозирда бизнинг севимли вилоятимиз бўйлаб буталар орасига яширилган, ишламай турган техникалар уни ишлатишни биладиган одамлардан кўра кўпроқ», деди 3 март куни Николаев вилояти губернатори Виталий Ким киноя билан.

Унинг айтишича, вилоят мудофаасида турган қўшинлар бир кунда учта ўзиюрар «Шилка» зенит мажмуаси, битта «Тигр» енгил зирҳли автомобили, иккита жанговар пиёда машинаси, учта танк ва бир нечта ЗИЛ юк машинасини топиб олган.

Нисбатан янги бўлган «Тигр» зирҳли машинасини айтмаса, қолган барча тизимлар совет даврига оид ишланмалардир, дейди ҳарбий таҳлилчи Игорь Романенко.

«Янги ишланмалар ёки эски техниканинг модификациялари билан масала бироз мураккаброқ. Бундай техникадан жангда дарҳол фойдаланиб бўлмайди», деди у.

«Аввал украиналик муҳандислар уларни ўрганиб, жанговар ҳаракатларда самарали фойдаланиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқади, шундан кейингина улар қуролли кучлар ихтиёрига топширилиши мумкин», деди Романенко Карвонсаройга.

«Укроборонпром» давлат концернига қарашли мудофаа корхоналарининг бирида мусодара қилинган ускуналарни ўрганиш жараёни аллақачон бошланган», деб хабар берди Украина мудофаа вазирлиги 3 март куни Твиттерда.

Қўлга олинган «Тигр» русумли Россия ҳарбий машиналарининг сурати жойланган постда улар деярли янги, кам юрган ва двигателлари янги экани айтилган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Ажойиб

Жавоб бериш

Тан олиш керак русларнинг Россияда ишлаб чиқарилган зирҳли машиналари ўша Т-72 ларни ер юзидан йўқ қилишга керак бўлган Американинг зўр танкларидан кейин иккинчи-учинчи ўринда келади. Аммо уларни қўлга олиш имкони бўлса яхши бўлар эди, улардан ғалаба қозонишда самарали фойдаланишади деган умиддаман.

Жавоб бериш

Хўжаликда асқотади.

Жавоб бериш

Яқинда хўжалигингизнинг куни битади; Ҳамма нарсамиз ўзимизга қайтади. Ҳозир эса ташвиқот эртакларига ишониб тураверинг. Ўз қурбонларингиз ҳақида унутманг; улар бир неча баравар юқори.

Жавоб бериш

Руслар умуман уришишни билмас экан :))

Жавоб бериш

Албатта. АҚШ мудофаа вазирлиги сайтидан яна нимани кутиш мумкин. Масхарабозлар.

Жавоб бериш