Карвонсарой
Дипломатия

Ўзбекистон Россиядан узоқлашиб, Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирмоқда

Рустам Темиров

20 март куни киевликлар беш қаватли бинода жойлашган ва бир кун аввал Украина пойтахтини қуршаб олишга уринаётган Россия қўшинларининг ўққа тутиши натижасида қисман қулаб вайрон бўлган хонадонларидан қолган-қутган нарсаларни олиб кетишмоқда. [Сергей Супинский/AFP]

20 март куни киевликлар беш қаватли бинода жойлашган ва бир кун аввал Украина пойтахтини қуршаб олишга уринаётган Россия қўшинларининг ўққа тутиши натижасида қисман қулаб вайрон бўлган хонадонларидан қолган-қутган нарсаларни олиб кетишмоқда. [Сергей Супинский/AFP]

ТОШКЕНТ – Россиянинг Украинага бостириб кирганига уч ҳафтадан ошар экан, Тошкент ўз позициясини аниқ баён қилди: Ўзбекистон Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади ва можарони тинч йўл билан ҳал қилиш тарафдори.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 март куни Сенат мажлисида сўзлаган нутқида Ўзбекистон вазиятга тинч ечим топиш ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини таъкидлади.

Бунинг учун энг аввало уруш ва зўравонлик зудлик билан тўхтатилиши лозим, деб қўшимча қилди у.

«Биз Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олмаганмиз», деди у Россия президенти Владимир Путин мамлакатга тўлақонли босқин бошлашидан бир неча кун аввал мустақил деб тан олган Украина шарқидаги икки бўлгинчи минтақага (ЛХР ва ДХР) ишора қилиб, деб ёзади Kun.uz.

КХШТга аъзо давлатлар аҳолиси ўз мамлакатларининг Россия-Украина можаросига жалб этилиши мумкинлигидан хавотирда. [Файл]

КХШТга аъзо давлатлар аҳолиси ўз мамлакатларининг Россия-Украина можаросига жалб этилиши мумкинлигидан хавотирда. [Файл]

Тошкентдаги Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги биноси, 19 март кунги сурат. Ўзбекистон Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади, деб баёнот берган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 март куни Сенатдаги чиқишида. [Рустам Темиров/Карвонсарой]

Тошкентдаги Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги биноси, 19 март кунги сурат. Ўзбекистон Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олади, деб баёнот берган ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 март куни Сенатдаги чиқишида. [Рустам Темиров/Карвонсарой]

Комилов 10-13 март кунлари Туркияда бўлиб ўтган 2-Анталия дипломатик форумида ҳам худди шундай позицияни баён қилган.

«Буни узоқ муҳокама қилиш мумкин, бироқ биз дунёдаги кўплаб одамлар каби зўравонлик тўхтатилишини ва барча масалалар дипломатия йўли билан ҳал этилишини истаймиз», деб айтган у Repost.uz нашрига кўра.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Украина ўртасидаги дипломатик ва савдо алоқалари ривожланиб бормоқда.

Украина Ўзбекистоннинг 10 та энг йирик савдо ҳамкоридан биридир.

Украинани қўллаб-қувватлаш

Комиловнинг баёноти билан Ўзбекистон 24 февралда бошланган уруш бўйича ўз позициясини илк бор очиқ эълон қилган.

Россия Украинага бостириб кирганининг эртаси куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Путин билан телефон орқали суҳбатда бўлиб, «Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигининг бир қатор долзарб масалаларини муҳокама қилди», деб ёзган эди ўзбек матбуоти.

Бироқ Кремл сайтида ёзилишича, Украинадаги «махсус ҳарбий операция» мавзусидаги суҳбатда «Шавкат Мирзиёев Россия хатти-ҳаракатлари юзасидан тушуниш изҳор этган».

26 феврал куни Мирзиёевнинг матбуот котиби Шерзод Асадов Кремлнинг бу иддаосидан фарқли равишда Ўзбекистон бу борада мувозанатли ва нейтрал позицияда эканини маълум қилди, деб ёзади Yuz.uz нашри.

Шу ой бошида Ўзбекистон Украинага 28 тонна гуманитар ёрдам жўнатди, деб хабар бермоқда Gazeta.uz.

Тошкент 2014 йил мартда Қримнинг Россия томонидан эгалланишини ҳам тан олмаган.

Кремлнинг тажовузкор сиёсатига қаршилик

Комиловнинг Сенатдаги баёноти Ўзбекистоннинг Украинадаги воқеаларга нисбатан позицияси ўзгарганини кўрсатади, дейди Лондондаги Central Asia Due Diligenc таҳлил маркази директори Алишер Илҳомов.

Ўзбекистоннинг Украинадаги вазиятга оид дастлабки баёнотлари эҳтиёткор эди, дейди у. Энди эса Россияга нисбатан расмий позиция танқидийроқ тус олган.

Ўзбек расмийлари позициясининг ўзгаргани ортида икки омил бор, деди у.

«Биринчидан, Россиянинг Украинани ҳарбий йўл билан босиб олиш режаси бутунлай барбод бўлгани, Россиянинг ҳарбий қудрати ҳақидаги афсонага жиддий путур етгани аллақачон аён бўлди», деди Илҳомов.

Россия геосиёсий жиҳатдан яккаланиб қолди ва унинг ташқи дунёга, жумладан Марказий Осиё ва постсовет маконга таъсири сезиларли даражада камайди.

Бу ҳолат Ўзбекистонга бироз дадилроқ позицияни эгаллаш имконини беради, дейди у.

«Иккинчидан, 10 март куни Комиловнинг Вашингтонга ташрифи чоғида агар Ўзбекистон фаолроқ позицияни эгалламаса ва Кремлнинг тажовузкор сиёсатига қарши бўлган халқаро коалицияга қўшилмаса, ўз обрўси ва халқаро нуфузида катта йўқотишга учрашини тушунтириб қўйишган, чоғи», деди Илҳомов.

«Ўзбекистон дастлаб Украинани қўллаб-қувватлашга мойил эди, лекин расмийлар жуда қўрқдилар. Улар Москванинг, Путиннинг ғазабидан қўрқишди», дейди тошкентлик сиёсатшунос Камолиддин Раббимов.

Унинг сўзларига кўра, халқаро миқёсда Кремлга нисбатан нафрат кучайиб борар экан, ҳозирда: «Биз бу ҳодисалардан норозимиз. Биз урушга қаршимиз. Биз ЛХР ва ДХРни тан олмаймиз. Биз Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаймиз», дейиш вақти келган.

«Урушнинг 20-кунидан кейин [Ўзбекистон етакчилари] Путиннинг Украинани бўйсундириш лойиҳаси барбод бўлганини англаб етдилар» , деди у. «Ўзбекистондагилар ўз позицияларини билдириш вақти келаётганини ҳис қилишди. Гарчи жуда эҳтиёткорлик билан бўлса ҳам.»

«Постсовет ҳудудидаги геосиёсий муҳит ўзгарди», дейди Раббимов.

«Россия энди у қадар кучли эмас, у қадар муваффақиятли эмас, Путин режимининг заволи кўзга кўриниб қолди. Собиқ СССР мамлакатлари ўз позицияларини бироз дадилроқ ифода эта бошлаганининг ягона сабаби шу».

Якдил Марказий Осиё

Энди Ўзбекистон Марказий Осиёда Москванинг экспансиявий режаларини жиловлаш бўйича коалиция номидан иш олиб борадиган воситачи бўлиш учун яхши имкониятга эга, деди «Central Asia Due Diligenc» таҳлил маркази вакили Илҳомов.

«Ўзбекистон бу имкониятдан унумли фойдаланишига ишончим комил эмас, шундай бўлса-да, у бу йўналишда қадам ташлади», деди у.

Комилов томонларни ўзаро ихтилофларни мулоқот орқали ҳал қилишга чақирар экан, Украинанинг халқаро тан олинган чегаралар доирасидаги ҳудудий яхлитлиги ва суверенитети муҳокама қилинмаслигини баён қилди, деди тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Мирзабоев.

«Шу билан бирга, Россия билан яқин муносабатларимизни инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ушбу мамлакат билан ўзаро мақбул ва манфаатли шартлар асосида ҳамкорликни давом эттиради», деди у.

Тошкент ҳамиша бетарафлиги билан ажралиб турган, дейди бишкеклик журналист Одил Турдуқулов.

Бу, айниқса, унинг Кремл учун стратегик аҳамиятга эга бўлган Россия бошчилигидаги Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилоти (ОДКБ) ва Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига (ЕОИИ) аъзо эмаслигидан яққол билинади, деб тушунтирди у.

Комиловнинг баёноти қатъий ва дадил бўлди, деди Турдуқулов.

«Келажакда мамлакатларимиз шундай мустақил ва якдил позиция билан чиқса, бу Марказий Осиё минтақасининг ташқи сиёсатдаги мавқеини янада мустаҳкамлаган бўлар эди», деди у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 10

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ЁЛҒОН!!! Мен Ўзбекистонданман, мақолада ёзилганлар ҳаммаси ёлғон!

Жавоб бериш

Украинага ёрдам бермаслик ва аралашмаслик керак, Россия ва Украина ўзи ҳал қилсин

Жавоб бериш

Rossiya bostirib kırdı eski Sovyetni tiklamoqchi falon fiston bu kabı sozlarni yoki buningdek Rossiyani qoralash uchun yevropa davlarlaridan ornak olib gapirishlariz odamni gijinini keltiradi bizga ozodlik nima olib keldi bu kabı savollarni ozlarizga berib koring avval hozirgi yashash sharoyitiz qanday eski СССР da haqiqattan ham Ruslarga qulmidik yoki endi mi qullik boshlandi oradagi farqga qaraylik СССР bolinishini kim kop hohladi ösha vaqtlar va СССР davom etganida qanday ahvolda bolardi hayotingiz ??? Bu bizning vatanımız bilan hamkorlik qilayotgan davlatlar boshqa bizdek kichik davlatlarga qanday muomila qilyabdi ? Bizlar har doim shu hatoni qilamiz bir voqeaning nima uchun va qanday qay vaqtida chiqganiga qaramasdan u voqeani baholaymiz bu bizning kotta hatomiz boladi deb oylayman

Жавоб бериш

Ўзбекистонликлар нима деб ўйлашини билмайман... Ўз юртингизда ўзингиз тўғри билганча тартиб ўрнатинг... Коррупцияга келсак... Россияга қарши туриш бефойда... У қўллаб-қувватлаяпти... Биз ҳам қўллаб-қувватлашимиз керак. Акс ҳолда, кўпчилик Ўзбекистонни тарк эта бошлайди... Тушунмадим... Қандай баҳо беришади

Жавоб бериш

Men bu fikrizga qoshilaman chunki kichik davlatlar hich qachon ozodlik karnayini chalaolmidigan bir zamonda yashayabmiz Rossiya haqida qoralovchi habarlarga qarab aytayabman hozirgi urush jarayonida Rossiya qanchalik qiyinchilik kordi dollar va yevro bizga va yashash sharoitimizga qanday tasir qilmoqda Rossiya dollar va yevro uchun ham bu urushni boshladi bu urush bu yıl rejaga kiritilmadi eng kamida 10-15 yıllik bir reja asosida ketmoqda

Жавоб бериш

Россия фақат постсовет мамлакатлар фуқароларини реал дунёдан чекламоқда! У ушбу мамлакатларнинг эркин бўлишини хоҳламайди! У собиқ совет давлатлари устидан назоратни тикламоқчи! Путин ҳақиқатан ҳам қ...!

Жавоб бериш

СССРга қайтишни истайсизми? мен истамайман; Менга «советча» расволикдан холи мустақил мамлакатда яшаш ёқади, бунинг учун Ислом Каримовга раҳмат. У ҳеч қачон Россияга ишонмаган ва тўғри қилган.

Жавоб бериш

Бўлмаган гап, навбатдаги бемаънилик.

Жавоб бериш

Россия нацистларини ҳеч ким ҳурмат қилмайди.

Жавоб бериш

Қўшиламан, тўғри.

Жавоб бериш