Карвонсарой
Намойишлар

Россия кучлари украиналик намойишчиларни ёруғлик-шовқинли гранаталар ва ўқ узишлар билан ҳайдамоқда

Карвонсарой ва AFP

Херсон шаҳрида тинч намойишчилар «Z» белгиси туширилган Россиянинг иккита юк машинаси қаршисига чиқиб, «Уйингизга кетинг» деган ҳайқириқлар билан орқага юришга мажбур қилишмоқда, Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба томонидан Твиттерга жойланган видеолавҳа.

Херсон шаҳрида тинч намойишчилар «Z» белгиси туширилган Россиянинг иккита юк машинаси қаршисига чиқиб, «Уйингизга кетинг» деган ҳайқириқлар билан орқага юришга мажбур қилишмоқда, Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба томонидан Твиттерга жойланган видеолавҳа.

КИЕВ – Россия қўшинларининг босиб олинган Херсон шаҳри аҳолисини қўрқитишга уриниши натижа бермаяпти.

Сешанба (22 март) куни тинчимас украиналиклар шаҳарнинг босиб олинганига норозилик билдириш учун яна кўчаларга чиқишган. Россия кучлари уларни тарқатиш учун кўздан ёш оқизувчи газни ишга солган, бироқ шундан кейин ҳам намойишчиларнинг айримлари норозиликни давом эттирган, деб ёзади украиналик депутат Олексий Гончаренко Твиттерда воқеа акс этган видеолавҳани жойлаштириб.

Сешанба кунги намойиш Россия кучлари душанба куни Херсондаги қуролсиз намойишчиларни тарқатиб юбориш учун шовқинли гранаталар ва ўқлардан фойдаланганидан кейин ҳам ўтказилди, деб қайд этган Украина расмийлари сешанба куни.

«Россия кучлари югуриб келиб, оломонга шовқинли гранаталар отди ва ўқ уза бошлади», дейилади Украина қуролли кучлари матбуот хизмати хабарида.

Херсон шаҳрида жароҳатланган кекса намойишчига ёрдам бераётган украиналиклар, 21 март куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба томонидан Твиттерга жойланган видеолавҳа. Россия аскарлари босиб олинган шаҳарда тинч намойишчиларни тарқатиш учун ўт очганлар.

Херсон шаҳрида жароҳатланган кекса намойишчига ёрдам бераётган украиналиклар, 21 март куни Украина ташқи ишлар вазири Дмитри Кулеба томонидан Твиттерга жойланган видеолавҳа. Россия аскарлари босиб олинган шаҳарда тинч намойишчиларни тарқатиш учун ўт очганлар.

«Босқинчилар тинч йўл билан қуролсиз, озодлик – бизнинг озодлигимиз учун намойишга чиққан одамларга қарата ўқ уздилар», деди президент Владимир Зеленский.

Ижтимоий тармоқлар ва Телеграм иловасида тарқалган видеолавҳаларда душанба куни Херсондаги Мустақиллик майдонида тўпланган одамлар шаҳарнинг яқинда Россия томонидан қўлга олинганига қарши намойишга чиққани акс этган.

Украинанинг кўк-сариқ байроғига ўраниб олган ўнлаб аёл ва эркаклар «Уйга кетинг» ва «Украинага шон-шарафлар» деб ҳайқирганлар, уларга қарата шовқинли гранаталар отилганида ваҳимада қочишга мажбур бўлишган.

Россиялик аскарлар осмонга қарата бир неча марта ўқ отган, уларнинг милтиқлари тинч аҳолига қаратилганига эса бевосита далиллар йўқ.

Аммо видеода бир нечта одамнинг карахт ҳолга келган ва жароҳати қонаётган кекса одамга ёрдам бериб, уни олиб кетаётганини кўриш мумкин.

Қариянинг оёқлари «оғир жароҳат олган» ва у «кўп миқдорда қон йўқотган», деб айтган маҳаллий расмийлардан бири Юрий Соболевский.

Шифокорлар яраланганларга тиббий ёрдам кўрсатмоқда ва «уларнинг ҳаёти хавф остида эмас», деб қўшимча қилган у.

24 феврал куни Россиялик аскарлар Украинани босиб олишган. Улар 2 март куни Херсонни қўлга олган, аммо мамлакат бўйлаб силжиш бўлмаган.

«Россиянинг жирканч қиёфаси»

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба рўй берган воқеа видеосини Twitter саҳифасида жойлаштирган.

«Россиялик ҳарбий жиноятчилари Херсонда босқинчиларга қарши тинч намойишга чиққан қуролланманган аҳолига қарата ўқ узишган», деб ёзган у.

«Бу Россиянинг жирканч қиёфаси, инсоният учун шармандалик бу. Биз Россияни тўхтатишимиз керак! Уларга қарши санкциялар жорий қилинг, уларни яккаланг, ҳарбий жиноятчиларини жавобгарликка тортинг.»

Урушдан олдин 300 мингга яқин одам яшаган Херсон Россия қуролли кучларининг қўлига ўтган Украинанинг илк йирик шаҳри бўлиб, Москва уни ҳужумнинг биринчи ҳафтасида эгаллаган.

Херсон аҳолиси шаҳарнинг Россия томонидан қўлга олинишига қарши мунтазам равишда намойишга чиққан, бу Россиянинг шаҳарни озод қилгани ҳақидаги даъвосига зиддир.

Маҳаллий ОАВ бир неча марта Россия қуролли кучлари намойишчиларга қарши ўқ узгани ҳақида хабар берган.

Якшанба куни намойишчилар Херсон шаҳри марказида Россиянинг Украинага босқинини қўллаб-қувватлаш белгиси – «Z» ҳарфи туширилган иккита юк машинасининг йўлини тўсиб, уларга қарата «Уйга кетинг» деб ҳайқирганича ҳудуддан қайтиб кетишга мажбур қилган, деб хабар беради BBC.

Шу ой бошида Россия миллий гвардияси Херсонда босқинга қарши намойишга чиққан 400 га яқин одамни ҳибсга олган, деб хабар берган Украина ҳукумати. Улар Россияни полиция давлати тузишда айблаганлар.

Намойишлар давом этади, деб ваъда берган Соболевский.

«Намойишчилар ҳеч нарсага қарамай тарқалганлари йўқ! Эртага ҳам яна тўпланишади!», деб айтган у. Сешанба куни Херсон аҳолиси бу башоратни амалга тасдиқлаган.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Россиялик босқинчиларнинг адабини бериши учун аҳолини қуроллантириш керак.

Жавоб бериш

Ўзинг адабингни ейсан

Жавоб бериш

Бу буюк озод қилувчининг жавоби ва энг муҳими, фактларга асосланган.

Жавоб бериш

Херсон аҳолиси қаҳрамонлар, улар ноадекват, қуролланган ваҳшийларга очиқдан очиқ қарши чиқишмоқда ва ўз ватанлари учун курашмоқдалар, мен уларга қойил қолдим!
Икки ойдан бери қатлиом қилаётган россиялик босқинчиларни ҳеч ким кутмаган эди, бундан аввал ҳам империал мақсадларга эга бу босқинчилар ҳақида ҳикоялар етарлича бўлган.
Украина армияси шаҳарни ва Украинада яхши ҳаёт яшамоқчи бўлган бегуноҳ халқни ҳимоя қила олади деб умид қиламиз.

Жавоб бериш