Карвонсарой
Жамият

Россияликларнинг Қозоғистонга кўчиб келиши маҳаллий аҳолини хавотирга солмоқда

Ксения Бондал ва AFP

Озиқ-овқат олиб кетаётган йўловчи, Олмаота, 9 январ. Россия Украинага ҳужум бошлаганидан бери юзлаб россияликлар Қозоғистоннинг йирик шаҳарларига кўчиб ўтган. [Александр Богданов/AFP]

Озиқ-овқат олиб кетаётган йўловчи, Олмаота, 9 январ. Россия Украинага ҳужум бошлаганидан бери юзлаб россияликлар Қозоғистоннинг йирик шаҳарларига кўчиб ўтган. [Александр Богданов/AFP]

ОЛМАОТА – Кремлнинг Украинага босқини иқтисодий оқибатлардан қочаётган россияликлар қозоғистонликларда хавотир уйғотмоқда.

Россия президенти Владимир Путин 24 феврал куни Украинага қарши қонли ҳужум уюштирганидан бери Ғарб давлатлари Москвани глобал молиявий тизимдан чиқариб юборишган, натижада унинг валютаси қадрсизланиб, мамлакат дефолт ёқасига келиб қолган.

G7 ва Европа Иттифоқи пайшанба (25 март) куни Москванинг Ғарб санкцияларини четлаб ўтишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатига тўсқинлик қилиш мақсадида олтин заҳиралари билан боғлиқ операцияларни блоклашни ваъда қилди.

Шунингдек, Вашингтон россиялик депутатлар ва мудофаа пудратчиларига нисбатан янги санкцияларни жорий қилгани ҳақида хабар берган. Британия эса 59 нафар россиялик жисмоний ва юридик шахсга, жумладан Вагнер ёлланма гуруҳига қарши санкциялар жорий қилган.

Нур-Султон маркази катта ҳарфлар билан «Нур-Султон» деб ёзилган майдонда юрган одамлар, 2019 йил, 7 июн. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Нур-Султон маркази катта ҳарфлар билан «Нур-Султон» деб ёзилган майдонда юрган одамлар, 2019 йил, 7 июн. [Вячеслав Оселедко/AFP]

Санкциялардан жабрланган мутахассислар Қозоғистонни жозибадор манзил деб ҳисобламоқда, чунки у ерда ишлаш учун фақат паспорт ва вақтинчалик яшаш рухсатномаси керак холос, деб хабар берган Forbes.ru 5 март куни.

Ахборот технологиялари (IT) мутахассиси Михаил – Россиянинг Украинага босқинидан кейин Қозоғистонга кўчиб ўтган россияликлардан бири.

11 март куни Nur.kz сайтига интервью берган Михаилнинг айтишича, у яшайдиган шаҳардан Нур-Султонгача парвоз бор-йўғи бир соат давом этган. У бевосита рейс мавжудлиги ва Нур-Султон пойтахт бўлгани учун айнан шу шаҳарни танлаганини қўшимча қилди.

«Бир неча кун аввал Омскдан учиб келдик. Россияда ишимиз учун зарур бўлган хизматларнинг йўқлиги ва VPN ҳам ёрдам беролмагани туфайлигина кетдик», деб айтган у.

«Мен аввал ҳам Украинадаги вазиятни кузатиб борганман, аммо ростини айтсам бундай бўлишига ишонмаган эдим. Россияда ота-оналаримиз учун бир халта хорижий дори-дармонларни ҳали сотувда бор вақтида олиб бериб, мамлакатни тарк этдик», деб айтган Михаил.

«Яқингача Москвада истиқомат қилардим, аммо ўтган ҳафтадан бери Олмаотада яшаяпман», деб айтган Вадим Новиков 13 март куни «Khabar24» нашрига.

«Мен Қозоғистон келажагига ишонганим сабабли бу ерга кўчиб келдим, ҳозир эса бунга Россиянинг келажагидан кўра кўпроқ ишонаман», деб айтган у.

«Болтиқбўйи давлатларини ҳисобга олмаганда, Қозоғистон – собиқ СССРда Россиядан кейинги энг бой давлат», деб айтган Новиков.

Санкциялардан қочиш

Санкциялар россияликлар, жумладан малакали мутахассисларни турли давлатлар, жумладан Грузия, Арманистон ва Қозоғистонга қочишга мажбур қилди, дейди Нур-Султонлик сиёсий шарҳловчи Газиз Абишев Карвонсарой билан суҳбатда.

Россияни тарк этишни истайдиган ва бунга қодир бўлганларга халқаро инфратузилма – Visa ва Mastercard карталари, интернетдан фойдалана олиш имконияти ва хорижий брендлари маҳсулотлари керак, дейди Абишев.

«Шунингдек, улар халқаро бозорда талабгир одамлар: веб-дизайнерлар, алоқачилар, молиячилар ва IT-мутахассислари. Уларнинг малакаси Россия ва Қозоғистон иқтисодиётидаги ўртача даражадан юқори», деб айтган у.

«Миллионлаб россияликлар кўчиб келаётгани йўқ. Катта эҳтимол билан, бу бир неча ўн минг одам бўлиб, уларнинг аксари Олмаота ва Нур-Султонда жойлашади», деб таъкидлаган Абишев.

Россия қандай йўл билан бўлса-да, санкциялардан чиқа бошлаши билан, улар ўзлари учун таниш Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург, Новосибирск ва бошқа шаҳарларга қайтиб кетишади, деб қўшимча қилган у.

Россияликларнинг кўчиб келиши маҳаллий аҳоли учун янги муаммоларни пайдо қилади, дейди Нур-Султонлик Андрей Чеботарев Карвонсарой нашрига.

«Биринчидан, Россиядан миграция оқими Қозоғистондаги кўчмас мулк бозорига таъсир қилади. Қозоғистонда уйлар нархи бутун Россиядагидан арзонроқ, Москва ва Санкт-Петербургдан эса анча паст. Россияликлар туфайли талабнинг ортиши нархларнинг кўтарилишига олиб келади», деди у.

Хонадонларнинг ижара нархи ҳам янада қимматлашади, деб қўшимча қилди Чеботарев.

Шунингдек, меҳнат бозоридаги рақобат кучаяди, чунки Евроосиё иқтисодий иттифоқи доирасида россияликларга ишлаш учун ҳеч қандай рухсатнома керак эмас, Қозоғистонда улар хорижий ишчи кучи ҳисобланмайди, деб таъкидлади у.

«Учинчидан, Россиядан бутун бошли компаниялар Қозоғистонга кўчиб ўтишади, улар бу ерга иш юритиш учун эмас, Россияга экспорти тақиқланган хорижий маҳсулотларни сотиб олиш ва кейин уни Россияга қайта экспорт қилиш учун мамлакатимиздан хаб сифатида фойдаланишади», деб қўшимча қилган Чеботарев.

Бу каби иқтисодий ҳийлалар юз берадиган бўлса, Қозоғистонга ҳам санкциялар жорий қилиниши хавфи бор, деб айтган у.

«Қўшимча муаммолар»

Москванинг Украинага қарши уруши қочқинлар ва қурбонлар сонининг ортишига олиб келаётгани сабабли, қозоғистонликлар ижтимоий тармоқларда кўчиб келаётганларга хайриҳоҳлик билдирмаганлар.

«Нега улар «Путлернинг» ҳаракатларига эътироз билдириш ўрнига қўшни мамлакатларга қочиб ўтишяпти?», деб изоҳ қолдирган Замира Сатекова Facebook тармоғида.

«Ўз юртларида режимга қарши курашсинлар. Бу ерда қўшимча муаммолар – рақобат, ижара ва уй нархларининг кўтарилишига сабаб бўлишмоқда!», деб ёзади Сатекова.

Индира Ермек қизи исмли яна бир Facebook фойдаланувчиси қозоғистонликларни «бойкотга» чақирди». «Ўз уйларида ўтиришсин!»

«Тажовузкор давлат аҳолисига унинг қилмишлари оқибатларидан қочишга ёрдам берманг», деб қўшимча қилган у.

«Улар Россияда доим осиёликларга қарши бўлишган. Улар «кўзлари қисиқ одамларни» доим ҳақорат қилиб,«гастербайтерларга» нафрат билан муносабатда бўлганлар», деб ёзади у.

«Ҳеч нарса ярата олмаганлари етмагандек, Совет меросини ҳам йўқ қилишди. Нима учун биз уларни боқишимиз керак?», деб ёзган у.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 10

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Бемаънилик. Мақоладан Россияга нисбатан нафрат уфуриб турибди! Январда КХШТ кучларик иритилмаслиги керак эди, (қозоқлар) ўзлари қандай ҳал қилишларини кўрардик!

Жавоб бериш

КХШТга нимага ёпишиб олдингиз? Менинг солиқларим ҳам ифлос КХШТни молиялаштиради, нафақат ахлатхона Россия, балки яна бешта мамлакат ҳам бор. КХШТ билан бир гўр бўл, ифлос Иккинчи Жаҳон урушида ёки 2020 намойишлар чоғида ёрдам берганмиз, шунингдек гуманитар кўмак берганмиз. Аслида КХШТ Путиннинг ташаббуси, қўғирчоқларни олиб ташлашимиздан қўрққан эди.

Жавоб бериш

Расмий статистиканинг ҳақиқий маълумотлари миш-мишлар бўрттирилганини кўрсатади.

Жавоб бериш

Ҳа, охирги вақтда россияликлар сезиларли кўпайиб қолган.

Жавоб бериш

Байден келиб, ҳамма нарсани тортиб олади; америкаликлар учун газ буқа учун қизил латтадек гап. Америкача мантра: «Газга хўжайин бўлган дунёга эгалик қилади».

Жавоб бериш

Ўз мамлакатларини вайрон қилишди ва энди Қозоғистонга ёпирилиб келишмоқда. Чегараларни ёпиш ва уларни киритмаслик керак.

Жавоб бериш

Maʼlumot uchun axlatxona Rossiyada ham ular bor, AQSH haqida yigʻlamasang ham boʻladi, qarol va oʻgʻrilar yurti bilan bir boʻlgandan koʻra ular yaxshi.

Жавоб бериш

Русларни бу ерга киритмаслик керак. Уларда супербуюк Россия бор; ўша ерда яшайверишсин.

Жавоб бериш

Яна россияликларни қутқариш керакми?

Жавоб бериш

Албатта, қозоқ товарларини Россия орқали ташишни тақиқлаш керак. 100%га.

Жавоб бериш