Карвонсарой
Сиёсат

Украинадаги уруш туфайли Россия иттифоқчилари ўртасидаги келишмовчиликлар кучаймоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулаймонов ва Тўқаевнинг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қозихонов март ойи охирида Европа комиссиясига ташриф буюриб, транспорт бўйича Европа комиссари Адина Велан (суратда) ва ЕИ комиссиясининг ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскис (суратда кўрсатилмаган) билан учрашган. [ЕИ]

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулаймонов ва Тўқаевнинг халқаро ҳамкорлик бўйича махсус вакили Ержан Қозихонов март ойи охирида Европа комиссиясига ташриф буюриб, транспорт бўйича Европа комиссари Адина Велан (суратда) ва ЕИ комиссиясининг ижрочи вице-президенти Валдис Домбровскис (суратда кўрсатилмаган) билан учрашган. [ЕИ]

ОЛМАОТА – Бир пайтлар Россия билан дўст бўлган мамлакатлар фуқаролари ва расмийлари Владимир Путиннинг Украинага бостириб кириши ортидан Москвага тобора кўпроқ қарши чиқмоқда.

Босқинда Россиянинг асосий иттифоқчиси бўлган Беларус президенти пайшанба (7 апрел) куни Москва томонидан тақиқланган cўз билан Минскни Украинадаги «уруш»ни тугатишга қаратилган тинчлик музокараларига қўшишга чақирди.

Кремл Украинадаги урушни «махсус ҳарбий операция» деб атар экан, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларига ҳам шундай талаб қўйган. Россияда «уруш» ёки «босқин» сўзларини ишлатиш оғир жазоларга сабаб бўлиши мумкин.

Шундай бўлса-да, Беларус президенти Александр Лукашенко пайшанба куни хавфсизлик мулозимлари билан учрашувда бир неча бор «уруш» сўзини тилга олди.

Беларус президенти Александр Лукашенко яқинда куч тузилмалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари таърифи учун тақиқланган «уруш» сўзини бир неча бор ишлатган. [Михаил Климентьев/Sputnik/AFP]

Беларус президенти Александр Лукашенко яқинда куч тузилмалари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда Россиянинг Украинадаги ҳарбий амалиётлари таърифи учун тақиқланган «уруш» сўзини бир неча бор ишлатган. [Михаил Климентьев/Sputnik/AFP]

Март ойи охирида Беларус давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, «Live. Беларус темирйўлчилари ҳамжамияти» номли Телеграм канали темирйўл инфратузилмасини бузишга оид кўрсатмаларни жойлаштирган. [Live. Беларус темирйўлчилари ҳамжамияти/Телеграм]

Март ойи охирида Беларус давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, «Live. Беларус темирйўлчилари ҳамжамияти» номли Телеграм канали темирйўл инфратузилмасини бузишга оид кўрсатмаларни жойлаштирган. [Live. Беларус темирйўлчилари ҳамжамияти/Телеграм]

Минск Беларус ва Туркияда бўлиб ўтган Киев ва Москва делегациялари ўртасидаги тинчлик музокаралари босқичида иштирок этмаяпти, деб шикоят қилган Лукашенко.

Беларус Украина чегараси яқинида бўлиб ўтган тинчлик музокараларининг учта босқичига мезбонлик қилган, аммо уларда бевосита иштирок этмаган. Шунингдек, Россия аскарларига мамлакатдан база сифатида фойдаланишга имкон берган.

Беларус фуқаролари ҳам Москванинг босқинига қарши чиқишмоқда.

Беларус полицияси ўтган чоршанба куни мамлакатдаги темир йўл жиҳозларига путур етказиш, Россия аскарлари ва юкларининг Украинага етиб боришига тўсқинлик қилиш гумони билан 4 кишини қўлга олган.

Ҳибсга олинганлар Минск жануби-шарқидаги Осиповичи яқинида электр реле ва сигнал қутиларини ёқиб юборган ҳамда поездларни изидан чиқариб юборадиган қурилма ясаган.

1 апрелда Минск шимоли-шарқидаги Борисов туманида «шунга ўхшаш» жиноят сабабли тўртинчи киши қўлга олинган.

Март ойи охирида Беларус давлат оммавий ахборот воситаларининг хабар қилишича, Беларус режими экстремистик деб эълон қилган «Live. Беларус темирйўлчилари ҳамжамияти» номли Телеграм канали темирйўл инфратузилмасини бузишга оид кўрсатмаларни жойлаштирган.

«Уни ўз номи билан атаймиз»

Айни пайтда Россия билан яқин алоқада бўлган яна бир давлат – Қозоғистон расмийлари энди ўз мамлакатлари тақдирини Москва билан боғлаш истагида эмаслигини баён қилмоқда.

Март ойи охирида Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев администрацияси раҳбарининг биринчи ўринбосари Тимур Сулаймонов Брюсселга ташриф буюриб, Европа Иттифоқи (ЕИ) расмийлари билан учрашди ва жорий инқироз, Россияга қарши санкциялар ва уларнинг Қозоғистон иқтисодиёти учун эҳтимолий оқибатларини муҳокама қилди.

«Ташрифдан мақсад – Қозоғистон АҚШ ва ЕИ томонидан Россияга нисбатан жорий қилинган санкцияларни четлаб ўтиш воситасига айланмаслигини европалик ҳамкорларимизга кўрсатиш. Биз санкцияларга риоя қиламиз», деди Сулаймонов 29 март куни EurActiv умумевропа нашрига берган интервьюсида.

Қозоғистон Москва бошчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқи (ЕОИҲ ёки ЕОИИ) аъзоси бўлса-да, у халқаро ҳамжамиятнинг ҳам аъзосидир, деди Сулейменов.

Шундай экан, Нур-Султон Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор, дея қўшимча қилди у.

Икки давлат иқтисодиёти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ экани боис, Сулаймонов Қозоғистон Россия билан савдо-сотиқни давом эттиришини тан олди.

«Аммо биз санкцияга тушган маҳсулотларни, Қозоғистонда санкция остида бўлган шахслар ёки ташкилотларнинг ҳар қандай инвестицияларини қўлдан келганча назорат қилиб борамиз», деди у.

«Россия ҳукумати ўз ҳудудида «уруш» сўзидан фойдаланишни тақиқлаган бўлса-да, биз уни Қозоғистонда ўз номи билан атаймиз», деб қўшимча қилди у.

Тарихнинг тўғри томонида

«Албатта, Россия кўпроқ унинг тарафида бўлишимизни хоҳлайди», деди Сулаймонов. «Аммо Қозоғистон Украинанинг ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилади. Биз Қрим билан боғлиқ вазиятни ҳам, Донбассдаги вазиятни тан олмадик ва тан олмаймиз, чунки уларни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тан олмайди».

Қозоғистон ўз тақдирини Россия ва Беларус билан боғламоқчи эмас, у Европа давлатлари ва умуман Европа Иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтириш истагида, деб қўшимча қилди у.

Қозоғистон «Марказий Осиёдаги энг ғарблашган давлат», чунки Қозоғистон ва Ғарбнинг муштарак қадриятлари кўп, дейди у.

«Президент таклиф қилган ислоҳотлар Европа ва демократияга мойил бўлиб, умид қиламанки, 3-5 йил ичида биз билан авторитар Осиёдан кўра, Нидерландия, Франция, Польша ёки Европа Иттифоқининг бошқа давлатлари ўртасида кўпроқ ўхшашликлар топасиз», деди Сулейменов.

Қозоғистон Россия туфайли яккаланиб қолишга тайёр эмас, деб айтган Қозоғистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко 28 март куни Германиянинг Die Welt нашрига.

«Агар янги темир парда тортиладиган бўлса, биз унинг ортида қолишни истамаймиз», деди у Совуқ уруш даврида Шарқий ва Ғарбий Европани иккига ажратган чизиқни назарда тутиб.

Қозоғистон Совуқ уруш давридаги сиёсий тизимга қайтмаслик учун демократик ислоҳотларни амалга оширишни режалаштирмоқда, деди у Ғарб инвесторларини ўз бизнесларини Россиядан Қозоғистонга кўчиришга чақириб.

«Биз фашизмга қарши туришимиз керак»

Қозоғистоннинг бу позицияси табиий равишда россиялик шарҳловчиларнинг ғазабини келтирган.

Москвадаги МГИМО университети қошидаги Ҳарбий ва сиёсий тадқиқотлар марказининг етакчи таҳлилчиси Михаил Александров 31 март куни кремлпараст Regnum ахборот агентлигига берган интервьюсида Қозоғистонни ишончсиз иттифоқчи деб атаб, унинг раҳбариятини иккиюзламачиликда айблади.

Россия Қозоғистон билан муносабатларини қайта кўриб чиқиши керак, деди у.

Эртаси куни «Московский комсомолец» ташвиқот нашри МДҲ давлатлари институти ҳарбий таҳлилчиси Владимир Евсеевнинг Қозоғистонга нисбатан кескин танқидини чоп этди.

Январ ойида Қозоғистонни «рангли инқилобдан қутқарган» Москва бу фитнада АҚШ ва Буюк Британияни айблаган эди.

«Агар Қозоғистон кейинчалик ҳам [Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон] Назарбоев давридагидек «кўп векторли» ташқи сиёсат юритишда давом этса, бу унга қимматга тушиши мумкин», деб ёзади Евсеев.

Бироқ, Қозоғистон етакчилари билдирган позиция тўғри, дейди кузатувчилар.

«Украинада геноцид билан шуғулланаётган Путин ҳукумати билан бир сафда бўлиш ҳақиқатан ҳам улкан хавф», дейди Қозоғистоннинг икки энг йирик – «Хабар» ва «КТК» телеканалларининг собиқ менежери Арман Шораев.

«Биз фашизмга қарши туришимиз, унга алоқадор бўлмай, жаҳон ҳамжамияти билан бирга бўлишимиз керак».

Санкцияларга учраш хавфидан қочиш учун Қозоғистон ЕОИИдан чиқиши керак, чунки аъзолик унга ҳеч қандай фойда келтирмайди, деб қўшимча қилди у.

Келажакка интилиш

Евроосиё интеграцияси институти директори, Нур-султонлик Ўразгали Селтеевнинг фикрича, Қозоғистон прагматизмга таяниб ҳаракат қилмоқда.

«Ҳаммаси жуда оддий: Россия сиёсат ва ташвиқот билан шуғулланар экан, биз асосий эътиборни иқтисодий мақсадларга қаратишимиз ва Қозоғистон ҳамкорлик қилишдан фойда кўраётган давлатлар билан савдо ҳажмини оширишимиз керак», деди у.

Қозоғистондаги ишбилармон доиралар вакиллари ҳам шундай фикрда.

Қозоғистон ўзи учун устувор йўналишларини тўғри белгилаб, Ғарб гигантлари билан ҳамкорликда ахборот технологиялари каби истиқболли соҳаларни ривожлантиришга эътибор қаратиши керак, дейди Astana Hub халқаро технопаркида фаолият юритувчи Нур-Султонлик ёш тадбиркор ва стартаплар муаллифи Қайсар Исенов.

«Ўзимизни нефт ва газ экспортига қарам бўлган ишончсиз Россия иқтисодиётига боғлашни бас қилишимиз керак», деди у.

«Биз келажакка интилишимиз – технологик жиҳатдан ривожланган мамлакатлар тажрибаси ва ишланмаларини ўрганишимиз, инновацион корхоналар яратишимиз ва иқтисодиётимизни диверсификация қилишимиз зарур».

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 4

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

ТАНКДА МОСКВАГА БОРИШДАН ОЛДИН ТАГЛИК ОВОЛИШНИ УНУТМА.

Жавоб бериш

Иштонига бажариб қўядиган ҳарбий қўмондонларга бериш учунми тагликлар?

Жавоб бериш

Москва Қозоғистон масаласида ҳаддан ташқари кўп куйманишни бошлади. Менимча, уларнинг олдига танклар билан ташриф буюриш керак.

Жавоб бериш

Тўғри, улар Россиянинг жанговар кемасини чўктириб юборишди, уларга ҳам кўрсатиб қўйиш вақти келди! Кеманинг номи бекорга «Москва» бўлмаган.
Табиий ресурсларни сотиб бутун дунёга улардан бошқа яхши йўқ дейдиганларга ўхшамасдан, катта мамлакат сифатида Қозоғистон ривожланиши ва дунё бозорига кириши керак.

Жавоб бериш