ОЛМАОТА – Россиянинг асоссиз босқинидан азият чекаётган Украинадаги фожиа Марказий Осиёдаги диний арбобларнинг кескин эътирозига сабаб бўлган.
Рус православ черкови раҳбарлари Россиянинг Украинадаги урушини гўёки маънавий қадриятларни сақлаб қолиш сифатида оқламоқда.
Аммо ўз мамлакатидаги энг йирик черковнинг фаразий таълимотларига бефарқ бўлган Россия қўшинлари 24 феврал куни мамлакатга бостириб кирганидан бери Украинадаги диндошларини қирғин қилмоқда.
Апрел ойи бошида Россия кучлари Киев чеккасидаги Буча ва Ирпен шаҳарларидан чекинганидан сўнг, Украина ҳукумати у ердан қийноққа солинган ва қатл этилган тинч фуқароларнинг жасадларини топган.
Православларнинг Верб якшанбасида (17 апрел) зўравонликлар бир муддатга тўхтаган, чунки Киевни ишғол қила олмаган Россия кучлари Украина шарқига ҳужум учун ҳозирланаётган эди.
Краматорскдаги Свято-Покровский православ черковида қирққа яқин одам – асосан ёрқин рангдаги рўмол ўраган аёллар ваъз бошланганида бўш ўриндиқларни эгалладилар.
«Ҳозир жуда қийин ва қўрқинчли», дейди тўртта ялтироқ гумбазли, қизил ғиштли черковга келган аёллардан бири.
«Аскарларимизга куч ва иймон сўраб ибодат қилишимиз керак. Бу бизга ҳам, уларга ҳам керак», деб айтган у AFPга исмини ошкор қилишни истамай.
Урушни қоралаш
Дунё мамлакатларидаги диний арбоблар, жумладан, Москва патриархиясининг Украинадаги вакиллари Россиянинг Украинадаги тажовузини кескин қораламоқда.
Босқиннинг биринчи кунида Москва патриархиясининг Украина православ черкови епископи, митрополит Онуфрий Москва билан алоқаларни узиб, урушни қоралади ва Россия президенти Владимир Путиннинг ҳаракатларини биродаркушликка қиёслади.
«Россиянинг Украинага қарши урушини қатъиян қоралаймиз ва Худодан уни тезроқ тугатишини сўраймиз», деди Литвадаги православ черкови раҳбари, Вилнюс ва Литва митрополити Иннокентий 18 март кунги баёнотида.
Москва патриархиясининг Эстония православ черкови митрополити Евгений ҳам Россиянинг Украинага қарши урушини қоралашга қўшилди.
«Эстония черковлар кенгаши таркибига кирувчи черковлар раҳбарлари сифатида биз гуманитар объектлар, жумладан, ибодатхоналарнинг ўққа тутилиши ва тинч аҳоли ҳаётининг хавф остида қолдирилишини қоралаймиз», деди у 1 март куни бир нечта руҳонийлар томонидан имзоланган очиқ хатда.
29 март куни Полшанинг Варшава шаҳридаги дунё православ христианлари етакчиси Экуменик Патриарх Варфоломей I: «ушбу даҳшатли босқиннинг Украина ва бутун дунёда қанча вайронагарчилик келтирганини тасаввур қилиб бўлмайди», деб айтган.
AFP хабарига кўра, 82 яшар қария шунингдек, урушни «адолатсиз» ва «асоссиз» дея қоралаган.
Москва патриархияси етакчичи Патриарх Кирилл эса Кремл тарафини олди.
«Биродаркушлик гуноҳи»
Қозоғистонда бир гуруҳ православ черкови руҳонийлари ва ходимлари «Украинадаги биродаркушлик урушини тўхтатишга масъул бўлган ҳар бир кишини зудлик билан ўт очишни тўхтатишга» чақирди.
«Украинадаги биродарларимиз бошига тушган синовдан қайғудамиз», дейилади уларнинг 1 март кунги, ўлдиришга буйруқ берган ҳар кимни даҳшатли ҳукм кутаётгани айтилган баёнотида.
Баёнотга имзо чеккан руҳонийлардан бири олмаоталик иеромонк Иаков Воронцовдир.
Украинадаги урушнинг дастлабки кунлариданоқ Россия тажовузига кескин қарши чиққан Воронцов ўзининг Facebook саҳифасида Путинни «ҳарбий жиноятчи» деб атаган.
«Ҳарбий жиноятчига бойкот эълон қилиш орқали биз ўзимиз ва Қозоғистонимизни биродаркушликка шерик бўлиш гуноҳидан ҳимоя қила оламиз. Агар бу ишни қилмасак, минглаб уруш қурбонларининг қони учун масъул бўламиз», деб ёзган Воронцов 3 март куни.
«Мен бу Худонинг амрларини бузиш эканлигига ишонишда давом этаман, улардан бири ҳозирги пайт учун мос келади: «Ўлдирма». Биз бу амрларга риоя қилишимиз керак. Урушни оқлаш Худонинг амрига итоатсизликдир», деди у Карвонсаройга.
Олмаоталик иконанавис Владимир Кононов ҳам Россия армиясининг Украинадаги ишларини улкан гуноҳ деб ҳисоблайди.
«Биласизми, менга замондошларимиздан бири Иоанн Бурдиннинг айтган гаплари ёқади. Зўравонлик билан ёвузликни енгиб, ер юзида тинчлик ўрнатиб бўлмайди. Қотиллик қилган одам, ҳатто фидойилик билан, яқинларига нисбатан севги ёки уларнинг тақдири учун масъулият ҳисси туфайли, ўлдирса ҳам гуноҳкор бўлади», дейди у Карвонсаройга.
«Алоҳида одам у ёқда турсин, бутун бир давлат тинч аҳолини қасддан ўлдиришни оқлаб, қўллаб-қувватласа - бу энг оғир гуноҳдир», дейди Кононов. «Россия армияси Украинада шундай қиляпти».
2014 йилда Одесса ва Донбасда одамлар ўлдирилганда нега жим эдинг? Энди ҳам гапирма, жим ўтир.
Жавоб беришФикрлар 3
Рус православ черкови раҳбарлари Россиянинг Украинадаги урушини гўёки маънавий қадриятларни сақлаб қолиш деб оқлайдилар, улар у ерда нима бўлаётганини кўришдими ўзи?
Жавоб беришФикрлар 3
Ўнта амрни эсласак, биринчиси – «ўлдирма». Улар украинларни ўлдириш ва украин халқини йўқ қилиш учун уруш бошладилар; бу насронийликнинг барча тамойилларига зиддир.
Жавоб беришФикрлар 3