Карвонсарой
Дин

Патриархнинг Украинага босқинни қўллаб-қувватлаши ортидан рус православ черковида бўлиниш юзага келди

Олга Чепил

Босқиннинг аввалида Россия қўшинлари Чернигов яқинидаги Лукашевка қишлоғида, қурилганига бир асрдан ошган меъморий ёдгорлик бўлмиш Вознесенский черковида ўз штабини барпо қилган. Улар бу жойдан қувиб чиқарилгач, маҳаллий аҳоли аянчли манзарага дуч келган: вайрон қилинган гумбазлар, синган хочлар ва ахлат уюмлари. Черков яқинида маҳаллий аҳоли вакилларининг жасадлари ҳам топилган. [Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизмати]

КИЕВ – Украинада рус православ черковининг таъсири сусаймоқда – черков ва унинг Украина қисми ўртасида бўлиниш юзага келган.

Москва патриархиясига қарашли Украина православ черковида хизмат қилаётган 400 га яқин украиналик руҳоний черков трибуналидан черков раҳбари патриарх Кириллни урушни қўллаб-қувватлагани учун лавозимидан четлатишни талаб қилмоқда.

Кирилл ўз ваъзларида Украинага қарши тажовузни оқлаб, барча россияликларни ҳукуматни қўллаб-қувватлашга чақирган – православ насронийлар учун қандайдир «учинчи» қудратли куч таҳдид солаётганини айтган.

«Ҳақиқий бирдамлик билан ички ва ташқи душманларнинг зарбаларига қарши туриш мумкин», деб айтган Кирилл 10 апрел кунги ваъзида.

Россия президенти Владимир Путин православ патриархи Кирилл ҳамроҳлигида Москва яқинидаги ҳарбий-тематик хиёбонда Қуролли Кучлар кафедрал собори ёнидаги ёдгорлик пойига гул қўймоқда, 2020 йил, 22 июн. [Алексей Николский/Sputnik]

Россия президенти Владимир Путин православ патриархи Кирилл ҳамроҳлигида Москва яқинидаги ҳарбий-тематик хиёбонда Қуролли Кучлар кафедрал собори ёнидаги ёдгорлик пойига гул қўймоқда, 2020 йил, 22 июн. [Алексей Николский/Sputnik]

7 апрел куни олинган ушбу суратда Россиянинг Украинага босқини вақтида Буча шаҳридаги авлиё Андрей черкови ҳудудидаги оммавий қабр хандақидаги жасад солинган қопларнинг юқоридан кўриниши акс этган. [Роналду Шмидт/AFP]

7 апрел куни олинган ушбу суратда Россиянинг Украинага босқини вақтида Буча шаҳридаги авлиё Андрей черкови ҳудудидаги оммавий қабр хандақидаги жасад солинган қопларнинг юқоридан кўриниши акс этган. [Роналду Шмидт/AFP]

Бунга жавобан Москва патриархиясининг Украина православ черкови протоирейи Андрей Пинчук Facebook саҳифасидаги очиқ мактубида Кирилни черковдан четлатишни талаб қилди.

«Кирилл Украинага қарши урушга оқ фотиҳа бериб, Украина заминидаги Россия қўшинларининг тажовузини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва маънавий жиноят содир этди», деб ёзган Пинчук 10 апрел куни.

16 апрел ҳолатига кўра, мактубни 437 нафар руҳоний имзолаган.

Бошқа давлатлар, жумладан, Марказий Осиёдаги диний арбоблар ҳам урушни танқид қилишган.

Қозоғистонда бир гуруҳ православ черкови руҳонийлари ва ходимлари «Украинадаги биродаркушлик урушини тўхтатишга масъул бўлган ҳар бир кишини зудлик билан ўт очишни тўхтатишга» чақирганлар.

«Украинадаги биродарларимиз бошига тушган синовдан қайғудамиз», дейилади уларнинг 1 март кунги баёнотида.

«Рус дунёси»

Кириллнинг фитна назариялари Россиянинг империалистик амбицияларини оқлаш ва озиқлантиришда муҳим рол ўйнайди, дейди таҳлилчилар.

«Россиянинг Украинага қарши уруши «рус дунёси» концепциясига асосланади», дейди диний масалалар бўйича мутахассис ва авлиё София донишмандлиги очиқ православ университети ректори, киевлик Жорж Коваленко Россияни оддийгина миллий давлат эмас, балки цивилизация давлати сифатида кўрадиган дунёқарашга ишора қилиб.

Коваленко ўз вақтида Москва патриархиясининг Киевдаги Украина православ черковининг таълим бўлимига раҳбарлик қилган. У 2014 йилда Украина шарқидаги россияпараст айирмачиларни қоралаганидан кейин барча лавозимларидан маҳрум бўлган эди.

«Рус черкови дин эмас, балки диний либос кийдирилган империалистик мафкурадир», дейди у.

Кирилл «патриарх эмас, сиёсий арбоб. У диндорлар билан эмас, Россия разведка идоралари билан яқиндан ҳамкорлик қилади», дейди Коваленко.

«Маънавият ҳам ташвиқотнинг бир бўлаги. Қани бу ерда маънавият? Россия аскарлари бутун Украина бўйлаб сон-саноқсиз иконаларни отиб ташлаб, черковларни бомбалади», дейди у.

Москванинг «рус дунёсини» ўрнатишга уринишлари Украинада акс натижа берди ва черков у ерда тез ўз таъсирини йўқотмоқда.

Босқинга қадар Москва патриархиясининг Украина православ черкови Украинадаги энг катта черков бўлиб, 12 мингдан ортиқ қавмга эга эди – бу рақиб Украина православ черкови ва Украина юнон-католик черкови тарафдорларини қўшиб ҳисоблаганда ҳам уларнинг сонидан кўпроқ.

Ўшандан бери кўплаб тарафдорлар Москва патриархиясидан 2018 йилда ундан ажралиб чиққан Украина православ черковига ўтдилар.

8-9 апрел кунлари Rating Group Ukraine томонидан ўтказилган сўров натижаларига кўра, украиналикларнинг 63 фоизи Москва патриархиясига бўйсунувчи украин черковларининг Рус православ черкови билан алоқаларни узишини ёқламоқда.

Бундан ташқари, Украина парламенти аъзолари аллақачон Москва патриархиясининг Украинада фаолиятини тақиқловчи қонун лойиҳасини тақдим этган.

Кирилл Худога эмас, Россия президенти Владимир Путинга хизмат қиляпти, деб айтган Коваленко. У Украинада бу черков келажагини кўрмаётганини қўшимча қилди.

«Бу уруш Украинадаги Москва патриархияси йўқ қилади», деб айтган у. «Путин ва Кирилл бу ерда «рус дунёсини» яратмоқчи», аммо бу ҳаракатларнинг бари уни йўқ қилмоқда.»

Империалистик мақсадлар

Кирилл каби Россия православ черкови етакчилари маънавий қадриятларни сақлаб қолиш мақсадида Россиянинг Украинадаги урушини оқлар экан, мамлакатнинг энг катта черкови таълимотларига бефарқ бўлган россиялик аскарлар Украинада ўз диндошларини ўлдиришмоқда.

Москва патриархиясига қарашли Украинанинг бир қатор черковлари биринчилардан бўлиб Россия армиясининг ҳужумига учради.

Ҳужум бошланганидан бери россиялик аскарлар саккизта вилоятда Украинанинг 60 дан ортиқ черкови ва диний иншоотларини вайрон қилган, деб тахмин қилган Украинанинг маданият ва ахборот сиёсати вазирлиги.

«Кремл ташвиқотчилари ўз империалистик мақсадларини беадабларча «православликни ҳимоя қилиш» ортига яширса-да, россиялик аскарлар православ черковлари ва Украина диний ҳамжамиятининг бошқа ёдгорликларига аггрессив ҳужум қилмоқда», деб айтган душман томонидан вайрон қилинган черковларнинг интерактив харитасини тузган вазирликдаги расмий.

Россияликлар черковларда ҳам ваҳшийликлар содир этганлар.

Ҳужумнинг аввалида россиялик аскарлар Чернигов ташқарисидаги Лукашивка қишлоғининг бир аср аввал барпо этилган меъморий ёдгорлик ҳисобланган Юксалиш черковида бош бошқарма тузишган.

Украина кучлари россияликларни қувиб чиқарганидан кейин, маҳаллий аҳоли бузилган гумбазлар, синган хочлар ва ахлат уюмларидан иборат аянчли манзарага гувоҳ бўлишган.

Қутқарувчилар черков яқинида маҳаллий аҳоли вакилларининг жасадларини ҳам топган.

«Отиб ўлдирилган фуқароларнинг жасадларини тўпладик», деб айтган вилоятда кўнгилли бўлиб ишлаётган Олена Таранова. «Дастлабки бир неча кун ҳатто гапира олмай қолдим.»

«Ўқ билан илма-тешик бўлиб кетган машинани кўрдим, унда оддий оила: ота-она ва икки фарзанди бўлган», деб айтган у Карвонсарой нашрига. «Улар фақат Черниговни тарк этмоқчи ва урушдан узоққа кетмоқчи бўлишган.»

Фақат она ва унинг кенжа қизи омон қолган.

«Бунга бардош қилиб бўлмайди», деб айтган Таранова.

«Тинч аҳолининг омматан ўлдирилиши қатлиом белгисидир», деб ёзган Украина православ черкови митрополити Эпифаний 3 апрел куни ўзининг Facebook саҳифасида.

«Рус дунёси» мафкураси нацизм билан бир хил, деб айтган у.

«У зўравонлик, қотиллик, уруш ва қатлиомни оқлайди, шунинг учун ҳам нацизм қоралангани каби қораланиши керак», деб ёзган Эпифаний.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Рус православ черкови ва унинг Владимир Путин бошчилигидаги Россия тоталитар ҳокимияти билан мустаҳкам алоқалари ҳақидаги мақолаларингиз учун сизга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Дарҳақиқат, биз Россияда мисли кўрилмаган тарихий ҳодисанинг гувоҳи бўлмоқдамиз, бу ерда тоталитар коммунистик мафкура Россия аҳолиси ва чет элдаги одамларни манипуляция қилишнинг кучли қуроли сифатида миллий диний мафкура билан тўлиқ алмаштирилди. Афтидан, Россия давлати ва православ черковининг ўзаро сингдириш ҳодисаси шу қадар узоққа бордики, ҳатто уларни таҳлилий равишда ажратиш ва «ким кимга хизмат қилишини» аниқлашнинг иложи йўқ. «Россиянинг маънавий миссияси», «Россия дунёси», «Москва учинчи Рим сифатида» ва бошқаларнинг агрессив мақсадлари «Муқаддас Россия» деган гротеск номи остида вужудга келган Россия давлат-православ тузумининг «муқаддас» мевалари сифатида намоён бўлмоқда. Шунга қарамай, бу контекстда «муқаддас» сўзи сурбетларча «исталган бошқа нарсадан яхшироқ» деган маънони англатади ва бу монстрнинг ҳар қандай ички ва ташқи тажовузларини «маънавий ва муқаддас» деб оқлаш учун мўлжалланган. Бу шуни кўрсатадики, замонавий Россиянинг ривожланиши ва хулқ-атворининг сиёсий-иқтисодий омилларининг аҳамиятини таҳлил қилар эканмиз, бунда унинг православ-миллатчилик интилишларининг ҳал қилувчи аҳамиятини эътибордан четда қолдирмаслик керак. Шу нуқтаи назардан, https://www.youtube.com/watch?v=9Ez7ymwnqb8 манзилидаги интервьюмнинг охирги қисми юқорида баён қилинганларни яхшироқ тушунишга хизмат

Жавоб бериш

Православ черкови қандай қилиб диктаторни қўллаб-қувватлаши мумкинлигини тушунмаяпман. Путин Украинада болаларни ўлдирмоқда, аммо православ черкови эса Путинни қўллаб-қувватлаяпти. Православ черкови одамларга Исо (а.с) айтган нарсаларни ўргатиши ва Украинадаги урушни тўхтатишни сўраши керак.

Жавоб бериш

У ердаги патриарх – Россия ташвиқоти учун пояндоз бўлиб хизмат қиладиган мияси айниб бўлган чол.

Жавоб бериш

У ерда черков ва унинг қонун-қоидаларидан деярли ҳеч нарса қолмаган. Тижорат ва ташвиқотдан бошқа.

Жавоб бериш

Қандай қилиб черков бошқа мамлакатга бостириб киришни, зўравонлик, талончилик, болаларни ўлдириш ва ҳоказоларни қўллаб-қувватлаши мумкин? Бу – биз эскирган дарсликларнинг эски саҳифаларида қолиб кетган деб ўйлаган инквизиция усуллари-ку.

Жавоб бериш

Ҳаммаси яхши, хавотир олманглар. Улар балиқларни боқишяпти. Ўз жасадлари билан

Жавоб бериш