Карвонсарой
Намойишлар

Украинадаги қурбонлар ва ваҳшийликлар Москванинг Ғалаба кунини нишонлашига доғ туширмоқда

Канат Алтинбаев ва AFP

4 май куни Москвадаги Ғалаба куни парадига тайёргарликда иштирок этаётган Россия ҳарбий хизматчиси. 9 май куни Россия 1945 йили нацистлар Германияси устидан ғалаба қозонилганининг 77 йиллигини нишонлайди. [Наталья Колесникова/AFP]

4 май куни Москвадаги Ғалаба куни парадига тайёргарликда иштирок этаётган Россия ҳарбий хизматчиси. 9 май куни Россия 1945 йили нацистлар Германияси устидан ғалаба қозонилганининг 77 йиллигини нишонлайди. [Наталья Колесникова/AFP]

ОЛМАОТА – Россия ва бошқа постсовет давлатлари тарафидан 9 май куни Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалаба нишонланадиган бу йилги Ғалаба кунига Россиянинг Украинага шиддатли босқини соя солмоқда.

24 феврал куни Россия президенти Владимир Путин Украинага қўшин юборганидан бери улар жиддий йўқотишларни бошдан кечирмоқда, йўқотишлар учун «қасд олиш» мақсадида оккупация қилинган ҳудудларда Россия ҳарбийлари ва аскарлари уруш жиноятларини содир этмоқда.

Бу уруш жиноятлари, жумладан Буча ва Ирпинда тинч аҳолини қирғин қилиш, украиналикларнинг уйларидан маиший буюмларни талон-тарож қилиш ва уларни Россияга юбориш ва Мариуполдаги драма театрини бомбалаш кабилар Ғалаба куни паради учун асос ҳисобланган Иккинчи жаҳон уруши вақтидаги нацистларнинг ҳатти-ҳаракатларини ёдга солади.

Йўқотишлар ортида қолиб кетган парад

Анъанага мувофиқ, Россия 9 майни Москванинг Қизил майдонида ҳарбий парад билан нишонламоқчи.

26 феврал куни Харков чеккасида вайрон қилинган ҳарбий машиналар олдида ётган россиялик аскар жасади. Украинага ҳужум бошлаганидан бери Россия армияси кўплаб қурбонлар берган. [Сергей Бобок/AFP]

26 феврал куни Харков чеккасида вайрон қилинган ҳарбий машиналар олдида ётган россиялик аскар жасади. Украинага ҳужум бошлаганидан бери Россия армияси кўплаб қурбонлар берган. [Сергей Бобок/AFP]

Киевдан шимоли-ғарбдаги Бучада қўллари орқага боғланган эркак жасади ётибди, 2 апрел. Украина кучлари Бучани Россия қўшинларидан қайтариб олар экан, шу куни шаҳар кўчаларининг бирида ўнлаб фуқаролар жасади топилган. [Роналду Шмидт/AFP]

Киевдан шимоли-ғарбдаги Бучада қўллари орқага боғланган эркак жасади ётибди, 2 апрел. Украина кучлари Бучани Россия қўшинларидан қайтариб олар экан, шу куни шаҳар кўчаларининг бирида ўнлаб фуқаролар жасади топилган. [Роналду Шмидт/AFP]

Аммо, 2021 йил билан солиштирганда ҳарбий техниканинг учдан бири ва иштирокчиларнинг 20 фоизга камроқ бўлиши сабабли парад карвонлари сезиларли даражада кичик бўлиши кутилмоқда, деб хабар берган Россия мудофаа вазирлиги.

T-80БВМ танки, Солнцепек ракета тизими, Панцир-С зенит тизимларининг барчаси Украинада ишлатилмоқда ва парадда иштирок этмайди.

Парад 28 та шаҳарда ўтказилади, унда 65 минг киши, 2400 та ҳарбий техника ва 400 дан ортиқ самолёт иштирок этади, деб хабар берган Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 4 май куни.

Аммо, Шойгу уч ойдан кам вақт ичида Россиянинг кўплаб қурбонлари, жумладан 12 генералнинг ўлими ва Украина кучлари тарафидан жангларда йўқ қилинган ёки тушкунликдаги россиялик аскарлар қочиши ортидан қўлга олинган кўп сонли Россия ҳарбий техникаси билан боғлиқ йўқотишлар ҳақида ҳеч нарса демаган.

Ҳужум бошланганидан бери Россия 24900 га яқин аскарини йўқотди, деб тахмин қилган Украина мудофаа вазирлиги жума куни. Шунингдек, Украина армияси 1110 танк, 2686 та зирҳли техника ва 502 та артиллерия тизимини йўқ қилган.

Россия учун энг катта йўқотиш 14 апрел куни Украина ракета зарбаси туфайли ғарқ бўлган Қора денгиз флотининг «Москва» крейсери бўлиши мумкин.

Унинг ҳалокати Путиннинг нафсониятига аниқ тегди ва Киев билан ёзма келишувни рад этишига сабаб бўлди, деб хабар берган Financial Times нашри 25 апрел куни Кремлдаги хабардор манбага асосланиб.

Киевдаги украиналиклар «дунёнинг иккинчи энг кучли армияси» ғалаба қозонишига шубҳа қилмоқдалар.

Россиялик аскарлар 24 апрелга (Православларнинг пасхаси) келиб, Донецк ва Луганск ҳудудларини қўлга олиш бўйича Кремл қўйган муддатни бажара олишмади, деб айтган Украинанинг денгиз кучлари штаби собиқ раҳбари Андрей Риженко Current Time телеканалига 25 апрел куни.

«Улар режаларини амалга оширолмаяпти ва 9 майга келиб ҳам ўз мақсадларига эриша олмайдилар», деб айтган у.

Улуғлик «афсонаси»

Россиянинг Украинадаги ҳарбий инқирози давом этар экан, кузатувчиларга кўра, Москвада Ғалаба кунининг нишонланишини ғалати.

Россия армияси Украинада буткул шарманда бўлди, дейди Киевдаги диниялик журналист Майкл Андерсен.

«У ҳақиқий армия эмас. Улар бир тўда қотиллар, ўғрилар ва зўравонлар», деб айтган у.

2022 йилги Ғалаба паради ва Москванинг уни нацизм устидан советларнинг ғалабасига боғлаши ҳақоратли, деб айтган у.

«Путиннинг 1945 йилдаги ғалабага ҳеч қандай даҳли йўқ. У мазкур ёрқин хотира, улуғ байрамдан ҳокимиятда қолиш ва россияликларни ўмаришда давом этиш учун фойдаланмоқда», дейди у.

Йиллар давомида Қизил майдондаги парад Россия армияси енгилмас экани ҳақидаги ғояни илгари суриб келган, дейди Олмаота вилояти гарнизонининг нафақадаги зобити Даурен Оспанов.

«Ҳақиқий жанглар эса бунинг афсонадан бошқа нарса эмаслигини кўрсатди», деб айтган у.

Путин яна бир марта адашди, дейди Оспанов.

«Путин Киевни қўлга олиш ва Украина раҳбариятини зудлик билан алмаштиришни, кейин ғурур билан ҳарбий парадни нишонлашни режалаштирган», дейди у. «Аммо ундай бўлмади.»

Ўлмас полк қаршилик қилмоқда

Бу йил ҳатто россияликлар ҳам Москвада ҳарбий парад ўтказилишини ноўрин ва беадаблик бўлади, деб ҳисобламоқда.

Ҳар йили 9 май куни россияликлар бутун давлат бўйлаб анъанавий «Ўлмас полк» маршида иштирок этишади, улар шаҳарларнинг марказий кўчаларида урушда вафот этган оталари ва буваларининг суратларини кўтариб юришади. 27 миллион совет одамининг йўқотилиши ортидан бу уруш таъсир қилмаган оила қолмаган.

Бу йил Сибирнинг Томск шаҳридаги ҳаракат асосчилари Украинага ҳужум муносабати билан келажакда бўладиган маршларга алоқадор бўлмасликларини билдиришган.

«Афсуски, биз Ўлмас полкнинг асл маъносини ўзгартираётган кўп ҳолатлар ва ҳодисаларга гувоҳ бўляпмиз», деб хабар қолдирилган ташкилот веб-сайтида 22 апрел куни.

«Биз энди кўчадаги [парад] карвонларида содир бўлаётган воқеалар билан ўзимизни боғлай олмаймиз.»

Ҳаракат асосчиларидан бири Сергей Лапенков босқиндан икки кун ўтиб, 26 феврал куни чоп этилган «Moscow Times» нашрига берган интервьюсида «менимча, юз берган воқеа учун боболаримиз бизни лаънатлаган бўларди» деб айтган.

Путин ёлғизликда

Одатда, Москвадаги Ғалаба куни парадига чет эллик раҳбар ёки раҳбарлар ташриф буюради.

Ўтган йили Тожикистон президенти Имомали Раҳмон тадбир меҳмони бўлган эди. 2019 йили, пандемиядан аввал эса – Қозоғистоннинг собиқ президенти Нурсултон Назарбоев. 2018 йилда Сербия президенти Александр Вучич ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху келган.

Аммо бу йил Путин Россиянинг «ҳарбий қудрати» намойишини ёлғиз томоша қилиши кутилмоқда.

Бу орада босқин туфайли ларзага келган Марказий Осиёликлар бу йил Ғалаба кунини нишонлашдан воз кечмоқда ёки қисқартирмоқда.

Уларнинг Совет армияси сафига чақирилган кўп сонли ота-боболари фашистларга қарши курашда ҳалок бўлган, шу нуқтайи назардан Россия армиясининг Украинадаги ваҳшийликлари янада хақоратлироқдир. Масалан, уруш арафасида салкам 6,5 миллион аҳолига эга бўлган Ўзбекистон 420 мингга яқин одам йўқотди, дейилади МДҲ сайтида эълон қилинган баёнотда. Урушдан олдин 6 миллиондан бироз кўпроқ аҳолига эга Қозоғистон эса 589 минг фуқаросидан айрилган.

Қозоғистон мудофаа вазирлиги 13 апрел куни сабабларини очиқламай, бу йил Нур-Султонда ҳар йилги Ғалаба паради ўтказилмаслигини маълум қилди. Кейинроқ бу қарор харажатлардан қочиш билан боғлиқ экани айтилган.

Қозоғистон сингари Ўзбекистон бу йили ҳам Ғалаба куни парадларини ўтказмайди, деди мамлакат мудофаа вазирлигининг матбуот котиби Ойбек Мамадалиев 25 апрел куни.

Бу орада Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси (ГКНБ) 21 апрел куни Москванинг Украинага босқинини қўллаб-қувватлаш рамзи ҳисобланган «Z» белгисини қўллаш номақбул экани ҳақида огоҳлантирди .

Лотин алифбосидаги бу ҳарф Украинага бостириб кирган Россия қўшинларининг танклари ва кийимларида акс эттирилган. У Россия жамиятида мазкур урушни қўллаб-қувватловчиларни рағбатлантириш ва унга қарши бўлганларга таҳдид қилиш рамзига айланди.

ГКНБ фуқароларни 9 май куни Бишкекда бўлиб ўтадиган парадда Z билан боғлиқ белгиларни тақиб юришдан тийилиш ҳақида ҳам огоҳлантирган.

«Бундай мудҳиш замонда параднинг кераги йўқ», дейди катта бобоси Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрилик Эрасил Аулбаев.

«Россия қўшинлари бугунги кунда ўзларини Гитлер фашистлари каби тутмоқдалар... ва улар совет аскарлари, оталаримиз ва боболаримизнинг шонли меросини шарманда қилмоқдалар.»

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 11

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Сўнгги пайтлардаги энг қайғули парад. Россиянинг истиқболлари унчалик яхши эмас.

Жавоб бериш

Мамлакат сабабсиз уруш бошлаган бўлса, бу қандай парад бўлди? Қолаверса, [Россия] шу пайтгача ҳеч нарсага эриша олмади ва хорижий давлат одамларини, унинг армиясини, техникаси ва нуфузини йўқ қилмоқда. Уларнинг самолётлари ҳам бир нечта булут туфайли уча олмаса, қандай парад ҳақида гапиряпсиз? Воқелик шундайки, самолётлар йўқ ёки улар бошқа мамлакатда йўқ қилинган ёки улар ҳали ҳам бошқа давлатга ҳужум қилмоқда. Улар иккиюзламачилик парадини ўтказдилар; руслардан яна нима кутиш мумкин?

Жавоб бериш

Улар нимани нишонламоқчи эди ўзи? Қайтанга «ноқулай об-ҳаво» ҳақидаги ёлғонлари билан ўзларини шарманда қилишди, холос.

Жавоб бериш

Содир бўлаётган воқеалар ҳали ҳолваси эди. Улар шунчалик кўп ёлғон гапирганидан омма ҳамма нарсага ишонадиган бўлиб қолди.

Жавоб бериш

Россия ҳукумати ҳаммага, жумладан ўз халқига, армиясига ва бутун дунёга ёлғон сўзлайди; Бу ҳукуматнинг ҳақиқий қиёфасини ва улар тарғиб қилаётган қадриятларни унинг вакиллари ва ҳарбийларнинг ҳаракатларига қараб билса бўлади.

Жавоб бериш

Ватникларнинг бутун ҳаёти параддан парадгача.

Жавоб бериш

Парад эса фейклар ва империалистик Россиянинг улуғ дунёси ғоясини ёйинлашга асосланган. Одамларнинг (агар уларни одам деб аташ мумкин бўлса) қанчалик иккиюзламачи бўлиши мумкинлиги кишини ҳайратга солади.

Жавоб бериш

Асосийси – бу сохта байрам пайтида ҳеч қандай провокациялар бўлмаслиги. Энг даҳшатлиси, одамлар янада кўпроқ қурбонлар ва янги можароларга олиб келадиган турли хил провокацияларни муҳокама қилмоқдалар. Россия ҳукумати ҳеч қачон бегона одамлар ҳақида қайғурмаган, бу ҳаммага аён, улар ҳатто ўз одамларига ҳам ҳеч қачон ачинмаган. Ўзлари бирор ишкал чиқариб, айбни бошқаларга тўнкайдилар.

Жавоб бериш

Бутун цивилизациялашган дунё қоралаб турган очиқ низо вақтида Ғалаба кунини нишонлаш – шармандалик. Ниманиям нишонлаш мумкин? 2-жаҳон урушидан бир ҳовуч пенсионерлар қолган бўлса, шуларни ҳам йилига бир марта эслашади. Қолган урушлардаги «ғалабалари» эса шубҳали, нимани нишонлашмоқчи ўзи?

Жавоб бериш

Нимани байрам қилишади, ҳайронман. Нима, пенсионерлар атиги 150 доллар оладими?

Жавоб бериш

Улар пенсионерларнинг яшаши ва даволана олмаслиги учун қўлидан келганини қилади. Шу тариқа улар тезроқ ўлишади ва уларга пенсия тўлашлари шарт бўлмайди; пулларни эса бўлиб олишади – қандай ҳам ажойиб ғоя.

Жавоб бериш