Карвонсарой
Хавфсизлик

Ўзбекистонлик кузатувчилар АҚШ ва Ғарб билан ҳарбий ҳамкорликка чақирмоқда

Рустам Темиров

Ўтган йилнинг 10 июл куни Афғонистон-Ўзбекистон чегарасини кузатаётган ўзбек чегарачиси. [Аброр Қурбонмуратов]

Ўтган йилнинг 10 июл куни Афғонистон-Ўзбекистон чегарасини кузатаётган ўзбек чегарачиси. [Аброр Қурбонмуратов]

ТОШКЕНТ – Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан Ўзбекистон Ғарб, жумладан, АҚШ билан ҳарбий алоқаларни янада мустаҳкамлаши керак, дейди ўзбек кузатувчилари.

«Украинадаги ҳозирги вазият Ўзбекистон адолатсиз, империалистик ва тажовузкор сиёсатидан воз кеча олмайдиган Россияга таянмаслиги кераклигини кўрсатмоқда», дейди АҚШда яшовчи ўзбекистонлик таҳлилчи Нигора Ҳидоятова.

«Бундай вазиятда биз ривожланган Ғарб давлатлари, асосан АҚШ ёрдамига эътибор қаратишимиз керак», деди у.

Канадада яшовчи журналист Улуғбек Ҳайдаровнинг фикрича, Россияда Владимир Путин ҳокимият тепасида экан, Ўзбекистон АҚШ билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилиши керак.

20 апрел куни АҚШ Ўзбекистон чегара қўшинларига 50 та Toyota автомобилини ҳадя қилди. [Тошкентдаги АҚШ элчихонаси]

20 апрел куни АҚШ Ўзбекистон чегара қўшинларига 50 та Toyota автомобилини ҳадя қилди. [Тошкентдаги АҚШ элчихонаси]

Ўтган йилнинг 10 июл куни Афғонистон-Ўзбекистон чегарасини кузатаётган ўзбек чегарачилари. [Аброр Қурбонмуратов]

Ўтган йилнинг 10 июл куни Афғонистон-Ўзбекистон чегарасини кузатаётган ўзбек чегарачилари. [Аброр Қурбонмуратов]

«Тошкент ва Вашингтоннинг яқинлиги Кремлни ғазабга солиши ҳақиқат. Лекин Ўзбекистон КХШТ (Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти) аъзоси эмас, бу эса унга АҚШ ва НАТОга аъзо давлатлар билан яқин алоқада бўлишга имкон беради», деди у.

2012 йилда КХШТни тарк этган Ўзбекистон Россия етакчилигидаги Евроосиё иқтисодий иттифоқида (ЕОИҲ ёки ЕОИИ) кузатувчи мақомига эга.

Тошкент феврал ойида Россия босқини бошланганидан бери ундан узоқлашаётганини англатувчи баёнотлар билан чиққан.

Ўзбекистон вазиятга тинч ечим топиш ва можарони дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори, деб баёнот берган ўша пайтдаги ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 17 март куни Ўзбекистон сенатида.

Бунинг учун энг аввало уруш ва зўравонлик зудлик билан тўхтатилиши лозим, деб қўшимча қилган у.

«Биз Луганск ва Донецк халқ республикаларини тан олмаганмиз», деди у Россия президенти Владимир Путин мамлакатга тўлақонли босқин бошлашидан бир неча кун аввал мустақил деб тан олган Украина шарқидаги икки бўлгинчи минтақага (ЛХР ва ДХР) ишора қилиб, деб ёзади Kun.uz.

«Ажралмас ҳамкорлар»

Ўтган ой АҚШ Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) таркибига кирувчи Чегара қўшинларига 50 та Toyota автомобилини ҳадя қилган эди.

АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Даниел Розенблюм 20 апрел куни бўлиб ўтган тантанали маросимда қиймати 2,25 миллион долларлик Hilux пикаплари ва Fortuner спорт автомобилларини топширди, дейилади элчихона баёнотида.

Ушбу транспорт воситалари АҚШ давлат департаменти молиялаштирувчи Ядро қуролларини тарқатмаслик ва қуролсизланиш жамғармаси доирасида совға қилинган.

«2001 йилда АҚШ ва Ўзбекистон илк бор мудофаа соҳаси ва қуроллар тарқалишининг олдини олиш тўғрисидаги битимни имзолагандан буён мамлакатларимиз ядровий, биологик, кимёвий ва радиологик материаллар тарқалишига қарши курашиш, шунингдек, чегара хавфсизлигини мустаҳкамлаш бўйича тўла ҳуқуқли шерик бўлиб келмоқда», деди Розенблюм маросимда.

27 январ куни Пентагон америкалик мудофаа пудратчиси AeroVironment билан Ўзбекистонга Puma 3 AE дронларини етказиб бериш бўйича шартнома тузганини эълон қилди, деб хабар беради Shepard Media 1 феврал куни.

8,54 миллион долларлик шартнома ноябргача тугалланиши керак.

Расмий рақамлар эълон қилинмаган бўлса-да, ҳар бир дроннинг нархи 225 минг АҚШ доллари экани инобатга олинса, Ўзбекистон тахминан 38 дона қурилма олиши мумкин.

Puma 3 AE разведка мақсадларига мўлжалланган учувчисиз учар қурилма бўлиб, кечаю кундуз юқори аниқликдаги тасвирни узата олади. Дроннинг парвоз вақти тахминан 2,5 соатни ташкил қилади ва 20–60 км масофани босиб ўта олади.

«Мантиқий» ҳамкорлик

Тошкентлик сиёсатшунос Фарҳод Мирзабоевга кўра, бундай ҳамкорликни табиий ва мантиқий дейиш мумкин.

«50 та махсус автомашинанинг ўзбек чегарачиларига берилгани чегара хавфсизлигини ўрганувчи мустақил сиёсатшунос сифатида мени чинакам қувонтиради», дейди у.

«Ўйлайманки, ҳарбий-техникавий ҳамкорлик фақат ўсиши керак», деб қўшимча қилди у.

«Агар АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари ҳақиқатан ҳам Ўзбекистонга ўз ҳарбий технологияларидан ҳатто пуллик асосда фойдаланиш имкониятини тақдим этса, бу мамлакатимизнинг мудофаа қобилияти ҳамда минтақадаги барқарорликни янада мустаҳкамлайди», деди Мирзабоев.

Украина қуролли кучлари ҳар куни Америка қуролининг устунлиги ва қудратини намойиш этмоқда, дея таъкидлади у Россия босқини пайтида Украинага етказиб берилган қуролларни назарда тутиб.

Сизга мақола ёқдими?

Фикрлар 6

Сиёсат * Мажбурий 1500 / 1500

Кучли ёки ўз минтақамиздаги давлатлар билан иттифоқ тузмасак, Россия ва Хитой каби яхши қўшнилар яқиндаги ҳаммани ютиб юборади.

Жавоб бериш

Бир хил стандартлардан фойдаланган ҳолда НАТОга ўхшаш тўлақонли ҳарбий ва иқтисодий иттифоқ бўлган Туркий давлатлар иттифоқини яратиш устида ишлашимиз керак. Даҳшатли қўшниларимиз (Хитой ва Россия) борлигини унутмаслигимиз керак.

Жавоб бериш

Жадаллик билан чўкиб бораётган рус ҳарбий кемаси билан бирга ғарқ бўлиш эмас, омадлилар тарафга интилиш керак.

Жавоб бериш

Империалистик Россия, эҳтимол, турли мамлакатларга бўлиниб кетади, бу уларнинг янада кўпроқ ҳудудларни қўлга киритиш ва империяни қуриш истагига барҳам беради. Ҳеч ким Россия билан ҳисоблашмаслиги керак; Биз Европа, АҚШ ва бошқа кучли, иқтисодий барқарор ҳамкорлар билан коалиция ва ҳамкорлик барпо қилишимиз зарур, бу каби иттифоқчилар бизни шарманда қилади.

Жавоб бериш

Биз Ғарб, АҚШ ва Туркия билан кўпроқ ҳамкорлик қилишимиз керак. Россия энди ўйинчи эмас.

Жавоб бериш

У ўйинчи эмас, лекин обрўимизга путур етказиши мумкин.

Жавоб бериш